ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ОРГАНЛАРИДА КОНТРАКТЛАР (ШАРТНОМАЛАР) ВА БИТИМЛАРНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 4 мартда 832-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 18 январдаги 01-02/15-4-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ташқи савдо контрактларини ҳисобга қўйиш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 832-11, 14.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон «Экспорт-импорт операцияларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 10 сентябрда 02/19-67-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш Тартиби»га (1999 йил 15 октябрь, рўйхат рақами 832 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) иловага* асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 февраль,
01-02/19-15-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 66-модда)