ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН ТЕХНОЛОГИК ЖИҲОЗЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМ ВА ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 4 мартда 1669-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 2 майдаги 52, 46, ЭГ-01/19-2784, 01-02/8-38-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1802, 03.05.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 11-сон, 96-модда) 5-бандига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 30 мартдаги 2-5/21, 34, ЭГ-01/10-1702, 01-02/8-10-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига (2007 йил 31 март, рўйхат рақами 1669 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 14-сон, 149-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 февраль,
40-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 февраль,
16-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 февраль,
ЭГ-01/19-862-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 февраль,
01-02/8-18-сон
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 29 февралдаги 40, 16, ЭГ-01/19-862, 01-02/8-18-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхатига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банд «ТИФ ТН коди» графасидаги «7304 10» ва «7306 10» сонлари тегишли равишда «7304 10 900» ва «7306 10 900» сонлари билан алмаштирилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги 181-банд қўшилсин:
| 181. | 8422 20 000, 8422 30 000, 8422 40 000, 8422 90 (ТИФ ТН коди 8422 11 000, 8422 19 000 бўлган жиҳозлар учун мўлжалланган қисмлардан ташқари) | Шишалар ёки бошқа идишларни ювиш ва қуритиш жиҳозлари; шишаларни, банкаларни тўлдириш, тиқинлаш, яшик, қоп ва бошқа идишларни ёпиш учун мўлжалланган жиҳозлар; ўраш жиҳозлари ... ва уларнинг қисмлари |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 65-модда)