Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ОЗАРБАЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА КОНСУЛЛИК КОНВЕНЦИЯСИ
2004 йил 23 март, Тошкент
LexUZ шарҳи
Мазкур Конвенция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 30 апрелдаги 627-II сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида консуллик конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги қарори билан ратификация қилинган.
(2005 йил 20 майдан кучга кирган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга, шунингдек ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишга кўмаклашишга интилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Венада 1963 йил 24 апрелда имзоланган Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясининг ривожланишига консуллик муносабатларини жорий этиш учун қўшимча қоидаларни ўрнатишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «консуллик муассасаси» ҳар қандай бош консулхона, консулхона, вице-консулхона ёки консуллик агентлигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «консуллик муассасаси раҳбари» шу сифатда хизмат қилиш топширилган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «консуллик мансабдор шахси» шу сифатда консуллик вазифаларини бажариш юклатилган ҳар қандай шахсни, жумладан консуллик муассасаси раҳбарини ҳам англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «консуллик хизматчиси» консуллик муассасасида маъмурий ёки техник мажбуриятларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «хизмат қилувчи ходим» консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) «консуллик муассасаси ходимлари» консуллик мансабдор шахслари, консуллик хизматчилари ва хизмат кўрсатувчи ходимларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) «консуллик хизмати ходимлари» консуллик муассасаси мансабдор шахслари, (консуллик муассасаси раҳбари бундан мустасно), шунингдек консуллик хизматчилари ва хизмат қилувчи ходимларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) «хусусий уй хизматчиси» консуллик муассасаси ходимининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) «консуллик бинолари» кимнинг мулки бўлишидан қатъи назар фақатгина консуллик муассасаси учун фойдаланадиган бинолар ёки уларнинг қисмларини ҳамда ушбу бино ёхуд бино қисмларига хизмат қилувчи ер майдонларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) «консуллик архивлари» ўз ичига сақлаш ва сақланиши таъминланиши учун мўлжалланган барча қоғозлар, ҳужжатлар, хат-хабарлар, китоблар, филмлар, видео овоз ёзиш, дискеталар, консуллик муассасасининг реестрларини, уларнинг хос рақам ва махсус рақамлари, картотекалар ва ҳар қандай жиҳозлар билан биргаликда англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) «юборувчи давлатнинг ҳаво кемаси» юборувчи давлатда рўйхатга олинган ва ушбу давлатнинг таниш белгиларини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай ҳаво кемани англатади, ҳарбий ҳаво кемалари бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Консуллик муассасаларини очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлатнинг консуллик муассасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида фақат қабул қилувчи давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси, консуллик округи ва консуллик мансабдор шахсларининг сони юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасидаги келишув асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округи ёки консуллик мансабдор шахсларининг сонини ҳар қандай ўзгаришлар юборувчи давлат томонидан фақат қабул қилувчи давлатнинг розилиги асосида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар бирон бир бош консулхона ёки консулхона ўзи жойлашган аҳоли пунктида ташқарида вице-консулхона ёки консуллик агентлиги ниятини билдирса, шунда ҳам қабул қилувчи давлатининг рухсатномаси керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Амал қилаётган консуллик муассасасини ташкилий қисм ҳисобланадиган девонхонани консуллик муассасасини жойлашган ҳудудидан ташқари очиш учун ҳам қабул қилувчи давлатининг аниқ белгиланган розилиги ҳам керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Консуллик муассасаси раҳбарини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси раҳбарини тайинлашдан олдин юборувчи давлат дипломатик ёки бошқа тегишли каналлар орқали тавсия қилинган шахсга нисбатан қабул қилувчи давлатнинг розилигини олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар қабул қилувчи давлат бирон бир шахсни консуллик муассасасини раҳбари тайинланишига розилик бермаса, у юборувчи давлатга бундай рад этишнинг сабабларини изоҳлаб бериши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юборувчи давлат дипломатик каналлар орқали қабул қилувчи давлатнинг ташқи ишлар вазирлигига консуллик муассасаси раҳбарини тайинлаш учун консуллик патенти ёки бошқа айнан шундай ҳужжатни юборади. Ушбу ҳужжатда консуллик муассасаси раҳбарининг тўла исми, фамилияси, унинг фуқаролиги, даражаси, консуллик округи, ҳамда консуллик муассасасининг манзилгоҳи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасаси раҳбари этиб тайинланиши учун консуллик патенти ёки бошқа айнан шундай ҳужжат олгандан сўнг унга экзекватура деб номланадиган рухсатномани беради, бундай рухсат қандай шаклга эга бўлишидан қатъий назар. Экзекватура ёки бошқа рухсатни беришга рад этаётган қабул қилувчи давлат юборувчи давлатга бундай рад этишнинг сабабларини изоҳлаб бериши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 6-банди ва 4-моддада кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, консуллик муассасаси раҳбари экзекватура ёки бошқа рухсат олингандан сўнг ўз вазифаларини бажаришга киришиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қабул қилувчи давлат экзекватура ёки бошқа рухсат берилгунига қадар консуллик муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини вақтинча бажаришига рухсат бериши мумкин. Бу ҳолда ушбу Конвенциянинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Консуллик муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини бажаришга рухсат берилиши биланоқ, бу вақтинчалик бўлса ҳам, қабул қилувчи давлат бу ҳақда консуллик округининг ваколатли органларини зудлик билан хабар беради. Бундан ташқари, у консуллик муассасаси раҳбарига ўз лавозими бўйича мажбуриятларини бажариши ва ушбу Конвенциядан келиб чиқувчи афзалликлардан фойдаланиш учун барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консуллик муассасаси раҳбари ўз вазифасини бажара олмаса ёки консуллик муассасаси раҳбари ўрни бўш бўлса, консуллик муассасаси раҳбарининг вазифалари консуллик муассасаси раҳбари мажбуриятларини бажарувчилар зиммасига вақтинча юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчининг тўлиқ исми ва фамилияси қабул қилувчи давлатнинг ташқи ишлар вазирлигига ёки ушбу вазирлик томонидан кўрсатилган органга юборувчи давлатнинг дипломатик ваколатхонаси орқали ёки, агар қабул қилувчи давлатда ушбу давлат бундай ваколатхонага эга бўлмаса, хабарни консуллик муассасаси раҳбари ёки у агар у буни қила олмаса, юборувчи давлатнинг бошқа ваколатли органи қилиши мумкин. Қоидага кўра, ушбу хабар олдиндан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консуллик муассасаси раҳбари вазифалари бажарувчига ёрдам ва ҳимоя кўрсатадилар. Консулхона жойлашган давлатнинг ваколатли органлари консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчига ёрдам кўрсатадилар ва ҳимоя қиладилар. У муассасага раҳбарлик қилар экан, ушбу Конвенция қоидалари тегишли консуллик муассасаси раҳбарига қўлланилганидек унга ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ушбу модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ юборувчи давлат консуллик муассасаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида қабул қилувчи давлатда юборувчи давлатнинг дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходимлари аъзоси тайинланса, қабул қилувчи давлат бунга қарши эмаслиги шарти билан, у дипломатик имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланишни давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Консуллик хизмати ходимларини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат консуллик хизмати ходимларини эркин тайинлаши мумкин, 6- ва 7-моддалар қоидаларида кўзда тутилган истиснолар билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат хоҳлаган вақтда 7-модданинг 3-бандида кўзда тутилган ҳуқуқларни амалга ошириши учун юборувчи давлат қабул қилувчи давлатга консуллик муассасаси раҳбаридан ташқари барча консуллик мансабдор шахсларнинг тўлиқ исми ва фамилияси, уларнинг даражаси ва тоифаси тўғрисида олдиндан хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасасининг барча ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг мақомини белгилайдиган шахсни тасдиқловчи ҳужжатни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Консуллик мансабдор шахсларнинг фуқаролиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахс юборувчи давлатнинг фуқароси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
«Persona non grata» деб топилган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат исталган вақтда у ёки бу консуллик мансабдор шахснинг «persona non grata» ёки консуллик хизматининг ҳар қандай ходимини номақбул шахс деб топганлиги тўғрисида юборувчи давлатни дипломатик каналлар орқали хабардор қилиши мумкин. Бундай ҳолда юборувчи давлат ушбу шахсни чақириб олиши ёки унинг консуллик муассасасидаги вазифаларини тўхтатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар юборувчи давлат ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган мажбуриятларни оқилона муддат ичида бажаришдан воз кечса ёки бажара олмаса, қабул қилувчи давлат ушбу шахснинг экзекватураси ёки бошқа рухсатномасини бекор қилиши ёки консуллик хизмати ходими деб тан олишдан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходими сифатида тайинланган шахс қабул қилувчи давлат ҳудудига келишидан олдин ёки қабул қилувчи давлатда келиб турган бўлса, у консуллик муассасасида ўз мажбуриятларини бажаришга киришгунга қадар, номақбул шахс деб эълон қилиниши мумкин. Ҳар қандай бундай вазиятларда юборувчи давлат уни тайинланишини бекор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 3-бандларида кўрсатилган ҳолатларни қабул қилувчи давлат юборувчи давлатга ўз қарорининг сабабларини изоҳлаб бериши мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ишга тайинланиш, келиш ва жўнаб кетиш тўғрисида қабул қилувчи давлатни хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатнинг Ташқи ишлар вазирлиги ёки ушбу вазирлик томонидан белгиланган орган қуйидагилар тўғрисида хабардор этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консуллик муассасаси ходимларининг ишга тайинланиши, уларнинг тайинланганидан кейин консуллик муассасасига келиши, жўнаб кетиши ёки уларнинг вазифалари тугатилиши ҳамда консуллик муассасасида ишлаш мобайнида уларнинг мақомидаги дахлдор бўлган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консуллик муассасаси ходимининг оила аъзоси бўлган ва у билан доимо бирга яшаётган шахснинг келиши ёки жўнаб кетиши ва тегишли ҳолатларда, бирон бир шахс оила аъзолигига киргани ёки чиққанлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) хусусий уй хизматчиларнинг келиши ва жўнаб кетиши ҳамда тегишли ҳолатларда, уларнинг шу сифатида хизматларининг тугатилиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) қабул қилувчи давлатда яшаётган, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланиш ҳуқуқларига эга бўлган консуллик муассасаси ходимлари ёки хусусий уй хизматчиси сифатида ёлланган ёки бўшатилган шахслар тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Келиш ёки жўнаб кетиш тўғрисидаги хабар имкониятга қараб олдиндан берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Консуллик ва турар жойларни сотиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларига мувофиқ ва ушбу давлатнинг розилиги билан юборувчи давлат ўз номидан ёки у томонидан ваколатланган жисмоний ёхуд юридик шахс орқали қуйидагиларни сотиб олиш, фойдаланиш учун олиш, ижарага олиш ёки бошқа бирон бир шаклда эгалик қилиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул қилувчи давлатнинг фуқароси бўлмаган ёки ушбу давлатда доимий яшаш жойига эга бўлмаган ҳар қандай консуллик мансабдор шахс ва ҳар қандай консуллик хизматчи учун консуллик биноси, консуллик муассасаси раҳбарининг қароргоҳи ҳамда турар жой биносини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳар қандай бундай консуллик ва турар жой биноларини қуриш учун мўлжалланган ерни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган шартларга мувофиқ, юборувчи давлат консуллик ва турар жой биноларини ёки ерни ҳам яхшилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлат, зарур бўлганда, ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатилган ҳуқуқларни амалга юборувчи давлатга тегишли ёрдам ва кўмак кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддада ҳеч нарса, қабул қилувчи давлатнинг биноларнинг жойлашиши ва қурилиши ҳамда шаҳарни режалаштириш, туманларга бўлишни тартибга солувчи қонун-қоидаларга риоя этмагани учун юборувчи давлатни жавобгарликдан озод этади деб шарҳланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Фахрий консуллик мансабдор шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иккала Аҳдлашувчи Томон фахрий консуллик мансабдор шахсларни тайинлашга келишиб олишсалар, улар фахрий консуллик мансабдор шахсга нисбатан қўлланадиган режимни аниқлаш мақсадида ушбу Конвенция қоидалари ҳамда халқаро одат ҳуқуқи меъёрлари асосида тегишли келишувларни тузиш масаласини бўйича ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Консуллик муассасалари ва консуллик муассасалари ходимларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасаси вазифаларини бажариш учун барча имкониятларни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат консуллик мансабдор шахсларига нисбатан тегишли ҳурмат билан ёндашади ва консуллик мансабдор шахслари ёки қонуний асосда доимий яшашга рухсат берилган ва қабул қилувчи давлат фуқароси бўлмаган ва қабул қилувчи давлат чет эл фуқароси мақомига эга бўлмаган консуллик муассасасининг бошқа хизматчиларининг, шунингдек юқорида таъкидланган ҳар қандай шахслар билан доимий яшовчи оила аъзоларнинг шахси, эркинлиги ёки шаънига ҳар қандай тажовузларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Давлат байроғи ва герби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ юборувчи давлат ўз давлат байроғи ва гербидан қабул қилувчи давлатда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юборувчи давлат байроғи ва унинг герби консуллик муассаси жойлашган биносига, унинг кириш эшиклари, шунингдек консуллик муассасаси раҳбари қароргоҳига ҳамда хизмат вазифаларни бажараётганда транспорт воситаларига ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддада кўзда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланишда, юборувчи давлат қабул қилувчи давлат қонунлари, қоидалари ва урф-одатларига риоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Консуллик биноларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур модда шартларига мувофиқ, консуллик муассасаси бинолари дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат маъмурлари консуллик биноларининг фақат консуллик муассасаси иши учун фойдаланилаётган қисмига консуллик муассасаси раҳбари, давлат дипломатик ваколатхона раҳбари ёхуд уларнинг бирон бир томонидан тайинланган шахснинг рухсатисиз кира олмайди. Ушбу бандда эслатиб ўтилган шахслар томонидан тўғридан тўғри қаршилик бўлмаса, ёнғин ёки кечиктирилмайдиган ҳимоя чораларини талаб қилувчи бошқа табиий офатларда, қабул қилувчи давлат маъмурлари консуллик биноларига киришлари мумкин. Бироқ, ҳар қандай шароитда ҳам маъмурларга консуллик муассасаси архивлари дахлсизлиги тамойилларини бузишга, ва айниқса уни ўрганиш ва мусодара қилишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-банди қоидаларига риоя қилиш шарти билан қабул қилувчи давлатга консуллик биноларига ҳар қандай бостириб кириш ёки зарар етказишдан ҳимоя қилиш ва консуллик муассасасининг тинчлигининг ҳар қандай бузилиши ёки унинг қадр-қимматини ерга уришнинг олдини олиш бўйича тегишли барча чораларни кўриш махсус мажбурияти юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик муассасаси биноси, унга тегишли бўлган ашёлар, консуллик муассасаси мулклари, ҳамда унинг ҳаракат воситалари давлат ҳимояси ёки оммавий зарурият мақсадида иммунитетдан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Консуллик архиви ва ҳужжатларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик архивлари ва консуллик ҳужжатлар уларнинг жойлашган жойидан қатъий назар, ҳамиша дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат эгалик қилган ёки ижарага олган консуллик бинолари ва консуллик муассасаси раҳбари қароргоҳи, ёки унинг номидан фаолиятни юритадиган ҳар қандай шахс барча давлат, туман ва маҳаллий солиқ, йиғим ва божлардан озод қилинади, бунда алоҳида турдаги хизматлар учун тўланадиган тўловлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган солиқ истиснолари юборувчи давлат ёки унинг номидан фаолият юритадиган шахс билан шартнома тузган шахсларга нисбатан қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ олинадиган йиғим, бож ва солиқларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳаракат эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш тақиқланган ёки кириш давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан тартибга солинган ҳудудлар тўғрисидаги қонун ва қоидаларига зид бўлмаганлиги учун қабул қилувчи давлат консуллик муассасасининг барча ходимларига консуллик округи ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш ва сафарни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Алоқалар эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасасининг барча расмий мақсадлар учун алоқалар эркинлигига рухсат этади ва ҳимоя қилади. Консуллик муассасаси юборувчи давлат ҳукумати, дипломатик ваколатхоналари ва бошқа консуллик муассасалари билан алоқа қилишда, улар қаерда жойлашган бўлишларидан қатъий назар, барча мос келадиган воситалардан, жумладан: дипломатик ва консуллик курерларидан, дипломатик ва консуллик вализаларидан ва кодланган ёки шифрланган депешалардан фойдаланиши мумкин. Бироқ, консуллик муассасаси фақат қабул қилувчи давлат розилиги билан радиоузатгич ўрнатиши ва ундан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг расмий хат-хабарлари дахлсиздир. Расмий хат-хабарлар тушунчаси остида консулхона консуллик ва унинг вазифаларига тааллуқли барча хат-хабарлар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик вализасини ташкил этувчи барча жойлар уларнинг характерини кўрсатувчи кўзга ташланадиган ташқи белгиларга эга бўлиши ва фақатгина расмий хат-хабарлар ва ҳужжатлар ёки фақат расмий фойдаланиш учун мўлжалланган ашёлардан иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик вализаси очилиши ҳам, ушланиши ҳам мумкин эмас. Бироқ, қабул қилувчи давлатнинг ваколатли идораларида консулхона вализаси ичида ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжат ва ашёлардан ташқари бошқа бирор нарсанинг борлигига жиддий асослар бўлса, улар вализани уларнинг ҳузурида юборувчи давлат вакили томонидан очилишини талаб қилишлари мумкин. Агар юборувчи давлат вакиллари бу талабни бажаришдан бош тортсалар, вализа жўнатилган жойига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик курери, унинг мақомини ва консуллик вализасини ташкил қилувчи жойлар сонини кўрсатувчи расмий ҳужжат билан таъминланади. Қабул қилувчи давлат розилиги мавжуд бўлган ҳолатдан ташқари, у на қабул қилувчи давлат фуқароси, на, агар юборувчи давлат фуқароси бўлмаса, қабул қилувчи давлатда доимий яшаётган шахс бўла олмайди. Ўз вазифаларини бажариш жараёнида у қабул қилувчи давлатнинг ҳимоясида бўлади, шахсий дахлсизликдан фойдаланади ва қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, уни ушлаш ҳамда ҳибсга олиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юборувчи давлат, унинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси консуллик курерларни ad hoc тарзида тайинлаши мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек ушбу модданинг 5-банди қоидалари қўлланилади, бироқ бундай курернинг иммунитетлари унга топширилган консуллик вализасини манзилга етказиб топшириши билан тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Консуллик вализаси келишига рухсат берилган порт ёки аэропортга бораётган фуқаролик самолёти командирига топширилиши мумкин. У вализани ташкил этган жойларнинг сони кўрсатилган расмий ҳужжат билан таъминланади, бироқ у консуллик курери бўлиб ҳисобланмайди. Ваколатли маҳаллий маъмурлар билан келишган ҳолда, консуллик муассасаси ҳаво кемаси командиридан вализани бевосита ва тўсиқларсиз қабул қилиб олиш, ҳамда бундай вализани топшириш учун ўз ходимларидан бирини юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Консуллик мансабдор шахсларининг шахсий дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари шахсий дахлсизликдан фойдаланадилар. Уларни қандай шакл бўлишидан қатъий назар, улар ушланмайди ёки ҳибсга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат консуллик мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзоларига тегишли ҳурмат билан қараши ва уларнинг шахсий эркинлиги ва қадр-қимматига қилинадиган ҳар қандай тажовузларни олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Юрисдикциядан иммунитет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари қуйида келтирилган фуқаролик даъволаридан ташқари ҳолатларда қабул қилувчи давлатда жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикцияга қарши иммунитетга эгадирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) юборувчи давлат агенти сифатида мажбуриятни тўғридан-тўғри ёки қисман олмасдан консуллик мансабдор шахслари томонидан тузилган шартномалардан келиб чиқадиган ҳолатларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) йўл транспорт воситаси ёки самолёт сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли учинчи томонга зарар етказилган ҳолатларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Гувоҳлик кўрсатмалар бериш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси ходимлари суд ёки маъмурий ишлар олиб борилаётганда гувоҳ сифатида чақирилишлари мумкин. Консуллик хизматчиси ёки хизмат кўрсатувчи ходим кўрсатмаларни беришдан бош тортишлари мумкин эмас, ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно. Агар консуллик мансабдор шахс кўрсатмалар беришдан бош тортса, унга нисбатан ҳеч қандай мажбурий ёки жазо чоралари кўрилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахс кўрсатмасини талаб қилаётган орган, бу шахснинг ўз вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги керак. Ушбу шахснинг кўрсатмалари, имконият бўлган вақтда, унинг уйида ёки консуллик муассасасида эшитилиши мумкин ёхуд ундан ёзма кўрсатмалар олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходимлари ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича ёки уларнинг вазифаларига тегишли бўлган расмий ёзишмалар ва ҳужжатлар юзасидан кўрсатма беришга мажбур эмас. Улар шунингдек юборувчи давлатнинг қонунчилигини тушунтириб берадиган кўрсатмалар беришга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Имтиёзлар ва иммунитетлардан воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат 18-, 19- ва 21-моддаларда кўрсатилган, консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари фойдаланадиган имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган ҳолатдан ташқари, бундай воз кечиш аниқ ифодаланган бўлиши ва бу тўғрида қабул қилувчи давлатга ёзма равишда билдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахс ёки консуллик хизматчи томонидан 19-моддага мувофиқ юрисдикцияга қарши иммунитетдан фойдаланиши мумкин бўлган ҳолларда иш қўзғатилса, асосий даъво билан бевосита боғлиқ қандай бўлишидан қатъий назар, қарши даъвога нисбатан юрисдикциядан иммунитетга ҳавола қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролик ёки маъмурий ишларга нисбатан юрисдикцияга қарши иммунитетдан воз кечиш суд қарорларининг натижаси бўлган ижро ҳаракатлари бўйича иммунитетдан воз кечишни англатмайди; бундай ҳаракатларга нисбатан алоҳида воз кечиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Чет элликларнинг рўйхатдан ўтиши ва яшаш учун рухсат олишдан озод қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари, консуллик хизматчилари ва улар билан бирга яшайдиган оила аъзолари қабул қилувчи давлатнинг чет элликларни рўйхатдан ўтиши ва яшаши учун рухсат олинишига оид қонун ва қоидаларида кўрсатилган барча мажбуриятлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ, ушбу модданинг 1-бандининг қоидалари юборувчи давлатнинг доимий хизматчиси бўлмаган консуллик хизматчисига ҳамда бундай хизматчининг ҳар қандай оила аъзосига нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ишлаш учун рухсат олишдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси ходимлари юборувчи давлат учун ишларни бажариш жараёнида қабул қилувчи давлат чет элликларни ишга ёллашга оид қонун ва қоидалари билан ўрнатилган ишга олиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мажбуриятлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахслари ва консуллик хизматчиларининг хусусий уй хизматчилари, агар улар қабул қилувчи давлатда даромад олиш мақсадида ҳеч қандай бошқа фаолият билан шуғулланмасалар, ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган мажбуриятлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ижтимоий таъминотга оид йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатда амалда бўлган ижтимоий таъминотга тааллуқли қоидалар консуллик муассасаси ходимларига ва улар билан яшайдиган оила аъзоларига улар юборувчи давлат учун бажарадиган иш борасида тааллуқли бўлмайди, ушбу модданинг 3-бандида кўзда тутилган ҳоллар бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган истиснолар, жумладан фақатгина консулхона муассасаси ходимларининг хизматида бўлган хусусий уй хизматчиларига тааллуқли ҳам бўлади агар қуйидаги шартлар бажарилса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) улар қабул қилувчи давлат фуқаролари бўлмасалар ва унда доимий равишда истиқомат қилмасалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) уларга юборувчи давлатда ёки учинчи давлатда амал қилувчи ижтимоий таъминот тўғрисидаги қоидалар тегишли бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган қоидалар тааллуқли бўлмайдиган шахсларни ёлловчи консулхона муассасаси ходимлари ёлловчиларга юклатиладиган мажбуриятларни бажаришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида кўзда тутилган истиснолар қабул қилувчи давлатда ижтимоий таъминот тизимида кўнгилли иштирок этишга, бундай иштирок этишга бу давлат рухсат бериши шарти билан тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Солиқлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари ва консуллик хизматчилари, шунингдек улар билан яшайдиган оила аъзолари барча шахсий ва мулкий, давлат, туман ва муниципал солиқ, йиғим ва божлардан озод этилади, бундан қуйидагилар мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товар ва хизмат баҳосига одатда киритиладиган билвосита солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) қабул қилувчи давлат ҳудудида жойлашган хусусий кўчмас мулкдан ундириладиган йиғим ва солиқлар, 15-модданинг қоидаларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қабул қилувчи давлат томонидан мерос мулкидан ундириладиган солиқлар ёки мерос олиш билан боғлиқ божлар ёхуд мулкнинг ўтишига солинадиган солиқлар, 27-модданинг «b» бандининг қоидаларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) қабул қилувчи давлатда манбага эга бўлган сармоянинг фойдасини ўз ичига олган хусусий даромадлардан ундириладиган солиқ ва йиғимлар, ҳамда қабул қилувчи давлатда жойлашган тижорат ёки молиявий корхоналардаги сармояларга солинадиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) аниқ хизмат турлари учун олинадиган йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) рўйхатга олиш, суд ва реестрлар божлари, ипотека йиғимлари, герб йиғимлари, 15-модданинг қоидаларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хизмат кўрсатувчи ходимлар ўз ишлари учун оладиган иш ҳақидан ундириладиган солиқ, йиғим ва божлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатда иш ҳақи даромад солиғидан озод қилинмаган шахсларни ёллаган консуллик муассасаси ходимлари бу давлатнинг даромад солиғи солинишини белгилаган қонун ва қоидалари ёлловчиларга юклайдиган мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Божхона кўриги ва божларидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат унда қабул қилинган қонун ва қоидаларга мувофиқ қуйидагиларни олиб киришга рухсат беради ҳамда сақлаш, ташиш ва шунга ўхшаш хизматлар учун йиғимлардан ташқари барча божхона божлари, солиқлари ва бу билан боғлиқ йиғимлардан озод қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консуллик муассасасининг расмий фойдаланиши учун мўлжалланган буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консуллик мансабдор шахси ёки у билан бирга истиқомат қилувчи оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши жумладан уйларни жиҳозлаш учун мўлжалланган буюмларни. Истеъмол товарларининг миқдори тегишли шахсларнинг бевосита фойдаланиши учун зарур миқдордан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик хизматчилари дастлабки жойлашишлари вақтида олиб кирилган буюмларга нисбатан ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахслари ва улар билан бирга яшовчи уларнинг оила аъзоларининг бу шахслар билан бирга келтирилаётган шахсий юклари кўрикдан озод этилади. Ушбу модданинг 1-банди «b» кичик бандида кўрсатилган буюмлардан бошқа ёки олиб келиш ва олиб чиқиш қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларида ёхуд унинг карантин қонун ва қоидаларида тақиқланган нарсалар бор деб ҳисоблашга жиддий асослар мавжуд бўлганида у текширилиши мумкин. Бундай текшириш фақатгина тегишли консуллик мансабдор шахси ёки унинг оила аъзоси иштирокида ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Консуллик муассасаси ходимлари ёки уларнинг оила аъзоларининг мерос мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходими ёки у билан бирга яшовчи оила аъзоси вафот этган ҳолда, қабул қилувчи давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вафот этган шахснинг қабул қилувчи давлатда сотиб олган ва у вафот этган вақтда олиб кетилиши ман қилинган мулкдан ташқари кўчар мулкини олиб кетишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) вафот этган шахс қабул қилувчи давлатда консуллик муассасаси ходими ёки унинг оила аъзоси бўлганлиги сабабли, бу давлатда жойлашган меросидан ундириладиган давлат, туман ёки муниципал солиқларини ва кўчар мулкига меросхўрлик қилиш учун олинадиган ундирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Шахсий мажбурийлик ва ундиришлардан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат консуллик муассасаси ходимлари ва улар билан яшайдиган оила аъзоларини, ҳар қандай меҳнат ва давлат мажбуриятлардан, уларнинг қандай мазмунга эга бўлишдан қатъий назар, реквизиция, контрибуция ва ҳарбий қўноқ каби ҳарбий мажбурийликдан озод этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Консуллик имтиёз ва иммунитетларининг бошланиши ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасасининг ҳар бир ходими ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан қабул қилувчи давлат ҳудудига кириб ўз иш жойига кетаётган вақтдан бошлаб, ёки у шу давлат ҳудудида бўлса, ўз вазифасини бажаришга киришган пайтдан бошлаб фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси ходими билан бирга яшайдиган оила аъзолари ва қабул қилувчи мамлакатнинг фуқароси ёки юборувчи давлатнинг фуқароси бўлмаган қабул қилувчи мамлакат ҳудудида доимий яшаб келаётган унинг шахсий уй хизматчилари ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ унга имтиёз ва иммунитетлар берилган вақтдан бошлаб ёки уларнинг қабул қилувчи давлат ҳудудига кириб келиш вақтидан бошлаб ёхуд улар унинг оила аъзолари ёки хусусий уй хизматчилари ҳисоблана бошлаган пайтдан, бундан нима кейинроқ бўлганлигига қараб, фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходимининг вазифаси тугаганда, унинг имтиёз ва иммунитетлари, ҳамда у билан яшайдиган оила аъзолари ёки шахсий уй хизматчиларининг имтиёз ва иммунитетлари ҳам одатда мазкур шахснинг қабул қилувчи давлатни тарк этиши биланоқ тўхтайди ёки бунинг учун ажратилган оқилона муддат тугагунга қадар қайси фурсат аввалроқ келишига қараб, ҳатто қуролли тўқнашув ҳолатида ҳам улар сақланиб қолинади. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг имтиёз ва иммунитетлари улар консуллик муассасаси ходимининг оила аъзоси бўлишдан тўхтаганларида ёки шахсий хизматлари бўшашлари билан тўхтатилади, аммо бундай шахслар қабул қилувчи давлатни оқилона муддат ичида тарк этишни кўзлаган бўлсалар, уларнинг имтиёз ва иммунитетлари жўнаб кетгунларига қадар сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бироқ консуллик мансабдор шахси ёки консуллик хизматчиси томонидан ўзининг вазифаларини бажариш жараёнида амалга ошираётган ҳаракатларига нисбатан юрисдикциядан иммунитет маълум бир муддат билан чекланмаган ҳолда амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик муассасаси ходими вафот этган ҳолда, у билан бирга яшовчи оила аъзолари берилган имтиёз ва иммунитетлардан қабул қилувчи давлатдан чиқиб кетгунга қадар ёки қабул қилувчи давлатдан чиқиб кетиш учун оқилона муддат ўтгунга қадар, бундан нима аввалроқ бўлганлигига қараб, фойдаланишда давом этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларини ҳурмат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланувчи ҳар бир шахс ўзининг имтиёз ва иммунитетларига зиён еткизмасдан қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларини ҳурмат қилиши шарт. Шунингдек у бу давлатнинг ички ишларига аралашмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик биноларидан консуллик вазифаларини бажаришга тўғри келмайдиган мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандидаги қоидалар бинонинг консулхона жойлашган қисмида консуллик муассасаси фойдаланаётган хоналардан бўлак равишда ажратилган девонхона ва бошқа идора ёки ташкилотни жойлаштириш эҳтимолини инкор қилмайди. Бу ҳолда бундай девонхоналар ушбу Конвенцияга мувофиқ консуллик муассасасининг қисми бўлиб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Учинчи шахсларга етказилган зарарни суғурта қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходимлари ҳар қандай йўл транспорт воситалари, кема ва самолётдан фойдаланиш туфайли учинчи шахсга етказилиши мумкин бўлган зарардан суғурта қилиш борасидаги қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларидан келиб чиқадиган барча талабларга риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Даромад олиш мақсадидаги шахсий фаолиятга оид махсус қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари шахсий даромад олиш мақсадида қабул қилувчи давлатда тижорат ва касбий фаолият билан шуғулланмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул қилувчи давлатда даромад олиш мақсадида хусусий фаолият билан шуғулланувчи консуллик хизматчиси ёки хизмат қилувчи ходимга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган шахснинг оила аъзолари ёки шахсий уй хизматчиларига нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) консуллик муассасаси ходимининг даромад олиш мақсадида қабул қилувчи давлатда хусусий фаолият билан шуғулланувчи оила аъзоларига нисбатан берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Қабул қилувчи давлат фуқаролари ва унда доимий яшовчи шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахсларидан ташқари қабул қилувчи давлат фуқаролари бўлган ва у ерда доимий яшаб келаётган консуллик муассасаси ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек хусусий уй ишчилари қабул қилувчи давлат уларга тақдим этган даражадагина афзаллик, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади. Лекин қабул қилувчи давлат ушбу шахсларга нисбатан ўз юрисдикциясини амалга оширишда консуллик муассасаси вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Консуллик вазифаларининг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик вазифалари консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади. Ушбу Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ консуллик вазифалари дипломатик ваколатхоналар томонидан ҳам бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Консуллик функциясини Дипломатик ваколатхоналар томонидан амалга оширилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция қоидалари дипломатик ваколатхоналар томонидан консуллик вазифалари бажарилган ҳолларда, вазиятдан келиб чиқиб татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик вазифаларни бажариш топширилган дипломатик ваколатхона ходимларининг фамилиялари қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигига ёки ушбу вазирлик томонидан кўрсатилган органга хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик вазифаларни бажариш доирасида дипломатик ваколатхона, қабул қилувчи давлатнинг ҳам маҳаллий, ҳам марказий маъмуриятларига қабул қилувчи давлат қонун, қоида ва урф-одатлари рухсат берган даражада мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 2-бандида назарда тутилган дипломатик ваколатхона ходимларининг имтиёз ва иммунитетлари дипломатик алоқаларга тегишли халқаро ҳуқуқ нормалар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Консуллик вазифаларининг консуллик округида ва ташқарисида, учинчи давлатда ёки учинчи давлат номидан бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахс ўз консуллик округида ушбу Конвенцияда кўрсатилган консуллик вазифаларини бажариш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахс қабул қилувчи давлат розилигига биноан консуллик вазифаларини ўзининг консуллик округидан ташқарида ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар қабул қилувчи давлатнинг қатъий қаршилиги бўлмаса, юборувчи давлат тегишли давлатларни хабардор қилганидан сўнг қабул қилувчи давлатда очилган консуллик муассасасига учинчи давлатда консуллик функцияларини бажаришни топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар қабул қилувчи давлатнинг эътирози бўлмаса, юборувчи давлат консуллик муассасаси қабул қилувчи давлатни хабардор қилганидан сўнг ушбу давлатда учинчи давлат номидан консуллик вазифаларни бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Консуллик вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг бошқа моддалари қоидаларини ҳисобга олган холда консуллик вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул қилувчи давлатда юборувчи давлатнинг, унинг фуқаролари ва юридик шахслари манфаатларини халқаро ҳуқуқ доирасида ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юборувчи давлат билан қабул қилувчи давлат ўртасида савдо, иқтисодий, маданий ва илмий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек улар ўртасида дўстона муносабатларни ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ бошқа йўллар орқали ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қабул қилувчи давлатда савдо, иқтисодий, маданий ва илмий ҳаётидаги шарт-шароит ва воқеаларни барча қонуний йўллар билан аниқлаш улар тўғрисида юборувчи давлат ҳукуматига улар ҳақида хабар бериш ва манфаатдор шахсларга маълумотлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) Юборувчи давлат фуқароларининг паспорт ва бошқа йўл ҳужжатларини бериш, бекор қилиш, тузатиш, олиб қўйиш ёки ушлаб туриш ҳамда юборувчи давлатга кетиш ниятида бўлган шахсларга виза ёки тегишли ҳужжатларни бериш, муддатини узайтириш ёки бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) юборувчи давлатнинг фуқаролари ва юридик шахсларига ёрдам ва кўмак бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) юборувчи давлат фуқароларининг қаерда жойлашганлигини аниқлаш учун агар уларнинг фаровонлиги ёки бошқа гуманитар нуқтаи-назарлардан келиб чиқадиган ҳолларда, қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларидан ёрдам олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) қабул қилувчи давлатдан юборувчи давлат фуқароларининг тез жўнаб кетишида қуйидаги шартлар асосида ҳуқуқларни ҳимоя қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жўнаб кетиш истагида бўлган шахсга тааллуқли маъмурий ёки суд жараёнларини махсус ҳолатлар юзага келганда бажариш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жўнаб кетиш ниятида бўлган шахс томонидан жўнаб кетиш билан боғлиқ оддий расмийлаштиришларнинг бажарилиши, бу талаблар камситувчи характерга эга бўлмаслиги ва тез жўнаб кетишга тўсқинлик қилмаслиги шарти билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) нотариус, фуқаролик ҳолатини ва бошқа шунга ўхшаш мажбуриятларни рўйхатга олувчи мажбуриятларини ижро этиш, шунингдек маъмурий характерга эга баъзи вазифаларни бажариш, бу ҳолда ҳеч нарса қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига зид келмаслиги шарти билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ, қабул қилувчи давлат ҳудудида «mortis causa» ворислик ҳолларда юборувчи давлат фуқаролари ва юридик шахслари манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) юборувчи давлатнинг фуқароси бўлган тўла лаёқатга эга бўлмаган, вояга етмаган ва бошқа шахсларнинг манфаатларини, айниқса, бу шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийликни ўрнатиш талаб қилинганда қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларида белгиланган доирада ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
k) қабул қилувчи давлатда қабул қилинган амалиёт ва тартибга риоя этган ҳолда, юборувчи давлат фуқароларининг қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларига мувофиқ бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини чеклайдиган дастлабки чоралар тўғрисида қарорларни олиш мақсадида вакиллигини ёки тегишли вакиллигини таъминлаш, агар бундай фуқаролар иштирок эта олмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ўз вақтида ҳимоя қила олмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) амалдаги халқаро битимларга ёки бундай битимлар бўлмаган тақдирда қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларига зид бўлмаган ҳар қандай бошқа тартибга мувофиқ, суд ва судга тааллуқли бўлмаган ҳужжатларни топшириш ёки суд топшириқларини бажариш ёхуд юборувчи давлат судлари учун кўрсатмаларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
m) юборувчи давлатнинг қонун ва қоидаларида кўзда тутилган, юборувчи давлатга тегишли бўлган кема, ва ушбу давлатда рўйхатга олинган самолётлар, ҳамда уларнинг экипажларига нисбатан назорат ва инспекция ҳуқуқларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
n) ушбу модданинг «m» бандида кўрсатиб ўтилган кема ва самолётларга ҳамда уларнинг экипажларига ёрдам кўрсатиш, қабул қилувчи давлат маъмурлари ҳуқуқларига зиён етказмасдан кема ҳужжатларини қабул қилиш, йўлда юзага келган ҳар қандай ҳодисаларни тергов қилиш, командир ва экипаж ўртасидаги ҳар қандай низоларни ҳал этиш, башарти бу юборувчи давлат қонун ва қоидаларида кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) қабул қилувчи давлат қонун ва қоидалари тақиқламаган ёки қабул қилувчи давлатнинг уларни бажаришга эътирози бўлмаган ёхуд юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасида амалдаги халқаро шартномаларда белгиланган юборувчи давлат консуллик муассасасига юклатган бошқа ҳар қандай вазифаларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Консуллик алоқалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари юборувчи давлат фуқаролари билан эркин муносабатлар ўрнатиши ва улар билан алоқада бўлиши мумкин. Юборувчи давлат фуқаролари юборувчи давлат консуллик мансабдор шахслари билан худди шундай эркин муносабатлар ўрнатиши ва улар билан алоқада бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахслари қабул қилувчи давлат ваколатли маъмурларига юборувчи давлатнинг бедарак йўқолган фуқароларини қидиришда ёрдам кўрсатиш учун мурожаат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Ҳибсга олиш ва суд жараёни борасидаги вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар юборувчи давлатнинг бирон-бир фуқароси консуллик округи ҳудудида ҳибсга олинган бўлса, у холда қабул қилувчи давлат ваколатли органлари бу ҳақда кечиктирмасдан тўрт кун муддат ичида юборувчи давлат консуллик муассасасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юборувчи давлатнинг ҳибсга олинган фуқаросини ушбу консуллик муассасаси номига йўллаётган ҳар қандай мурожаати қабул қилувчи давлат ваколатли органлари томонидан кечиктирилмасдан ушбу консуллик муассасига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахс юборувчи давлатнинг ҳибсдаги фуқароси билан суҳбат ўтказиш, ҳамда унинг юридик вакиллигини таъминлаш чораларини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ушбу учрашувларнинг биринчисига рухсат уч кун муддат ичида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик мансабдор шахслари юборувчи давлатнинг фуқароси номидан ҳар қандай чоралар кўришдан, агар мазкур фуқаро консуллик консулхона мансабдор шахсининг иштирокида очиқдан-очиқ бундай ҳаракатларга эътироз билдирса, бетараф қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қабул қилувчи давлат юборувчи давлатнинг ҳибсдаги ёки судга ҳавола қилинган ёки бошқа иш кўришга тааллуқли бўлган фуқароларини жиноий иш материалларига тегишли ёзув киритилган ҳолда ушбу модданинг қоидалари тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу моддада ҳибсдаги шахс, ўз ичига қабул қилувчи кўрикда сақланаётган, ҳибсга олинган ёки шахс эркинлигини чегараловчи ҳар қандай бошқа чеклов шаклига учраган, шу жумладан суд жараёнини кутаётган дастлабки ҳибсда сақланаётган ёки қабул қилувчи давлат ҳудудидаги қамоқхонада жазони ўтаётган шахсни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу моддада баён қилинган ҳуқуқлар, қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Меросга дахлдор вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари мумкин бўлган энг қисқа муддат ичида консуллик мансабдор шахсини унинг консуллик округи ҳудудида юборувчи давлатнинг фуқароси сифатида ушбу органларига маълум бўлган шахснинг вафоти ҳақида хабардор қилади ҳамда консуллик мансабдор шахсни мерос мулки мавжудлиги, васият ҳамда қабул қилувчи давлат ҳудудида бўлган ёки тақдим этилган ҳар қандай шахс ушбу мулкнинг бошқарувчиси этиб тайинланганлиги тўғрисида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари мумкин бўлган энг қисқа муддат ичида консуллик мансабдор шахсини қабул қилувчи давлат ҳудудида қолдирилган мерос мулки ҳақида хабардор қилади, қачонки меросхўр ёки қабул қилишни рад этувчи юборувчи давлат ёки юборувчи давлатнинг фуқароси сифатида ушбу ваколатли органларга маълум бўлган ҳар қандай шахс бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар консуллик мансабдор шахс юборувчи давлатнинг фуқароси қабул қилувчи давлат ҳудудидаги вафоти ёки юборувчи давлатнинг вафот этган фуқароси қолдирган қабул қилувчи давлат ҳудудида мерос мулки мавжудлиги тўғрисида биринчи бўлиб хабардор бўлса, бу ҳақида қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларига маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик мансабдор шахси ушбу модданинг 1-, 2-, 3-бандларида қайд этилган мерос мулки масалаларига оид, шунингдек, қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларига мувофиқ рухсат этилган даражада куйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул қилувчи давлатдан тегишли чораларни қўллашни сўраш ёки шахсан ўзи бу мерос мулкини ҳимоялаш, сақлаб қолиш ва эгалик қилишга оид чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган чора-тадбирларни қўллашда иштирок этиш ёки бирон-бир бошқа йўсинда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қабул қилувчи давлатда бўлмаган ва у ерда вакилига эга бўлмаган бундай мулкка қонуний манфаати бўлган, юборувчи давлат фуқаросининг вакиллигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар ушбу модданинг 4-банди «с» кичик бандига мувофиқ вакиллигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қўлланилса, бу вакиллик шахслар ўз шахсий вакилларини тайинламагунларича ёки ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жавобгарлигини ўз зиммаларига олмагунларича фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар юборувчи давлатнинг бирон-бир фуқароси доимий турар жойига эга бўлмасдан туриб қабул қилувчи давлат ҳудудида вақтинча бўлиб турган чоғида вафот этса, консуллик мансабдор шахси юборувчи давлатнинг қонунини ҳисобга олиб вафот этганнинг ҳужжатлари, пуллари ва бошқа шахсий мулкига эгалик қилиши ва фойдаланиши мумкин, қачонки бундай ҳужжатлар, пуллар ёки шахсий мулкка даъво қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс қабул қилувчи давлат ҳудудида мавжуд бўлмаса. Вақтинчалик эгалик қилиш ҳуқуқлари қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларига мувофиқ тегишли тарзда белгиланган бошқарувчи ёки бошқа ваколатланган шахсга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Юборувчи давлат билан қабул қилувчи давлатлар қуйидаги йўллар билан меросни ўтказишга кўмаклашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мерос мулкининг қисмлари бўлган буюмларни олиб чиқиш ва олиб киришга рухсатни тақдим қилиш орқали, бу ҳолатда бундай буюмларни олиб чиқиш ва олиб киришга рухсат талаб этилаётган давлатларнинг қонун ва қоидалари билан тўғридан-тўғри таъқиқланмаган бўлиши керак; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу банднинг «а» кичик банди қоидаларига мувофиқ олиб чиқиб кетилмайдиган мерос мулкининг ҳар қандай қисмини сотишга рухсат бериш йўли орқали; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) шундай сотувдан тушган соф тушумни юборувчи давлат валютасида ёки эркин муомаладаги валютада ўтказишга рухсат бериш йўли, бунда қабул қилишни рад этувчига у истиқомат қилаётган давлатда мукофотлар, солиқлар ва божлар чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Консуллик мансабдор шахси юборувчи давлат фуқароси номидан, агар бу фуқаро қабул қилувчи давлат ҳудудида бўлмаса, суд, ҳукумат ёки алоҳида шахслардан ушбу фуқаро ҳақли бўлган ҳар қандай шахснинг ўлими туфайли, жумладан мерос мулки, бахтсиз ҳодиса туфайли бадал тўлаш қонунларга мувофиқ амалга оширилган тўловлар, шунингдек, ҳаётни суғурта қилиш билан боғлиқ суғурта полислари бўйича пул ва бошқа мулкни олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Фуқаролик масалалари бўйича вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) аризаларни қабул қилиш ва фуқаролик масалаларига тааллуқли, юборувчи давлатнинг қонун ва қарорларини эътиборга олган ҳолда, ҳужжатларни қабул қилиш, бериш ёки тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Фуқаролик ҳолати масалалари бўйича вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юборувчи давлат фуқароларининг туғилиши ва ўлими қайдномалари китобини юритиш ва тегишли хабар ва ҳужжатларни қабул қилиш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юборувчи давлат фуқароларининг фуқаролик ҳолатига тегишли хар қандай илтимоснома ва аризаларни қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандидаги қоидалар тегишли шахсларни қабул қилувчи давлатдаги қонун ва қарорлардан келиб чиқадиган ҳар қандай мажбуриятлардан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Ҳомийликка оид вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари тасарруфида тегишли ахборот бор бўлган тақдирда васий ёки ҳомийни тайинлаганда юборувчи давлат фуқароси бўлган вояга етмаган ёки тўла лаёқатга эга бўлмаган бошқа шахснинг манфаатларига жавоб бермаган ҳар қандай ҳолат тўғрисида тегишли консуллик муассасасини кечиктирмасдан хабардор қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларига уларнинг васийлари ёки ҳомийлари этиб тайинланишга лойиқ шахсларнинг фамилияларини таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Юборувчи давлатнинг ҳаво кемаларига кўмаклашув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахси ўз консулхона ўрами доирасида юборувчи давлатнинг қабул қилувчи давлат ҳудудидаги ҳаво кемаларига, уларнинг капитани ва экипаж аъзоларига ёрдам бериш ҳуқуқига эга, шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳаво кемаси бортига чиқиш, капитан ва хоҳлаган экипаж аъзосини сўроқ қилиш, ҳаво кемаси фаолияти, унинг парвози ва юки ҳақида маълумот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) қабул қилувчи давлат маъмурлари ҳуқуқларини камситмаган ҳолда парвоз пайтида содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодисаларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) командир ва экипаж аъзолари ўртасидаги низоларни бартараф этиш ҳамда ҳаво кемаси бортидаги хавфсизликни таъминлашга доир чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) кема капитани ва исталган экипаж аъзосига тиббий ёрдам кўрсатиш ёки ўз ватанига қайтаришни таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳаво кемасига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, тузиш, имзолаш ёки тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) юборувчи давлат топшириғи асосида кемага тааллуқли бошқа муаммоларни ҳал этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Командир ва экипаж аъзолари қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларини бузмаган ҳолда консулхона мансабдор шахси билан бевосита боғланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда
Юборувчи давлат байроғи остида парвоз қилувчи ҳаво кемасига қарши мажбурий чоралар қўлланган тақдирда ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат судлари ёки бошқа ваколатли органлари юборувчи давлатнинг ҳаво кемасида бирор-бир мажбурий чоралар қўлламоқчи бўлсалар ёки қандайдир текширув ўтказишни топширмоқчи бўлсалар, улар консулхона муассасасини консулхона мансабдор шахси ёки унинг ишончли вакили бу ҳаракатларни амалга ошириш давомида иштирок этиши учун олдиндан огоҳлантирадилар. Агар шошилинч бўлгани туфайли огоҳлантиришнинг имкони бўлмаса, консулхона муассасаси қабул қилувчи давлат ваколатли органлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар тўғрисида, консулхона мансабдор шахсининг илтимосига кўра эса амалга оширилган ҳаракатларнинг натижалари тўғрисида зудлик билан хабардор қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари қабул қилувчи давлат ҳудудида унинг ваколатли органлари томонидан (ҳаво кемаси борти чегараларидан ташқарида) ҳаво кемаси командири ёки бирон бир экипаж аъзосига нисбатан амалга оширилган ҳаракатларга ҳам тааллуқли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидалари қабул қилувчи давлат ваколатли органлари томонидан божхона, аэропорт маъмурияти, карантин, чегара назорати масалаларида амалга ошириладиган кундалик текширувларга ҳамда парвоз хавфсизлигини таъминлаш ёки теварак-атроф ҳудудини ифлослантиришнинг олдини олишга қаратилган чораларга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агарда қабул қилувчи давлат тинчлиги, хавфсизлиги ва жамоат тартиби бузилмаса, қабул қилувчи давлат ваколатли органлари юборувчи давлат ҳаво кемаси ички ишларига аралашиши мумкин эмас, ҳаво кемаси командирининг шахсий илтимоси ёки розилиги ёхуд юборувчи давлат консулхона мансабдор шахси розилиги билан амалга ошириладиган ҳаракатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда
Қабул қилувчи давлат ҳудудида ҳалокатга ёки аварияга учраган ҳаво кемаларига кўрсатиладиган ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар юборувчи давлат байроғи остида парвоз қилувчи ҳаво кемаси ҳалокатга ёки аварияга учраса, саёз жойга тушиб қолса қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консулхона муассасасини кема бортидаги одамлар, юк ва бошқа молларни қутқариш борасида кўрилган чоралар ҳақида зудлик билан хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат ваколатли органлари консулхона муассасаси мансабдор шахсига ҳалокатга ёки аварияга учраган ҳаво кемасига, унинг экипажига ва йўловчиларига ёрдам беришига тўсқинлик қилмайди ва шу мақсадда консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлат маъмурларига ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари агар юборувчи давлат ҳаво кемаси ҳалокатга ёки аварияга учраса, ёки ҳаво кемасига қарашли қандайдир нарсалар ё юк ҳудудидан топилса ёки қабул қилувчи давлат аэропортига келтирилса ва бунда командир, эгаси, ёхуд суғурта компаниясининг вакили иштирок эта олмаса ё буларни сақлаш ёки тасарруф қилиш чораларини кўра олмаса, консулхона муассасасини зудлик билан огоҳлантирадилар. Бундай шароитда консулхона мансабдор шахси улар номидан зарур чоралар кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юборувчи давлатнинг ҳалокатга ёки аварияга учраган ҳаво кемаси юки ва мулки учун ҳеч қандай бож тўловлари олинмайди, қабул қилувчи давлатнинг давлатда уларнинг сотилган ёки фойдаланилган ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлатнинг ваколатли идоралари томонидан ҳаво кемасининг ҳалокатга ёки аварияга учраганлиги сабаблари аниқланаётган пайтда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда
Қабул қилувчи давлат органлари билан муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахс ўз вазифаларни бажариш жараёнида қуйидагиларга мурожаат қилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консуллик округида жойлашган қабул қилувчи ваколатли маҳаллий органларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) қабул қилувчи давлат қонунлари, қоидалари ва одатлари ёки тегишли халқаро шартномалар рухсат берган даражада қабул қилувчи давлатнинг марказий органларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда
Консуллик йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида юборувчи давлатнинг қонун ва қоидаларида назарда тутилган консуллик ҳаракатларини бажариш учун йиғим ва божларни ундириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган тўпланган йиғим ва божлар шаклидаги пуллар ва бундай йиғим ва божлар олинганлиги тўғрисидаги квитанциялар қабул қилувчи давлатда барча солиқ, йиғим ва божлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасасига шу йўсинда тўпланган пулларни унинг расмий банк ҳисоб рақамига ўтказишга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юборувчи давлат қабул қилувчи давлатга унинг вазифалари тўхтаганлигини хабар қилиш билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу Конвенциянинг 3-моддасига мувофиқ қабул қилувчи давлат томонидан берилган экзекватура ёки бошқа рухсатноманинг бекор қилиниши билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қабул қилувчи давлат юборувчи давлатга унинг консуллик ходими сифатида қабул қилувчи давлат ҳисоблашни тўхтатгани ҳақида хабар қилиниши билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда
Қабул қилувчи давлатдан жўнаб кетиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат қуролли можаро бўлган вазиятда ҳам консуллик муассасаси ходимларига ва қабул қилувчи давлат фуқароси бўлмаган хусусий уй ходимларига ёки унинг ҳудудида доимий яшаб келаётган чет элликларга ҳамда фуқаролигидан қатъий назар улар билан бирга яшаётган уларнинг оила аъзоларига жўнаб кетишга тайёргарлик кўришлари ва тегишли ходимларнинг вазифалари тугагандан сўнг иложи борича тезроқ чиқиб кетишлари учун зарур бўлган вақт ва шароитни яратиб бериши лозим. Хусусан, у лозим бўлган тақдирда, уларнинг ихтиёрига ўзлари учун ёки қабул қилувчи давлатда сотиб олинган, жўнаб кетиши вақтида олиб кетиш тақиқланмаган, мулклари учун транспорт воситалари бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда
Консуллик бинолари ва архивини ҳамда юборувчи давлат манфаатларини фавқулоддаги шароитларда қўриқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Икки давлат ўртасидаги консуллик муносабатлари узилган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул қилувчи давлат, ҳатто қуролли ихтилоф рўй берган тақдирда ҳам консуллик биноси, шунингдек консуллик муассасаси ва консуллик архивини ҳурмат қилиш ва қўриқлаши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юборувчи давлат консуллик биноларини, шунингдек уларда жойлашган мулкни ва консуллик архивини қўриқлашни қабул қилувчи давлатга маъқул бўлган учинчи давлатга ишониб топшириши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) юборувчи давлат ўзининг манфаатларини ва ўзини фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилишни қабул қилувчи давлатга маъқул бўлган учинчи давлатга ишониб топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси вақтинчалик ёки бутунлай ёпилган ҳолларда ушбу модданинг 1-банди «а» кичик банди қоидалари қўлланилади. Бундан ташқари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар юборувчи давлат қабул қилувчи давлатда дипломатик ваколатхонасига эга бўлмаса, лекин бу давлат ҳудудида бошқа консуллик муассасасига эга бўлса ушбу консуллик муассасасига ёпилган консуллик муассасасини ундаги мулки ва консуллик архиви билан биргаликда қўриқлаш ва қабул қилувчи давлат розилиги билан, бу консуллик муассасаси округида консуллик вазифаларини бажаришини ишониб топширилиши мумкин; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар юборувчи давлат қабул қилувчи давлатда дипломатик ваколатхонасига ёки бошқа консуллик муассасасига эга бўлмаса, у холда ушбу модданинг 1-банди «b» ва «с» кичик бандларининг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда
Кучга кириш ва амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Томонларнинг конституциявий қоидаларига мувофиқ ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашинган санадан сўнг 30 кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Томонлардан бири дипломатик каналлар орқали ушбу Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги ўзининг нияти ҳақида ёзма хабарномани бошқа Аҳдлашувчи Томонга тақдим этган санадан олти ой ўтгунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2004 йил 23 мартда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияни талқин қилиш мақсадларида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш