Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 17.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1794
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 17.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1794
Кучга кириш санаси
27.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжат 27.04.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУПЕР ЭЛИТА, ЭЛИТА ВА КЕЙИНГИ АВЛОДЛАРГА МАНСУБ УРУҒЛИК ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛИШ УЧУН ХЎЖАЛИКЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида» ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 290-сонли қарорига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Ў. Барноев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 22 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2008 йил 22 мартдаги 41-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида» ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ фермер, тажриба ва бошқа хўжаликларга супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқини бериш учун танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туманда уруғлик ғалла етиштириш майдони, уруғлик учун экиладиган ғалла навлари ва кутиладиган уруғлик ғалла ҳажмлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан тасдиқланган режага асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокими супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда матнда Комиссия деб юритилади) таркибини тасдиқлайди ва танловни эълон қилиш бўйича қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти, туман давуруғназорат бўлими, туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман давлат техника назорати бўлими ва туманда жойлашган дон маҳсулоти корхонаси ҳамда бошқа тегишли ташкилот раҳбар мутахассислари киритилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун рухсат бериш бўйича танлов ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тендер танлови ҳар йилнинг 15 июлидан 15 августигача ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида фуқаролар танишиш имкони қулай бўлган жойларга қўйилиши керак. Эълонда танловнинг ўтказиш вақти ва жойи, тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ҳамда танлов ўтказиш тартиби кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, эълон қилинган кундан бошлаб 30 кундан кейин танлов ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Танловда ғалла етиштирувчи фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда йиғилиш ўтказишга ҳақли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган жадвал бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танлов якунлари бўйича Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва тасдиқлаш учун туман ҳокимига тақдим этилади. Мазкур баённома нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Уруғлик ғалла етиштириш тўғрисидаги ҳуқуқ 1 йилга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун рухсат беришнинг умумий шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинган кундан бошлаб 30 кун давомида аризалар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш танлов эълон қилинган куннинг 30-куни соат 18-00 да тўхтатилади. Агар 30-кун дам олиш кунига тўғри келса, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш куни соат 18-00 да аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза ва ҳужжатларни комиссиянинг котиби қабул қилади. Комиссиянинг котиби талабгорларга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танловда иштирок этиш учун талабгорларни танлаш икки босқичдан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда талабгорларнинг аризаларида баён қилинган имкониятларининг асосланганлиги ўрганиб чиқилади ва якуний қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабгорлар имкониятлари 10 баллик рейтинг шкаласида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда комиссия сувли ва лалми ерлар бўйича муайян супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун берилган ариза тақдим этган талабгорларнинг ҳужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Танловда иштирок этувчиларни аризалари тўлиқлиги ва мазмуни жиҳатидан биринчи босқичда текширилгандан сўнг, иккинчи босқичда талабгорларнинг имкониятлари асосланганлиги ўрганиб чиқилиб, рейтинг баллари қўйилади ва якуний қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда иштирок этувчи қатнашувчиларни танлашнинг иккинчи босқичи қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ер майдонлари сувли ерларда 10 гектардан, лалми ерларда 20 гектардан кам бўлмаслиги ҳамда хўжаликларнинг ер унумдорлиги (туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумоти)га асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сувли ерларда хўжаликларнинг сув таъминоти (туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотлари)га асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади (лалми ерларда бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерларнинг шўрланганлик даражаси гидрогеология-мелиоратив экспедицияси маълумотлари бўйича ҳамда сув йўлларига мослиги, сизот сувларнинг жойлашуви (лалми ерларда бундан мустасно), илмий асосланган хулосага кўра, тузилган агрохимкартограмма асосида келгусида тупроқ таркибидаги ҳаракатчан фосфор ва калийни ҳисобга олиб, яқин йилларда сарфланадиган минерал ўғитлар талаби бўйича маълумотномаси нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги 3 йилда ғалла касалликлари ва зараркунандаларига чалинмаганлиги ва бошқа кўрсаткичлар инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) талабгорнинг мутахассислиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом, шаҳодатнома, сертификат, гувоҳнома)га асосан 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлар, шу жумладан МДҲ давлатлари таълим муассасалари томонидан 1992 йил 1 январдан сўнг берилган маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда нострификацияланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг мутахассислигини баҳолашда талабгорнинг маълумоти (олий ёки ўрта махсус)дан қатъи назар, фақатгина мутахассислик инобатга олинади. Мутахассислик учун энг юқори балл фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассисликка эга бўлган талабгорларга берилади. Бунда, фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассислик деганда фермерлик фаолиятини юритишга доир махсус мутахассисликка эга шахслар, шу жумладан айнан шу соҳада касб-ҳунар коллежини тамомлаган ёки шу соҳада бакалавр (магистр) даражасини олган ёхуд бошқа илмий даражага эга бўлган шахслар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча мутахассислик бўйича маълумот тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган талабгорларнинг фақатгина битта энг юқори балли мутахассислиги инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) талабгорнинг қишлоқ хўжалигидаги иш стажини аниқлашда меҳнат дафтарчасига асосан фақат уруғчилик соҳасида ўталган иш стажи инобатга олинади ва 6 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга меҳнат дафтарчасининг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) талабгорнинг мажбуриятлардан ҳоли пул маблағлари мавжудлиги банк томонидан берилган маълумотномада тасдиқланган бўлиши лозим. Банк маълумотномаси банк бошқарувчиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) талабгорнинг техника воситалари билан таъминланганлиги уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловга таклиф этилган техника воситалари қуйидагилар асосида баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техника воситаларини баҳолашда фақатгина техник паспортидаги техник созлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган техника воситаларигина инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилган барча турдаги техника воситалари учун қўйилган баллар йиғиндиси 15 баллдан ошмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) талабгор сўнгги уч йилда ғалла сотиш шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими томонидан берилган маълумот асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан сувли ва лалми ерлар учун мазкур Низомнинг 2-3-иловаларида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Йиғилишда комиссия аъзоларининг кўпчилик овозига кўра қўйилган рейтинг балларига асосан танлов ғолиблари аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда ҳар бир комиссия аъзоси томонидан талабгорга қўйилган баллар йиғиндиси комиссияда балл қўйган аъзолар сонига бўлинади ва талабгорга қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Энг кўп балл тўплаган талабгорлар танлов ғолиблари деб комиссия раиси томонидан эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия якуний йиғилишининг баённомаси мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилиб, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссиянинг якуний йиғилиши баёни ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлари комиссия котиби томонидан юритилади. Комиссия котиби қоида тариқасида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Комиссиянинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари алоҳида йиғма жилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар уруғчилик хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари архивига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳар бир йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) танловга талабгор томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) комиссиянинг ҳар бир ариза бўйича талабгорларни танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) танлов ўтказиш якунлари юзасидан комиссия томонидан қабул қилинган баённомалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жилдга рейтинг баллари беришга асос бўлган барча ҳужжатлар (шу жумладан, асли тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари) тикилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссиянинг фаолиятига доир ҳужжатларнинг тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатларда архивга топширилишига комиссия раиси ва котиби шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Танлов ғолибларининг вазифа ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлган фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар қайси навдан неча гектар экиши ва қанча ҳажмда уруғлик етиштириши вилоят ҳокимининг келгуси йил ҳосили учун талаб этиладиган уруғлик тайёрлаш ҳажмлари ва навларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорига асосан белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда танлов ғолибларининг вазифа ва функциялари қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асосий вазифалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика эҳтиёжини қондириш учун навлар бўйича зарур миқдордаги, стандарт талабларига мос келувчи нав уруғларининг авлодларини ҳисобга олган ҳолда етиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўпайтирилаётган навнинг қимматли хўжалик, технологик хусусиятларини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори сифатли ва нав софлигига эга бўлган супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғларни етиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғликларни етиштириш ва қайта ишлаш тартиб ва қоидаларига амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нав муаллифлари ва нав оригинаторлари томонидан ишлаб чиқилган илмий асосланган тавсиялар асосида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва меъёрларда сифатли ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юклатилган вазифаларга асосан қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик майдонлари юқори унумдор, механизмлар ёрдамида ишлов беришга қулай, сув билан яхши таъминланган, шўрланмаган ва текис далаларда жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмашиб экиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш дастурини тузади ва уларнинг ҳисобини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир гектар суперэлита уруғи экилган майдонга, элита ва кейинги авлодли уруғлар экилган майдонга бир мутахассис ҳисобида биттадан юқори малакали уруғчи-мутахассислар билан таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғлик майдонларини ихчам қилиб жойлаштиради, белгиланган тартибда ва мақбул муддатларда оралиқ ҳимоя масофани сақлаган ҳолда экади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишга рухсат этилган препаратлар билан зарарсизлантирилган уруғларни экади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нав ва тур тозалиги бўйича дала кўриги ва ўтоғини энг камида икки марта ўтказишни ташкиллаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низомда белгиланган талаблар бузилган ҳолда хўжаликлар ўрнатилган тартибда уруғлик етказиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУАЗИЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Э. ҚУДРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувли ва лалми ерларда супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танловини ўтказиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувли ерлар танловида иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда талабгорларнинг имкониятларини баҳолайдиган
РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Баҳолаш мезонлари ‎ Рейтинг кўрсаткичлари ‎ Рейтинг баллари‎ Тақдим этиладиган ҳужжатлар‎
1.‎‏ Экин майдони ҳолати‎‏ 60 балл бонитетдан юқори 10 балл Туман ер ресурслари бўлимининг маълумоти‎‏
‎50 дан 60 гача ‎ ‎8 балл‎
‎40 дан 50 гача‎‎ ‎4 балл‎‎
2. Сув таъминоти‎‏ Яхши 10 балл Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг маълумоти‎‏
‎Ўрта ‎ ‎8 балл‎
‎Ёмон‎‎ ‎1 балл‎‎
3.‎‏ Шўрланганлик даражаси Кучли шўрланган 1-2 % 1 балл Гидрогеология мелиоратив экспедициясининг маълумотлари ‎‏
‎Ўрта шўрланган 0,5—1,0 %‎ ‎ ‎6 балл ‎
‎Кам шўрланган 0,3—0,5 % ‎ ‎8 бал ‎
Шўрланмаган ‎ ‎10 балл‎‎
4.‎‏ Талабгорнинг мутахассислиги‎‏ Агроном, 10 балл
Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси‎‏
иқтисодчи, ‎
‎юрист, инженер, ‎
‎9 балл‎ ‎
ҳисобчи, механик, ‎ ‎8 балл ‎
зоотехник, ветеринар,‎ ‎7 балл ‎
бошқа мутахассис ‎ ‎5 балл‎‎
5.‎‏ Талабгорнинг қишлоқ хўжалигидаги иш стажи‎‏ 15 йил ва ундан юқори 10 балл Меҳнат дафтарчаси ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси‎‏
‎10 йилдан 15 йилгача‎ ‎9 балл‎
‎5 йилдан 10 йилгача ‎ ‎8 балл‎
‎3 йилдан 5 йилгача ‎ ‎7 балл‎
‎1 йилдан 3 йилгача‎‎ ‎6 балл‎‎
6.‎‏ Талабгорнинг маълумоти‎‏ Олий 10 балл Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси
‎Ўрта махсус ‎ ‎7 балл‎
‎Ўрта ‎‎ ‎5 балл‎‎
7.‎‏ Талабгор ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки‎‏ 10 млн. сўмдан юқори 10 балл Банк маълумотномаси. Танловга мол-мулк таклиф этилган тақдирда, унинг баҳосини ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат
5 млн. — 10 млн. сўмгача‎ ‎8 балл ‎
‎1 млн. — 5 млн. сўмгача‎ ‎6 балл‎
‎500 мингдан — 1 млн. сўмгача‎‎ ‎4 балл‎‎
8.‎‏‏ Талабгорга тегишли яроқли техника‎‏ Ҳайдов трактори ёки ўрим техникаси 10 балл Техник паспорт‎‏
‎Экиш сеялкаси‎ ‎9 балл‎
‎Транспорт трактори‎ ‎8 балл ‎
‎Юк машинаси ‎ ‎2 балл‎
‎Енгил машинаси ‎ ‎1 балл ‎
‎Бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси‎‎ ‎1 балл‎‎
9.‎‏ Талабгорнинг сўнгги уч йил давомида ғалла сотиш бўйича шартномаларнинг бажариши‎‏ 3 йил сурункали бажарганда 10 балл Туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотнома‎‏
‎3 йилдан 2 йил бажарганда‎ ‎8 балл‎
‎3 йилдан 1 йил бажарганда‎‎ ‎6 балл‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лалми ерлар танловида иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда талабгорларнинг имкониятларини баҳолайдиган
РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Баҳолаш мезонлари ‎ Рейтинг кўрсаткичлари ‎ Рейтинг баллари‎ Тақдим этиладиган ҳужжатлар‎
1.‎‏ Экин майдони ҳолати‎‏ 40 баллдан юқори‎ 10 балл‎ Туман ер ресурслари бўлимининг маълумоти‎‏
30 дан 40 гача‎ 8 балл‎
20 дан 30 гача‎ 4 балл‎
2.‎‏ Талабгорнинг мутахассислиги‎‏ Агроном, 10 балл Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси‎‏
иқтисодчи,
‎юрист, инженер,‎
‎9 балл‎
ҳисобчи, механик, ‎ ‎8 балл‎
зоотехник, ветеринар,‎ ‎7 балл‎
бошқа мутахассис ‎ ‎5 балл‎‎
3.‎‏ Талабгорнинг қишлоқ хўжалигидаги иш стажи 15 йил ва ундан юқори‎ 10 балл‎ Меҳнат дафтарчаси ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси
10 йилдан 15 йилгача‎ 9 балл‎
5 йилдан 10 йилгача‎ 8 балл‎
3 йилдан 5 йилгача‎ 7 балл‎
1 йилдан 3 йилгача‎ 6 балл‎
4.‎‏ Талабгорнинг маълумоти‎‏ Олий‎ 10 балл‎ Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси‎‏
Ўрта махсус‎ 7 балл‎
Ўрта‎ 5 балл‎
5.‎‏ Талабгор ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки 5 млн. сўмдан юқори‎ 10 балл‎ Банк маълумотномаси.
‎Танловга мол-мулк таклиф этилган тақдирда, унинг баҳосини ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат‎‏
2,5 млн. — 5,0 млн. сўмгача‎ 8 балл‎
0,5 млн. — 2,5 млн. сўмгача‎ 6 балл‎
250 мингдан — 0,5 млн. сўмгача‎ 4 балл‎
6.‎‏ Талабгорга тегишли яроқли техника‎‏ Ҳайдов трактори ёки ўрим техникаси ‎ 10 балл‎ Техник паспорт‎‏
Экиш сеялкаси‎ 9 балл‎
Транспорт трактори‎ 8 балл‎
Юк машинаси‎ 2 балл‎
Енгил машинаси‎ 1 балл‎
Бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси ‎ 1 балл‎
7.‎‏ Талабгорнинг сўнгги уч йил давомида ғалла сотиш бўйича шартномаларнинг бажариши‎‏ 3 йил сурункали бажарганда‎ 10 балл‎ Туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотнома‎‏
3 йилдан 2 йил бажарганда‎ 8 балл‎
3 йилдан 1 йил бажарганда‎ 6 балл‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎______________ вилояти ______________ тумани
‎__________________________ комиссияси йиғилишининг

‎‎(комиссиянинг номи)

‎‎____________ - СОНЛИ БАЁННОМАСИ

‎‎
_____________ вилояти ____________ тумани «___» __________ 200_ йил

‎‎Раислик қилди: _____________________________________________________‎‎‎

‎‎(комиссия раиси Ф.И.Ш.)

‎‎Қатнашдилар: ______________________________________________________

‎‎(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)

‎‎
‎‎Кун тартиби

_____________________________________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари тўғрисида.
‎Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси _______________________
‎_________________________________________________ ахбороти эшитилди.
‎__________________________________________________________________
‎Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия

‎‎
‎ҚАРОР ҚИЛАДИ:

___________________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари қуйидагича тасдиқлансин.
Т/р‎ Танлов ғолибларининг номи‎ Майдони, га‎ Тўплаган бали‎

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

Комиссия раиси‎

__________________‎

____________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎

Комиссия аъзолари:‎

__________________‎

____________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎

Котиб‎

__________________‎

____________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎