Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестациясини (бундан буён матнда якуний аттестация деб юритилади) ўтказиш жараёнини тартибга солади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим муассасаларининг (бундан кейинги ўринларда мактаб деб юритилади) битирувчилари учун умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестациядан ўтиш мажбурийдир, мазкур Низомнинг III-бўлимида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 5 январдаги 2-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1778-1, 21.01.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган (ушбу фан бўйича якуний аттестациядан ўтиш шарти билан) битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шартнома асосида мактабларда таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар якуний аттестацияга мазкур Низомнинг 4-банди асосида қўйиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Битирувчи синфларда якуний аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхати, шакли ва муддатлари ҳар ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу рўйхатга таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний давлат аттестацияси доирасида 11-синф битирувчилари мажбурий ҳамда танлов фанлари бўйича якуний аттестациядан ўтказилади. Бунда, танлов фанлари рўйхатидан битирувчи олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонидаги ўзи танлаган йўналишга мос фанларни танлаши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Битирувчи синфлар учун якуний аттестация материаллари (ёзма иш ёки иншо мавзулари, математика бўйича топшириқлар, оғзаки имтиҳон билетлари, тест топшириқлари) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан тайёрланиб, экспертизадан ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошидаги Республика таълим маркази томонидан тасдиқланади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида педагогик кенгашнинг қарори билан тегишли фандан қўшимча якуний аттестация киритилиши мумкин. Имтиҳон билетлари, тест топшириқлари мактаб методик бирлашмалари томонидан тайёрланади ва мактаб директори томонидан тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 5 январдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мактаб битирувчиларининг якуний аттестациясини шу мактаб педагогик кенгаши томонидан тасдиқланган якуний аттестация комиссияси мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Якуний аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш учун барча жавобгарлик мактаб якуний аттестация комиссия раиси зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Якуний аттестация ўтказиладиган ҳар бир фандан мактаб директорининг буйруғи билан якуний давлат аттестация комиссияси (бундан буён матнда якуний аттестация комиссияси деб юритилади) қуйидаги таркибда тайинланади:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув фани бўйича якуний аттестация комиссияси раиси — мактаб директори, унинг ўринбосари ёки мактаб ўқитувчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли фан бўйича якуний аттестацияни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича жавобгарлик мазкур фан бўйича тузилган якуний аттестация комиссияси раиси зиммасига юклатилади;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 5 январдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний аттестация ўтказиладиган фандан дарс берган ўқитувчи шу синфга якуний аттестация комиссиясининг раиси бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний аттестацияда кузатув кенгаши ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари мазкур Низом талабларининг бажарилишини назорат қилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўқув фани бўйича якуний аттестация комиссияси аъзоларининг вазифалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Якуний аттестация мактаб директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади. Жадвал якуний аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин кўринадиган жойга осиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний аттестация жадвалини тузишда қуйидагиларга эътибор берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув фанлари бўйича ўтказиладиган якуний аттестация оралиғи икки кундан кам бўлмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия фанидан аввал амалий, кейин назарий якуний аттестация ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Якуний аттестация учун мактабда кенг ва ёруғ хоналар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Барча мактабларда якуний аттестация эрталаб соат 8.00 дан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғзаки якуний аттестациядан ўтишда битирувчиларнинг сони 20 нафардан ортиқ бўлса, якуний аттестация икки гуруҳда кетма-кет бир кунда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Она тили ва адабиёт фанидан ёзиладиган ёзма иш ёки иншо мавзулари ҳамда математикадан топшириқларни танлаш, якуний аттестация бошланишидан олдин, барчанинг иштирокида топшириқ рақами солинган конвертни танлаб олиш йўли билан амалга оширилади. Ёзма иш ёки иншо мавзуси ва математикадан топшириқлар синф доскасига аниқ, тушунарли ҳолда ёзиб қўйилади (топшириқлар ҳар бир битирувчига алоҳида вариант сифатида берилмаган ҳолларда).
(17-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Она тили ва адабиёт фанидан якуний аттестацияда ёзма иш ёки иншо ёзиш даврида битирувчиларга якуний аттестация комиссиясининг розилиги билан ёзаётган ёзма иш ёки иншоларига киритиладиган парчаларни, айрим матнларни аниқлаб олишлари учун бадиий адабиётлардан фойдаланишларига рухсат этилади. Мавзу мазмунини талқин этувчи манбалардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа фанлардан якуний аттестация ўтказиладиган пайтида битирувчилар харита, глобус, турли жадваллар, чизмалар, муляж, гербарийлар, препаратлар, лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа воситалардан фойдаланишларига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Битирувчи ўз ишининг хомаки нусхасини ёзма иш билан бирга якуний аттестация комиссиясига топширади. Белгиланган вақтда ёзма ишни тугаллай олмаган битирувчилар уни тугатмаган ҳолда топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Якуний аттестация тугаганидан сўнг ёзма ишлар якуний аттестация комиссияси раиси томонидан шифрланади ва комиссия аъзолари уларни мактабдан чиқмаган ҳолда текширадилар. Текшириб улгурилмаган ёзма ишлар сақлаш учун мактаб директорига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битирувчиларнинг «2» ва «5» билан баҳоланган ёзма ишлари, иншолари ва математика бўйича ёзма ишларига имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан тақриз ёзилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Битирувчи томонидан ёзилган ёзма иш ёки иншо учун иккита баҳо қўйилади:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Битирувчиларга она тилидан ёзма иш ёзиш учун 3 астрономик соат (иншо ёзиш учун 4 астрономик соат), математикадан ёзма иш учун 3 астрономик соат, тест-синов топшириқлари берилиши кўзда тутилган бўлса, уларни бажаришга ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича ҳар бир тест саволи учун 2 дақиқа, аниқ фанлар бўйича ҳар бир тест саволи учун 3 дақиқа вақт ажратилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битирувчиларга оғзаки якуний аттестацияда олган топшириқлари бўйича тайёрланиш учун 15—20 дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Якуний аттестация комиссияси аъзолари битирувчининг жавобларини диққат билан бўлмасдан тинглайдилар. Битирувчига билетда қўйилган топшириқлар доирасида қўшимча саволлар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Билет саволига жавоб бера олмаган битирувчига якуний аттестация комиссияси томонидан иккинчи маротаба билет олишга рухсат берилади. Битирувчи олган иккинчи билетга ҳам жавоб бера олмаса, унга якуний аттестациянинг баҳоси сифатида «қониқарсиз» баҳо қўйилади ва учинчи маротаба билет олишга рухсат берилмайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 5 январдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Битирувчиларнинг оғзаки якуний аттестацияда олган баҳолари шу синфда якуний аттестация якунланиши биланоқ уларга маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Битирувчи оғзаки ёки ёзма якуний аттестацияни топшириш жараёнида белгиланган тартибни бузган тақдирда, у якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Битирувчи якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганда якуний аттестация комиссияси томонидан бу ҳақда якуний аттестация баённомасига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб педагогик кенгашининг қарори асосида унга якуний аттестация тугаган кундан кейин икки ҳафта ўтгач мазкур фандан қайта якуний аттестациядан ўтишга рухсат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳар бир фан бўйича оғзаки ёки ёзма якуний аттестация ўтказилгач, якуний аттестация комиссияси барча битирувчиларга йиллик ва якуний аттестация баҳолари асосида якуний баҳоларни қўядилар. Бунда, битирувчининг йиллик ва якуний аттестация баҳосининг ўртачаси олиниб яхлитланади. Якуний аттестацияда «қониқарсиз» баҳо олган битирувчига «қониқарли» якуний баҳо қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний аттестация комиссияси битирувчиларнинг баҳоларини якуний аттестация баённомасига киритади. Якуний аттестация баённомаси ушбу фан бўйича белгиланган якуний аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Битирувчиларга ёзма ёки оғзаки якуний аттестация бўйича баҳо қўйиш якуний аттестация комиссияси аъзолари ўртасида овозга қўйиш асосида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозлар тенг бўлган ҳолларда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний аттестация комиссияси аъзоларининг алоҳида фикрлари якуний аттестация баённомасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тиббий муассасаларда даволанган битирувчи синф ўқувчиларига якуний баҳо қўйишда шифохона қошида ташкил этилган мактаб томонидан қўйилган баҳолар инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Якуний аттестацияда олган баҳосига эътироз билдирган битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида апелляция комиссиялари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний аттестация комиссияси томонидан текширилган ёзма иш билан танишиш муддати ва тартиби ҳамда апелляция комиссиянинг иш муддати ва тартиби, унинг таркиби ҳамда ваколатлари туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан буйруқ билан расмийлаштирилади ва битирувчилар, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар ва мактаб директорлари эътиборига якуний аттестация бошланишидан камида икки ҳафта олдин етказилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Якуний аттестацияда олган баҳосидан эътирози бўлган битирувчилар якуний аттестация баҳолари эълон қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қошида ташкил этилган апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Чет элда таълим олган (ота-онаси хорижда ишлаган даврда ёхуд турли танловлар ёки чет мамлакатларнинг грантлари ҳисобидан хорижда таълим олган) битирувчиларни якуний аттестацияга қўйиш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан кўриб чиқилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш — Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битирувчига чет мамлакатларда берилган умумий ўрта таълим ҳужжати Ўзбекистон Республикасида бериладиган шаҳодатнома ўрнини боса олмаса, яъни битирувчи маълум бир фанлар йўналишидагина таълим олиб келган бўлса, у умумий тартибда якуний аттестацияга киритилади. Бундай ҳолларда битирувчи ўзига берилган ҳужжатда кўрсатилган фанлардан бошқа барча фанлар бўйича якуний аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битирувчига якуний баҳони қўйишда унинг аввалги синфларда олган баҳолари ҳам инобатга олинади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 5 январдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 5 январдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Битирувчиларни якуний аттестациядан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Фанларни ижобий ўзлаштираётган битирувчилар якуний аттестациядан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари буйруқлари асосида қуйидаги ҳолларда қисман ёки бутунлай озод этиладилар:
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан;
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-2, 06.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 10/19/1778-2/3998-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларида битирувчиларнинг иштироки бевосита якуний аттестация даврига тўғри келса. Бунда битирувчи шу кунлардаги якуний аттестациядан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий тиллар ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчи якуний аттестация топшириладиган фандан озод этилади. Бунда, хорижий тиллар ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Битирувчи йиллик ижобий баҳоларга эга бўлган ҳолда соғлиғи туфайли якуний аттестациядан озод этилган тақдирда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қуйидаги ҳужжатларга асосланган ҳолда буйруқ қабул қилади:
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб жойлашган ҳудуддаги даволаниш муассасаси тиббий-назорат комиссиясининг мактаб шифокори, қишлоқ жойларда эса туман бош педиатри билан келишган ҳолдаги тиббий хулосалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб педагогика кенгашининг қарори ва директорнинг расмий хати, ўзлаштириш табели (ушбу кўрсатилган ҳужжатлар директор имзоси ва мактаб муҳри билан тасдиқланади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Битирувчиларнинг яшаш жойи ўзгариши (Республикадан ташқарига чиқиш) муносабати билан шу ҳолатни тасдиқловчи расмий ҳужжатлари бўлса, (бу ҳолат март-апрель-май ойларида юзага келса) бундай битирувчиларга якуний аттестациядан муддатидан илгари ўтишларига Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг буйруғи билан рухсат берилади.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган фанлардан якуний аттестация, қолган фанлардан эса синовлар мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади. Якуний аттестация ва синовлар мактаб директори тузган муваққат якуний аттестация комиссияси томонидан ва у тасдиқлаган жадвал асосида ўтказилади.
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 9 апрелдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1778-4, 22.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Якуний аттестация даврида касал бўлган ва якуний аттестация жараёни тугашигача тузалиб келган битирувчилар мактаб директорининг буйруғига кўра қолдирилган фанлардан якуний аттестация тугагандан сўнг икки ҳафта ўтгач якуний аттестациядан ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчиларнинг саломатлиги бўйича жисмоний тарбия машғулотларидан озод этилишлари, уларнинг мактабни битиришларига таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мазкур Низом талабларини бузган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Ошиқ-болдир бўғими ва оёқ кафти соҳаси жароҳатлари
58.
S00 — S05, S12, S22, S32 — S33
Бош суяги, умуртқа ва бел суягининг синиши
59.
A36 — 38, B01, В05, В06, В26, В27
Болаларнинг юқумли касалликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: мазкур Рўйхатда белгиланган касалликлар ўқувчиларни синфдан синфга кўчириш имтиҳонларидан озод қилишда ҳам татбиқ этилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 13-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1778-2, 06.11.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 10/19/1778-2/3998-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 78-модда; 2015 й., 3-сон, 36-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 10/19/1778-2/3998-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/1778-3/0072-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)