04.09.2006 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАХФИЙ АХБОРОТНИ ЎЗАРО ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, фан ва техника ёки бошқа соҳадаги ҳамкорлик доирасида алмашинадиган махфий ахборотни, шунингдек бундай ҳамкорлик жараёнида пайдо бўлган ахборотни ҳимоя қилиш истагидан келиб чиқади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари миллий қонунларига мувофиқ махфий ахборотни ҳимоя қилишни таъминлашда ўз давлатлари ўзаро манфаатларини, шунингдек Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ҳукуматлари ўртасида давлатлараро сирларни сақлашни ўзаро таъминлаш тўғрисида 1993 йил 22 январда тузилган Битимни амалга оширишда ўзаро манфаатдорликни ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамаларни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда фойдаланиладиган атамалар қуйидаги маънони англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«махфий ахборот» — рухсатсиз тарқатилиши Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси хавфсизлигига ва/ёки манфаатларига зарар етказадиган, Томонлар давлатлари миллий қонунларига мувофиқ ҳимоя қилинадиган, ушбу Битимда ўрнатилган тартибда берилган ҳамда Томонларнинг ҳамкорлиги жараёнида ташкил топган барча турдаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«махфий ахборот тарқатувчи» — моддий объектлар, шу жумладан жисмоний майдонда белги, шакл, сигнал, техник ечим ва жараёнлар кўринишида акс этадиган махфий ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«махфийлик устхати» — тарқатувчидаги маълумотнинг махфийлик даражасидан далолат берувчи, махфий ахборот тарқатувчисида ёзиб қўйиладиган ва (ёки) унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган реквизитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«махфий ахборотдан фойдаланиш» — жисмоний шахснинг махфий ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби, ваколатли органнинг эса бундай ахборотдан фойдаланган ҳолда ишларни олиб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«махфий ахборотга кириш» — махфий ахборот ва унинг қўлланишини ва ундан фойдаланишга ҳуқуқи бўлган жисмоний шахсга таништирув жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«шартнома» — Томонлар ваколатли органлари ўртасида тузиладиган, махфий ахборот берилиши ва/ёки ҳосил қилиниши назарда тутилишини ўз ичига олган шартнома ёки контракт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ваколатли орган» — Томонларнинг ҳамкорлиги жараёнида ҳосил бўлган ва/ёки юборилувчи махфий ахборотларни бериш, қабул қилиш, сақлаш, ҳимоя қилиш ва фойдаланишда Томонлар тарафидан ваколатланган давлат органи ёки ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мувофиқлаштирувчи орган» — Томонларнинг ушбу Битимни татбиқ этиш фаолиятини мувофиқлаштиришга жавобгар давлат органлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Махфий ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий ахборот бўлиб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарқатилиши ҳарбий, иқтисодий, фан ва техникавий, ташқи иқтисодий, ташқи сиёсий, разведка, контрразведка, тезкор қидирув фаолияти ва умум қабул қилинган халқаро ҳуқуқ нормаларига зид бўлмаган бошқа соҳалардаги фаолиятни самарали амалга ошириш мақсадида давлат томонидан чекланган, давлат, хизмат ва ҳарбий сирларни ўз ичига олувчи, давлат ҳимоясида бўлган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий ахборотнинг тегишли рухсатсиз тарқатилиши оқибатида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигига ёки миллий манфаатларига етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган зарарга қараб қуйида ўрнатилган тартибда махфийлик устхати белгиланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўта муҳим» — тарқатилиши туфайли Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигига бир ёки бир неча санаб ўтилган соҳаларда зарар етказиши мумкин бўлган ҳарбий, ташқи сиёсий, иқтисодий, фан ва техникавий, разведка, контрразведка ва тезкор қидирув фаолияти соҳаларига тааллуқли маълумотларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мутлақо махфий» — тарқатилиши туфайли Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигига, давлат органи манфаатларига ёки Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоғига бир ёки бир неча санаб ўтилган соҳаларда зарар етказиши мумкин бўлган ҳарбий, ташқи сиёсий, иқтисодий, фан ва техникавий, разведка, контрразведка ва тезкор қидирув фаолияти соҳаларига тааллуқли маълумотларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махфий» — тарқатилиши Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг манфаатларига бир ёки бир неча санаб ўтилган соҳаларда зарар етказиши мумкин бўлган ҳарбий, ташқи сиёсий, иқтисодий, фан ва техникавий, разведка, контрразведка ёки тезкор қидирув фаолияти соҳаларига тааллуқли маълумотларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ «Ўта муҳим», «Мутлақо махфий» ва «Махфий» каби устхат билан белгиланган ахборот давлат махфий ҳужжатларига тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистон Республикасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарқатилиши ҳарбий, иқтисодий, фан ва техникавий, ташқи иқтисодий, ташқи сиёсий, разведка, контрразведка, тезкор қидирув фаолияти ва умум қабул қилинган халқаро ҳуқуқ нормаларига қарши чиқмайдиган бошқа соҳалардаги фаолиятни самарали амалга ошириш мақсадида давлат томонидан чекланади, давлат ва хизмат сирларини ўз ичига олувчи, давлат ҳимоясида бўлган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий ахборотнинг тегишли рухсатсиз тарқатилиши натижасида Қозоғистон Республикаси миллий хавфсизлигига ёки давлат органлари ва ташкилотлари манфаатига етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган зарарнинг даражасидан келиб чиққан ҳолда махфий ахборот тарқатувчиларига қуйида ўрнатилган тартибда махфийлик устхати белгиланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўта муҳим» — тарқатилиши туфайли Қозоғистон Республикаси миллий хавфсизлигига бир ёки бир неча санаб ўтилган соҳаларда зарар етказиши мумкин бўлган ҳарбий, ташқи сиёсий, иқтисодий, фан ва техникавий, разведка, контрразведка ва тезкор қидирув фаолияти соҳаларидаги маълумотларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мутлақо махфий» — тарқатилиши туфайли Қозоғистон Республикаси миллий хавфсизлигига, давлат органи манфаатларига ёки мамлакат иқтисодиёти тармоғига бир ёки бир неча санаб ўтилган соҳаларда зарар етказиши мумкин бўлган ҳарбий, ташқи сиёсий, иқтисодий, фан ва техникавий, разведка, контрразведка ва тезкор қидирув фаолияти соҳаларидаги маълумотларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махфий» — эълон қилиниши ёки йўқолиши давлат органлари ва ташкилотларининг ҳарбий, ташқи сиёсий, иқтисодий, фан ва техникавий, разведка, контрразведка ёки тезкор қидирув соҳаларидаги манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган, давлат сири таркибига киритилган, алоҳида ахборот характерига эга бошқа маълумотларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўта муҳим» ва «Мутлақо махфий» устхатига эга бўлган ахборот давлат сири, «Махфий» устхатига эга бўлган ахборот хизмат сири ҳисобланади. Қозоғистон Республикасининг қонунларига мувофиқ давлат ва хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат махфий ҳужжатларига тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Махфийлик даражаларининг таққосланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ махфийлик даражасини қуйидаги тартибда таққослайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Рус тилида‎

Ўзбекистон Республикасида‎

Қозоғизстон Республикасида‎

«Особой важности»‎

«Ўта муҳим»
‎«О’ta muhim» ‎

«Аса мацыгзды»‎

«Совершенно секретно»‎

«Ўта махфий»
‎«О’tа mahfiy» ‎

«Oте купия»‎

«Секретно»‎

«Махфий»
‎«Маhfiу» ‎

«Купия»‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ушбу моддада таъкидланган махфийлик устхатларининг, ишлаб чиқарилиши, айланма ҳаракати, экспорти ва импорти Томонлар давлатлари миллий қонунларига мувофиқ тартибга солинувчи, ашёлар, маҳсулотлар, Фан ва техникавий ечимлар ва бошқаларга ҳам татбиқ этилишига келишиб олишди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Махфий ахборотни ҳимоя қилиш бўйича чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар қуйидаги мажбуриятларни зиммаларига оладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) иккинчи Томонга берилган ёки Томонларнинг ҳамкорлиги жараёнида ташкил топган махфий ахборотларни ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) махфий ахборотни берган Томон тарафидан ўзлаштирилган махфийлик устхатини, ўша Томоннинг ёзма розилигисиз ўзгартирмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) махфий ахборот билан муомалада бўлганда, ушбу Битимнинг 3-моддасига асосан махфийлик даражаси таққосланган ҳолда, Томоннинг ўз махфий ахборотларини ҳимоя қилишда қўлланиладиган чоралари билан бир хил ҳимоя қилиш чораларини татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) бошқа Томоннинг ваколатли органидан олинган махфий ахборотдан фақат уни бериш доирасида белгиланган мақсадлар учун фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) берган Томоннинг дастлабки ёзма розилигисиз учинчи томонга махфий ахборотга кириш имкониятини бермаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Махфий ахборотдан фойдаланиш фақат хизмат вазифаларини бажариш учун ушбу махфий ахборотни кўриб чиқиши зарур бўлган шахсларга, унинг берилиши вақтида белгиланган мақсадларда, рухсат берилади. Махфий ахборотга кириш учун рухсат, ундан фойдаланиш учун тегишли ҳуқуққа эга шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махфий ахборотдан фойдаланиш мажбуриятларини батафсил кўрсатиб ва уни ҳимоя қилиш чораларини белгилаб берувчи махфий ахборотни ҳимоя қилиш бўйича қўшимча талаблар Томонларнинг ваколатли органлари тузган шартномаларга киритилган бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Махфий ахборотни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томоннинг мувофиқлаштирувчи органи бошқа Томоннинг мувофиқлаштирувчи органидан бошқа Томон ваколатли органининг махфий ахборотдан фойдаланиши учун тегишли рухсатга, ҳамда унинг етарли даражадаги ҳимоясини ташкил этишда керакли имкониятга эга эканлиги ҳақида ёзма тасдиқни сўрайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Махфий ахборотни бериш тўғрисидаги қарорни Томонлар, ҳар бир алоҳида ҳолатда, ҳар бир Томон миллий қонунларига мувофиқ қабул қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махфий ахборотнинг бир давлатдан бошқа давлатга берилиши дипломатик каналлар, фельдъегер хизмати ёки ҳарбий-курьерлик хизмати орқали, ҳамда Томонлар давлатлари миллий қонунлари ва Томонлар аъзо бўлган халқаро шартномалари асосида ишлатишга рухсат этилган, ахборотни криптографик ҳимоя қилувчи алоқа каналлари орқали амалга оширилади. Тегишли ваколатли орган махфий ахборот олинганлигини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда таъкидлаб ўтилган махфий ахборот билан алмашишда криптографик ва техникавий воситалардан фойдаланишнинг аниқ шартлари ва тартиби ваколатли органлар томонидан ўзаро аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Катта ҳажмга эга бўлган махфий ахборот тарқатувчиларини беришда тегишли ваколатли органлар ҳар бир алоҳида ҳолат юзасидан ушбу Битимга асосан ташиш йўли, йўналиши ва кузатиб бориш шаклини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари бундай ташиш амалга оширилиши ҳақидаги ҳар бир ҳолат тўғрисида ўзаро тегишли ахборотлар билан алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Махфий ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Берилган махфий ахборот, уни қабул қилиб олишга жавобгар бўлган ваколатли орган томонидан қўшимча тарзда, ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ таққосланувчи махфийлик устхати билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфийлик устхатини қўйиш мажбурияти, таржима, нусха кўчириш ва кўпайтириш натижасида, Томонлар ҳамкорлиги жараёнида ҳосил бўлган махфий ахборотга тарқалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган махфий ахборот асосида ҳосил бўлган махфий ахборотга, берилган махфий ахборотнинг махфийлик устхатида белгиланган даражадан паст бўлмаган даражада махфийлик устхати қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг ҳамкорлиги жараёнида ҳосил бўлган ва/ёки берилган махфий ахборот Томоннинг ўз махфий ахборотларига қўйилувчи талаблар асосида ҳисобга олинади ва сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махфий ахборотнинг даражаси махфий ахборотнинг эгаси бўлган давлатнинг миллий қонунларида белгиланган тартибда ўзгартирилади ёки олиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий ахборотнинг махфийлик устхати ўзгартирилганлиги ёки олиб ташланганлиги ҳақида, уни берган Томоннинг ваколатли органи бошқа Томоннинг тегишли ваколатли органига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томоннинг ваколатли органи бундай хабарни олганидан сўнг 30 кун ичида, бошқа Томоннинг ваколатли органидан олинган кўрсатмаларга мувофиқ, махфий ахборот тарқатувчисидаги махфийлик устхатига ўзгартиришларни киритиш бўйича чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ҳамкорлиги жараёнида ташкил топган махфий ахборотнинг махфийлик даражаси Томонлар ваколатли органларининг ўзаро аҳдлашувига мувофиқ белгиланади, ўзгартирилади ёки олиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Махфий ахборот тарқатувчилари уларни етказиб берган Томон ваколатли органининг ёзма равишдаги хабарномаси асосида қайтарилади ёки йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий ахборот ва уни тарқатувчиларининг кўпайтирилиши ушбу махфий ахборотни берган Томон ваколатли органининг ёзма рухсати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий ахборотнинг йўқ қилиниши расмийлаштирилади, йўқ қилиш жараёнининг ўзи эса уни қайта тикланмаслигига кафолат бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий ахборот тарқатувчиларининг қайтарилганлиги ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида уларни етказиб берган Томон ваколатли органи ёзма хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Шартномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ваколатли органлари тарафидан тузиладиган шартномаларга алоҳида қисм киритилади ва унда қуйидагилар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳосил бўлган ва берилаётган махфий ахборот рўйхати ва унинг махфийлик даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳосил бўлган ва берилаётган махфий ахборотни ҳимоя қилишнинг ўзига хос хусусияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоли вазиятларни ҳал этиш ва ҳосил бўлган ва берилаётган махфий ахборотнинг рухсатсиз тарқатилишидан келиб чиққан зарарни қоплаш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Мувофиқлаштирувчи органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг мувофиқлаштирувчи органи сифатида қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистон Республикасида — Қозоғистон Республикаси Бош Вазирининг Девонхонаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ҳамкорлик руҳидан келиб чиқиб, ушбу Битимни амалга ошириш фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш учун масъул этиб бошқа давлат органларини тайинлашлари мумкин, мазкур ҳолат юзасидан дипломатик каналлар орқали Томонлар бир-бирларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мувофиқлаштирувчи органлар, ушбу Битимни амалга оширишда, махфий ахборотни ҳимоя қилиш соҳасидаги ўз давлатларининг тегишли норматив ҳуқуқий актлари билан зарур бўлган даражада алмашадилар ва ушбу Битимга тегишли бўлган ва унга ўзгартиришлар киритишни талаб этувчи ўз давлатлари қонунларининг ўзгарганлиги ҳақида бир-бирларига ўз вақтида хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимни бажаришда ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Томонлар мувофиқлаштирувчи органлари бирон бир тарафнинг таклифига биноан ўзаро маслаҳатлашувларни ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ташрифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон ваколатли органлари вакилларининг ташрифи, уларнинг бошқа Томоннинг махфий ахборотидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги кўзда тутилган ҳолда, қабул қилувчи Томон давлатининг миллий қонунларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади. Бундай ташрифларни амалга ошириш учун рухсат ушбу Битимнинг 4-модда 2-бандида кўрсатилган шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай ташрифнинг амалга оширилиши мумкинлиги ҳақидаги мурожаатномани, юбораётган Томон ваколатли органи қабул қилаётган Томон ваколатли органига мўлжалланган ташрифдан камида 30 кун илгари юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ташрифнинг амалга оширилиши мумкинлиги ҳақидаги мурожаатнома, қабул қилаётган Томон давлатида қабул қилинган тартибларга мувофиқ тузилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган вакилининг фамилияси ва исми, унинг туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги ва паспорт рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган вакилининг касби ва лавозими, у хизмат қилаётган ваколатли органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли махфийлик даражасидаги махфий ахборотдан фойдаланиш учун рухсатга эгалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мўлжалланаётган ташриф санаси ва унинг давом этиши, келиб кўриш мўлжалланаётган ваколатли органлар номи, ташриф мақсади ва кўриб чиқилаётган масалага тегишли бўлган бошқа барча фойдали кўрсатмалар, ҳамда танишиб чиқилиши мўлжалланаётган махфий ахборотнинг махфийлик даражасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакиллар учрашиши мўлжалланаётган шахсларнинг лавозими, исми ва фамилияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимда кўрсатилган ҳолатлар бўйича бир Томон ваколатли органи вакиллари бошқа Томон давлати ҳудудига ташриф буюрганда, бундай ташриф буюрувчилар қабул қилувчи Томон давлати қонунлари асосида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Томон ваколатли органи вакилларининг бошқа Томон махфий ахборотига бевосита кириши қабул қилувчи Томон давлати қонунлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимни бажариш мобайнида келиб чиқадиган харажатларни, Томонлар миллий қонунчилигида кўрсатиб ўтилган чегаралар доирасида, агар ҳар бир алоҳида ҳолат учун бошқа тартиб ўрнатилмаган бўлса, мустақил равишда қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Тиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим бўйича рус тилидан фойдаланадилар. Бошқа тилларда бажарилган ҳужжатларни бир-бирларига юбораётганларида, уларга миллий қонунлар асосида тасдиқланган рус тилидаги таржимасини қўшиб жўнатишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда Махфий ахборотни ҳимоя қилиш қоидаларини бузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим бўйича махфий ахборотни бериш ёки ишлатиш давомида, уни ҳимоялаш қоидалари бузилган тақдирда жиддий оқибатларга олиб келган бўлса, ёки олиб келиши мумкин бўлса барча ҳолатлар тўғрисида Томонлар бир-бирларини зудлик билан хабардор этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ваколатли органлари ушбу модданинг 1-бандида таъкидланган ҳолатлар бўйича салбий асоратларни йўқ қилишда, Томонлар манфаатларига етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган зиённи. минимал даражага келтиришда ўзаро келишилган, керакли чораларни қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ваколатли орган хизмат терговини олиб боради, ва айбдор шахслар бузғунчилик содир бўлган ҳудуд давлати қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1-бандида таъкидлаб ўтилган ҳолат юз берган давлат ҳудудидаги Томон ваколатли органи ўз Томонининг мувофиқлаштирувчи органини ва махфий ахборотни берган Томон ваколатли органини бузғунчилик, ҳамда бундай факт устидан олиб борилган тергов натижалари ва кўрилган чоралар ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модда қоидалари шу Битимга мувофиқ олинган махфий ахборотнинг объектив сабабларга кўра рухсатсиз тарқалишига олиб келган фавқулодда ҳолатларда ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Баҳсли масалаларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини қўллаш ёки татбиқ этишда баҳсли масалалар юзага келса, Томонлар бундай масалаларни маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувларига асосан ушбу Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган, алоҳида баённомалар орқали расмийлаштириладиган ўзгартириш ҳамда тўлдиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Кучга кириш, амал қилиш муддати ва тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Томонлар тарафидан кучга кириши учун барча ички процедуралар бажарилганлиги ҳақидаги охирги ёзма далолатнома қабул қилинганидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим чекланмаган муддатга тузилади ва бир Томон бошқа Томондан ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти ҳақидаги ёзма далолатномани олган вақтдан олти ой ўтгунга қадар ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг амал қилиши тўхтатилса, Томонлар ҳамкорлиги мобайнида берилган ёки ҳосил бўлган махфий ахборотга нисбатан, унинг махфийлик устхати олиб ташланмагунига қадар ҳимоялаш чоралари ушбу Битимнинг 4-моддасига биноан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Остона шаҳрида 2006 йил 4 сентябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини татбиқ этишда келишмовчиликлар юзага келса, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2007 й., 1-сон)