25.04.2006 йилдаги ПҚ-332-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ИККИ ТОМОНЛАМА МАҲСУЛОТ АЙИРБОШЛАШНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ ЖАРАЁНИ ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистон Республикаси Президентининг 2006 йил 19-20 март кунлари Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида эришилган аҳдлашувларнинг кенг миқёсда ва ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда Қозоғистон Республикаси билан интеграциялашув жараёнини амалга ошириш, икки томонлама товар айирбошлашни кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қозоғистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, транспорт ва гуманитар соҳалардаги норматив-ҳуқуқий базаларни янада мувофиқлаштириш, икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган эришилган ахдлашувни амалга ошириш бўйича тадбирлар Дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган масъул ижрочилар — вазирлик ва идоралар Қозоғистон Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тадбирларни белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро Комиссиясининг Ўзбекистон қисми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда назарда тутилган икки томонлама савдонинг интеграциялашув жараёнини ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексининг амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорда тасдиқланган Дастурнинг қандай амалга оширилаётганини мажлисларда мунтазам кўриб чиқишни Комиссия иш амалиётига татбиқ этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда тадбирлар Дастурининг қандай амалга оширилаётгани тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Қозоғистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар ижроси устидан мунтазам назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-332-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 139-модда; 2008 й., 14-15-сон, 99-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон; 20.03.2020 й., № 06/20/5971/0348)