Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ИТАЛИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДАГИ ИККИЁҚЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ДАРОМАД ВА САРМОЯ СОЛИҚЛАРИНИ ТЎЛАШДАН БОШ ТОРТИШНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯНИ РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати ўртасидаги иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 15 декабрь,
179-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 170-модда)