ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИГА АСОСАН НИКОҲ БЕКОР ҚИЛИНИШИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ВАРАҚАСИНИ ТЎЛДИРИШ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 апрелда 961-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Адлия вазирлиги қарор қилади:
1. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 16 августдаги 02-230, 20-15-323-сон билан тасдиқланган «Суднинг ҳал қилув қарорига асосан никоҳ бекор қилиниши бўйича ҳисобот варақасини тўлдириш тўғрисида йўриқнома» (2000 йил 25 август, рўйхат рақами 961 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 16-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 14 апрель,
2-сон
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 14 апрель,
20-26-6-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 136-модда)