04.04.2008 йилдаги ПҚ-831-сон
Ҳужжат 04.04.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қозоғистон Республикаси билан икки томонлама маҳсулот айирбошлашни ошириш бўйича интеграциялашув жараёни ва чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида» 2006 йил 25 апрелдаги ПҚ-332-сонли қарори иловасининг 4.4.1-позициясидаги «СамКочавто» ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» ХК» сўзлари тегишли равишда «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ» ҳамда «республиканинг қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли қарори 2-иловасининг 20-позициясидаги «Матчонов Рафиқ Досчонович — «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси бошқаруви раиси» сўзлари «лавозимига кўра — «Тошкент трактор заводи» ОАЖ бошқаруви раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сонли қарори 12-иловасининг 9.1.1-позициясидаги «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясининг «Ўзагромашсервис» уюшмаси», «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» сўзлари «Ўзагромашсервис» уюшмаси, республиканинг қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сонли қарори 1-иловасининг «Мутасаддилик қилинадиган идоралар ва хўжалик бирлашмалари» бўлимидан «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2008 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 10 октябрдаги ПҚ-706-сонли қарори 4-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» сўзлари «республиканинг қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.