Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида консуллик конвенциясининг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш тўғрисида
Баённома
Биз, қуйида имзо чекувчилар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шоқосим Шоисломов ва Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Намиқ Аббасов, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан 2004 йил 30 апрелда ва Озарбайжон Республикасининг Миллий Мажлиси томонидан 2004 йил 21 майда ратификация қилинган Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида Тошкент шаҳрида 2004 йил 23 мартда имзоланган Консуллик конвенциясининг ратификация ёрлиқларини 2005 йил 20 апрелда Тошкент шаҳрида алмашдик.
Ратификация ёрлиқларини алмашиш чоғида уларнинг лозим тартибда ва тегишли шаклда эканлиги аниқланди.
Мазкур Конвенциянинг 52-моддасига мувофиқ у ратификация ёрлиқлари алмашингандан сўнг 30 кун ўтгач, яъни 2005 йил 20 майда кучга киради.
Ушбуни тасдиқлаб, мазкур Баённома икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди ва имзоланди, бунда барча матнлар бир хил кучга эгадир.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2005 й., 2—4-сон)