ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АВТОМОБИЛЬ ҚАТНОВИ ТЎҒРИСИДА БИТИМНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ижро баённомаси
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати (бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар) 2006 йил 20 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисида Битим (бундан кейин — Битим)ни қўллаш қоидаларини аниқлаш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1. Битимнинг ваколатли органлари қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси томонидан:
4-модданинг 2-банди бўйича — Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги;
5-модданинг 1-банди бўйича — «Ўзавтойўл» Давлат акционерлик компанияси;
Қозоғистон Республикаси томонидан:
Қозоғистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги.
Томонлар давлатлари ваколатли органларининг расмий номларида ўзгаришлар бўлса, Томонлар зудлик билан бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари Битим бажарилиши жараёни, юкларнинг автомобилда халқаро ташувлари билан боғлиқ давлат қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар, солиқ ҳамда божхона йиғимлари, ўтган йилдаги ташувлар ҳолати, чегарадан ўтишнинг иш режимлари ва юкларнинг ташувларини такомиллаштиришга қаратилган бошқа масалалар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
3. Ушбу Ижро Баённомаси Битим билан бир вақтда кучга киради.
Тошкент шаҳрида 2006 йил 20 мартда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Ижро Баённомаси қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2007 й., 1-сон)