Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 17.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1794
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 17.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1794
Кучга кириш санаси
27.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 17 апрелда 1794-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида» ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 290-сонли қарорига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Ў. Барноев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 22 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2008 йил 22 мартдаги 41-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги ҳамда «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари (буғдой ва арпа) уруғларини (бундан буён матнда уруғлик ғалла деб юритилади) етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туманда уруғлик ғалла етиштириш майдони, уруғлик учун экиладиган ғалла навлари ва кутиладиган уруғлик ғалла ҳажмлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан тасдиқланган режага асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокими супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда матнда Комиссия деб юритилади) таркибини тасдиқлайди ва танловни эълон қилиш бўйича қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, хизмат кўрсатувчи тегишли банк(лар) ҳамда ирригация тизими бошқармаси раҳбарлари, туманда жойлашган «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимидаги дон маҳсулотлари корхонаси раҳбари (раҳбар ўринбосари) ёки унинг филиали раҳбари, туман «Давуруғназоратмарказ» инспекцияси, «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман «Давтехназорат» инспекцияси вакиллари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти (агрономи) ҳамда бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари (раҳбарлари) келишув асосида киритилиши лозим.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 5 февралдаги 44-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-3, 19.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1794-3/0785-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия котиби этиб, қоида тариқасида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими тайинланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун рухсат бериш бўйича танлов ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тендер танлови ҳар йилнинг 15 июлидан 15 августигача ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида фуқаролар танишиш имкони қулай бўлган жойларга қўйилиши керак. Эълонда танловнинг ўтказиш вақти ва жойи, тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ҳамда танлов ўтказиш тартиби кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, эълон қилинган кундан бошлаб 30 кундан кейин танлов ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Танловда ғалла етиштирувчи фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда танловда иштирок этишни истаган хўжаликда уруғлик ғалла етиштириш учун ажратиладиган ер майдони — сувли ерларда 10 гектардан, лалми ерларда эса, 20 гектардан кам бўлмаслиги лозим (туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотномасига асосан аниқланади).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда йиғилиш ўтказишга ҳақли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган жадвал бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танлов якунлари бўйича Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва тасдиқлаш учун туман ҳокимига тақдим этилади. Мазкур баённома нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Уруғлик ғалла етиштириш тўғрисидаги ҳуқуқ 1 йилга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун рухсат беришнинг умумий шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинган кундан бошлаб 30 кун давомида аризалар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш танлов эълон қилинган куннинг 30-куни соат 18-00 да тўхтатилади. Агар 30-кун дам олиш кунига тўғри келса, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш куни соат 18-00 да аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза ва ҳужжатларни комиссиянинг котиби қабул қилади. Комиссиянинг котиби талабгорларга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танловда иштирок этиш учун талабгорларни танлаш икки босқичдан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда талабгорларнинг аризаларида баён қилинган имкониятларининг асосланганлиги ўрганиб чиқилади ва якуний қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабгорлар имкониятлари 10 баллик рейтинг шкаласида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда комиссия сувли ва лалми ерлар бўйича муайян супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун берилган ариза тақдим этган талабгорларнинг ҳужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Биринчи босқичда танловда иштирок этувчиларнинг аризалари тўлиқлиги ва мазмуни жиҳатидан текширилгандан сўнг, иккинчи босқичда талабгорларнинг имкониятлари асосланганлиги ўрганиб чиқилиб, рейтинг баллари қўйилади ва якуний қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда иштирок этувчиларни танлашнинг иккинчи босқичи қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хўжаликлар ер майдонининг тупроқ унумдорлиги — туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасига асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хўжаликларнинг (сувли ерларидаги) оқар сув таъминоти — ирригация тизими бошқармаси маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади (лалми ерлар бундан мустасно). Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хўжаликларнинг сувли ер майдони тупроғининг шўрланганлик даражаси — туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади (лалми ерлар бундан мустасно). Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хўжаликларнинг сувли ер майдони тупроғи таркибидаги фосфор, калий ва гумуснинг миқдори — тупроқ таркибидаги фосфор, калий ва гумуснинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотга (агрокимёвий хаританомага) асосан 0 баллдан 5 баллгача баҳоланади (лалми ерлар бундан мустасно). Бунда комиссияга маълумотноманинг (агрокимёвий хаританоманинг) асли ёки хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) сўнгги 3 йил ичида ғалла майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, шунингдек бегона ўтлар тарқалмаганлиги — «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман (шаҳар) филиали маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
(17-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 5 февралдаги 44-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-3, 19.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1794-3/0785-сон) )
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) хўжалик раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти — маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик раҳбари бир нечта мутахассисликка ва маълумотга эга бўлса, унинг мутахассислиги ва маълумоти учун қўйиладиган баллларнинг нисбатан юқорироғи инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи (фақат уруғчилик соҳасидаги иш стажи инобатга олинади) — меҳнат дафтарчасига асосан 2 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга меҳнат дафтарчасининг асли кўрсатилган ҳолда унинг хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) талабгорнинг банк ҳисобварағида мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари мавжудлиги — банк томонидан берилган маълумотнома (банк раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган) асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) талабгорнинг техника воситалари билан таъминланганлиги (уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб) — техника воситалари техник паспортлари ва «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга техника воситалари техник паспорт (лар)ининг асли кўрсатилган ҳолда у (лар)нинг хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси ва «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномасининг асли тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техника воситаларини баҳолашда техник паспортда техника воситасининг созлигини тасдиқловчи белги мавжуд бўлган техника воситалари инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техника воситаларини баҳолашда улар учун қўйилган баллар йиғиндиси 10 баллдан ошмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) талабгор томонидан сўнгги 3 йил ичида ғалла сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги — шартнома тузган корхонаси томонидан берилган маълумотнома асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан сувли ва лалми ерлар учун мазкур Низомнинг тегишлича 2 ва 3-иловаларида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувли ва лалми ерлар бўйича тўпланган балларни қўшиб ҳисоблаш тақиқланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Йиғилишда комиссия аъзоларининг кўпчилик овозига кўра қўйилган рейтинг балларига асосан танлов ғолиблари аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда ҳар бир комиссия аъзоси томонидан талабгорга қўйилган баллар йиғиндиси комиссияда балл қўйган аъзолар сонига бўлинади ва талабгорга қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Энг кўп балл тўплаган талабгорлар танлов ғолиблари деб комиссия раиси томонидан эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия якуний йиғилишининг баённомаси мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилиб, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссиянинг якуний йиғилиши баёни ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига ҳамда Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика марказининг ҳудудий бўлимларига юборилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлар комиссия котиби томонидан юритилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Комиссиянинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари алоҳида йиғмажилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар уруғчилик хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари архивига, Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика марказининг ҳудудий бўлимларига топширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳар бир йиғмажилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) туман ҳокимининг танлов ўтказиш комиссияси таркибини тасдиқлаш ва танловни эълон қилиш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) танловга талабгор томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) танлов ўтказиш якунлари бўйича комиссиянинг баённомалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғмажилдга рейтинг балларини бериш учун асос бўлган барча ҳужжатлар тикилиши шарт.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссиянинг фаолиятига доир ҳужжатларнинг тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатларда архивга топширилишига комиссия раиси ва котиби шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Танлов ғолибларининг вазифа ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлган фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар қайси навдан неча гектар экиши ва қанча ҳажмда уруғлик етиштириши вилоят ҳокимининг келгуси йил ҳосили учун талаб этиладиган уруғлик тайёрлаш ҳажмлари ва навларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорига асосан белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда танлов ғолибларининг вазифа ва функциялари қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асосий вазифалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика эҳтиёжини қондириш учун навлар бўйича зарур миқдордаги, стандарт талабларига мос келувчи нав уруғларининг авлодларини ҳисобга олган ҳолда етиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўпайтирилаётган навнинг қимматли хўжалик, технологик хусусиятларини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори сифатли ва нав софлигига эга бўлган супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғларни етиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғликларни етиштириш ва қайта ишлаш тартиб ва қоидаларига амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нав муаллифлари ва нав оригинаторлари томонидан ишлаб чиқилган илмий асосланган тавсиялар асосида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва меъёрларда сифатли ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юклатилган вазифаларга асосан қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик майдонлари юқори унумдор, механизмлар ёрдамида ишлов беришга қулай, сув билан яхши таъминланган, шўрланмаган ва текис далаларда жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмашиб экиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш дастурини тузади ва уларнинг ҳисобини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликда уруғчилик бўйича агроном ёки агрономнинг бўлишини таъминлайди (хўжалик раҳбарининг мутахассислиги (маълумот тўғрисидаги ҳужжатга асосан) уруғчилик бўйича агроном ёки агроном бўлган ҳоллар бундан мустасно);
(26-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғлик майдонларини ихчам қилиб жойлаштиради, белгиланган тартибда ва мақбул муддатларда оралиқ ҳимоя масофани сақлаган ҳолда экади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишга рухсат этилган кимёвий препаратлар билан қайта ишланган (зарарсизлантирилган) уруғлик донни экади;
(26-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилига камида икки марта нав ва тур тозалиги бўйича дала кўригини ўтказиб, бегона нав ва турлардан тозалаш ишларини ташкиллаштиради.
(26-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низомда белгиланган талаблар бузилган ҳолда хўжаликлар ўрнатилган тартибда уруғлик етказиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУАЗИЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Э. ҚУДРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
(1-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувли ва лалми ерларда супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танловини ўтказиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда талабгорларнинг сувли ерлари бўйича имкониятларини баҳолайдиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

Т/р

Баҳоланадиган имкониятлар (ҳолатлар)

Рейтинг кўрсаткичлари

Рейтинг баллар

Асослаш учун тақдим этилган ҳужжат(лар)

1.

Тупроқ унумдорлиги

(бонитет балл)

60 балл

ва ундан юқори

10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

50 баллдан

60 баллгача

8 балл

40 баллдан

50 баллгача

4 балл

2.

Оқар сув таъминоти

яхши

10 балл

Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси

ўртача

5 балл

ёмон

0 балл

3.

Тупроғининг шўрланганлик даражаси (фоизда)

шўрланмаган

10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

кам шўрланган
(0,3 — 0,5)

6 балл

ўртача шўрланган
(0,6 — 1,0)

4 балл

кучли шўрланган (1 дан юқори)

0 балл

4.

Тупроғи таркибидаги фосфорнинг миқдори

(мг / 1 кг)

жуда кўп

(60 ва ундан кўп)

5 балл

Тупроқ таркибидаги фосфорнинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотнома

(агрокимёвий хаританома)

кўп

(46-60)

4 балл

ўртача

(31-45)

3 балл

кам

(16-30)

2 балл

жуда кам

(0-15)

0 балл

5.

Тупроғи таркибидаги калийнинг миқдори

(мг / 1 кг)

жуда кўп

(400 ва ундан кўп)

5 балл

Тупроқ таркибидаги калийнинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотнома

(агрокимёвий хаританома)

кўп

(301-400)

4 балл

ўртача

(201-300)

3 балл

кам

(101-200)

2 балл

жуда кам

(0-100)

0 балл

6.

Тупроғи таркибидаги гумуснинг миқдори

(фоизда)

жуда кўп

(1.61 ва ундан кўп)

5 балл

Тупроқ таркибидаги гумуснинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотнома

(агрокимёвий хаританома)

кўп

(1.21-.160)

4 балл

ўртача

(0.81-1.20)

3 балл

кам

(0.41-0.80)

2 балл

жуда кам

(0-0.40)

0 балл

7.

Сўнгги 3 йил ичида ғалла майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги,

шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги

сўнгги 3 йилда кузатилмаган

10 балл

«Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали маълумотномаси

сўнгги 2 йилда кузатилмаган

5 балл

сўнгги 1 йил давомида кузатилган

1 балл

сўнгги 3 йил давомида кузатилган

0 балл

8.

Хўжалик раҳбарининг мутахассислиги

уруғчилик бўйича агроном

10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

агроном

9 балл

иқтисодчи

8 балл

ҳуқуқшунос

7 балл

инженер, ҳисобчи

5 балл

механик, зоотехник, ветеринар
ва бошқа мутахассислар

4 балл

9.

Хўжалик раҳбарининг маълумоти

олий

10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

ўрта махсус

5 балл

10.

Хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи

15 йил

ва ундан юқори

10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан

15 йилгача

8 балл

5 йилдан

10 йилгача

6 балл

3 йилдан

5 йилгача

4 балл

1 йилдан

3 йилгача

2 балл

11.

Талабгорнинг банк ҳисобварағидаги мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари

энг кам иш ҳақининг

200 баробари

ва ундан юқори миқдорда

10 балл

Банк томонидан берилган маълумотнома

энг кам иш ҳақининг

150 баробаридан 200 баробаригача миқдорда

8 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан 150 баробаригача миқдорда

6 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан кам бўлса

4 балл

12.

Талабгорнинг техника воситалари билан таъминланганлиги

ҳайдов трактори

2 балл

Техника воситалари техник паспорти, «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномаси

ғалла экиш сеялка (мосламаси)

2 балл

транспорт трактори

(ОВХ-600)

(2 та тиркама билан)

2 балл

ер текислагич, грейдер, чизел

(мола, борона комплектда)

2 балл

ғалла ўриш комбайни

2 балл

13.

Сўнгги 3 йил ичида ғалла сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги

сўнгги 3 йил

ичида бажарган

10 балл

Шартнома тузилган корхона томонидан берилган маълумотнома

сўнгги 2 йил

ичида бажарган

6 балл

сўнгги 1 йил

ичида бажарган

2 балл

(2-илова Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 5 февралдаги 44-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-3, 19.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1794-3/0785-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда талабгорларнинг лалми ерлари бўйича имкониятларини баҳолайдиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Баҳоланадиган имкониятлар (ҳолатлар)

Рейтинг кўрсаткичлари

Рейтинг баллар

Асослаш учун тақдим этилган ҳужжат(лар)

1.

Тупроқ унумдорлиги

(бонитет балл)

40 балл

ва ундан юқори

10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

30 баллдан

40 баллгача

8 балл

20 баллдан

30 баллгача

4 балл

2.

Хўжалик раҳбарининг мутахассислиги

уруғчилик бўйича агроном

10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

агроном

9 балл

иқтисодчи

8 балл

ҳуқуқшунос

7 балл

инженер, ҳисобчи

5 балл

механик, зоотехник, ветеринар
ва бошқа мутахассислар

4 балл

3.

Хўжалик раҳбарининг маълумоти

олий

10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

ўрта махсус

5 балл

4.

Хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи

15 йил

ва ундан юқори

10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан

15 йилгача

8 балл

5 йилдан

10 йилгача

6 балл

3 йилдан

5 йилгача

4 балл

1 йилдан

3 йилгача

2 балл

5.

Талабгорнинг банк ҳисобварағидаги мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари

энг кам иш ҳақининг

150 баробари

ва ундан юқори миқдорда

10 балл

Банк томонидан берилган маълумотнома

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан 150 баробаригача миқдорда

8 балл

энг кам иш ҳақининг

50 баробаридан 100 баробаригача миқдорда

6 балл

энг кам иш ҳақининг

50 баробаридан кам бўлса

4 балл

6.

Талабгорнинг техника воситалари билан таъминланганлиги

ҳайдов трактори

2 балл

Техника воситалари техник паспорти, «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномаси

ғалла экиш сеялка (мосламаси)

2 балл

транспорт трактори

(ОВХ-600)

(2 та тиркама билан)

2 балл

ер текислагич, грейдер, чизел

(мола, борона комплектда)

2 балл

ғалла ўриш комбайни

2 балл

7.

Сўнгги 3 йил ичида ғалла сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги

сўнгги 3 йил

ичида бажарган

10 балл

Шартнома тузилган корхона томонидан берилган маълумотнома

сўнгги 2 йил

ичида бажарган

6 балл

сўнгги 1 йил

ичида бажарган

2 балл

(3-илова Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
(4-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 12 февралдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794-2, 17.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎______________ вилояти ______________ тумани
‎__________________________ комиссияси йиғилишининг

‎‎(комиссиянинг номи)

‎‎____________ - СОНЛИ БАЁННОМАСИ

‎‎
_____________ вилояти ____________ тумани «___» __________ 200_ йил

‎‎Раислик қилди: _____________________________________________________‎‎‎

‎‎(комиссия раиси Ф.И.Ш.)

‎‎Қатнашдилар: ______________________________________________________

‎‎(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)

‎‎
‎‎Кун тартиби

_____________________________________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари тўғрисида.
‎Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси _______________________
‎_________________________________________________ ахбороти эшитилди.
‎__________________________________________________________________
‎Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия

‎‎
‎ҚАРОР ҚИЛАДИ:

___________________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари қуйидагича тасдиқлансин.
Т/р‎ Танлов ғолибларининг номи‎ Майдони, га‎ Тўплаган бали‎

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

Комиссия раиси‎

__________________‎

____________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎

Комиссия аъзолари:‎

__________________‎

____________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎

Котиб‎

__________________‎

____________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 126-модда; 2012 й., 52-сон, 599-модда; 2016 й., 7-сон, 70-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1794-3/0785-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)