Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Россия Федерациясининг Наркотиклар айланишини назорат қилиш бўйича федерал хизмати ўртасида
Битим
НАРКОТИК ВОСИТАЛАР, ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ҲАМКОРЛИК ВА ПРЕКУРСОРЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Бундан кейин «Томонлар» деб аталувчи, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Россия Федерациясининг наркотиклар айланишини назорат қилиш бўйича федерал хизмати,
наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг (бундан кейин наркотиклар Ягона конвенция қоидаларини (наркотик воситалар тўғрисида 1961 йилдаги Ягона конвенцияга тузатишлар тўғрисида 1972 йилдаги Протоколга мувофиқ унга киритилган тузатишлар билан), психотроп моддалар тўғрисида 1971 йилдаги Конвенция қоидалари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1988 йилдаги наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси қоидаларини эътиборга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 1997 йилдаги гиёҳванд моддалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айлантиришга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим қоидаларидан келиб чиқиб,
ўз давлатларининг қонунлари ва халқаро мажбуриятларига амал қилиб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
1. Ушбу Битимнинг мақсади — наркотикларнинг ноқонуний айланишига таъсирчан тўсқинлик ва прекурсорлар устидан назорат ташкил қилишда Томонларнинг ҳамкорлиги.
2. Томонлар ушбу Битим асосида ўз ваколатлари доирасида ва ўз давлатларининг қонунларига ҳамда халқаро мажбуриятларига риоя этган ҳолда ҳамкорлик қиладилар.
3. Ушбу Битим жиноят ишлари бўйича бериш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига дахл қилмайди.
2-модда
1. Томонлар ҳамкорлиги ушбу Битим доирасида қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
а) наркотикларнинг ноқонуний айланиши юзага келтирадиган жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва очишга, прекурсорлар устидан назоратни кучайтиришга кўмаклаша оладиган ахборотни алмашиш;
б) бир Томоннинг сўрови бўйича бошқа Томон тезкор қидирув тадбирлари ўтказиши;
в) уюшган жиноий гуруҳларнинг наркотиклар ноқонуний айланиши соҳасидаги фаолиятига барҳам беришга қаратилган мувофиқлаштирилган тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, зарур ҳолларда «назорат остида етказиб бериш» усулларидан фойдаланиш;
г) иш соҳасида тажриба алмашиш, шу жумладан кенгашлар, конференция ва семинарлар ўтказиш йўли билан;
д) наркотиклар ноқонуний айланишига тўсқинлик қилиш ва прекурсорлар устидан назорат қилиш масалалари бўйича қонун чиқариш ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларни ижро қилиш амалиёти тўғрисида материаллар ва методик тавсиялар алмашиш;
е) кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ж) моддий-техникавий ва консультатив ёрдам бериш, ва шунингдек экспертизалар ўтказишда кўмаклашиш;
з) наркотиклар ноқонуний айланишига қарши курашиш ва прекурсорлар устидан назорат қилиш муаммолари бўйича бир-бирини қизиқтирадиган қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш;
и) ҳамкорлик жараёнида туғиладиган масалалар бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш, шу жумладан, ишчи гуруҳлар тузиш;
к) кинологик хизмат ишини ташкил қилиш бўйича тажриба алмашиш;
2. Ушбу Битим Томонларга ҳамкорликнинг бошқа бир-бирига маъқул шаклларини ишлаб чиқиш ва ривожлантиришларида тўсқинлик қилмайди.
3-модда
1. Ушбу Битим доирасида қуйидагилар хусусида ахборот алмашинади:
а) бошқа Томон давлати ҳудудида наркотиклар ноқонуний айланиши билан боғлиқ, содир этишга тайёрланаётган ёки содир этилган ҳар қандай жиноятлар;
б) наркотиклар ноқонуний равишда бир Томоннинг давлатига бошқа Томон давлатидан, шу жумладан, бошқа давлатлар ҳудуди орқали келтирилган ҳолларда;
в) наркотикларни ноқонуний равишда бир Томон давлати ҳудудидан бошқа Томон давлати ҳудудига ўтказиш ниятлари билан боғлиқ фактлар ва воқеалар;
г) наркотикларнинг ноқонуний айланишига алоқаси бор ва фаолияти трансмиллий характерга ҳам эга бўлган жиноий гуруҳларнинг тузилиши, шахслари, таркиби, фаолияти йўналиши, бошқарилиши ва алоқаларининг ташкил қилингани;
д) наркотиклар ноқонуний айланиши билан боғлиқ бўлган жиноий фаолиятни амалга ошириш шакллари ва усуллари;
е) наркотикларнинг ноқонуний айланиши соҳасидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятлари, ундан бир Томон давлати ҳудуди ёки муассасаларидан бошқа томон давлати фуқаролари шу мақсадда фойдаланишади;
ж) наркотиклар яширишнинг аниқланган янги усуллари, ва шунингдек уларни топиш йўллари, уларни яширин олиб ўтишнинг маршрутлари ва каналлари, ноқонуний айланишга келтирилаётган янги воситалар ва моддалар, уларнинг хусусиятлари ва тайёрлаш технологиялари;
з) наркотиклар ноқонуний айланиши учун фойдаланиладиган транспорт воситалари, юклар ва почта жўнатмалари;
и) бир-бирини қизиқтирадиган бошқа масалалар.
2. Томонлар прекурсорлар ноқонуний равишда етказиб берилгани, ташиб ўтказилгани ёки фойдаланилганининг аниқланган ҳоллари, шунга ўхшаган фаолиятни аниқлаш ва унга барҳам бериш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида бир-бирини қизиқтирадиган ахборот билан ҳам алмашинадилар.
4-модда
1. Ушбу Битим доирасида кўмаклашиш Томонлардан бирининг сўрови асосида ва унинг ташаббуси билан амалга оширилади, унга бир Томон бундай кўмаклашиш бошқа Томонни ҳам қизиқтиради деб ўйлайди.
Кўмаклашиш тўғрисидаги сўров ёзма шаклда ёки техника воситаларидан фойдаланиб юбориладиган матн орқали берилади.
Ахборот техника воситаларидан фойдаланиб берилаётганда, ва шунингдек, олинган сўровнинг ҳақиқийлиги ёки мазмуни тўғрисида шубҳа туғилганда сўралаётган Томон сўраётган Томондан ёзма равишда тасдиқ юборишни илтимос қилиши мумкин.
2. Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровда:
сўраётган Томоннинг номи;
сўралаётган Томоннинг номи;
сўровнинг қисқача моҳияти ва унинг асослилиги бўлиши лозим.
3. Сўровга унинг бажарилишини осонлаштириш учун мўлжалланган ҳужжатлар, уларнинг нусхалари ёки ҳужжатлардан кўчирмалар, фотографиялар, аудио-видео ва бошқа материаллар илова қилиниши мумкин.
5-модда
1. Сўралаётган Томон сўровнинг тез ва мумкин қадар тўла бажарилишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради. Зарурат бўлганда Томонларнинг сўров бажарилишини осонлаштирувчи қўшимча маълумотлар сўрашга ҳақлари бор. Агар сўровнинг бажарилиши сўралаётган Томон давлатида олиб борилаётган жиноят тергови ёки бошқа иш кўришга халақит берадиган бўлса, унинг бажарилиши қолдирилиши ёки сўраётган Томон билан келишилган ҳолда, маълум шартлар билан боғланиши мумкин.
2. Сўраётган Томон, агар бу унинг давлатининг қонунларига хилоф бўлмаса, ўз давлати ҳудудида сўраётган Томоннинг ваколатли вакилларига сўров бажарилаётганда иштирок этиш учун рухсат бериши мумкин.
6-модда
1. Сўровни бажариш имконияти бўлмаганда ёки рад этилганда сўралаётган Томон дарҳол сўраётган Томонни ёзма шаклда хабардор қилади ва сўров бажарилишига тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида маълумот беради.
2. Агар сўралаётган Томон сўров бажарилиши инсон ҳуқуқларини бузишга олиб келиши, давлат суверенитети, хавфсизлиги ва бошқа муҳим манфаатларига зарар етказилиши мумкин деб ҳисобласа, сўров бажарилишига тўла ёки қисман рад жавоби берилиши мумкин.
7-модда
1. Агар ахборот ёпиқ бўлса ёки берадиган Томон ахборотнинг ошкор қилинишини номақбул деб ҳисобласа, Томонлар ахборотнинг махфийлигини таъминлайдилар. Бу шарт зарурат туғилганда материаллар, техника воситалари ва ускуналарига ҳам тааллуқлидир.
2. Ушбу Битим доирасида олинган махфий ахборот, шу жумладан, ҳужжатлар, материаллар, техника воситалари ва ускуна, бу ахборотни берган Томоннинг олдиндан олинган ёзма розилигисиз, учинчи томонга берилиши мумкин эмас.
3. Сўровнинг махфийлигини сақлаб бажарилиш имконияти бўлмаганда, сўралаётган Томон бу ҳақда сўраётган Томонга хабар беради, у сўровнинг бундай шартлар билан бажарилиши тўғрисида қарор қабул қилади.
4. Томонларнинг жисмоний шахслар тўғрисида олган ахборотлари фақат ушбу Битимда белгиланган мақсадларда ишлатилиши мумкин. Берадиган Томон бундай маълумотларнинг тўғрилигини, ва шунингдек зарурат туғилганда, тегишли ўзгаришлар ва қўшимчаларни ўз вақтида беришни таъминлайди. Бундай ахборотни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, сақлаш, ишлатиш ва йўқ қилиш миллий қонунларга мувофиқ амалга оширилади.
8-модда
Томонлар ушбу Битим доирасида ҳамкорлик қилаётганда рус тилидан фойдаланадилар.
9-модда
1. Агар бошқа тартибга келишилган бўлмаса, Томонлар ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ харажатларни мустақил қиладилар.
2. Зарурат туғилганда Томонлар ушбу Битимдан келиб чиқадиган ҳаракатларни амалга ошириш учун биргаликда харажат қилишлари мумкин, бу ҳар бир алоҳида ҳолда ўзаро мақбул келишувлар билан расмийлаштирилади. Томонларнинг биргаликдаги харажатлари бўйича мажбуриятлари шу келишувлар билан тартибга солинади.
3. Сўраётган Томон вакилларининг хизмат сафарлари сўралаётган Томоннинг олдиндан олинган розилиги билан амалга оширилади.
10-модда
Ушбу Битимда кўзда тутилган ҳамкорликнинг амалга оширилиши жараёнини муҳокама қилиш ва уни янада такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқиш учун Томонлар ўзаролик асосида қўшма амалий учрашувлар, кенгашлар, семинарлар ўтказадилар.
Учрашувлар Томонлар давлатларининг ҳар бирида навбати билан ўтказилади.
11-модда
12-модда
Ушбу Битимга Томонларнинг қарори бўйича ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар алоҳида протоколлар билан расмийлаштирилиб, ушбу Битимда белгиланган тартибда кучга киргандан кейин, унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
13-модда
Томонлар ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда пайдо бўлиши мумкин бўлган баҳсли масалаларни маслаҳатлашув ва музокаралар йўли билан ҳал қиладилар.
14-модда
Ушбу Битим ноаниқ муддатга тузилади.
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томондан ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида билдириш хати олган кундан бошлаб уч ой ўтгунга қадар амал қилади.
Москва шаҳрида 2005 йил 14 ноябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, иккала матн ҳам бир хил кучга эга.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2005 й., 2—4-сон)