03.04.2008 йилдаги 61-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.11.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИББИЙ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ ҳамда тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, тиббий фаолиятни амалга ошириш учун илгари берилган лицензиялар лицензиатлар ушбу қарорда белгиланган янги лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлган тақдирда ушбу қарор чиққан кундан бошлаб 5 йил мобайнида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар қатъий равишда ушбу қарорга мувофиқ берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари берилган лицензия эгаларининг ушбу қарорда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини уч ой муддатда кўриб чиқсин ҳамда эгалари мазкур талаблар ва шартларга жавоб бермайдиган лицензияларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш чора-тадбирларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси аппаратини ҳамда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларидаги тегишли бўлинмаларни юқори малакали ва тажрибали мутахассислар билан бутласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига оладиган марказлаштирилган маълумотлар базасини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан кўрсатилаётган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар, шунингдек лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб қўйилган, тўхтатилган ёхуд лицензияси бекор қилинган лицензиатлар тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 3 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи органда лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (кейинги ўринларда Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволашга, чалинган касаллик (касалликлар)дан кейин реабилитация қилишга йўналтирилган, махсус тиббий маълумотни ва кўникмаларни талаб қилувчи муайян тиббий ихтисослик (ихтисосликлар) бўйича фаолият лицензияланадиган тиббий фаолият ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низомда назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқ бўлган юридик шахслар лицензия талабгорлари бўлиши мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тиббиёт муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ташкил этилган тиббиёт муассасалари тиббий фаолиятни амалга ошириши уларни ташкил этиш тўғрисидаги далолатномаларда назарда тутилган тақдирда тиббий фаолиятни лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Ушбу қоида кўрсатиб ўтилган муассасаларни мазкур Низомда назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган тиббий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа талабларни бажаришдан озод қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар фақат муайян ихтисослик турлари бўйича берилади, уларнинг ягона рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажми Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Лицензия талаблари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар тиббий фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятни қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош врач учун — олий тиббий маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида 5 йил иш стажига, тегишли мутахассислик бўйича малака тоифасига, шунингдек бошқа мутахассис врачлар учун — олий тиббий маълумотга ва тегишли мутахассислик бўйича малака тоифасига эга бўлиши;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт муассасасида ишлаётган мутахассис врачларнинг ва ўрта тиббиёт ходимларининг камида 5 йилда бир марта малака ошириш талабларига риоя этган ҳолда зарур касб даражасини таъминлаш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини бажариш учун мўлжалланган, унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ биноларнинг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий фаолиятнинг лицензияланаётган тегишли турига мувофиқ бўлган ташкилий-техник шарт-шароитлар ва моддий-техника жиҳозларининг, шу жумладан:
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лицензия талабгорига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, метрология нормаларига ва техника хавфсизлиги нормаларига мувофиқ бўлган замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналарининг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўллашга рухсат берилган тиббий технологиялардан фойдаланишни таъминлайдиган асбоблар, қаттиқ ва юмшоқ махсус инвентарлар, транспорт воситалари ва ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган намуналар ва шакллар бўйича дастлабки тиббий ҳужжатларни юритиш, шунингдек статистика маълумотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган диагностика, профилактика ва даволаш методларини, шунингдек дори-дармонларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятни лицензияда кўрсатилган тур ва/ёки ихтисослик доирасида, шунингдек лицензия битимига мувофиқ манзил (манзиллар) бўйича амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тиббий фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига, шунингдек мутахассиснинг тиббиёт анжомларининг мажбурий тўплами билан таъминланганлигига минимал талаблар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий фаолиятни амалга оширишда маънавий эскирган ускуналардан фойдаланилишига йўл қўйилмайди. Замонавий ва маънавий эскирган тиббий ускуналар рўйхати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва тиббий фаолиятни амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;
(10-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган тиббий фаолиятнинг лицензияланадиган тури ҳамда фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;
(10-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳудудий санитария-эпидемиология назорати органининг аризада кўрсатилган тури бўйича амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
(10-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) лицензия талабгорида муайян ихтисослик бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд тиббиёт асбоб-ускуналари ва аппаратлари рўйхати ва уларнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «Ўзстандарт» агентлиги органлари ёки «Ўзстандарт» агентлигида тегишли хулосалар бериш ҳуқуқи учун аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан тиббиёт асбоб-ускуналари ва аппаратларининг метрология нормалари ва стандартларига мувофиқлиги тўғрисида берилган хулоса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) бош врач учун — меҳнат дафтарчаси ва тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси, олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг, кейинги 5 йилда малака оширганлик ва/ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, шунингдек мутахассис врачлар учун — олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг, кейинги 5 йилда малака оширганлик ва/ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
(10-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга чопар орқали ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади).
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Лицензия талабгори нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тиббий фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризаси ариза олинган кунда кўриб чиқиш учун Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатлар улар олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда (зарурат бўлганда жойига бориб) экспертизадан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда лицензияловчи орган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда тегишли ихтисосга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни жалб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун лицензияловчи орган Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг тақдимномаси бўйича ўз маблағлари ҳисобига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шароитларни жойига бориб баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича лицензия талабгорига лицензия бериш ёхуд лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф билан хулоса тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Лицензияловчи орган уч кун муддатда Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қабул қилинган қарор тўғрисида лицензиатни икки кун муддатда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия битимида қуйидагилар мавжуд бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг реквизитлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилишига лицензия берилаётган тиббий фаолият турининг номи;
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиянинг амал қилиш муддати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияланадиган тиббий фаолият тури амалга ошириладиган манзил (манзиллар);
(21-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий фаолиятнинг муайян тури амалга ошириш хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.
(21-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия қайта расмийлаштирилган ёки филиал очилган тақдирда лицензия битимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия битими тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи орган буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. Лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси раҳбари шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома икки кун муддатда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун лицензияловчи органга улар қабул қилинган кунда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган уч кун муддатда Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва лицензия талабгорини қабул қилинган қарор ҳақида икки кун муддатда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки почта манзили ва тиббий фаолиятни амалга ошириш жойи ўзгарганда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолият турини илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда лицензиатнинг уларга риоя қилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарорлар чиқариш ва тақдимнома билан судга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тиббий фаолиятни лицензия олмасдан амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларига юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Лицензияловчи орган шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида, шу жумладан саволнома-сўровномалардан фойдаланган ҳолда сўров ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни белгиланган тартибда қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратида ва соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида ўрнатилган «ишонч телефони» бўйича ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа назорат органлари томонидан нодавлат муассасаларида ўтказилган лицензиатларни текширишлар якунлари бўйича тушадиган ахборотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш йўли билан лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойнинг ўзида, молиявий-хўжалик фаолиятга аралашмасдан, лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишнинг ҳолати ва шарт-шароитлари билан танишиш.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Лицензиялар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юридик шахснинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, мулкчилик шакли, филиаллар тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
(36-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лицензия бланкасининг серияси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) лицензиянинг амал қилиш муддати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) лицензияланадиган фаолият тури;
(36-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган манзил, иш телефони, факс;

з) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилишнинг асослари ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Лицензиялар реестридаги маълумотлар улар билан юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар тўлов асосида лицензияловчи органдан аниқ лицензиатлар тўғрисида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида тўлов ундирилади, тўлов лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар реестридан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига маълумотлар текин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Ушбу Низомни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий фаолиятни лицензиялаш схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармасининг (кейинги ўринларда Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий фаолиятни лицензиялаш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиялар талабгорларининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини чуқур ўрганиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўлланишга рухсат этилган профилактика, диагностика ва даволаш воситаларига мувофиқлигини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг олиб бориш давомида ва текширишлар натижалари бўйича олинган лицензиатларнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши, лицензиатларнинг тиббий хизматлари сифати ҳақидаги ахборотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоида бузилишлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар томонидан тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертлар гуруҳини шакллантиради, лицензиялар талабгорлари томонидан тиббий фаолиятни амалга ошириш шароитларининг дастлабки, зарурат бўлганда эса қўшимча экспертизасини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида лицензиялар талабгорларига зарур ахборотларни тақдим этади, уларга консультатив-методик ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиялар бланкаларини расмийлаштиради, лицензия талабгорларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лицензиялар бериш билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинадиган қарорлар тўғрисида хабардор қилади, лицензия битимларини расмийлаштиради, лицензиатларга лицензиялар беради, лицензияларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиради ёки уларнинг дубликатларини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлган реестрни ва марказлаштирилган маълумотлар базасини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лицензиатларнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишларини текширишларда (назорат тартибидаги текширишларда) белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шунингдек улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бузилиши ҳоллари аниқланган ҳолларда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияларни бекор қилиш ҳақида тақдимнома тақдим этган ҳолда қарор қабул қилиш ёки судга мурожаат қилиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий фаолиятни лицензиялаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифати тўғрисида мониторинг ўтказиш давомида ва текширишлар натижалари бўйича олинган ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда диагностика ва даволаш стандартларини, клиник протоколлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда тиббий амалиётга жорий қилишда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши юзасидан қуйидаги йўллар билан доимий мониторингни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида, шу жумладан саволнома-анкеталардан фойдаланган ҳолда сўровлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни белгиланган тартибда қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ўрганиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратида ва соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида ўрнатилган «ишонч телефонлари» орқали ахборотлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган лицензиатлар фаолиятини текширишлар якунлари бўйича тушадиган ахборотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойнинг ўзида, молиявий-хўжалик фаолиятга аралашмасдан, лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишнинг ҳолати ва шарт-шароитлари билан танишиш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлардан текширишлар ўтказиш чоғида зарур ҳужжатларни ва текшириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ахборотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатларга аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, бундай қоида бузишларни бартараф этиш зарур бўлган муддатларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа назорат қилувчи органлардан улар томонидан ўтказилган лицензиатлар фаолиятини текширишлар натижалари тўғрисидаги улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати масалаларига тааллуқли ахборотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига тиббий фаолиятни лицензиялаш, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек тиббий хизматлар сифатига риоя қилинишини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси олий тиббий, фармацевтика ва юридик маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг бир нафар ўринбосари бўлади. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи бўлмаган тақдирда унинг функциясини бошлиқнинг ўринбосари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига умумий раҳбарликни амалга оширади, бошқарма ишларини ташкил этади ва назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий материаллар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, бўлимлар ходимлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди, ҳар бир ходимнинг аниқ топшириқларнинг бажарилиши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бошқарма ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимларини рағбатлантириш ёки уларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва вазирлик раҳбариятига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирини Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси қуйидаги иккита бўлимдан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий фаолиятни лицензиялаш бўлими;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий тиббий фаолият билан шуғулланувчи нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўлими.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимлари Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимлари ўз фаолиятини бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида лицензиатлар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тиббиёт хизматлари сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислар (кейинги ўринларда бош мутахассислар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош мутахассислар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимларини, шунингдек бош мутахассисларни аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий фаолиятни ва фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 31 октябрдаги 477-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 106-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори) 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илова 28-бандининг «а» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни) 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илова 50-бандининг «а» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2007 йил 18 майдаги 104-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 30-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 102-модда; 2010 й., 48-сон, 447-модда; 2012 й., 13-сон, 146-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)