24.11.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган нормаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала Аҳдлашувчи Томон фуқароларининг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини тенг ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантиpишга муҳим аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-Бўлим. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-Боб. Ҳуқуқий муҳофаза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳуқуқий муҳофазанинг тақдим этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, шунингдек, унинг ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги йўқ бўлган шахслар (бундан кейин «фуқаролар» деб аталувчилар) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз шахсий ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан ана шу Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари сингари ҳуқуқий муҳофазадан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролик ишлари ваколат доирасига кирадиган суд, прокуратура ва бошқа муассасаларга (бундан кейин «адлия муассасалари» деб аталувчи) эркин ва тўсиқларсиз мурожаат қилиши, ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқаролари каби ана шу шартларда уларда қатнашишлари, илтимоснома беришлари, даъво қўзғатиш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг қоидалари тегишли тарзда Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида уларнинг қонунларига биноан таъсис этилган юридик шахсларга нисбатан ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг мақсадларида «фуқаролик ишлари» атамаси фуқаролик, оилавий ва савдо (хўжалик) ишларни, ҳамда фуқаро-ҳуқуқий муносабатларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Бож тўлаш ва чиқимларни қоплашдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида суд ва нотариал бож ва чиқимларни тўлаш, қоплаш ва гаровга қўйишдан озод қилинадилар, шунингдек, Аҳдлашувчи Томоннинг ўз фуқаролари сингари ўша шартлар ва ҳажмда бепул юридик ёрдамдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг 1-қисмида назарда тутилган имтиёзлар аниқ иш бўйича, шу жумладан, қарорни ижро этиш бўйича амалга оширилаётган барча процессуал ҳаракатларга татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Оилавий ва мулкий ҳолат тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг 2-моддасида кўзда тутилган имтиёзлар тўғрисида илтимоснома тақдим этган шахснинг оилавий ва мулкий ҳолати тўғрисидаги ҳужжат асосида тақдим этилади. Ушбу ҳужжат Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ёки унинг ҳудудида доимий яшаб турган шахсга ваколатли муассасалари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар илтимоснома берувчи шахс Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида турар жойига эга бўлмаса, у фуқаро бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилган ҳужжатни тақдим этиши етарли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёзлар бериш тўғрисидаги илтимоснома бўйича, қарор чиқарувчи адлия муассасаси зарурат туғилганда, ҳужжатни берган муассасадан қўшимча маълумотларни ёки зарур тушунтиришларни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-Боб. Ҳуқуқий ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари фуқаролик ишлари бўйича миллий қонунчилик ва ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ушбу Шартноманинг 8-моддасига мувофиқ тузилган илтимосномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия муассасалари фуқаролик ишлари бўйича бошқа муассасаларга ҳам ҳуқуқий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳуқуқий ёрдам ҳажми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам миллий қонунчиликда кўзда тутилган процессуал ва бошқа ҳаракатларни бажаришни ўзида мужассам этади, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳужжатларни тузиш ва жўнатиш, тегишли ҳужжат ва материалларнинг асли ёки тасдиқланган нусхасини, шу жумладан, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ёзма ва/ёки ашёвий далилларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) кўздан кечириш ва текширувни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) экспертиза ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) томонларни, учинчи шахсларни, гувоҳларни, экспертларни ва процесснинг бошқа қатнашчиларини сўроқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) суд ҳужжатларини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) фуқаролик ишлари бўйича, суд ва бошқа адлия муассасаларининг қарорларини, фуқаровий даъво қисмидаги жиноий ишлар бўйича ҳукмларни тан олиш ва ижро этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) суд чақирув қоғози ва бошқа ҳужжатларни топшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома, агар уни бажариш инсон ҳуқуқлари бузилишига, давлат суверенитетига ёки хавфсизлигига зарар келтирса ёхуд Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига зид бўлса, тўла ёки қисман рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномани қондириш рад этилгани тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, сўраётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда, рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Муносабатлар тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари бир-бирлари билан марказий адлия органлари орқали ёки ушбу Шартномада қайд этилган бошқа тартибда муносабатга киришадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома мақсадларида марказий адлия органлари бўлиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болгария Республикаси учун — Болгария Республикаси Адлия вазирлиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома кучга кирганидан сўнг бир ой муддат ичида Аҳдлашувчи Томонлар марказий адлия органлари тўғрисида маълумот, шунингдек манзил ва бошқа керакли ахборотни алмашадилар. Ушбу маълумотга киритилган барча ўзгаришлар тўғрисида Аҳдлашувчи Томонлар ўз вақтида бир-бирларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосноманинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома ёзма равишда жўнатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўраётган адлия муассасасининг номи ва сўралаётган адлия муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи, илтимос мақсадининг баёни ва сўралаётган ёрдамнинг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) томонлар, даъво қилувчилар, гувоҳларининг исм ва фамилиялари, доимий яшаш ёки турар жойлари, фуқаролиги, машғулоти, юридик шахслар учун уларнинг номи, юридик адрес ва/ёки жойлашган жойи тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 3-бандда кўрсатилган шахсларнинг вакиллари бўлган ҳолларда, уларнинг исмлари, фамилиялари ва манзиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли қонун ва бошқа ҳуқуқий актларининг матн ёки мазмунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ижро этиш учун сўралаётган аниқ ҳаракатларни қўллаш сабаблари ва уларнинг тўлиқ ёзма ифодаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) сўралаётган ҳаракатлар ёки ўхшаш натижаларга олиб келувчи бошқа чора-тадбирлар Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ қабул қилиниши мумкинлиги тўғрисидаги баёнот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) зарур бўлган ҳолларда, қайси давр мобайнида илтимоснома бажарилиши кутилаётган муддатни кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлган ҳолларда илтимосномага илтимосни бажарилишини енгиллаштирувчи ҳужжатлар ёки тегишли тартибда тасдиқланган ҳужжатларнинг нусхалари ё улардан кўчирмалар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни топшириш тўғрисидаги илтимосномада олувчининг аниқ адреси ва ҳужжатларнинг номлари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимоснома сўраётган адлия муассасасининг тегишли мансабдор шахси томонидан имзоланган ва расмий муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ижро этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномани ижро этишда сўралаётган адлия муассасаси ўз давлатининг қонунчилигини қўллайди. Сўраётган адлия муассасасининг илтимосига кўра, у сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг процессуал нормаларини, агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига зид бўлмаса, қўллаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сўралаётган адлия муассасаси ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномани ижро этишга ваколатли бўлмаса, у илтимосномани ваколатли муассасага жўнатади ва бу ҳақда сўраётган адлия муассасасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган адлия муассасасининг илтимосномасига биноан сўралаётган адлия муассасаси унга ва манфаатдор томонларга, агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан бунга йўл қўйиладиган бўлса, илтимосни бажариш чоғида иштирок этишлари учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномани бажариш вақти ва жойи тўғрисида ўз вақтида хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасалари ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномани ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун зарур чора-тадбирлар кўрадилар. Илтимос бажарилгандан кейин, адлия муассасаси зарур ҳолларда, сўраётган адлия муассасасининг илтимосномасига кўра, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномага илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг 6-моддасига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган тақдирда, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномани ва илова қилинган бошқа ҳужжатларни қайтариб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Гувоҳ ва экспертларни чақириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заpур бўлганда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида иш судда кўрилаётганда қатнашиш учун зарурат туғилса, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги гувоҳ ва экспертлар чақиртирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг гувоҳ ва экспертга, йўлкира ва сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бўлиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда ишдан чалғиган кунлари учун олинмаган иш ҳақи қопланади. Эксперт экспертиза ўтказганлиги учун ҳам ҳақ олиш ҳуқуқига эгадир. Чақирув қоғозида чақирилган шахслар қандай тўловларни олишга ҳақли эканлиги кўрсатилиши лозим. Бундай шахсларнинг илтимосларига кўра, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг марказий адлия органи уларга тегишли харажатларни қоплаш учун аванс тўлайди. Аванс тўлаш сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ ва экспертни чақириш тўғрисидаги ҳужжатда келмаганлиги учун мажбурловчи чораларни қўллаш ҳақида таҳдид бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Иммунитет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг 10-моддасига мувофиқ, чақирилган гувоҳ ва/ёки эксперт, ўзининг фуқаролигидан қатъи назар, сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг давлат чегарасидан ўтгунгача содир этган қандайдир хатти-ҳаракат муносабати билан жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас. Ушбу шахслар ўзларининг кўриб чиқилаётган иш бўйича кўрсатмалаpи ёки экспертлар сифатидаги хулосалари муносабати билан ҳам жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, агар улар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан, бунинг учун имкониятга эга бўлишса-да, уларга бундан буён уларнинг бу ерда бўлишларига зарурат йўқлигини хабар қилган кундан бошлаб ўн беш кун ўтгунгача кетишмаса, ушбу банд билан назарда тутилган кафолатларни йўқотадилар. Ушбу шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ўзига алоқадор бўлмаган айб билан жўнаб кета олмаган вақт ушбу муддат ҳисобига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатларни топшириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирув қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон илтимосига ва унинг ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ топширилади, агар топширилаётган ҳужжатлар ушбу Шартноманинг 17-моддасига мувофиқ тасдиқланган таржима билан илова қилинган бўлса. Акс ҳолда, олувчи уларни иҳтиёрий равишда қабул қилишга рози бўлса, ҳужжатлар олувчига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳужжатларни илтимосномада кўрсатилган адрес бўйича топшириш мумкин бўлмаса, сўралаётган адлия муассасаси ўз давлати қонунчилигига мувофиқ манзилни аниқлаш учун зарур чора-тадбирлар кўради. Манзилни аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда, сўралаётган адлия муассасаси органи сўраётган адлия муассасасини бу ҳақда хабардор қилади ва топширилиши лозим бўлган ҳужжатларни унга қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларнинг топширилганлигини тасдиқлаш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади. Тасдиқномада топширилган вақти, жойи ва усули, шунингдек, ҳужжатлар топширилган шахс кўрсатилиши лозим. Ҳужжатларни топшириш тасдиқномаси сўраётган марказий органга жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган ўз фуқароларига ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга. Бунда мажбурий тусдаги чоралар қўллаш ёки қўллашга таҳдид қилиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Фуқаролик ҳолати ҳақида ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни жўнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ўз давлатлари фуқароларининг фуқаролик ҳолатлари ҳақидаги далолатномаларини рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар, маълумоти, меҳнат стажи ҳақида ҳужжатларни ҳамда давлат органлари томонидан бериладиган шахсий ёки мулкий манфаатларига тааллуқли бошқа ҳужжатларни бевосита бир-бирларига илтимос асосида таржимасиз ва бепул жўнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшовчи манфаатдор шахсларга таржимасиз бевосита жўнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Адрес ва бошқа маълумотларни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ, агар фуқаролар ҳуқуқларини амалга ошириш учун талаб қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида яшовчи шахсларнинг манзилини аниқлашда бир-бирига ўзаро ёрдам берадилар. Бунда сўраётган адлия муассасаси илтимосномада кўрсатилган шахснинг манзилини аниқлашда ёрдам бериши мумкин бўлган ўзидаги мавжуд маълумотлар тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон яшайдиган, сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларида фуқаролик ишлари бўйича мулкий муносабатлар талаблар қўйилган шахсларнинг фуқаролик ҳолати, иш жойи ёки машғулоти ва даромадлари тўғрисидаги маълумотларни аниқлашда бир-бирига ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддага мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари бир-бири билан ушбу Шартноманинг 7-моддасида кўрсатилган марказий адлия органлари орқали ҳамда бевосита муносабатга киришадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудидаги муассаса ёки бунга махсус ваколатланган шахс томонидан уларнинг ваколати доирасида белгиланган шаклда тайёрланган ёки тасдиқланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳеч қандай бошқа махсус гувоҳномасиз қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида расмий ҳужжатлар сифатида қараладиган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳам расмий ҳужжатларнинг исботловчи кучи билан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Тиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномани бажариш доирасида бир-бири билан муносабатларда рус тилидан ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат тилидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат тилларида ёки бошқа тилларда жўнатиладиган ҳужжатлари рус тилига таржимаси билан илова қилинишлари лозим. Шунингдек, Аҳдлашувчи Томонлар бошқа зарур бўлган ҳолларда, рус тилидаги ёзма ва оғзаки таржимани таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларнинг ёзма таржимаси тўғрилигини тасдиқлаш Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилиги ва ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни қоплашни талаб қилмайди. Агар ушбу Шартнома бўйича бошқа ҳолат назарда тутилган бўлмаса, Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудларида ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан юзага келадиган барча харажатларни ўзлари қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий адлия органлари бир-бирларига илтимосномага биноан, ўз давлатларида амалдаги ва амалда бўлган қонунчилик ҳамда унинг қўлланилиши тажрибаси ҳақидаги маълумотларни, шунингдек ҳуқуқий масалалари бўйича бошқа ахборотларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-Бўлим. Қарорларни эътироф қилиш ва ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Қарорларни эътироф қилиш ва ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири, ушбу Шартномада кўзда тутилган шартлар асосида, қуйидаги қонуний кучга эга бўлган, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида чиқарилган қонуний кучга кирган қуйидаги қарорларни эътироф қилади ва ижро этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) суд ва бошқа адлия муассасаларининг фуқаролик ишлари бўйича қарорлари, шунингдек, шундай ишлар бўйича суд томонидан тасдиқланган ярашув битимлари (бундан кейин — «қарорлар»);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноий ишларни фуқаролик даъвосига тегишли қисми бўйича судларнинг ҳукмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Қарорни эътироф қилиш ва ижро этиш тўғрисидаги илтимоснома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорларни эътироф қилиш ва ижро этишга рухсат бериш тўғрисида илтимоснома қарор ижро этиш лозим бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига берилади. Илтимоснома биринчи поғонадаги иш бўйича қарор чиқарган судга топширилиши мумкин. Ушбу суд илтимосномани ушбу илтимоснома бўйича қарор чиқариш ваколатига эга бўлган судга жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қарор ёки унинг тасдиқланган нусхаси, шунингдек, қарор қонуний кучга кирганлиги ва ижро этилиши кераклиги ҳақидаги расмий ҳужжат ёки у қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши керак бўлган, агар бу қарорнинг ўзидан келиб чиқмаса, ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жараёнда иштирок этмаган томонга қаpши қарор чиқарилганлигини, белгиланган тартибда ва ўз вақтида судга чақиртирилганлигини ва келмаганлиги натижалари тўғрисида хабардор бўлганлиги, унинг процессуал муомалага лаёқатли эмаслиги ҳоллари эса белгиланган равишда айтилганлигини билдирувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳужжат жўнатилиш вақтида қарорни қисман бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) келишилган судлов ишлари бўйича томонларнинг келишувини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Қарорларни эътироф қилиш ва ижро этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг 20-моддасида кўзда тутилган қарорларни эътироф қилиш ва ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимосномалар, ҳудудида ижро амалга оширилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорларни эътироф қилиш ва ижро этишга рухсат бериш тўғрисида илтимосномани кўриб чиқаётган суд ушбу Шартномада кўзда тутилган шартларга риоя қилинганлигини белгилаш билан чекланади. Шартларга риоя қилинган ҳолларда суд қарорни эътироф қилиш ва ижро этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорни эътироф қилиш ва ижро этиш тартиби ушбу Шартнома қоидаларига ҳамда ҳудудида у амалга оширилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Суд қарорларини эътироф қилиш ва ижро этишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг 20-моддасида кўзда тутилган қарорларни эътироф қилиш ёки ижро этишга рухсат беришни қуйидаги ҳолларда рад этиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳудудида чиқарилган қарор Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ қонуний кучга кирмаган ёки ижро этилмаган бўлса, қарор қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши лозим бўлган ҳоллар бундан мустаснодир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жавобгар ўзига ёки унинг вакилига ўз вақтида ва тегишли равишда судга чақирув қоғози белгиланганлиги сабабли жараёнда иштирок этмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу баҳс бўйича шу қарор эътироф қилиниши ва ижро этилиши лозим бўлган ва шу асосда Аҳдлашувчи Томон ҳудудида олдин ҳам қонуний кучга кирган қарор чиқарилган ёки учинчи давлат судининг эътироф қилган қарори бўлган ёхуд ушбу Аҳдлашувчи Томон муассасаси томонидан ушбу иш бўйича кўриб чиқиш қўзғатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушбу Шартнома қоидаларига асосан, ушбу Шартномада кўзда тутилмаган вазиятларда эса ўз ҳудудида қарор тан олиниши ва ижро қилиши зарур бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига асосан, иш унинг муассасалари истисноли ваколатига тааллуқли бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) келишилган судлов иши бўйича томонларнинг келишувини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) суд кўриб чиқаётган қарорлаpни эътироф қилиш ва ижро этиш тўғрисидаги илтимоснома Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигида назарда тутилган ижро этиш муддати ўтиб кетганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-Бўлим. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Баҳсларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномани талқин қилиш ёки қўллашда Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида баҳслар пайдо бўлган ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонлар келишмовчиликларни маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Зарур бўлган ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлар Шартномани қўлланилишини кузатиш ва вужудга келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни ҳал қилувчи қўшма комиссияни тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Бошқа халқаро шартномаларга муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома қоидалари Аҳдлашувчи Томонлар иштирокчилар бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган уларнинг мажбурият ва ҳуқуқларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномада тилга олинган масалалар бўйича, унинг қоидаларини тўлдириш ёки кучайтириш ё унда ўрнатилган тамойилларни қўлланишини енгиллаштириш мақсадида, ўзаро, шу жумладан, идоралараро битимлар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Қўшимча ва ўзгартишларни киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномага баённомалар орқали расмийлаштириладиган қўшимча ва ўзгартиришларни киритиши мумкин. Улар ушбу Шартноманинг 27-моддасида кўзга тутилган тартибда кучга кирганидан сўнг унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Кучга кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашинувидан сўнг, ўттизинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Амал қилиш муддати ва денонсация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ноаниқ муддатга тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилиб ушбу Шартномани денонсация қилиши мумкин. Бу ҳолда Шартнома мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг хабарномасини олган кундан сўнг олти ой ўтгандан кейинги ойнинг биринчи куни ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Шартномани қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома у кучга киргунга қадар вужудга келган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
София шаҳрида 2003 йил 24 ноябрда икки асл нусхада ҳар бири ўзбек, болгар ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 3-4-сон)