ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
УЙ-ЖОЙЛАРНИ ОЛИШ-СОТИШ, АЛМАШТИРИШ ВА ҲАДЯ ҚИЛИШ ШАРТНОМАЛАРИНИ НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАГАНДА ДАВЛАТ БОЖИНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ТУШУНТИРИШНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 20 мартда 538-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 июндаги «Нотариал ишларни бажарганлик учун давлат божи ставкалари тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 109-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Уй-жойларни олиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаганда давлат божини ундириш тартиби тўғрисида тушунтириш (1998 йил 17 ноябрь, рўйхат рақами 538) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 18 март,
2008-14-сон
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 18 март,
20-26-5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 77-модда)