Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида консуллик конвенциясининг ратификация ёрлиқларини алмашиш тўғрисида
Баённома
Биз, қуйида имзо чекувчилар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири жаноб Содиқ Сафоев ва Болгария Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Ишончли вакили жаноб Стоян Горчивкин, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2004 йил 30 апрелда ва Болгария Республикаси Халқ Йиғини томонидан 2004 йил 30 сентябрда ратификация қилинган Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида Несебр шаҳрида 2003 йил 25 ноябрда имзоланган Консуллик Конвенциясининг ратификация ёрлиқлари алмашувини амалга ошириш мақсадида бугун учрашдик.
Ратификация ёрлиқларини алмашишда улар тегишли шаклда ва лозим тартибда тузилганлиги белгиланган.
57-модданинг 1-бандига мувофиқ ушбу Конвенция ратификация ёрлиқлари алмашинганидан сўнг ўттизинчи куни, яъни 2005 йил 4 февралда кучга киради.
Ушбуни тасдиқлаб, ушбу Баённома Тошкент шаҳрида 2005 йил 5 январда икки нусхада, ўзбек, болгар ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2005 й., 1-сон)