24.11.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни халқаро ташишни енгиллаштириш истагида амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарали халқаро юк транспорти савдо алоқалари ривожланишнинг муҳим шарти эканлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий, ижтимоий ва экологик соҳада автомобилда юк ташишнинг қулай муқобилини барпо этиш мақсадида, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда автомобиль транспорти имкониятларининг чекланганлигини инобатга олиб, темир йўл ва сув транспортининг замонавий аралаш тизимини ривожлантириш зарурлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни аралаш ташиш системаси халқаро юк ташишни енгиллаштириш бўйича улкан салоҳиятга эга эканлигига амин бўлиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни халқаро ташишни тартибга солувчи халқаро битимларга таяниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўллаш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ҳудудида халқаро аралаш юкларни ташишда, шунингдек улар ҳудудидан транзит олиб ўтиш соҳасида, қисман Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида рўйхатдан ўтган темир йўл, сув ва автомобиль юк ташувчилари транспортларида юк ташишда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда қуйидаги таърифлар қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) юкларни интермодал ташиш — юкларни бир транспорт бирлигининг ўзида ёки бир неча транспорт турларидан кетма-кет фойдаланилган ҳолда бир транспорт воситасида, улар алмаштирилган пайтда юкка ишлов берилмасдан ҳаракатланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) юкларни халқаро аралаш ташиш — асосан автомобилда ташишнинг энг қисқа йўналишлари орқали автомобиль, темир йўл ва сув транспорти воситаларидан фойдаланиб, юкларни интермодал ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) йўл транспорт воситаси — Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида рўйхатга олинган юк ташиш учун лойиҳалаштирилган ва қўлланиладиган транспорт воситаси. Йўл транспорт воситаси деб юк автомобили ёки шатакчиси Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида рўйхатга олинган тиркамали юк автомобили, яримтиркамали шатакчи, яъни «таркибли йўл транспорти воситаси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) интермодал транспортда юк бирлиги — контейнер ёки алмаштириладиган кузов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) интермодал транспорт бирлиги — интермодал транспортига мос тушувчи исталган турдаги контейнер (узунлиги 20 футдан кам бўлмаган), алмашинувчи кузов, яримтиркама ёки тиркама, юк автомобили ёхуд вагон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) интермодал терминал — ташиш усулининг ўзгариши юз берадиган темир йўл тармоғи ёки ички сув йўли/денгиз порти участкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) интермодал терминал гача/дан транспорт — чегара пункт ёки юклаш пунктдан юк ташиш йўналишига энг яқин бўлган темир йўл терминали ёки портгача ва темир йўл терминали ё портдан юк ташиш йўналишига энг яқин бўлган чегара пункти ёхуд етиб бориш пунктигача интермодал услуби билан юкни транспорт воситалар орқали жўнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) кузатиб бориладиган транспорт — автомобилдан фарқ қилувчи бошқа йўл транспорт воситалари таркибида ҳайдовчи томонидан кузатиладиган йўл транспорт воситаларида ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) кузатиб борилмайдиган транспорт — автомобилдан фарқ қилувчи бошқа йўл транспорт воситалари таркибида ҳайдовчи томонидан кузатилмайдиган йўл транспорт воситаларида ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) имтиёзли контингент — аралаш транспортдан фойдаланиш чоғида тақдим этиладиган юкларни йўл йиғимлари/солиқларини тўламасдан ташиш учун бериладиган рухсатномалар миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) Аралаш комиссия — ушбу Битимнинг 7-моддасига мувофиқ таъсис этилган халқаро аралаш транспорт бўйича аралаш комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) Аҳдлашувчи Томон ҳудуди ва Аҳдлашувчи Томон қонунлари — тегишлича Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудуди ва Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-ҳиссадорлик темир йўллари компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болгария Республикаси Ҳукумати учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болгария Республикаси Транспорт ва коммуникация вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Юкларни кузатув билан аралаш ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Исталган Аҳдлашувчи Томон давлатидан бирининг ҳудудида рўйхатга олинган йўл транспорт воситаларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудининг чегара пункти ёки ортилган пунктдан юк белгиланган йўналиш бўйлаб интермодал терминалгача ҳаракатланиши бу ҳудудда юкларни ташиш рухсатсиз амалга оширилади, транспорт воситалари эса Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органларининг келишувига мувофиқ, масофага юк ташишда солиқлардан озод қилинади. Чегара назорати органлари йўл транспорт воситаларини уларнинг аралаш юк ташишга ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилганидан кейин юкларни рухсатномасиз ўтказиб юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юқорида кўрсатилган масофа оширилган ҳолда, жўнатиш тартиби юкларга белгиланган махсус рухсатнома асосида амалга оширилади. Махсус рухсатнома Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан берилади. Унда мазкур рухсатноманинг аралаш юкларни, албатта йўл йиғимлари/солиқларни тўлов ёки тўловсиз ва у транспортнинг фақат шу турига тегишли эканлиги белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган кузатилувчи юкларни ташишга бериладиган рухсатномалар контингенти (тури ва миқдори) Аралаш комиссиянинг йиғилишида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аралаш комиссия йиғилишида келишиб олинган, юкларни ташишга бериладиган рухсатномалар контингенти ҳар йил чоракда бир марта аниқланади. Мазкур контингентнинг ҳар қандай ўзгариши Аҳдлашувчи Томонларнинг транспортга бўлган талабини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Темир йўл транспортининг ҳаракати, агар юкланган кузатиладиган темир йўл транспорти чегара пунктида Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунларида белгиланган оралиқ вақтидан кўп туриб қолмаса, халқаро меъёрларга жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Йўл транспорти воситалари темир йўл составларига юклангандан кейин юклаш станцияларида ваколатли органлар томонидан муҳрланади. Транспорт воситаларини кузатиб борувчи ҳайдовчилар, составнинг йўловчи вагонларига жойлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Кузатиб борилмайдиган транспорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Интермодал транспорт бирлиги Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида жойлашган интермодал терминал гача/дан ташишни фақат йўл транспорт воситалари орқалигина амалга ошириш мумкин бўлса, ушбу транспорт бирлигини ташиш тегишли Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида рўйхатга олинган йўл транспорт воситаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай транспортга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган интермодал терминаллар Аралаш комиссия йиғилишида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Чегарадан ўтиш — давлат чегарасини кесиб ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аралаш транспорт қўлланган халқаро юк ташишда, йўл транспорт воситаси темир йўл состави ёки кемага ортилаётганда амалдаги халқаро кўрсатмаларга мувофиқ талаб этилувчи бошқа ҳужжатлар билан бирга, аралаш транспорт юкларини ташишга рухсатнома ҳам кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни аралаш ташишни амалга оширишга ҳуқуқ берувчи ҳужжатлар, ҳар рейсда транспорт воситасида сақланиши ва Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли ваколатли органлари талаб этган вақтда кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳужжатнинг йўқлиги юкларни ташишга бўлган ҳужжатнинг йўқлиги демакдир, бинобарин, бу ҳол Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органларининг бундай ташувчиларга нисбатан тегишли чоралар кўришига асос беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни ташиш учун берилган рухсатга киритилган ҳар қандай ўзгартиш ёки хабардор этилмаган тузатиш уни йўққа чиқаришга олиб келади. Бундай рухсатномалар мусодара этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аралаш транспортда юкларни кузатиб бориб ташишда ваколатли чегара органлари ташувчи ёки хизмат операторига исталган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига киришда 3-модданинг 1-банди қоидаларига риоя этган ҳолда аралаш ташишни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи транспорт ҳужжатини берадилар. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудидан чиқаётганда юкларни аралаш ташиш амалга оширилганлиги тўғрисида, ҳар бир транспорт турига биттадан CIM-UIRR транспорт ҳужжатини, юкхат ёки Аҳдлашувчи Томонлар қўллаб-қувватлаган бошқа ҳужжатни кўрсатган ҳолда исбот қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудига кираётганда ёки ундан чиқаётганда аралаш юк ташишни амалга оширувчи шахслар ва транспорт воситалари, шунингдек ташилувчи юклар Аҳдлашувчи Томонларнинг миллий қонунларидаги кўрсатмаларга мувофиқ назорат қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташувчи ёки хизмат оператори, шунингдек унинг хизматчилари Аҳдлашувчи Томонларнинг амалдаги қонунларига ва ушбу Битим қоидаларига амал қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Юкларни аралаш транспортда ташишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар уларнинг темир йўл ва порт маъмуриятлари, кема эгалари компаниялари, автотранспорт фирмалари ва аралаш транспорт операторлари айни транспорт турининг афзаллигини ҳисобга олиб, аралаш юк ташишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида зарур чоралар кўриш тўғрисида аҳдлашиб олишлари учун барча лозим чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар транспорт муассасалари тарафидан темир йўл, автомобиль ва сув транспорти соҳасида амалга оширилувчи аралаш ташиш фаолиятини рағбатлантириш ва яхшилаш ҳамда рақобатбардошлигини оширишга, шунингдек кузатувсиз аралаш транспорт қўлланиши ва имтиёзли тарифлар киритилишини рағбатлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўз темир йўл ва порт маъмуриятларига аралаш транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда уларни сўзсиз қўллаб-қувватлайдилар ва кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар икки томонлама аралаш юк ташишда тегишли давлатлар ҳудудида интермодал терминал гача/дан шанба, якшанба ва Аҳдлашувчи Томонлар учун расмий байрам кунлари транспорт чекланишларини бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлар аралаш ташишнинг бошланғич ва сўнгги босқичида умумий оғирлиги 40 тоннани ташкил этувчи юк автомобилларнинг ўтиши учун зарур шароитларни яратиб бериш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган оғирлик параметри оширилган ҳолда Аҳдлашувчи Томон бошқа ҳудудидан юк ташиш амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органидан рухсат олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томонлар чегараларда аралаш ташиш билан боғлиқ текширувларни тезлаштириш учун барча зарур чораларни қўллайдилар, шунингдек божхона расмийлаштиришни чегара пунктларидан интермодал терминалларга (темир йўл ва порт) ўтказишда кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Томонлар аралаш ташишни рағбатлантиришга қулай халқаро шароитлар яратишда зарур ҳамкорлик ва кўмак билан таъминлайдилар, шунингдек умумий фойдаланиш йўналишларининг ривожланишини рағбатлантирувчи чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳамкорлик. Аралаш комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ушбу Битимнинг бажарилиши ва қўлланишига, шунингдек ўзаро ахборот алмашуви, айниқса аралаш ташиш билан боғлиқ ички қонунлар ва тегишли ваколатли органлар вазифаларига оид ўзгаришлар тўғрисида ўзаро ахборот алмашишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида, бир йилда камида бир марта йиғиладиган ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг талабига биноан чақириладиган Ўзбекистон—Болгария аралаш комиссиясини тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аралаш комиссия тенг миқдордаги Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органлари вакилларидан тузилади ва ушбу Битимни амалга ошириш йўлларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Қоидабузарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташувчи, хизмат оператори ва унинг хизматчилари томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амал қилувчи кўрсатмалар, шунингдек ушбу Битимдаги аҳдлашувлар бузилса, тегишли ҳудудда қоидабузарлик содир этилган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органлари талабига кўра, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органлари қуйидаги чоралардан бирини қўллашга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Қоидабузарликка йўл қўйган ташувчини амалдаги кўрсатмаларни бузишга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Бу ташувчига юк ташишда имтиёзли рухсатномалар беришни тўхтатиш ва/ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон ваколатли органи мазкур ташувчига юк ташишни амалга оширишини тақиқлаб қўйган муддатгача унда шу вақтгача бўлган имтиёзли рухсатномаларни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Ташувчи ва хизмат оператори содир этган ўзига хос оғир қоидабузарлик содир этилган ҳолларда транспорт лицензиясидан маҳрум қилиш ёки кўрсатилган тартибда ушбу фаолиятни тақиқлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари бу йўналишда қўлланган чоралар тўғрисида ўзаро ахборот алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1- ва 2-банд қоидалари, тегишли қоидабузарлик содир этилган ҳудудда Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларида кўрсатилган санкциялар қўлланишидан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Маълумотларни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар номенклатура ва юк ҳажми, транспорт воситалари, шунингдек ташиш йўналишлари тўғрисида ва бошқа маълумотлар ва ахборотларни учинчи давлатларда ҳуқуққа зид равишда тарқалишдан ҳимоя қилиш мажбуриятини оладилар, расмий статистика маълумотлари ва ҳисоботлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарур ҳолда жиноят қидирув ишлари муносабати билан бу турдаги маълумот ва ахборотлар давлат ҳокимияти органлари, прокуратура ва судга топширилиши мумкин. Бошқа исталган маълумотларни, Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли ваколатли органлари берган ёзма рухсатнома олинганидан кейин тарқатиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Форс-мажор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларда ёки аралаш юк ташиш 12 соатдан ортиқ узилиб қолган ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлар қандай кечиктириб бўлмас чоралар кўриш зарурлигини биргаликда ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ўзгартиш ва тўлдиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро розилигига кўра ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилиши мумкин. Улар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида қўшимча баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим беш йилга тузилади. Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида, унинг амал қилиш тегишли муддати тугашидан камида олти ой илгари бошқа Аҳдлашувчи Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабар қилмаса, у ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим унинг кучга кириши учун Аҳдлашувчи Томонларнинг миллий қонунларида талаб этиладиган зарур процедураларнинг бажарилгани тўғрисида дипломатик каналлар орқали бир-бирларига юборган охирги хабарнома олинган кундан бошлаб ўттиз кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
София шаҳрида 2003 йил 24 ноябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, болгар ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 3-4-сон)