24.11.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўpтасида Конвенция
Кучга кириш санаси
21.10.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАРОМАД ВА МОЛ-МУЛК СОЛИҚЛАРИГА НИСБАТАН ИККИ ЁҚЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромад ва мол-мулк солиқларига нисбатан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш, шунингдек иккала мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашиш мақсадида Конвенция тузишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад ва мол-мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад ва мол-мулк солиқларига, умумий даромаддан, умумий мулкдан ёки даромад ёхуд мулкнинг бир қисмидан, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ва мукофотларнинг умумий миқдоридан, шунингдек мулк қийматининг ўсишидан олинадиган барча солиқлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистонда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) мол-мулк солиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Ўзбекистон солиғи» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Болгарияга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) жисмоний шахсдан олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) корпоратив даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) кўчмас мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) якуний солиқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Болгария солиғи» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бу Конвенция имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган моҳияти бўйича ўхшаш ҳар қандай солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунларига киритилган барча мавжуд ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадларида, агар матндан ўзга маъно чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «бир Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матнга боғлиқ равишда, Ўзбекистонни ёки Болгарияни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини ва жуғрофий маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикаси ўз суверен ҳуқуқ ва юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган унинг ҳудудини, ҳудудий сувлари ва осмон кенгликларини, шу жумладан халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан ер ости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «Болгария» атамаси Болгария Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда унинг Давлати ўз суверенитетини амалга оширадиган ҳудудни ва ҳудудий денгизни, шунингдек у халқаро ҳуқуққа мувофиқ суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга оширадиган минтақавий шелф ва эксклюзив иқтисодий ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «компания» атамаси ҳар қандай юридик шахсни ёки солиққа тортиш мақсадларида юридик шахс сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «миллий шахс» атамаси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат ва ассоциацияни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиш ҳоллари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «ваколатли орган» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Ўзбекистонга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисини ёки унинг ваколатли вакилини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) Болгарияга нисбатан — Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганда, унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан бошқа маъно келиб чиқмаса, у ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шу Давлатнинг ана шу даврдаги қонунлари бўйича белгиланган маънога эга бўлади. Ана шу Давлатнинг тегишли солиқ қонунларига мувофиқ татбиқ этиладиган ҳар қандай маъно шу Давлатнинг бошқа қонунларига биноан ушбу атама учун белгиланган маънодан устунлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Резидент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадларида «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси ана шу Давлат қонунига мувофиқ ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиб туриш жойи, бошқарув жойи, юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган жойи ва ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ, бу атама фақат ушбу Давлатда жойлашган манбалардан ёки мулкдан даромад олаётгани учунгина ушбу Давлатда солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ушбу модданинг 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) у қайси Давлатда ўзи учун тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлса, фақат шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлса, фақат шахсий ва иқтисодий алоқалари яқинроқ бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг ҳаётий манфаатлар маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса, ёки у Давлатлардан ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлмаса, у одатда яшайдиган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) агар шахс одатда ҳар иккала Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси Давлатнинг миллий шахси бўлса, фақат ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса ёки ҳеч бириники бўлмаса, унда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув йўли билан ҳал қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ушбу модданинг 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахсдан бошқа бўлган шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда у қайси Давлатнинг қонунларига мувофиқ ташкил этилган бўлса, ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Доимий муассаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадларида «доимий муассаса» атамаси корхонанинг тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман амалга оширадиган доимий фаолият жойини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, хусусан қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқарув жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бўлим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) устахона; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жойни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қурилиш майдончасини, қурилиш, монтаж ёки йиғув объектни ёки улар билан боғлиқ бўлган назорат фаолиятини бироқ, фақат шундай холдаки, агар шундай майдонча, объект ёки фаолиятнинг давомийлиги 12 ойдан кўпроқ давом этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан хизматлар кўрсатиш, жумладан консалтинг хизматлари корхонанинг шу мақсадлар учун ёллаган хизматчилар ёки бошқа персоналлар орқали амалга оширилиши, бироқ шундай холдаки, агар шу мазмундаги фаолият бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида 6 ойдан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иншоотлардан шу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмларни сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмлар захирасини фақатгина сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) шу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасини бошқа корхона томонидан фақатгина қайта ишлаш мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) доимий фаолият жойининг фақатгина товар ёки буюмлар сотиб олиш ёки ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) доимий фаолият жойининг ана шу корхона мақсадлари учунгина бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадлари йўлида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) доимий фаолият жойининг а)-е) кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай комбинациялашуви учунгина бундай доимий фаолият жойининг фаолияти ана шу комбинациялашувдан юзага келадиган умумий фаолият тайёргарлик ёки ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб турилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидаларига қарамай, ушбу модданинг 7-банди қўлланиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс, бир Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан иш юритса, унда бу корхона биринчи эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб қаралади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) у биринчи эслатиб ўтилган Давлатда ана шундай корхона учун ёки унинг номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда ундан фойдаланса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у биринчи эслатиб ўтилган Давлатда корхонага тегишли бўлган товар ва буюмлар захирасини ушлаб турса ва ундан ана шундай корхона учун ёки унинг номидан товар ва буюмлар сотса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу шахснинг фаолияти ушбу модданинг 4-бандида эслатиб ўтилган фаолият турлари билан чекланиб қолмаса, у фаолият жойи орқали амалга оширилса ҳам шу банднинг қоидаларига биноан бундай доимий фаолият жойидан доимий муассаса ҳосил қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг суғурта корхонаси, агар бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида суғурта мукофотларини йиғса ёки ушбу модданинг 7-банди тааллуқли бўлган мустақил мақомли агентдан бошқа бўлган шахс орқали у ерда бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни суғурта қилса, қайта суғурта қилиш ҳолларидан ташқари, у ана шу бошқа Давлатда доимий муассасага эга, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхона, агар ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бунда бу шахсларнинг ҳаракати ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида бўлган ҳолдагина бошқа Давлатда доимий муассасага эга, деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки назорат қилинса ёки ана шу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан бу компаниялардан бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромадлари (жумладан, қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар) ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунига мувофиқ эга бўлган маънога эгадир. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама ер устидаги мулкчиликка тааллуқли бўлган умумий қонунларини қоидалари билан ҳуқуқи белгилаб берилган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ишлатиладиган чорва ва воситаларни ҳамда кўчмас мулк узуфруктини, минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг қатламаларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгармас тўловлар ҳуқуқини ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади. Денгиз ва ҳаво кемалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланадиган кўчмас мулкдан олган даромадларга ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси, агар корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фақат доимий муассасага тегишли бўлган қисмигина солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 3-банди қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага ҳисобланадиган фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадларида сарфланган харажатларни, жумладан доимий муассаса жойлашган Давлатдаги ҳамда унинг ҳудудидан ташқаридаги каби фаолияти мақсадларида сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, доимий муассаса томонидан унинг бош муассасасига ёки резидентнинг бошқа муассасаларидан исталган бирига роялти тўловлари, йиғимлар ёхуд патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун бошқа шунга ўхшаш тўловлар йўли билан ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежментлик учун комиссион тўловлар тўлаш йўли билан ёки корхонанинг бош идорасига доимий муассасага берилган қарз миқдорига нисбатан фоизларни тўлаш йўли билан тўланган қийматларни чегириб ташлашга йўл қўйилмайди. Шу тарзда доимий муассаса фойдасини аниқлашда доимий муассаса томонидан унинг бош муассасасига ёки резидентнинг бошқа муассасаларидан исталган бирига роялти тўловлари, йиғимлар ёхуд патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун бошқа шунга ўхшаш тўловлар йўли билан ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежментлик учун комиссион тўловлар тўлаш йўли билан ёхуд корхонанинг бош идорасига ёки унинг бошқа идорасига берилган қарз миқдорига нисбатан фоизларни тўлаш йўли билан тўланган қийматлар инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўлган фойдани корхона оладиган умумий фойда миқдорини унинг турли бўлинмаларига пропорционал тақсимлаш асосида аниқлаш одатдаги амалиёт эканлигига қарамай, ушбу модданинг 2-бандидаги ҳеч бир нарса, одатда қабул қилинганидек, бу Давлатга шундай тақсимлаш асосида солиққа тортиладиган фойдани аниқлашга халақит бермайди; тақсимлашнинг танланган усули шундай бўлиши лозимки, натижа ушбу моддада мавжуд бўлган тамойилларга мувофиқ келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Доимий муассаса томонидан корхона учун товар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб доимий муассасага бирон-бир фойда ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аввалги бандлар мақсадларида доимий муассасага тааллуқли бўлган фойда, агар унинг ўзгариши учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қачонки, фойда ушбу Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, унда бу моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Халқаро транспорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишдан олган фойдаси фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари қуйидагиларга ҳам қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) халқаро ташишларда фойдаланиладиган экипажсиз кемалар ёки ҳаво кемаларини ижарага беришдан, шу жумладан фрахтлаш асосида олинадиган тасодифий фойдаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) контейнерлардан фойдаланиш, сақлаш, ижарага бериш (жумладан трейлерлар ва контейнерларни ташиш билан боғлиқ бўлган бошқа ускуналар) юзасидан олинадиган фойдаларга агар бундай фойдалар ушбу модданинг 1-банди татбиқ этиладиган фойдаларга нисбатан қўшимча ёки тасодифий бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2- бандлари қоидалари пулда, қўшма фаолиятда ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинадиган фойдаларга нисбатан ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Бирлашган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша шахслар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасини ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ва ҳар қандай ҳолатда икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида яратиладигандан фарқли бўлган шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, бунда улардан бирига ҳисобланиши мумкин бўлган, аммо шундай шароитлар натижасида унга ҳисобланмаган ҳар қандай фойда ана шу корхонанинг даромади ёки фойдасига ҳисобланиши ва мувофиқ равишда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қачонки, Аҳдлашувчи Давлат шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортиладиган фойдани киритса — тегишли тарзда солиққа тортса ва шу тариқа киритилган фойда, агар иккала корхона ўртасидаги муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлганида биринчи эслатилган Давлат корхонасига ҳисобланадиган фойда бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат шу Давлатга тегишли фойдадан олинадиган солиқ миқдорига зарур тузатишлар киритади. Бундай тузатишларни белгилашда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишлича эътиборни қаратиши керак ва зарур бўлса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро маслаҳатлашишларни бошлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Дивидендлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай дивидендлар, шунингдек дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда, ана шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, агар, дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда шу тарзда олинган солиқнинг миқдори дивидендлар умумий миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасини солиққа тортишга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Дивидендлар» атамаси ушбу моддада қўлланганида, акциялардан ёки қарз талаблари ҳисобланмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резидент бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиққа тортиш орқали тартибга солинадиган бошқа даромадларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган ҳолда, ана шу дивидендларни тўлаётган компания резидент бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўз фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ерда жойлашган доимий базадан кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган холдинг аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, ушбу модданинг 1- ва 2-банд қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендларни солиққа тортмаслиги мумкин, бунда дивидендлар ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўланадиган холдинг шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар олинмайди, компаниянинг тақсимланмаган фойдаси ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Фоизлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай фоизлар, шунингдек улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда, шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бундай ҳолда солиқ фоизлар ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан тўланадиган фоизлар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади, агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси шу Давлатнинг ўзи ёки маҳаллий ҳокимият органлари, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистонга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари томонидан келишиладиган ана шу Давлатга тўлиқ тегишли бўлган шунга ўхшаш молиявий муассаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Болгарияга нисбатан — Болгария Марказий банки ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари томонидан келишиладиган ана шу Давлатга тўлиқ тегишли бўлган шунга ўхшаш молиявий муассаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда ипотека таъминотидан қатъи назар ва қарздорнинг фойдаларида иштирок этиш ҳуқуқидан ва хусусан ҳукумат қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромад ва облигация ёки қарз мажбуриятларидан олинадиган даромаддан, жумладан ана шу қимматбаҳо қоғозлар, облигация ёки қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофот ва ютуқлардан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятларидан олинадиган даромадни англатади. Тўлов муддати чўзиб юборилганлиги учун қўлланиладиган жарималар ушбу модда мақсадларида фоизлар сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини олиб бораётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талаблари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, ушбу модданинг 1-ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, ушбу Конвенциянинг 7-модда ёки 14-моддаси қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фоизлар Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади, қачонки, фоизларни тўловчи Давлатнинг ўзи, шу Давлатнинг маҳаллий ҳокимият органи ёки резиденти бўлса. Бироқ, фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассаса ёки доимий базага эга бўлса, шу туфайли қарз бўйича фоизлар тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса ва шундай фоизлар тўлаш бўйича харажатларни доимий муассаса ёки доимий база амалга оширса, бунда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги ёки улар иккаласи ва ҳар қандай бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида фоизлар миқдори тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда, тўловнинг ортиқча қисмидан ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ, аввалгидек солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Конвенциянинг 7-моддаси қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тегишли бўладиган фоизлар, агар у кафолатланган, суғурта қилинган займга нисбатан ёки Аҳдлашувчи Давлат номидан унинг ваколатли органи томонидан кафолатланган ёки суғурталанган бошқа ҳар қандай қарз талабномаси ёки кредитга нисбатан тўланган бўлса, биринчи эслатиб ўтилган Давлатда солиқдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Роялти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ, бу роялтилар, шунингдек, улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда ана шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ, солиққа тортилиши мумкин, агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бундай ҳолда, шундай тарзда ундириладиган солиқ роялтилар ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Роялти» атамаси ушбу моддада қўлланганида ҳар қандай адабиёт, санъат ва илмий асарларни, шу жумладан кинофильм ва ёзувлар ёки радио ва телевидение учун бошқа саҳна ёки овозли асарлар, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки моделлар, режа, махфий формула ёки жараёнлар учун муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳуқуқи учун ёки саноат, тижорат, илмий асбоб-ускуналардан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун ёки саноат, тижорат ёки илмий тажрибага мансуб ахборот (ноу-хау) учун мукофот тарзида олинадиган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёхуд мулк шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатдан боғлиқ бўлса, ушбу модданинг 1- ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар тўловчи шу Давлатнинг резиденти бўлса, роялти Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади. Бироқ, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти зиммасига тушган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база тўлов харажатларини тўласа, бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи билан амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги ёки уларнинг иккаласи ва ҳар қандай бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланишга, фойдаланиш ҳуқуқига ёки ахборот учун тўланадиган роялтининг миқдори тўловчи ва амалда шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланади. Бундай ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Мулк қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддага тааллуқли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бегоналаштиришдан олган ёки бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан олган даромадлари, жумладан ана шу доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда фойдаланадиган денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини бегоналаштиришдан ёки шундай денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари фақат ана шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган мулки асосан бевосита ёки билвосита кўчмас мулкдан ташкил топган компаниянинг акциялари ёки акционерлик капиталини бегоналаштиришдан олинадиган даромадлари ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 1-, 2-, 3- ва 4-бандларида санаб ўтилмаган ҳар қандай бошқа мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар фақат мулкни бегоналаштирувчи шахс резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Мустақил касбий фаолиятлар ва бошқа шахсий хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа фаолиятдан олган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади, қуйидаги ҳоллардан ташқари, қачонки, бундай даромадлар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин бўлганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар у ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадларида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага эга бўлса; бу ҳолда даромаднинг фақат шундай доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиши кўриб чиқилаётган ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом этса, фақатгина шундай доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан мустақил илмий, адабий, бадиий, таълим ва ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек врачлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ёлланма ишдан олинадиган даромад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 16-, 18- ва 19-моддаларнинг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланма ишга нисбатан оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланма иш шу тарзда бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма ишга нисбатан оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган молия йилида бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кўриб чиқилаётган ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб турса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тақдирлаш ҳақлари бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчи номидан тўланадиган бўлса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) тақдирлаш ҳақлари бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг юқоридаги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари бортида ёки темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёлланма ишга нисбатан оладиган тақдирлаш ҳақлари ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Директорлар гонорарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорларнинг гонорарлари ва бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания директорлар кенгашининг ёки унинг шунга ўхшаш бошқа органларнинг аъзоси сифатида оладиган шунга ўхшаш бошқа тўловлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қачонки, санъат ходими ёки спортчининг амалга оширадиган шахсий фаолиятидан олинадиган даромади санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ёзилган ҳолатда, бу даромад 7-, 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларининг қоидаларига қарамай, ушбу моддада эслатиб ўтилган даромад санъат ходими ёки спортчининг фаолияти амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Давлатда, бу фаолиятнинг ҳар қандай Аҳдлашувчи Давлатнинг жамоат жамғармалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан маблағ билан таъминланиши ёки агар бу фаолият Аҳдлашувчи Давлатлар ўртасидаги маданий ва спорт соҳасидаги шартномалар доирасида амалга оширилиши шарти билан солиқдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Нафақалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлат резидентига аввалги ёлланма иш учун товон сифатида тўланадиган нафақа ва бошқа шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳукумат хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан шу Давлатга ёки унинг маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматларига нисбатан жисмоний шахсга тўланадиган иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари, нафақа бундан мустасно, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ, бундай иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади, агар хизматлар ана шу Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти бўлса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ана шу Давлатнинг миллий шахси бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) фақат шундай хизмат кўрсатиш учунгина шу Давлатнинг резиденти бўлган бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ёки улар тузган жамғармалар томонидан шу Давлатга ёки унинг маҳаллий ҳокимият органига кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган ҳар қандай нафақа фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ, бундай нафақа фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар жисмоний шахс ана шу бошқа Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15-, 16- ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари ва нафақаларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Талабалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақатгина ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган талаба ёки стажёрнинг яшаши, ўқиши ва маълумот олиши учун мўлжалланган тўловлар, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлиши шарти билан ана шу Давлатда солиққа тортилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ўқитувчи ва илмий арбоблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатга университет, коллеж, мактаб ёки ана шу Давлатда тан олинган таълим муассасасида ўқитиш ёки илмий фаолиятини амалга ошириш учун ташриф буюрадиган ва Аҳдлашувчи Давлатга келгунига қадар бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлиб турган ёки бўлган шахснинг ана шу мақсадларида ана шу Давлатга биринчи бор ташриф буюрган санадан бошлаб икки йилдан ошмайдиган муддатда ўқитиш ёки илмий фаолиятдан оладиган ҳар қандай тақдирлаш ҳақлари, у томонидан олинадиган бундай тақдирлаш ҳақларининг шу Давлатдан ташқаридаги манбалардан олинганлиги шарти билан биринчи эслатиб ўтилган Давлатда солиқдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аввалги банднинг қоидаси, агар шу шахс томонидан амалга оширилаётган ана шу фаолият жамоат манфаатлари учун эмас, балки асосан шундай шахс ёки шахсларнинг хусусий фойдаси учун бўлса, илмий фаолиятлардан олинадиган даромадларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Бошқа даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Конвенциянинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад турлари, даромаднинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банд қоидалари 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган даромадлардан ташқари бўлган даромадларга нисбатан қўлланмайди, агарда бундай даромадни олувчи Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса. Бу ҳолатда, вазиятга қараб, 7-модда ва 14-модда қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Капитал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентига тегишли бўлган ва 6-модданинг 2-бандида эслатиб ўтилган кўчмас мулкдан иборат бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган капитал ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчар мулкдан иборат бўлиб, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи ёки бир Аҳдлашувчи Давлатнинг бошқа Аҳдлалашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматлар кўрсатиш мақсадида фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тегишли кўчар мулкдан иборат бўлган капитал ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситалари тарзидаги ва шундай денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл транспорти воситаларини эксплуатация қилиш билан боғлиқ бўлган кўчар мулк тарзидаги капитал фақат ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти капиталининг бошқа барча элементлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қачонки, бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти ушбу Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки капиталга эга бўлса, биринчи эслатиб ўтилган Давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу резидентнинг даромад солиғидан ана шу бошқа Давлатда тўланган даромад солиғига тенг миқдорни чегириб ташлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу резидентнинг мол-мулк солиғидан ана шу бошқа Давлатда тўланган мол-мулк солиғига тенг миқдорни чегириб ташлашга рухсат бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай чегирмалар, ушбу ҳолатдаги даромадга ёки мулкка тааллуқли чегирмагача ҳисоблаб чиқилган, вазиятга боғлиқ равишда ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад ёки мол-мулк солиғи қисмидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қачонки, ушбу Конвенциянинг бирон-бир қоидасига мувофиқ Аҳдлашувчи Давлат резиденти эга бўлган даромад ёки мулк ана шу Давлатда солиққа тортишдан истисно қилинган бўлса, бу Давлат ана шу резидентнинг даромади ёки мулкининг қолган қисмига солиқ миқдорини ҳисоблашда даромад ёки мол-мулкка солинган солиқдан чиқариб ташланган миқдорни ҳисобга олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қачонки, солиқ миқдори Аҳдлашувчи Давлатнинг ички қонунчилиги билан тақдим этиладиган белгиланган махсус имтиёзли тадбирларга мувофиқ, солиққа тортишдан озод этилса ёки камайтирилса, бунда у Аҳдлашувчи Давлатда тўланган деб ҳисобланади ва у бошқа Аҳдлашувчи Давлат солиғидан чегириб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Камситмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ушбу бошқа Давлат миллий шахсларига айни бир хил шароитларда, жумладан резиденцияга нисбатан солиниши мумкин бўлганидан ортиқ ҳаp қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолатларга дучор қилинмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасини солиққа тортиш ушбу бошқа Давлатда айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи ана шу бошқа Давлат корхоналарини солиққа тортишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Ушбу қоида бир Аҳдлашувчи Давлатни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентини солиққа тортиш мақсадларида ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий шароити асосида берадиган ҳар қандай шахсий солиқ имтиёзлари, камайтириш ва чегирмалар беришга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қачонки, истисно тариқасида 9-модда, 11-модданинг 7-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланганида бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бундай корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлаш мақсадида тўлайдиган фоизлари, роялтилари ва бошқа қарз тўловлари агар бундай тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланганида қўлланадиган шундай бир хил шартлар асосида чегириб ташланади. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига нисбатан бўлган ҳар қандай шунга ўхшаш қарзлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига нисбатан бўлган қарзи сингари шартлар асосида чегириб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Капитали тўлиқ ёки қисман ёхуд бевосита ёки билвосита бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки биp неча резидентларига тегишли бўлиб назорат қилинаётган Аҳдлашувчи Давлат корхонаси биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ солиш ёки унга алоқадор мажбуриятларга, бошқа ёки солиқ солишдан кўра мушкулроқ ва у билан боғлиқ бўлган мажбуриятларга дучор қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ўзаро келишув процедураси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг фаолияти унга ушбу Конвенцияда назарда тутилганига мувофиқ келмайдиган солиққа тортишга олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб ҳисобласа, у ушбу давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига ёки, агарда унинг ҳолати Конвенциянинг 25-моддаси 1-бандига мувофиқ келса, ўзи миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Конвенция қоидаларига номувофиқ солиққа тортишга олиб келувчи хатти-ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли орган эътирозини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Конвенцияга мувофиқ келмайдиган солиққа тортишни бартараф этиш мақсадида, бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлатлар ички қонунчилигидаги ҳар қандай вақтинча чеклашларга қарамай бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишлаpни ўзаро келишув орқали ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар, шунингдек, Конвенцияда кўзда тутилмаган ҳолларда икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш учун бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъносида ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан уларнинг ўзларидан ёки уларнинг вакилларидан ташкил этилган бирлашган комиссия доирасида бевосита алоқада бўлиб туришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Имтиёзларнинг чекланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан келишганидан сўнг, ушбу Конвенциядан келиб чиқадиган ёки ҳар қандай ишга нисбатан қўлланадиган имтиёзлардан воз кечиши мумкин, агар унинг фикри бўйича шундай имтиёзларнинг тақдим этилиши ушбу Конвенцияни суиистеъмол қилинишига олиб келса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенция қоидаларини ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ушбу Конвенция қамраб оладиган солиқларига тегишли бўлган ички қонунчилигини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот билан бу қонунчилик бўйича солиққа тортиш Конвенцияга зид тушмайдиган даражада алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1- ва 2-моддалар билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат олган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ олинган маълумот каби махфий ҳисобланади, ва фақат биринчи гапда кўрсатилган солиқларни аниқлаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан ёки уларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқувчи шахслар ёки органларгагина, жумладан судлар ва маъмурий органларга ҳам очилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч қандай ҳолатда ушбу модданинг 1-банди қоидалари, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирини қуйидагиларга мажбурловчи тарзда талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилиги ёки одатдаги маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиёти давомида олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касб сири ёхуд савдо жараёнини очиб ташловчи ахборотни ёки очилиши Давлат сиёсатига (жамоат тартибига) зид келувчи ахборотни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Дипломатик ваколатхона ходимлари ва консуллик муассасалари ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхона ходимлари ва консуллик муассасалари ходимларининг халқаро ҳуқуқ умумий нормаларига ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлар ушбу Конвенциянинг кучга кириши учун миллий қонунчиликнинг зарур процедуралари тугатилганлиги тўғрисида бир-бирларига дипломатик каналлар орқали хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция 1-бандида эслатилган охирги хабар берилган санадан бошлаб кучга киради ва унинг қоидалари қуйидагиларга нисбатан қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) ушбу Конвенция кучга кирадиган йилдан бевосита кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин олинган даромад манбаларидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) ушбу Конвенция кучга кирадиган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейинги ҳар бир солиқ йили учун ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Амал қилишнинг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция унинг амал қилишини Аҳдлашувчи Давлатлардан бири тўхтатмагунча ўз кучида қолади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Конвенциянинг амал қилишини Конвенция кучга кирган кундан кейин беш йил ўтгач, бошланадиган ҳар қандай тақвимий йилнинг тугашига камида олти ой қолгунига қадар дипломатик каналлар орқали амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома бериш йўли билан Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда Конвенциянинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) амал қилишни тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан бевосита кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб олинган даромад манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) амал қилишни тўхтатиш тўғрисида хабардор қилинган йилдан бевосита кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан ёки шу санадан кейин бошланадиган ҳар қандай солиққа тортиш йиллари учун олинадиган бошқа солиқларга нисбатан тўхтатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Конвенцияни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
София шаҳрида 2003 йил 24 ноябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, болгар ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин қилишда келишмовчиликлар вужудга келган ҳолда инглиз тилидаги матн асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 3-4-сон)