Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Финландия Республикаси Ҳукумати ўртасида
ИЖРО ПРОТОКОЛИ
ХАЛҚАРО АВТОМОБИЛЬ АЛОҚАСИ ТЎҒРИСИДА БИТИМНИ ҚЎЛЛАШ ҲАҚИДА
Хельсинки шаҳрида 1997 йил 4 ноябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Финландия Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида Битимни қўллашга нисбатан қуйидагилар ҳақида келишувга эришилди:
1. Ушбу Битим маъносида ваколатли органлар деганда
қуйидагилар тушунилади:
Ўзбекистон Республикаси томонидан:
б) 7-модда бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги: 700029, Тошкент ш., Юнус Ражабий, 1, телефон: 133-41-35 ва «Ўзавтойўл» давлат акционерлик концерни: 700000, Тошкент ш., Пушкин кўчаси, 68-а, телефон: 139-14-06, 139-45-87, факс: 68-27-11.
Финландия Республикаси томонидан:
б) 7-моддаси бўйича — Йўллар бош бошқармаси, йўл хизматлари бўлими (Тiеlaitos/ Тieliikennteen tiepalvelut, PL 33 FIN 00521 Helsinki).
2. Ушбу Битим маъносида қуйидагилар тушунилади:
2.1. «автотранспорт воситаси» атамаси остида:
юкларни ташишда — юк автомобили, тиркамали юк автомобили, шатакчи автомобиль ёки ярим тиркамали шатакчи автомобиль;
йўловчилар ташишда — автобус, яъни йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда 8 та ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси, шунингдек багаж ташиш учун тиркама;
2.2. «мунтазам ташишлар» атамаси остида ҳар икки мамлакат автотранспорт воситалари билан олдиндан келишилган жадвал, юриш маршрути бўйича ҳаракатнинг бошланғич ва охирги манзилларини ҳамда тўхташ манзилларини кўрсатган ҳолда амалга ошириладиган ташишлар;
2.3. «номунтазам ташишлар» атамаси остида — барча бошқа ташишлар;
2.4. «ташувчи» атамаси остида Аҳдлашувчи Томонлар ички қонунларига мувофиқ халқаро йўловчилар ва юкларни ташишни бажаришга ваколат берилган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс.
3. Ушбу Битимнинг 5-моддаси 2-бандини ижро этишда ташишларни бажариш учун Рухсатномадан у берилган ташувчигина фойдаланиши мумкинлиги кўзда тутилган ва у бошқа бирон кишига берилиши мумкин эмас.
а) бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган манзил билан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган манзил ўртасида, шунингдек бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудуди бўйлаб транзит тарзда;
б) бир Аҳдлашувчи Томон ташувчиси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан учинчи мамлакатга, шунингдек учинчи мамлакатдан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига.
Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ноябрь ойигача юқорида эслатиб ўтилган тоифалар бўйича келгуси йилга Рухсатномаларнинг зарур миқдорини келишиб оладилар, уларни ўзаро алмашиш келгуси йилнинг 15 январигача амалга оширилади.
Аввалги йилда берилган Рухсатномалар келгуси йилнинг 1 февралигача амал қилади.
5. Ушбу Битим қоидаларига мувофиқ талаб этиладиган рухсатнома ва бошқа ҳужжатлар улар тегишли бўлган автотранспорт воситасида бўлиши ва ваколатли назорат органлари талаби бўйича тақдим этилиши керак.
6. Ушбу Битимда кўзда тутилган йўловчилар ва юкларни ташишни амалга ошириш билан боғлиқ амалий масалалар бевосита Аҳдлашувчи Томонларнинг ташувчилари ўртасида тартибга солиниши мумкин.
Ушбу Ижро протоколи «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Финландия Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида Битимнинг ажралмас қисми бўлиб, у билан бир вақтда кучга киради.
Хельсинки шаҳрида 1997 йил 4 ноябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, фин ва рус тилларида тузилди. Барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Ижро протоколи қоидаларини изоҳлашда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 2-сон)