Баённома
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ПОКИСТОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА БИТИМНИНГ РАТИФИКАЦИЯ ЁРЛИҚЛАРИНИ АЛМАШИШ ТЎҒРИСИДА
Биз, қуйида имзо чекувчилар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири жаноб Эльёр М. Ғаниев ва Покистон Ислом Республикасининг Ташқи ишлар вазири жаноб Хуршид М. Касури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2005 йил 27 августда ва Покистон Ислом Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2005 йил 21 сентябрда ратификация қилинган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Тошкент шаҳрида 2005 йил 6 мартда имзоланган халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимнинг ратификация ёрлиқлари алмашувини амалга ошириш мақсадида бугун учрашдик.
Ратификация ёрлиқларини алмашишда улар тегишли шаклда ва лозим тартибда тузилганлиги белгиланган.
19-модданинг 1-бандига мувофиқ, ушбу Битим ратификация ёрлиқлари алмашинган кундан кучга киради, яъни 2006 йил 2 майда кучга киради.
Ушбуни тасдиқлаб, мазкур Баённома Исломобод шаҳрида 2006 йил 2 майда икки нусхада, ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
(имзолар)