03.10.2006 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
03.10.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ ВА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатларнинг суверенитети ва мустақиллиги, прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамкорликнинг фойдали принципларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлаш заруриятига таяниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий хавфсизликка, конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришга қаратилган жиноий тажовузларга барҳам бериш, уларнинг олдини олиш, аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш, халқаро терроризм, наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига ва жиноятларнинг бошқа хавфли турларига қарши курашишга доир масалаларда тезкор ҳамкорлик қилиш ҳамда касбий алоқаларни кенгайтириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги 1996 йил 24 декабрь кунги фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 1999 йил 9 июль кунги жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 1999 йил 9 июль кунги наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битим талабларидан келиб чиқиб, ўз ваколатлари доирасида тенглик, шартномавий мажбуриятларга риоя қилиш, ўзаро ҳурмат принциплари асосида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ушбу Битим асосида қуйидаги жиноятларнинг олдини олиш, барҳам бериш, аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш борасида ҳамкорликни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризм, сепаратизм, экстремизм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари, ядро ва радиоактив материаллари, наркотик воситалар, психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва ҳокимиятни куч билан эгаллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги, қадр-қимматига тажовуз қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграцияни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахслар томонидан одамлар савдоси ва фоҳишаликка ёллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида, шу жумладан, солиққа тортиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, контрабанда, қалбаки пуллар ясаш ва қимматли қоғозларни қалбакилаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкка қарши, шу жумладан, автотранспорт воситаларини талон-торож қилиш ва мол ўғирлаш билан боғлиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳит ва табиатдан фойдаланиш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшган ва бошқа жиноятчиликнинг ўзга турлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Битимда эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги топшириқларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий таъқибдан ва жазони ўташдан яширинган, ҳамда бедарак йўқолган шахсларнинг қидирувини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талон-торож қилинган, рақами ёки махсус фарқлов белгиларига эга бўлган предметлар, шу жумладан автотранспорт ва ўқотар қуроли, шунингдек, рақамли қимматли қоғозлар, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни белгиланган тартибда қидириш ва қайтаришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахслар ва жиноий уюшма(ташкилотлар)нинг жиноий фаолиятига барҳам бериш, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг тайёрланаётган ёки содир этилган жиноятларга алоқадорлиги, айниқса, наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласи, одамлар савдоси ҳамда мансабдор шахслар иштирокида гуруҳ бўлиб содир қилинган жиноятлар тўғрисида ахборот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг давлатига ноқонуний келаётган шахслар тўғрисида ахборот бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро ҳуқуқий ёрдамни бошқа ўзаро мақбул шаклларда ҳам, аниқ вазиятлардан келиб чиққан ҳолда ва Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида ёрдам кўрсатиш тўлиқ ёки қисман рад қилиниши мумкин, агар бу инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келса, давлат суверенитети ёки хавфсизлигига зарар етказса, ёхуд сўралаётган Томоннинг миллий қонунчилиги ҳамда унинг халқаро шартномаларига зид бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай қарор қабул қилинган ҳолда сўраётган Томон бу ҳақда рад этишнинг сабабларини кўрсатиб, ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим талабларини бажариш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқа қиладилар, шунингдек ўз давлатларининг ушбу Битим талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ҳаракат қилувчи, чегара минтақаларининг ваколатли прокуратура органлари орқали ҳамкорликни амалга оширадилар, агар Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида тузилган давлатлараро шартномаларда бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара минтақалари прокуратуралари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида — Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғиз Республикасида — Боткен, Ўш ва Жалолобод вилоятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара минтақалари прокуратуралари ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган тадбирларни бажаришда минтақа даражасидаги бевосита алоқалар ёрдамида бир-бирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундан ташқари, чегара минтақалари прокуратураларининг ҳамкорлиги соҳасига минтақавий божхона органларининг фаолиятини назорат қилишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрабанда фаолиятининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахслар иштирокида гуруҳ бўлиб содир қилинган жиноятларнинг олдини олиш киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома ёзма равишда расмийлаштирилиши, прокуратуранинг раҳбари ёки прокуратура раҳбарининг ўринбосари томонидан имзоланиши, сўраётган муассасанинг гербли муҳри билан тасдиқланиши ва қуйидаги маълумотларни акс эттириши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг прокуратуралари ёки чегара минтақалари прокуратураларининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатнинг мақсади, баёни ва сўралаётган ҳуқуқий ёрдам турининг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, меҳнат фаолияти тури, юридик шахс тўғрисида, номи, юридик манзилгоҳи ёки жойлашган жойи, банк реквизитлари ва фискал кодлари, қилмиш ёки воқеанинг тавсифи, сўраётган Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ жиноий тажовузнинг малакаланиши, қўлланилаётган жиноий қонун нормаси матни ва зарар миқдори тўғрисида маълумотлар, агар у жиноят содир қилинганлиги оқибатида етказилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши доирасида бажарилиши зарур бўлган процессуал ҳаракатлар ёки тезкор-қидирув тадбирларининг батафсил рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илтимоснома бир ой муддатдан кечиктирилмай ижро қилинади. Уни ўз вақтида бажаришга монелик қилган ҳолларда, сўраётган Томон кечиктирмай, сабаблари кўрсатилиб, хабардор этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномани бажаришда сўралаётган прокуратура ўз давлатининг қонунчилигига таянади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус қарорлар ёки ваколатли прокурорларнинг санкцияси талаб қилинадиган ҳаракатларни бажариш учун, бундай қарорлар илтимоснома ташаббускори томонидан қабул қилинади. Сўралаётган томон кўрсатилган қарорларнинг асослилигини кўриб чиқмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг бири ҳудудида жиноят содир этиб, бошқа Томоннинг ҳудудида бўлган шахсларни ушлаб бериш ва уларнинг жиноий таъқиби доираси бу давлатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ ҳамда давлатлараро шартномаларда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир нечта давлатлар ҳудудида содир қилинган жиноятларни тергов қилиш тўғрисида, шунингдек, бу ишларнинг тергови устидан назорат тўғрисидаги масала Томонларнинг раҳбарлари келишуви бўйича ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, жиноятларни тез ва ҳар томонлама тергов қилиш учун биргаликдаги тергов-тезкор гуруҳлари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргаликдаги тергов-тезкор гуруҳлари аъзолари бевосита бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар, терговнинг асосий йўналишлари, тергов ҳаракатларини келишиб оладилар, олинган ахборот билан алмашадилар. Улар фаолиятини мувофиқлаштириш келишув бўйича биргаликдаги тергов гуруҳини тузиш ташаббускори ёки унинг аъзоларидан бири томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ҳаракатлари улар ўтказилаётган Томон ҳудудидаги биргаликдаги тергов гуруҳи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ўзаро муносабатларда Томонлар матнни рус тилига мажбурий таржима қилган ҳолда давлат тилидан фойдаланадилар. Таржима ваколатли шахснинг имзоси ва муҳр билан гувоҳлантирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар аниқ ҳаракатлар амалга оширилаётган ҳудуддаги Томон зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бир-бирларига жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ва зарур бўлганида тегишли Томон фуқароларига нисбатан қонуний кучга кирган ҳукм тўғрисида маълумот тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар идоравий статистик ахборот, методик қўлланмалар, миллий қонунчилик тўғрисида маълумотлар ва ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари, ўзаро қизиқтираётган бошқа ахборот билан алмашадилар, бир-бирларига моддий-техникавий таъминот масалаларини ҳал қилишда кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро аҳдлашуви бўйича ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар баённома билан расмийлаштирилади ва мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг кучга кириши билан Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ва Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ўртасидаги 1994 йил 10 ноябрь кунги ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон бошқа Томон берган конфиденциал маълумотларни сақлаш бўйича зарур чораларни кўради, агар улар ёпиқ характерга эга бўлса ёки бераётган Томон унинг мазмунини ошкор қилиш керак эмас деб ҳисобласа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг бири мазкур Битим доирасида олган маълумот ва хабарларни учинчи Томонга бериш зарурияти бўлса, ушбу маълумот ва хабарларни бераётган Томоннинг розилиги талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни қўллашда ёки изоҳлашда низолар ва келишмовчиликлар пайдо бўлса, Томонлар уларни маслаҳат ва музокара ўтказиш йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган санадан кучга киради ва 5 йил муддатга тузилади. Ушбу Битим автоматик равишда кейинги беш йиллик даврларга узайтирилади, агар Томонларнинг ҳеч қайсиси навбатдаги беш йиллик муддатнинг тугашига камида олти ой қолганида унинг ҳаракатини тўхтатиш тўғрисида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор этмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ўз ҳаракатини Томонларнинг биридан унинг ҳаракатини тўхтатиш тўғрисидаги бошқа Томонга юборилган хабарнома олингач, олти ойдан кейин тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрида икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни изоҳлашда тушунмовчиликлар юзага келган ҳолда Томонлар рус тилидаги матнга таянадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2006 й., 3-4-сон)