ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН ЎТАЁТГАН ШАХСЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 9 апрелда 1307-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 9 апрелдаги 01-02/12-21-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»ни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1307-4, 12.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги қонунларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2004 йил 2 февраль, рўйхат рақами 1307 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 58-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш. Хайруллаев зиммасига юклатилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 5 апрель,
01-02/22-31-сон
Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 5 апрелдаги 01-02/22-31-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисида йўриқномага киритилаётган ўзгартириш
3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва собиқ Президенти, шунингдек, хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳолда божхона чегарасидан ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари божхона назоратининг «Шахсни кўздан кечириш» шаклидан озод қилинади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 114-модда)