06.03.2005 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
02.05.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин алоҳида «Томон», биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Низомининг мақсад ва принципларига, жумладан, халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасида дўстона муносабатлар ҳамда ҳамкорликнинг ривожланишига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатларнинг суверенитети, тенглиги ва ҳудудий яхлитлигини, ўзаро ҳурмат принципларини қайта таъкидлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро терроризм давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда хавфсизлиги, шунингдек сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигига таҳдид солишини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро терроризм ушбу Битимда қандай белгиланган бўлса, уларнинг мақсадидан қатъи назар, ҳар қандай шароитларда ҳам оқланиши мумкин эмаслиги, халқаро терроризмни содир этган айбдор шахслар эса жавобгарликка тортилиши лозим эканлигига ишониб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси қўшилган халқаро терроризмнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликка доир халқаро конвенцияларни эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро терроризм, ноқонуний миграция ва одамлар савдосини қўллаб-қувватловчи ҳаракатларнинг олдини олиш соҳасида ҳамкорликдан манфаатдор бўлиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ушбу Битим қоидалари доирасида биргаликдаги саъй-ҳаракатлари терроризмга қарши курашнинг самарали шаклларидан ҳисобланишига амин бўлиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Асосий принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг тегишли қонун-қоидалари асосида ушбу Битим доирасида ҳамкорлик қиладилар ва ўзаро кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим мақсадларида «терроризм» атамаси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Битимнинг Иловасида санаб ўтилган халқаро актлардан бирида жиноят деб тан олинган ҳаракатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тинч аҳолининг ёки қуролли можаро даврида ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этмаётган ҳар қандай шахсларнинг ўлимига сабаб бўладиган ёки оғир тан жароҳати етказадиган, ёки мол-мулкка катта зарар етишига олиб келадиган ўқотар қуроллар, портловчи моддалар ёки ҳар қандай бошқа қуроллардан фойдаланиш орқали амалга ошириладиган ҳаракатлар ҳамда ўз характери ёки кўринишига кўра тинч аҳолини хавф остига қўядиган, унга зарар етказадиган, жамоат хавфсизлигига путур етказадиган ёки давлат муассасаларини маълум бир ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган ва Томонлар давлатларининг қонунларига биноан жиноят ҳисобланадиган, ҳаракатларни ташкил этиш, режалаштириш, ундаш ёки тажовуз қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг қоидалари унда белгиланган атамаларнинг бошқача ёки кенгроқ таърифланиши бошқа халқаро битимлар қоидалари ёки миллий қонунларига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар ўзаро муносабатларда ушбу моддада қайд этилган ҳаракатларни жиноятлар сифатида қарайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битимни амалга оширишда экстрадиция билан боғлиқ масалаларда Томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисида (Исломобод, 2001 йил 25 январь) Шартнома қоидаларига мувофиқ ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар миллий қонунлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари доирасида ўзларининг тегишли марказий ваколатли органлари орқали ушбу Битимнинг 2-моддасида санаб ўтилган жиноятларни содир этишнинг олдини олиш, аниқлаш, бартараф қилиш ва тергов олиб боришда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Марказий ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим қоидаларини амалга оширишда қуйидагилар Томонларнинг марказий ваколатли органлари (марказий орган ёки марказий органлар) этиб тайинланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Покистон Ислом Республикаси учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ўзларининг марказий ваколатли органлари рўйхатига киритилган ҳар қандай ўзгартишлар тўғрисида бир-бирларини имкон қадар тез хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказий ваколатли органлар ушбу Битим доирасида бевосита ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий ваколатли органлар учрашувларни ўтказиш ва ҳамкорликни кенгайтириш қоидаларини ишлаб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳамкорлик йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар 2-модда қоидаларига мувофиқ халқаро терроризмга қарши курашда, шу жумладан қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) терроризмнинг жамоат хавфсизлигига тажовуз қилувчи барча кўринишларига қарши кураш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир Томон давлати хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган террорчилик ташкилотлар фаолиятини, террорчиларни тайёрлаш марказлари ҳамда шахсларни аниқлаш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) террорчилик ташкилотларни ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, кўп мақсадли ҳарбий ускуна, портловчи, заҳарловчи, биологик ва кимёвий моддалар билан таъминлаш йўлларини аниқлаш ҳамда олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) террорчилик фаолиятини молиялаштириш мақсадида гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддалар ҳамда прекурсорларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланувчи террористик ташкилотлар, гуруҳлар ва шахсларнинг фаолиятини олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) терроризмни қўллаб-қувватлашда шубҳаланаётган террорчилик ташкилотлар ёки шахсларга молиявий активларни ва пул ўтказилишини амалга оширишни олдини олиш мақсадида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) уларнинг давлатлари ҳудудларида террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида фойдаланишни, таъминот базалари, ўқув лагерлари ва марказларининг яратилиши, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ёки ташкил этишни олдини олиш бўйича чораларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) Томонлар давлатлари фуқароларини террорчилик ташкилотларга террорчилик ҳаракатларини амалга оширишда ёрдам бериш мақсадида ёлланишини бартараф этиш бўйича чораларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) террорчилик ҳаракатларининг транспортнинг барча турлари, ҳаётни таъминлаш ҳамда алоқа объектларига, инсонлар ҳаёти ва саломатлиги ҳамда атроф-муҳит учун хавф солинишига қаратилган ҳар қандай шакли ва кўринишларини олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Томонлар давлатларида рўйхатга олинган ҳаво кемаларининг хавфсизлигини Томонлар давлатлари иштирок этган фуқаро авиациясига тааллуқли халқаро конвенцияларнинг қоидаларига мувофиқ таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) Томонлар ташувни амалга оширишни ўзаро келишган ҳолда қимматбаҳо ва махсус юкларни ташишда хавфсизликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
k) террорчилик ҳаракатларини амалга оширишда фойдаланилиши мумкин бўлган ҳарбий аслаҳалар ва икки ёқлама мақсаддаги товарларни экспорт қилишни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
l) террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш, аниқлаш, бартараф қилиш ва тергов олиб бориш, шунингдек уларга дахлдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ўзаро келишилган чораларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим қоидаларига мувофиқ Томонлар халқаро терроризмга қарши курашда қуйидаги шаклларда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) террорчилик ҳаракатларига тааллуқли жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва терговни олиб боришга кўмак бўла оладиган ахборот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шахсларни, ташкилотларни, муассасаларни ва фирмалар фаолиятини текшириш орқали террорчилик ҳаракатларни аниқлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) террорчилик ташкилотлари, гуруҳлар ҳамда шахсларнинг фаолиятини назорат қилиш ва бартараф этишга қаратилган ўзаро келишилган чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) зарур ҳолларда аксилтеррор операцияларни ўтказишда техник кўмак кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) халқаро терроризмни бартараф этиш масалалари бўйича қонунлар ва суд қарорларига оид ахборот ва ҳужжатларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) махсус мосламалар ва алоқа воситаларидан фойдаланиш орқали халқаро терроризмни бартараф этиш бўйича режаларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий ваколатли органлар ўзаро қизиқиш уйғотувчи масалалар бўйича ахборот алмашадилар, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни режалаштириш ва содир этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу Битимнинг 2-моддасида қайд этилган Томонлар давлатларининг давлат раҳбарлари, ҳукумат раҳбарлари, элчихоналар, консуллик муассасалари, шунингдек, уларнинг давлатларига ташриф буюраётган шахсларга нисбатан ҳаракатларни режалаштириш ва содир этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни режалаштиришда ва содир этишда иштирок этаётган ташкилотлар, гуруҳлар ва шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни содир этиш учун кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, ўқотар қуроллар, портлатиш ускуналари, қуроллар, ўқ-дори, кимёвий ва биологик қуролларни ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, етказиб бериш ва фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни содир этиш шакли, усули ва воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) марказий ваколатли органлар ўзаро келишиб олиши мумкин бўлган бошқа масалалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Кўмаклашиш тўғрисида сўровнома ва уни бажариш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик бир марказий ваколатли органнинг бошқа марказий ваколатли органга юборган кўмаклашиш тўғрисидаги сўровномалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнома сўраётган марказий ваколатли орган тегишли тартибда ваколат берилган шахси томонидан имзоланади ва расмий гербли муҳр билан тасдиқланади. Сўровнома сўраётган марказий ваколатли орган томонидан сўралаётган марказий ваколатли органга тўғридан-тўғри юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнома ёзма равишда юборилади ва қайд этилган муддатларда амалга оширилади. Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнома қайд этилган муддатларда бажариш имконияти йўқ бўлганда, сўраётган марказий ваколатли орган бунинг сабаблари ва сўровномани бажаришга сўралаётган муддатлар тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади. Сўровноманинг мазмуни ва моҳияти ноаниқ бўлган тақдирда сўралаётган марказий ваколатли орган аниқлик киритиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровномада inter-alia қуйидаги ахборот бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) сўровномани имзолаган мансабдор шахснинг номи ва мақоми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўровнома мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ишга алоқадор шахсларнинг исми ва фамилияси, фуқаролиги, туғилган санаси ва жойи ҳамда турар жойи, ташкилотнинг юридик номи ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) сўраётган марказий ваколатли орган давлатининг миллий қонунларига мувофиқ ҳаракат ёки ишнинг тафсилотлари, жиноятнинг ҳуқуқий тавсифи ва қўлланиладиган қонун матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) сўровноманинг мақсади ва сабаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) жавоб олиш зарур бўлган муҳим саволлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) сўровномани бажариш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) сўровномани бажаришда фойдали бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровномани бажариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўраётган марказий ваколатли орган сўралаётган ёрдамни тез бажариш учун барча зарур чораларни кўради. Агар сўровномани бажариш марказий ваколатли органнинг ваколатига тааллуқли бўлмаса, ушбу орган сўровномани тегишли органга тақдим қилади ва сўраётган марказий ваколатли органни бу ҳақда хабардор қилади. Сўралаётган марказий ваколатли орган сўровномани бажариш учун зарур бўлган қўшимча маълумот ва муддатларни сўраб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўровномани бажаришда сўралаётган марказий ваколатли орган давлатининг қонунлари қўлланилади. Агар сўровноманинг бажарилиши сўралаётган марказий ваколатли органнинг давлатида амалга оширилаётган терговга халал берса, унинг бажарилиши кейинга қолдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказий ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида бир-бирларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнома бажарилишини рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнома қуйидаги ҳолларда қисман ёки бутунлай рад этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) агар сўровномани бажариш сўралаётган марказий ваколатли орган давлатининг суверенитети, миллий хавфсизлиги ва бошқа манфаатларига зарар етказиши ёки мамлакатнинг қонунлари ёхуд халқаро мажбуриятларига зид бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар кўмаклашиш тўғрисидаги сўровномада қайд этилган ҳолат ва ҳаракатлар сўралаётган марказий ваколатли орган давлатининг миллий қонунларига мувофиқ жиноят деб ҳисобланмаса. Агар кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнома рад этилса, сўралаётган марказий ваколатли орган сўраётган марказий ваколатли органни рад этишнинг сабаблари хусусида ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ахборотдан фойдаланиш ва унинг махфийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битим доирасида бир-биридан олган ахборотнинг махфийлигини таъминлайдилар, агар Томонлар бошқача келишувга эришмаган бўлсалар. Бир Томон бундай ахборотни учинчи томонга бундай ахборотни берган бошқа Томоннинг ёзма розилигисиз тақдим этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим доирасида алмашилган ахборотдан фақат кўрсатилган мақсадларда фойдаланилади ва ваколатли органларга тақдим этилади. Томонлар бундай ахборотдан ўзга шахсларнинг фойдаланмаслиги, рухсатсиз ўзгартирилиши, унинг йўқ қилиниши ва ошкор этилишига қарши ҳимояни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳамкорлик тили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик инглиз тилида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар ўзгача келишиб олинмаган бўлса, ҳар бир Томон ушбу Битим қоидаларини амалга оширишда юзага келадиган харажатларни қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар халқаро терроризмга қарши курашда зарурат юзага келганда бир-бирларига зарур воситалар, ускуна ва лозим бўлган материалларни ушбу Битим доирасида бепул таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Бошқа аҳдлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий ваколатли органлар ушбу Битимни бажариш учун зарур бўлган бошқа аҳдлашувларни тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Маслаҳатлашувлар ва музокаралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида марказий ваколатли органларнинг вакиллари амалий учрашувлар, маслаҳатлашувлар ва музокараларни ўзаро келишган ҳолда ўтказишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Бошқа халқаро битимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари Томонларнинг улар иштирок этган бошқа халқаро битимлардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилиш ва қўллаш билан боғлиқ бўлган барча низолар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга қўшимча баённомалар билан расмийлаштириладиган ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартиш ва қўшимчалар исталган вақтда киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Битимнинг кучга кириши, амал қилиши ва амал қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашинган кундан кучга киради. У бекор қилинмагунга қадар номуайян муддат амал қилади. Ҳар бир Томон исталган вақтда олти ой илгари ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш истаги тўғрисида хабарномани бошқа Томонга юбориш орқали амал қилишини тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Томонлар ўзгача аҳдлашиб олмаган бўлсалар, ушбу Битим амал қилишининг тўхтатилган куни бажарилмаган ёки амалга оширилмай қолган ушбу Битим қоидаларига мувофиқ бошланган ҳаракатлар ва юборилган сўровномага нисбатан ушбу Битим қоидаларининг амал қилиши давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим кучга кириши билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида терроризмга қарши кураш тўғрисида 1996 йил 19 октябрда имзоланган Битим амал қилишни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2005 йил 6 мартда икки асл нусхада ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда иккала матн бир хилда аутентикдир. Матнда ёки талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда, инглиз тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2006 й., 1-2-сон)