Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-766-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 апрель,
ПҚ-831-сон
Ўзбекистон Республикам Президентининг 2008 йил 4 апрелдаги ПҚ-831-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қозоғистон Республикаси билан икки томонлама маҳсулот айирбошлашни ошириш бўйича интеграциялашув жараёни ва чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида» 2006 йил 25 апрелдаги ПҚ-332-сонли қарори иловасининг 4.4.1-позициясидаги «СамКочавто» ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» ХК» сўзлари тегишли равишда «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ» ҳамда «республиканинг қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли қарори 2-иловасининг 20-позициясидаги «Матчонов Рафиқ Досчонович — «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси бошқаруви раиси» сўзлари «лавозимига кўра — «Тошкент трактор заводи» ОАЖ бошқаруви раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сонли қарори 12-иловасининг 9.1.1-позициясидаги «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясининг «Ўзагромашсервис» уюшмаси», «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» сўзлари «Ўзагромашсервис» уюшмаси, республиканинг қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сонли қарори 1-иловасининг «Мутасаддилик қилинадиган идоралар ва хўжалик бирлашмалари» бўлимидан «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007—2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сонли қарорида:
1 ва 2-иловаларидаги «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» ХК» сўзлари «қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-иловадаги 10-позиция чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2008 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 10 октябрдаги ПҚ-706-сонли қарори 4-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» сўзлари «республиканинг қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 99-модда; 2017 й., 23-сон, 447-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)