Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2020 16.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1769
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қарори, 16.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1769
Кучга кириш санаси
26.02.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУЛКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА «ҲАРБИЙ-ТЕХНИК МУЛКНИ БАҲОЛАШ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 февралда 1769-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Мудофаа вазирлигининг 2020 йил 29 августдаги 01/11-15/09 ва 37-сонли ««Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш» Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1769-2, 04.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 278-фм-сонли фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2014 йил 30 сентябрдаги 01/27-26/25, 15-сонли қарори (рўйхат рақами 1769-1, 09.10.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 516-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандарти «Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2008 йил 5 февраль,

01/19-18/01-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазири Р. МИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон

Давлат мулки қўмитаси ва Мудофаа вазирлигининг 2008 йил 5 февралдаги 01/19-18/01, 3-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг мулкни баҳолаш Миллий стандарти (6-сон МБМС)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Мулкни баҳолаш Миллий стандарти (6-сон МБМС) «Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш» Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 6-сон МБМС яратишдан мақсад ҳарбий-техник мулкни баҳолашга қиймат турлари ва ёндашувларини белгилаш ҳамда умумий атама ва тушунчаларни ўрнатишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сон МБМС ҳарбий-техник мулкни баҳолаш соҳасида асосий ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Атамалар ва тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур стандарт билан ўрнатилаётган атама ва тушунчалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-техник мулк (кейинги ўринларда матнда ҲТМ деб юритилади) — идоранинг вақтинча ёки доимий ихтиёрида бўлган давлат мулкининг қисми. Унга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника (кейинги ўринларда матнда ҚАҲТ деб юритилади); портловчи моддалар, портлатиш воситалари ва қурилмалари; жанговар ракеталар учун мўлжалланган ракета ёқилғиси, ракеталарни ишлаб чиқариш ва қўллаш учун мўлжалланган махсус материал, асбоб-ускуналар; алоқа ҳамда қўшин, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникани бошқариш тизимлари; ҚАҲТни ишлаб чиқариш, қўллаш, таъмирлаш, модернизация қилиш ва (ёки) йўқ қилиш (утилизация қилиш) учун мўлжалланган махсус жиҳоз, механизм ва воситалар; ҚАҲТнинг жанговар жиҳатдан қўлланилишини таъминлаш учун мўлжалланган жиҳозлар; шахсий таркиб таълими, ҳаёти ва фаолияти, ҳарбий ҳаракатларни техник жиҳатдан ва фронт орти таъминоти учун мўлжалланган жиҳоз ва мулклар; ҳарбий мақсадлар учун бегоналаштирилган ҳудудлар ва сув ҳавзалари, бинолар (турар жой, омборхона ва хизмат фондига оид бинолар), коммуникациялар, ишлаб чиқариш ва маданий-маиший корхоналар, шунингдек Қуролли Кучларда қўлланиладиган бошқа мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муомаладан бўшатиладиган ҲТМ — меъёрдан ортиқ ва фойдаланилмаётган мулк, шу жумладан эскирган ва қурол-аслаҳа таркибидан чиқарилган, белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилиши лозим бўлган ёки чиқарилган, белгиланган вазифаси юзасидан қўлланилишига яроқсиз бўлган, сақлаш учун катта моддий ва молиявий сарф-харажатлар талаб қиладиган, шунингдек қўллашга яроқли бироқ, Қуролли Кучларда ўтказилган ислоҳотлар жараёнида қўллаш шарт эмас деб топилган мол-мулк.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меъёрдан ортиқ ҲТМ жумласига идора ихтиёрида мавжуд, миқдори захиралар учун белгиланган меъёрлардан ортиқ, сақлаш муддатлари ўтганлиги ёки бошқа сабаблар туфайли сотишга чиқарилиши мақсадга мувофиқ бўлган ҲТМ киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланилмаётган ҲТМ жумласига фойдаланишга яроқли бироқ, идорада талаб бўлмаган ҲТМ (шу жумладан олдин муомалада бўлган) киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМни баҳолаш — қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш объекти қийматини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМни баҳоловчи шахс (кейинги ўринларда матнда баҳоловчи шахс деб юритилади) — қонун ҳужжатларига мувофиқ ҲТМни баҳолаш ҳуқуқига эга бўлган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМ баҳоланган сана — баҳолаш объектининг қиймати белгиланган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМга берилган баҳо бўйича ҳисобот — баҳоловчи шахснинг ҲТМ қиймати ҳақида асосланган ва исботланган фикр-мулоҳазалари баён этилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМни баҳолаш негизи — ҲТМ қийматининг тури бўлиб, унинг мазмунида баҳолаш мақсадлари ва усуллари ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш объектига нисбатан баҳолаш мақсадига боғлиқ ҳолда қуйидаги қиймат турлари белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиклаш қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнига белгиланувчи қиймат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошланғич қиймат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолдиқ қиймат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМнинг фойдаланилаётган ҳолатдаги қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатдаги корхона қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилиш қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ солиш учун қиймат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
утилизация қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМнинг бозор қиймати — томонларнинг ҳар бири етарлича ахборотга эга бўлиб, режали ва мажбурловсиз иш тутган тарзда, тегишли маркетинг ўтказилганидан кейинги тижорат битими натижасида баҳолаш санасида манфаатдор сотувчи томонидан, манфаатдор харидорга ҳисоблаб аниқланадиган актив сотилиши мумкин бўлган пул миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкнинг бозор қиймати қуйидаги шартлар мавжуд бўлганида белгиланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор рақобатли ҳисобланиб, кўп сонли сотувчи ва харидорлар ўзаро ҳамкорлик қилишлари учун мулк танлаш имконини яратганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчи ва харидор эркин, бир-биридан мустақил, битим мазмуни бўйича етарли ахборотга эга бўлиб, ўз манфаатини максимал қаноатлантириш, яъни даромадининг миқдорини ошириш ёки эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида иш тутганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМ барча бўлажак харидорлар учун қулай вақт оралиғида муомалада бўлганда ёки сотилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМни тиклаш қиймати — ҲТМ нусхасини мулк баҳоланган санада белгиланган нархда тиклаш қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган ҲТМнинг тикланиш қиймати белгиланаётганда, мулкнинг аниқ нусхасини тайёрлаш харажатлари ва қийматларини ҳозирги шароитда аниқлашнинг имкони бўлмаса, унинг қиймати ҲТМ ўрнига бажарадиган вазифалари жиҳатидан ўхшаш объектларнинг олдин тайёрланган ва бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган объектлардаги тавсифлари нисбати бўйича тузатиш киритилган тиклаш қиймати асосида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМ ўрнига белгиланувчи қиймат — ҲТМга ўхшаш мулк баҳоланган санада белгиланган қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМнинг қолдиқ қиймати — ҲТМнинг эскирганлик даражаси инобатга олинган ҳолда уни тиклаш қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМнинг фойдаланилаётган ҳолатидаги қиймати — бозорда сотиш имконияти тахмин қилиниб, бажарадиган вазифасининг шакли давом этишига асосланган ҲТМнинг бозор қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМни баҳолаш тадбирлари — қуйида санаб ўтилган баҳолаш ёндашувларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, ҲТМ қийматини ҳисоблаб чиқариш жараёнини таъминлайдиган ҳамда баҳолаш объектининг белгиланган қиймати ҳақида фикр-мулоҳазаларни ифода этадиган усуллар мажмуи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сарф-харажатли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиштирма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сарф-харажатли ёндашув — мулкнинг эскирганлигини инобатга олган ҳолда, баҳолаш объектини тиклаш ёки алмаштириш учун зарур бўлган сарф-харажатлар миқдорини белгилашга асосланган баҳолаш объекти қийматини белгилаш усулларининг мажмуи. Мазкур ёндашув ушбу мулкнинг ўрнини босувчи мулк сифатида унинг асл нусхаси кўчирмасини ёки у келтирган фойдага тенг фойда келтирадиган бошқа мулкни яратиш мумкин бўлган имконият мавжудлигини кўзда тутади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадли ёндашув — баҳолаш объектидан кутилаётган даромадларни белгилашга асосланган баҳолаш объекти қийматини белгилаш усулларининг мажмуи. Баҳолаш объектига тааллуқли даромадлар ва сарф-харажатлар ҳақидаги маълумотлар ўрганиб борилади ва мулк қиймати капитализация жараёни воситасида ҳисоблаб чиқарилади. Даромадли ёндашув мулкнинг жорий қиймати, уни келгусида ишлатиш ва (ёки) сотишдан кутиладиган қийматга тенг эканлигини назарий тахмин қилишга асосланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиштирма ёндашув — баҳолаш объектини унга нисбатан битимлар қийматлари ҳақида маълумотлар бўлган ўзига ўхшаш объект билан солиштиришга ёки қийматга киритилаётган тузатишларга далиллар келтирилган тарзда таклиф этилаётган қийматларга асосланган баҳолаш объекти қийматини белгилаш усулларининг мажмуи. Мазкур ёндашувда баҳолаш объектига ўхшаш ёки унинг ўрнини босувчи объектларни ва тегишли бозор маълумотлари ўрганилади, қийматнинг ҳисоблаб чиқариладиган қиймати эса, қийматларнинг қиёсланиши кўзда тутиладиган жараён воситасида белгиланади. Умумий ҳолатда баҳолаш объекти бозорда сотилган ўзига ўхшаш объектлар билан солиштириб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМнинг эскириши — ҲТМ қийматининг турли сабаблар таъсирида пасайиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкнинг эскирганлик даражаси бухгалтерлик ва статистик ҳисоботлар маълумотларидан фойдаланган ҳолда мулкнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулк эскиришининг қуйидаги уч тури мавжуд: жисмонан эскириш, функционал эскириш ва ташқи жиҳатдан (иқтисодий) эскириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкнинг эскирганлиги ўз хусусиятига кўра бартараф этиладиган ва бартараф этиб бўлмайдиган турларга бўлинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМнинг жисмонан эскириши — ҲТМнинг, ундан фойдаланиш давомида рўй берадиган табиий жараёнлар оқибатида мулк қийматидаги йўқотишларда акс этадиган эскириши. Ушбу эскириш мулкнинг сийқаланиши, емирилиши, бузилиши, чириши, занг босиши, синиши ва конструктив нуқсонларида ифодаланади. Эскиришнинг бундай тури бартараф этиладиган ва бартараф этиб бўлмайдиган бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМнинг функционал (маънан) эскириши — ҲТМнинг худди шу мақсадларда яратилган янги мулк билан солиштирилганида унинг нисбий фойдалиликни таъминлай олмаслиги оқибатидаги қиймат йўқотиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМнинг ташқи жиҳатдан (иқтисодий) эскириши — мулкнинг ташқи иқтисодий вазиятлар ўзгариши оқибатида эскириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМнинг бартараф этиладиган эскириши — ҲТМнинг эскирганлигини бартараф этиш учун сарфланадиган сарф-харажатлар миқдорининг мулк қийматига қўшиладиган қийматга нисбатан кам бўлган ҳолдаги эскириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМнинг бартараф этиб бўлмайдиган эскириши — ҲТМнинг, эскирганлигини бартараф этиш учун сарфланадиган сарф-харажатлар миқдори мулк қийматига қўшиладиган қийматга нисбатан ортиб кетадиган даражада эскириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМни солиштириш объекти — баҳолаш объектига ўхшаш, мулк қийматини ҳисоблаб чиқаришда фойдаланилаётган объект;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТМнинг тузатишлар киритилган қиймати — солиштирув объектининг баҳолаш объекти билан ўртасидаги тафовут бўйича тузатишлар киритилганидан сўнгги сотилиш нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри капиталлаштириш (яъни қўшимча қийматни маблағга айлантириш) усули — мулкдан фойдаланиш шароитлари барқарор сақланиб турган, олинаётган даромаднинг миқдори муттасил бўлган, бошланғич инвестиция бўлмаган ҳолда ҳамда капиталдан олинаётган даромад ва капиталнинг ҳисоби бир вақтда юритилаётган шароитда ҲТМнинг баҳоланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул оқимларини дисконтлаш усули — мулкдан фойдаланишга доир амалга оширилаётган таваккалчиликка боғлиқ ҳолда пул оқимларининг ихтиёрий тарзда ўзгариб, бир маромсиз тушиши мобайнидаги ҲТМнинг баҳоланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш натижасини мувофиқлаштириш — баҳолашнинг турли ёндашувлари ва усуллари ёрдамида ҳосил бўлган натижалар асосида ҲТМнинг якуний қийматини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 6-сон МБМС талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ҲТМни баҳолашга оид вазифани бажариши учун баҳоловчи шахс ўз билими ва тажрибасини баҳоланилаётган ҲТМнинг ўзига хос хусусиятига мос келишини таққослаб кўриши ва вазифани қабул қилиб олгунга қадар ўз хулосаларини Буюртмачига етказиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Баҳоловчи шахс вазифани асосли бажариш учун тегишли чора-тадбирлар кўриши, шунингдек ишлар ниҳоясида тақдим этиладиган ҳисоботда ушбу вазифа ҳал этилаётган фурсатдаги вазият ва уни ҳал этиш учун кўрилган чораларни баён этиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи шахс баҳолаш мобайнида қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати белгиланаётган мулкни, унга эгалик ҳуқуқини, мулкни баҳолаш натижаларидан нима мақсадларда ва қандай фойдаланиш кўзда тутилаётганлигини, маълумотлар йиғиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар доирасини, барча чекловчи шарт-шароитларни ва баҳолаш тадбирлари ўтказилган ҳақиқий санани айнан идентификациялашга (бирдай бажаришга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрилаётган қиймат турини белгилаш ва унга таъриф беришга. Қўлланилган ҳар қандай бошқа қиймат тури билан бозор қиймати сифатида кўрилаётган ёки талқин қилинаётган қиймат ўртасидаги равшан ва аниқ фарқ жуда пухта қайд этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи шахс баҳолаш тўғрисида ҳисобот тузаётганида қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янглишишга йўл қўймайдиган даражада тўла ва тушунарли тушунтиришлар беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бераётган маълумотлари, келтираётган асос ва хулосалари ҳақида, улардан фойдаланадиган шахслар тушуниб етадиган даражада етарлича ахборот тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулк қийматини белгилашда асосланилган барча тахминлар ва чекловчи шарт-шароитларни баён этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоланаётган мулкни аниқ идентификациялаш ва унга пухта таъриф беришга, шу жумладан, мулк қай даражада тадқиқ қилиб чиқилганлигини баён этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулк ҳуқуқи ёки мулкка эгалик ҳуқуқининг айнан эканлигини идентификациялашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланаётган қиймат тури, баҳолаш мақсади, мулк баҳоланган ҳақиқий сана ва ҳисобот тузилган санани кўрсатиб ўтишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкни баҳолашда қўлланилган негизларни тўла-тўкис ва мукаммал ёритиш ҳамда ушбу негизларни қўллаш ва хулосалар чиқариш учун асосларни келтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботга илова сифатида касбига оид сертификатини, мулкнинг МБМСга мувофиқ қўллашга яроқлилигини тасдиқловчи ва шу каби бошқа ахборотларни ёритувчи маълумотларни тақдим этишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Баҳолаш ёндашувлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ҲТМнинг бозор қийматини ва бозор қийматидан фарқ қилувчи бошқа қийматини белгилаш учун баҳоловчи шахс 1-сон МБМС Миллий стандартда (2006 йил 24 июль, рўйхат рақами 1604) белгиланган бир ёки бир неча баҳолаш ёндашувларини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Баҳолаш мобайнида мулк қиймати, ҲТМ турларига боғлиқ ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Давлат рақобат қўмитаси билан мувофиқлаштирилиб, фойдаланиш учун тавсия этилган, баҳолашнинг умумэътироф этилган усулларидан фойдаланиш асосида белгиланишига йўл қўйилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2014 йил 30 сентябрдаги 01/27-26/25, 15-сонли қарори (рўйхат рақами 1769-1, 09.10.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 516-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш объектининг қиймати ҳақида якуний қарор қабул қилиш мақсадида, баҳолашнинг турли ёндашувлари қўлланилиб, ҳосил қилинган баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш — баҳолаш ишларининг якуний босқичи саналади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Маълумотларни ошкор қилишга нисбатан талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Баҳолаш тадбирлари ҳақидаги ҳисоботлар янглишишига йўл қўймаслиги лозим. Баҳоловчи шахс мулкнинг бозор нархини белгилар экан санани (мулкнинг ҳисоблаб чиқарилган нархига тааллуқли санани), баҳолаш мақсади ва белгиланган нарх вазифасини, ўз кузатувлари, мулоҳазалари ва хулосалари бир хилда ва мантиқан тўғри талқин қилишини кафолатловчи, ишга тааллуқли ва мувофиқ келадиган бошқа мезонларни аниқ белгилаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян вазиятларда нархнинг муқобил ифодалари қўлланилиши ўринли деб топилиши мумкин. Агар бундай нархлар топилиб (белгиланиб), ҳисоботга қўшилган ҳолларда баҳоловчи шахс, ушбу нархлар бозор нархини ифодаланаётгандек талқин қилиш керак эмаслигини кафолатлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу 6-сон МБМС Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзмахсусимпэкс» давлат корхонаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4 февраль

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмахсусимпэкс» давлат корхонаси бош директори А. ХОЛМУХАМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 41-модда; 2014 й., 41-сон, 516-модда)