07.06.2006 йилдаги 109-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
 LexUZ шарҳи

4. Нотариал идораларнинг ҳамда шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) нотариал ишларни бажарганликлари учун, шунингдек нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини берганлик учун, мазкур органларнинг битишувлар, аризалар лойиҳаларини тузиб берганликлари, ҳужжатлар ва улардан кўчирмалар тайёрлаб берганликлари учун:

а) уй-жойлар қуриш учун муддатсиз фойдаланиладиган ер майдонлари берилиши билан боғлиқ бўлган шартномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида
б) квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш, рента олиш, умрбод таъминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини:
— мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига, набираларига, бувиларига, буваларига, туғишган ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида
— бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун 1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида
— хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) ким ошди савдоси орқали сотилганда шартномаларни тасдиқлаганлик учун 1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида
Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми) ва дала ҳовлилар учун ставка турар жой майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади. Гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатлар учун ставка умумий майдондан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.
в) гаров, кафиллик шартномаларини ва микромолиялаштиришни ҳамда ипотека кредитини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдорида
г) банклар билан қарз олувчиларнинг кредит бўйича қарздорликни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битимларини (шартномаларини) тасдиқлаганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида
д) баҳоланадиган бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учуншартнома суммасининг 1,0 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг камида 20 фоизи миқдорида
е) мулкни бўлиш шартномаларини, кафиллик шартномаларини (ушбу банднинг «в» кичик бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари) ва баҳоланмайдиган бошқа битишувларни тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида
томонлардан бири юридик шахс бўлган тақдирда энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида
ж) никоҳ шартномасини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки унинг амал қилишини тугатганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида
з) васиятномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида
и) меросга эгалик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учун:
— биринчи навбатдаги ворисларгамерос суммасининг 0,1 фоизи миқдорида
— иккинчи навбатдаги ворисларгамерос суммасининг 0,5 фоизи миқдорида
— қолган ворисларгамерос суммасининг 2 фоизи миқдорида

Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома беришда мерос тартибида ўтаётган мерос қилинаётган мол-мулк суммаси меросхўрлик тайинланган кунда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли кадастр ва кўчмас мулк хизмати томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

к) мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қуйидаги схема бўйича бож ундирилади:

Транспорт тури

Фойдаланиш муддатига қараб:

3 йилгача бўлганда

3 йилдан ортиқ бўлганда

7 йилдан ортиқ бўлганда

1. Ҳар бир от кучи учун давлат божи ставкаси:

а) юк ташувчи ва енгил автотранспорт, шу жумладан, автобус, трактор, ўзи юрар машина учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 7 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида

б) чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

2. Битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқ учун давлат божи ставкалари

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида

Изоҳ. Алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.

Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:
эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади;
банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун бож белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ва унинг миқдори битишув қатнашчиларининг хоҳишига кўра ва давлат нотариусининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан белгиланади.

л) қуйидагиларни тасдиқлаганлик учун:

— ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

— автомототранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида

— автомототранспорт воситаларини бошқа шахслар тасарруф этиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида

м) бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида

н) мерос мулкни муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида

о) ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун

ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида

п) ижро хатлари ёзиб берганлик учун

ундириладиган сумманинг 1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда

Изоҳ. Лизинг объектининг лизинг берувчи талаби бўйича ижро хатлари ёзиб беришда, лизинг шартномасида белгиланган тўланмаган тўловлар суммасидан лизинг шартномаси муддати тугашигача қолган даврга лизинг берувчи даромадини чегирган ҳолда давлат божи ундирилади.

р) ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида
юридик шахслар учунҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида
шу ишларни чет мамлакатда бажарганлик учунҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида
с) ҳужжатлардаги ёзувларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан таржимон имзосининг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида
юридик шахслар учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида
т) нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида
у) банкларда ҳисоб рақамлари очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида

ф) юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилганлиги ҳамда бошқа нотариал ишлар бажарилганлиги учун, мазкур банднинг «а» — «у» кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно.

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

Изоҳ. Нотариал идоралар биносидан ташқарида бажариладиган нотариал ишлар учун давлат божи 2 баравар миқдорида ундирилади (озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқдаги шахсларнинг ишончномаларини нотариал тасдиқлашдан ташқари), шунингдек ушбу ишларни бажариш учун жойга бориш билан боғлиқ амалда сарфланган харажатлар тўланади.