25.11.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида консуллик конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўстона муносабатларни ривожлантириш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга кўмак беришга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш мақсадида консуллик муносабатларини ривожлантириш истагига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар қўшилган Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенцияси қоидаларини тўлдириш ва ривожлантириш истагини изҳор қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Конвенцияда аниқ кўрсатилмаган масалалар бўйича халқаро одатий ҳуқуқлари ва иккала Аҳдлашувчи Томон қатнашчи бўлган халқаро шартномалар нормаларини қўлланилишини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияда мақсадларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «консуллик муассасаси» ҳар қандай бош консулхона, консулхона, вице-консулхона ёки консуллик агентлигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «консуллик округи» консуллик вазифаларни бажариш учун консуллик муассасасига бириктирилган ноҳияни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «консуллик муассасаси раҳбари» шу сифатда хизмат қилиш топширилган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «консуллик мансабдор шахси» шу сифатда консуллик вазифаларини бажариш юклатилган ҳар қандай шахсни, жумладан консуллик муассасаси раҳбарини ҳам англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «консуллик хизматчиси» консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «хизмат қилувчи ходим» консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) «консуллик муассасаси ходимлари» консуллик муассасаси мансабдор шахслари, консуллик хизматчилари ва консуллик муассасасининг хизмат кўрсатувчи ходимларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) «консуллик хизмати ходимлари» консуллик муассасаси мансабдор шахслари, (консуллик муассасаси раҳбари бундан мустасно), шунингдек консуллик хизматчилари ва хизмат қилувчи ходимларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) «хусусий уй хизматчиси» консуллик муассасаси ходимининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) «оила аъзоси» консулхона ходимининг хотини (эри), унинг фарзандлари ва ота-онаси, яъни у билан бирга яшаётган ва унинг қарамоғида бўлганларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) «консуллик бинолари» кимнинг мулки бўлишидан қатъи назар, фақатгина консуллик муассасаси учун фойдаланадиган бинолар ёки уларнинг қисмларини, жумладан консуллик муассасаси раҳбари қароргоҳи ҳамда ушбу бино ёхуд бино қисмларига хизмат қилувчи ер майдонларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) «консуллик архивлари» ўз ичига сақлаш ва сақланиши таъминланиши учун мўлжалланган барча қоғозлар, ҳужжатлар, хат-хабарлар, китоблар, фильмлар, маълумот тўплаш, сақлаш ва фойдаланиш техник воситалари, консуллик муассасасининг реестрларини, уларнинг махсус рақам ва хос рақамлари, картотекалар ва ҳар қандай жиҳозлар билан биргаликда англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) «юборувчи давлатнинг кемаси» юборувчи давлатда рўйхатга олинган ва унинг давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай кемани англатади, ҳарбий кемалар бундан истисно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) «юборувчи давлатнинг ҳаво кемаси» юборувчи давлатда рўйхатга олинган ва ушбу давлатнинг таниш белгиларини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай ҳаво кемани англатади, ҳарбий ҳаво кемалари бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Консуллик муассасаларини очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлатнинг консуллик муассасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида фақат қабул қилувчи давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси, консуллик округи ва консуллик мансабдор шахсларининг сони юборучи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасидаги келишув асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округи ёки консуллик мансабдор шахсларининг сонини ҳар қандай ўзгаришлар юборувчи давлат томонидан фақат қабул қилувчи давлатнинг розилиги асосида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар бирон бир бош консулхона ёки консулхона ўзи жойлашган аҳоли пунктида ташқарида вице-консулхона ёки консуллик агентлиги ниятини билдирса, шунда ҳам қабул қилувчи давлатининг рухсати керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Амал қилаётган консуллик муассасасини ташкилий қисм ҳисобланадиган девонхонани консуллик муассасасини жойлашган ҳудудидан ташқари очиш учун ҳам қабул қилувчи давлатининг аниқ белгиланган розилиги ҳам керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Консуллик муассасаси раҳбарини тайинлаш ва фаолиятини бошлашга рухсат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси раҳбарини тайинлашдан олдин юборувчи давлат дипломатик ёки бошқа тегишли каналлар орқали тавсия қилинган шахсга нисбатан қабул қилувчи давлатнинг розилигини олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қабул қилувчи давлат бирон бир шахсни консуллик муассасасини раҳбари тайинланишига розилик бермаса, у юборувчи давлатга бундай рад этишнинг сабабларини изоҳлаб бериши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлатдан дастлабки розилиги олингандан сўнг, юборувчи давлат дипломатик каналлар орқали қабул қилувчи давлатнинг ташқи ишлар вазирига консуллик муассасаси раҳбарини тайинлаш тўғрисида консуллик патенти ёки бошқа айнан шундай ҳужжатни юборади. Ушбу ҳужжатда консуллик муассасаси раҳбарининг тўла исми ва фамилияси, унинг фуқаролиги, даражаси, у консуллик вазифаларни бажарадиган консуллик округи, шунингдек консуллик муассасасининг манзилгоҳи кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасаси раҳбари этиб тайинланиши ҳақида консуллик патенти ёки бошқа айнан шундай ҳужжат олгандан сўнг унга экзекватура деб номланадиган рухсатни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экзекватура беришга рад этаётган қабул қилувчи давлат юборувчи давлатга бундай рад этишнинг сабабларини изоҳлаб бериши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 5-бандида ва 4-моддада кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, консуллик муассасаси раҳбари экзекватурани олмасдан ўз вазифаларини бажариши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қабул қилувчи давлат экзекватура бергунга қадар консуллик муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини вақтинча бажаришига рухсат бериши мумкин. Мазкур ҳолда ушбу Конвенциянинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Консуллик муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини бажаришга рухсат берилиши биланоқ, бу вақтинчалик бўлса ҳам, қабул қилувчи давлат бу ҳақда консуллик округининг ваколатли органларини зудлик билан хабар беради. У консуллик муассасаси раҳбарига ўз вазифасини бажариши ва ушбу Конвенциядан келиб чиқувчи афзалликлардан фойдаланиш учун барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Консуллик муассасаси раҳбари вазифасини вақтинча бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консуллик муассасаси раҳбари ўз вазифасини бажара олмаса ёки консуллик муассасаси раҳбари ўрни бўш бўлса, юборучи давлат консуллик муассасаси раҳбарининг вазифасини вақтинчалик қабул қилувчи давлатдаги ўзини ушбу ёки бошқа консулхонасининг консуллик мансабдор шахсига ёки қабул қилувчи давлатдаги ўзни дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходимига вақтинча консуллик муассасаси раҳбари вазифасини бажаришни топшириши мумкин. Консуллик муассасаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчининг тўлиқ исми ва фамилияси, қабул қилувчи давлатнинг ташқи ишлар вазирлигига ёки ушбу вазирлик томондан кўрсатилган органга дипломатик ваколатхона орқали ёзма равишда хабар қилинади. Агар қабул қилувчи давлатда бундай ваколатхона мавжуд бўлмаса, хабарни консуллик муассасаси раҳбари ёки у агар буни қила олмаса, юборувчи давлатнинг бошқа тегишли органи қилиши мумкин. Қоидага кўра, ушбу хабар олдиндан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчи ушбу Конвенцияда консуллик муассасаси раҳбарига бериладиган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ юборувчи давлат консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида қабул қилувчи давлатда юборувчи давлатнинг дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходимлари аъзоси тайинланса, бу шахс ўзининг дипломатик мақомига мувофиқ дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлардан фойдаланишни давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Консуллик хизмати ходимларини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат консуллик хизмати ходимларини бемалол тайинлашга ҳақдир, ушбу Конвенциянинг 7- ва 8-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат хоҳлаган вақтда ушбу Конвенция 8-модда 3-бандида кўзда тутилган ҳуқуқларини амалга ошириши учун юборувчи давлат қабул қилувчи давлатга консуллик муассасаси раҳбаридан ташқари барча консуллик мансабдор шахсларнинг тўлиқ исми ва фамилияси, уларнинг даражаси ва тоифаси тўғрисида олдиндан хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ишга тайинланиш, келиш ва жўнаб кетиш тўғрисида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат қабул қилувчи давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигини ёки ушбу вазирлик томондан кўрсатилган органини қуйидагилар тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консуллик муассасаси ходимларининг ишга тайинланиши, уларнинг тайинланганидан кейин консуллик муассасасига келиши, жўнаб кетиши ёки уларнинг вазифалари тугатилиши ҳамда консуллик муассасасида ишлаш мобайнида уларнинг мақомидаги дахлдор бўлган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) консуллик муассасаси ходимининг оила аъзоси бўлган ва у билан доимо бирга яшаётган шахснинг келиши ёки жўнаб кетиши ва тегишли ҳолатларда, бирон бир шахс оила аъзолигига киргани ёки чиққанлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хусусий уй хизматчиларнинг келиши ва жўнаб кетиши ҳамда тегишли ҳолатларда, уларнинг шу сифатида хизматларининг тугатилиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қабул қилувчи давлатда доимий яшаётган, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланиш ҳуқуқларига эга бўлган консуллик муассасаси ходимлари ёки хусусий уй хизматчиси сифатида ёлланган ёки бўшатилган шахслар тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Келиш ёки жўнаб кетиш тўғрисидаги хабар имкониятга қараб олдиндан берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Консуллик мансабдор шахсларнинг фуқаролиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умуман олганда, консуллик мансабдор шахслари юборувчи давлат фуқаролари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлатнинг аниқ изҳор этилган розилиги ва бу розилик ҳар қандай вақтда бекор қилиниши мумкин бўлган холда, ушбу давлатнинг фуқароларидан консуллик мансабдор шахслар тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлат учинчи давлат ва бир вақтда юборувчи давлат фуқароси бўлмаган фуқароларга ҳам шунга ўхшаш ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини айтиб ўтиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
«Persona non grata» деб топилган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат исталган вақтда у ёки бу консуллик мансабдор шахснинг «persona non grata» ёки консуллик хизмати ходимларининг бирортасини номақбул шахс деб топганлиги тўғрисида юборувчи давлатни хабардор қилиши мумкин. Бундай ҳолда юборувчи давлат оқилона муддат ичида ушбу шахсни чақириб олиши ёки унинг консуллик муассасасидаги вазифаларини тўхтатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар юборувчи давлат ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган мажбуриятларни оқилона муддат ичида бажаришдан воз кечса ёки бажара олмаса, қабул қилувчи давлат бу шахсни экзекватурасини бекор қилиши ёки консуллик хизмати ходими деб тан олишдан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходими сифатида тайинланган шахс қабул қилувчи давлат ҳудудига келишидан олдин ёки, агар ушбу давлатга келиб турган бўлса, у консуллик муассасасида ўз мажбуриятларини бажаришга киришгунга қадар, номақбул шахс деб эълон қилиниши мумкин. Ҳар қандай бундай вазиятларда юборувчи давлат уни тайинланишини бекор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 3-бандларида кўрсатилган ҳолатларни қабул қилувчи давлат юборувчи давлатга ўз қарорининг сабабларини изоҳлаб беришга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Консуллик муассасаси ходимлари учун консуллик ва турар жойларни сотиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатнинг қонунларига мувофиқ ва ушбу давлатнинг розилиги билан юборувчи давлат ўз номидан ёки у томонидан ваколатланган жисмоний ёхуд юридик шахс орқали қуйидагиларни сотиб олиш, ижарага олиш ва бошқа бирон бир шаклда эгалик қилиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консуллик муассасаси учун мўлжалланган, қабул қилувчи давлатнинг фуқароси бўлмаган ва ушбу давлатда доимий яшаш жойига эга бўлмаган ҳар қандай консуллик мансабдор шахс, консуллик хизматчи ёки хизмат қилувчи ходими учун турар жой биносини ёки бинонинг бир қисмини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) консуллик муассасаси ва турар жой биносини қуриш учун мўлжалланган ер майдонини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган шартларга мувофиқ, юборувчи давлат консуллик муассаси ёки турар жой биноси учун мўлжалланган бинони ёки бинонинг бир қисмини ёхуд уларни қуриш учун ажратилган ер майдонини яхшилаш ва мувофиқлаштириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлат, зарур бўлганда, ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатилган ҳуқуқларни амалга юборувчи давлатга тегишли ёрдам ва кўмак кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддадаги ҳеч қайси қоида, қабул қилувчи давлатнинг қурилиш, шаҳарни режалаштириш, туманларга бўлиш, ердан фойдаланиш, тегишли ер майдонлар, бинолар ва биноларнинг қисмлари жойлашган аҳоли пунктларида маданий ёдгорликларни ҳимоя қилишни тартибга солувчи қонунларга риоя этмагани учун юборувчи давлатни жавобгарликдан озод этади деб шарҳланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Фахрий консуллик мансабдор шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иккала Аҳдлашувчи Томон фахрий консуллик мансабдор шахсларни тайинлашга келишиб олсалар, улар фахрий консуллик мансабдор шахсга нисбатан қўлланадиган режимни аниқлаш мақсадида ушбу Конвенция қоидалари ҳамда халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида тегишли келишувларни тузиш масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Консуллик муассасалари ва уларнинг ходимларининг ишига кўмак кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат консуллик муассасасига ўз вазифаларини бажариш учун барча шарт-шароитларни яратади. У консуллик муассасаси ходимларини ҳимоя қилади ва ушбу Конвенция қоидаларига асосан ходимларга консуллик ўз вазифаларини бажариш, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланиш учун зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Давлат байроғи ва гербидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ юборувчи давлат ўз давлат байроғи ва гербидан қабул қилувчи давлатда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юборувчи давлат байроғи ва унинг герби консуллик муассасаси жойлашган биносига, унинг кириш эшиклари, шунингдек консуллик муассасаси раҳбари қароргоҳига ҳамда хизмат вазифаларни бажараётганда транспорт воситаларига ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддада кўзда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланишда, юборувчи давлат қабул қилувчи давлат қонунларига ва урф-одатларига риоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Консуллик бинолари ва консуллик мансабдор шахслар турар жойларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ консуллик бинолари ва консуллик мансабдор шахсларининг турар жойлари дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат ваколатли органларининг вакиллари фақат консуллик ишлари амалга оширилаётган биноларга консуллик муассасаси раҳбари ёки қабул қилувчи давлатдаги дипломатик ваколатхона раҳбарининг ёхуд уларнинг бирон-бир томондан тайинланган шахснинг рухсатисиз кира олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатга консуллик бинолари ҳар қандай бостириб киришдан ёки зарар етказишдан ҳимоя қилиш ҳамда консуллик муассасаси тинчлигини ҳар қандай бузиш ёки унинг қадр-қимматини ерга уришнинг олдини олиш бўйича махсус мажбурият юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик муассасаси биноси, унинг асбоб-анжомлари ва консуллик муассасасининг мулки, шунингдек унинг транспорт воситалари мажбурий равишда давлат мудофааси ёки жамоат эҳтиёжлари мақсадларида олиб қўйишнинг ҳар қандай турига қарши иммунитетга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 1-, 2-, 3- ва 4-бандларининг қоидалари консуллик мансабдор шахсларининг яшайдиган биноларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Консуллик архивлари ва ҳужжатларнинг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик архивлар ва ҳужжатлари уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар, ҳамиша дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Консуллик муассасаси биноларининг солиқ ва йиғимлардан озод қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат эгалик қилган ёки ижарага олган, ёки унинг номидан фаолиятни юритадиган ҳар қандай шахс барча давлат, туман ва маҳаллий солиқ ва йиғимлардан озод қилинади, бунда алоҳида турдаги хизматлар учун тўланадиган тўловлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган солиқ истиснолар юборувчи давлат ёки унинг номидан фаолият юритадиган шахслар билан шартнома тузган шахсдан қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ олинадиган солиқ ва йиғимларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳаракат эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш тақиқланган ёки кириш давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан тартибга солинган ҳудудлар тўғрисидаги қонунларига зид бўлмагани учун қабул қилувчи давлат консуллик муассасасининг барча ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига унинг ҳудудида ҳаракатланиш эркинлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Алоқа эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасасининг барча расмий мақсадлар учун алоқалар эркинлигига рухсат этади ва ҳимоя қилади. Консуллик муассасаси юборувчи давлат ҳукумати, дипломатик ваколатхоналари ва бошқа консуллик муассасалари билан алоқа қилишда, улар қаерда жойлашган бўлишларидан қатъи назар, барча мос келадиган воситалардан, жумладан: дипломатик ва консуллик курьерларидан, дипломатик ва консуллик вализаларидан, кодланган ёки шифрланган депешалардан фойдаланиши мумкин. Бироқ, консуллик муассасаси фақат қабул қилувчи давлат розилиги билан радиоузатгич ўрнатиши ва ундан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг расмий хат-хабарлари дахлсиздир. Расмий хат-хабарлар тушунчаси остида консулхона консуллик ва унинг вазифаларига тааллуқли барча хат-хабарлар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик вализаси унинг харакатерини кўрсатувчи кўзга ташланадиган ташқи белгиларга эга бўлиши ва фақатгина расмий хат-хабарлар ва ҳужжатлар ёки фақат расмий фойдаланиш учун мўлжалланган ашёлардан иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик вализаси очилиши ҳам, ушланиши ҳам мумкин эмас. Бироқ, қабул қилувчи давлатнинг ваколатли идораларида консулхона вализаси ичида ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжат ва ашёлардан ташқари бошқа бирор нарсанинг борлигига жиддий асослар бўлса, улар вализани уларнинг ҳузурида юборувчи давлат вакили томонидан очилишини талаб қилишлари мумкин. Агар юборувчи давлат вакиллари бу талабни бажаришдан бош тортсалар, вализа жўнатилган жойига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик курьери, унинг мақомини ва консуллик вализасини ташкил қилувчи пакетлар сонини кўрсатувчи расмий ҳужжат билан таъминланиши лозим. Қабул қилувчи давлат розилиги мавжуд бўлган ҳолатдан ташқари, у на қабул қилувчи давлат фуқароси, на, агар юборувчи давлат фуқароси бўлмаса, қабул қилувчи давлатда доимий яшаётган шахс бўла олмайди. Ўз вазифаларини бажариш жараёнида у қабул қилувчи давлатнинг ҳимоясида бўлади. У шахсий дахлсизликдан фойдаланади ва қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, уни ушлаш ҳамда ҳибсга олиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юборувчи давлат, унинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси консуллик курьерларни ad hос тарзида тайинлаши мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек ушбу модданинг 5-банди қоидалари қўлланилади, бироқ бундай курьернинг иммунитетлари унга топширилган консуллик вализасини манзилга етказиб топшириши билан тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Консуллик вализаси келишига рухсат берилган манзилга бораётган ҳаво кемаси командирига ёки денгиз кемаси капитанига топширилиши мумкин. Бу командир ёки капитан вализани ташкил этган жойларнинг сони кўрсатилган расмий ҳужжатга эга бўлиши керак, аммо у консуллик курьери бўлиб ҳисобланмайди. Консуллик муассасаси ўз ходимларидан бирини ҳаво кемаси командири ёки денгиз кемаси капитанига консулхона вализасини бевосита ва бемалол топшириш ва улардан консулхона вализасини қабул қилиб олиш учун юбориши мумкин. Консулхона вализасини олиш-бериш тартиби қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Консуллик мансабдор шахсларининг шахсий дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари шахсий дахлсизликдан фойдаланадилар. Ушбу Конвенциянинг 32-моддасида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, уларни ушлаш ҳамда ҳибсга олиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат консуллик мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзоларига ҳурмат билан қараши ва уларнинг шахсияти, эркинлиги ва қадр-қимматига қилинадиган тажовузларга қарши зарур чораларни кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Юрисдикциядан иммунитет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари қуйида келтирилган фуқаролик даъволаридан ташқари ҳолатларда қабул қилувчи давлатда жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикцияга қарши иммунитетга эгадирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юборувчи давлат агенти сифатида мажбуриятни тўғридан-тўғри ёки қисман олмасдан консуллик мансабдор шахслари томонидан тузилган шартномалардан келиб чиқадиган ҳолатларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қабул қилувчи давлатда йўл транспорт воситаси, кема ёки ҳаво кемаси томонидан учинчи томонга зарар етказилган ҳолатларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қабул қилувчи давлатдаги шахсий кўчмас мулкка нисбатан мол-мулк даъвоси кўрилаётган ҳолатларда, агар консуллик мансабдор шахси юборувчи давлат номидан унинг устидан эгалик қилмаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) меросга нисбатан консуллик мансабдор шахси васият ижрочиси, мерос мулки устидан васийлик қилувчи, меросхўр ёки рад қилинган меросни олувчи сифатида юборувчи давлат номидан эмас, балки хусусий шахс бўлиб даъво қилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) алимент тўлаш мажбуриятидан келиб чиқадиган даъво ҳолларида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган фуқаролик даъволаридан ташқари ҳолатларда, консуллик хизматчилари хизмат доирасида амалга ошираётган фаолиятларига нисбатан қабул қилувчи давлатда жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикцияга қарши иммунитетга эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ушланиш, ҳибсга олиниш ва судда ишни кўриб чиқиш тўғрисида хабар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат фуқароси бўлган ёки унда доимий яшаётган консуллик муассасаси хизматчиси ва хизмат қилувчи ходими, шунингдек консуллик мансабдор шахси ушланган, ҳибсга олинган тақдирда ёки унга нисбатан жиноий иши қўзғатилган ҳолатда, қабул қилувчи давлат ушбу ҳақда консуллик муассасаси раҳбарини зудлик билан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Гувоҳлик кўрсатмаларини бериш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси ходимлари қабул қилувчи давлатда суд ёки маъмурий ишлар юргизилаётганда гувоҳлик кўрсатмаларини бериш учун чақирилиши мумкин. Консуллик хизматчиси ёки хизмат кўрсатувчи ходим гувоҳлик кўрсатмаларни беришдан бош тортишлари мумкин эмас, ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно. Агар консулхона муассасаси ходими гувоҳлик кўрсатмалари беришдан бош тортса, унга нисбатан ҳеч қандай мажбурий ёки жазо чоралари кўрилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси ходимининг кўрсатмаси керак бўлган орган, бу шахснинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига халақит бермасликлари лозим. У ўша шахснинг кўрсатмаларини имконият бўлганида унинг яшаш жойида ёки консуллик муассасаси биносида эшитишлари ёхуд ундан ёзма равишда кўрсатмаларни қабул қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходимлари ўзларининг вазифаларига оид масалалар бўйича кўрсатма беришга ёки уларнинг вазифаларига оид ҳужжат ва хат-хабарларини кўрсатишга мажбур эмас. Улар юборувчи давлат қонунларини талқин қилувчи кўрсатмаларни ҳам беришлари мажбурий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Имтиёз ва иммунитетлардан воз кечилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат ушбу Конвенциянинг 18-, 19- ва 21-моддаларида кўрсатилган, консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари фойдаланадиган имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган ҳолатдан ташқари, бундай воз кечиш аниқ ифодаланган бўлиши ва бу тўғрида қабул қилувчи давлатга ёзма равишда билдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходими томонидан ушбу Конвенциянинг 19-моддасига мувофиқ юрисдикцияга қарши иммунитетдан фойдаланиши мумкин бўлган ҳолларда фуқаролик ёки маъмурий иш қўзғатса, асосий даъво билан боғлиқ қарши даъво нисбатан юрисдикцияга қарши иммунитет ҳавола қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролик ёки маъмурий ишларга нисбатан юрисдикцияга қарши иммунитетдан воз кечиш суд қарорларининг ижроси бўйича иммунитетдан воз кечишни англатмайди. Бунга нисбатан ёзма равишда алоҳида воз кечиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Чет элликларнинг рўйхатдан ўтиши ва яшаш учун рухсат олишдан озод қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари, консуллик хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари қабул қилувчи давлатнинг чет элликларни рўйхатдан ўтиши ва яшаши учун рухсат олинишига оид қонунларида кўрсатилган барча мажбуриятлардан ҳамда озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига консуллик муассасасининг ходимлари ва оила аъзоларининг мақомларини тасдиқловчи шахсий гувоҳномалар билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-бандининг қоидалари юборувчи давлатнинг доимий хизматчиси бўлмаган, қабул қилинувчи давлатда даромад олиш мақсадида хусусий фаолият кўрсатаётган консуллик хизматчилари, шунингдек уларнинг оила аъзоларига нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ишлаш учун рухсат олишдан озод қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси ходимлари юборувчи давлат учун ишларни бажариш жараёнида қабул қилувчи давлат чет элликларни ишга ёллашга оид қонунлари билан ўрнатилган ишга олиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мажбуриятлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахслари ва консуллик хизматчиларининг хусусий уй хизматчилари, агар улар қабул қилувчи давлатда даромад олиш мақсадида ҳеч қандай бошқа фаолият билан шуғулланмасалар, ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган мажбуриятлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ижтимоий таъминотга доир истиснолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатда амалда бўлган ижтимоий таъминотга тааллуқли қоидалар консуллик муассасаси ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига улар юборувчи давлат учун бажарадиган иш борасида тааллуқли бўлмайди, ушбу модданинг 3-бандида кўзда тутилган ҳоллар бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган истиснолар, жумладан фақатгина консулхона муассасаси ходимларининг хизматида бўлган хусусий уй хизматчиларига тааллуқли ҳам бўлади агар қуйидаги шартлар бажарилса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) улар қабул қилувчи давлат фуқаролари бўлмасалар ва унда доимий равишда истиқомат қилмасалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уларга юборувчи давлатда ёки учинчи давлатда амал қилувчи ижтимоий таъминот тўғрисидаги қоидалар тегишли бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган қоидалар тааллуқли бўлмайдиган шахсларни ёлловчи консулхона муассасаси ходимлари қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ ёлловчиларга юклатиладиган мажбуриятларни бажаришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида кўзда тутилган истиснолар қабул қилувчи давлатда ижтимоий таъминот тизимида кўнгилли иштирок этишга, бундай иштирок этишга бу давлат рухсат бериши шарти билан тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Солиқларга доир истиснолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари ва консулхона хизматчилари, шунингдек уларнинг оила аъзолари барча шахсий ва мулкий, давлат, туман ва муниципал солиқ ва божлардан озод этилади, бундан қуйидагилар мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товар ва хизмат баҳосига одатда киритиладиган билвосита солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қабул қилувчи давлат ҳудудида жойлашган хусусий кўчмас мулкдан ундириладиган йиғим ва солиқлар, 15-модданинг қоидаларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қабул қилувчи давлат томонидан мерос мулкидан ундириладиган солиқлар ёки мерос олиш билан боғлиқ божлар ёки мулкнинг ўтишига солиқлар, 28-модда б-бандининг қоидаларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қабул қилувчи давлатда манбага эга бўлган сармоянинг фоизини ўз ичига олган хусусий даромадлардан ундириладиган солиқ ва йиғимлар, шунингдек қабул қилувчи давлатда жойлашган савдо ёки молиявий корхоналардаги сарфланган сармоялардан келиб тушган киримдан ундириладиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) аниқ хизмат турлари учун олинадиган йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) рўйхатга олиш, суд ва реестрлар божлари, ипотека ва герб йиғимлари, 15-модданинг қоидаларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хизмат кўрсатувчи ходимлар ўз ишлари учун оладиган иш ҳақидан ундириладиган солиқ, йиғим ва божлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатда иш ҳақи даромад солиғидан озод қилинмаган шахсларни ёллаган консуллик муассасаси ходимлари бу давлатнинг даромад солиғи солинишини белгилаган қонунлардаги ёлловчиларга юклайдиган мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Божхона божлар ва кўригидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат ўз қонунларига мувофиқ қуйидагиларни олиб киришга рухсат беради ҳамда сақлаш, ташиш ва шунга ўхшаш хизматлар учун йиғимлардан ташқари барча божхона божлари, солиқлари ва бу билан боғлиқ йиғимлардан озод қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консуллик муассасасининг расмий фойдаланиши учун мўлжалланган буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) консуллик мансабдор шахси ёки у билан бирга истиқомат қилувчи оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши жумладан уйларни жиҳозлаш учун мўлжалланган буюмларни. Истеъмол товарларининг миқдори тегишли шахсларнинг бевосита фойдаланиши учун зарур миқдордан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик хизматчилари дастлабки жойлашишлари вақтида олиб кирилган буюмларга нисбатан ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган имтиёз ва озод қилишлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахслари ва улар билан бирга яшовчи уларнинг оила аъзоларининг бу шахслар билан бирга келтирилаётган шахсий юклари кўригидан озод этилади. Ушбу модданинг 1-банди б-кичик бандида кўрсатилган буюмлардан бошқа ёки олиб келиш ва олиб чиқиш қабул қилувчи давлат қонунларида ёхуд унинг карантин қоидаларида тақиқланган нарсалар бор деб ҳисоблашга жиддий асослар мавжуд бўлганида у текширилиши мумкин. Бундай текшириш фақатгина тегишли консуллик мансабдор шахси ёки унинг оила аъзолари иштирокида ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Консуллик муассасаси ходимлари ёки уларнинг оила аъзоларининг мерос мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходими ёки унинг оила аъзоси вафот этган ҳолда, қабул қилувчи давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вафот этган шахснинг қабул қилувчи давлатда сотиб олган ва у вафот этган вақтда олиб кетилиши ман қилинган мулкдан ташқари кўчар мулкини олиб кетишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вафот этган шахс қабул қилувчи давлатда консуллик муассасаси ходими ёки унинг оила аъзоси бўлганлиги сабабли, бу давлатда жойлашган меросидан ундириладиган давлат ёки муниципал солиқларини ва кўчар мулкига меросхўрлик қилиш учун олинадиган ундирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Шахсий мажбурийликдан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини, ҳар қандай шахсий мажбурийликдан ва ижтимоий мажбуриятлардан, уларнинг қандай мазмунга эга бўлишдан қатъи назар, реквизиция, контрибуция ва ҳарбий қўноқ каби ҳарбий мажбурийликдан озод этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Консуллик имтиёзлари ва иммунитетларнинг бошланиши ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасасининг ҳар бир ходими ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан қабул қилувчи давлат ҳудудига кириб ўз иш жойига кетаётган вақтдан бошлаб, ёки у шу давлат ҳудудида бўлса, ўз вазифасини бажаришга киришган пайтдан бошлаб фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси ходимининг оила аъзолари ва унинг шахсий уй хизматчилари ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ консуллик муассасаси ходимига имтиёз ва иммунитетлар берилган муддатдан бошлаб ёки уларнинг қабул қилувчи давлат ҳудудига кириб келиш вақтидан бошлаб улар унинг оила аъзолари ёки хусусий уй хизматчилари ҳисоблана бошлаган пайтдан, бундан нима аввалроқ бўлганлигига қараб, фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходимининг вазифаси тугаганда, унинг имтиёз ва иммунитетлари, ҳамда унинг оила аъзолари ёки шахсий уй хизматчиларининг имтиёз ва иммунитетлари ҳам одатда мазкур шахснинг қабул қилувчи давлатни тарк этиши биланоқ тўхтайди ёки бунинг учун ажратилган оқилона муддат тугагунга қадар қайси фурсат аввалроқ келишига қараб, ҳатто қуролли тўқнашув ҳолатида ҳам уларнинг имтиёз ва иммунитетлари сақланиб қолинади. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг имтиёз ва иммунитетлари улар консуллик муассасаси ходимининг оила аъзоси бўлишдан тўхтаганларида ёки шахсий хизматлари бўшашлари билан тўхтатилади, аммо бундай шахслар қабул қилувчи давлатни оқилона муддат ичида тарк этишни кўзлаган бўлсалар, уларнинг имтиёз ва иммунитетлари жўнаб кетгунларига қадар сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бироқ консуллик мансабдор шахси ёки консуллик хизматчиси томонидан ўзининг вазифаларини бажариш жараёнида амалга ошираётган ҳаракатларига нисбатан юрисдикциядан иммунитет маълум бир муддат билан чекланмаган ҳолда амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик муассасаси ходими вафот этган ҳолда, унинг оила аъзолари берилган имтиёз ва иммунитетлардан қабул қилувчи давлатдан чиқиб кетгунга қадар ёки қабул қилувчи давлатдан чиқиб кетиш учун оқилона муддат ўтгунга қадар, бундан нима аввалроқ бўлганлигига қараб, фойдаланишда давом этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Қабул қилувчи давлат қонунларини ҳурмат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланувчи ҳар бир шахс ўзининг имтиёз ва иммунитетларига зиён етказмасдан қабул қилувчи давлат қонунларини ҳурмат қилиши шарт. Шунингдек, у бу давлатнинг ички ишларига аралашмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик биноларидан консуллик вазифаларини бажаришга тўғри келмайдиган мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандидаги қоидалар бинонинг консулхона жойлашган қисмида консуллик муассасаси фойдаланаётган хоналардан бўлак равишда ажратилган девонхона ва бошқа идора ёки ташкилотни жойлаштириш эҳтимолини инкор қилмайди. Бу ҳолда бундай девонхоналар ушбу Конвенцияга мувофиқ консуллик муассасасининг қисми бўлиб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик муассасаси ходимлари йўл транспорт воситалари, кема ва ҳаво кемасидан фойдаланиш туфайли учинчи шахсга етказилиши мумкин бўлган зарардан суғурта қилиш борасидаги қабул қилувчи давлатнинг қонунларидан келиб чиқадиган барча талабларга риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик мансабдор шахслари шахсий даромад олиш мақсадида қабул қилувчи давлатда тижорат ва касбий фаолият билан шуғулланмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул қилувчи давлатда даромад олиш мақсадида хусусий фаолият билан шуғулланувчи консуллик хизматчиси ёки хизмат қилувчи ходимга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу банднинг а-кичик бандида кўрсатилган шахснинг оила аъзолари ёки шахсий уй хизматчиларига нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) консуллик муассасаси ходимининг даромад олиш мақсадида қабул қилувчи давлатда хусусий фаолият билан шуғулланувчи оила аъзоларига нисбатан берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Қабул қилувчи давлат фуқаролари ва унда доимий яшовчи шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар қабул қилувчи давлат фуқароси ёки унда доимий яшовчи бўлган консуллик мансабдор шахсга қабул қилувчи давлат қўшимча афзаллик, имтиёз ва иммунитетларни тақдим этмаса, улар 21-модданинг 3-бандида назарда тутилган ўзининг фаолиятини амалга ошириш чоғида расмий ҳаракатларга ва имтиёзларга нисбатан юрисдикциядан иммунитети ва шахсий дахлсизлигидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу консуллик мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш, суд иши қўзғатилган бўлса, консуллик ҳаракатларини амалга оширишда имкон даражасида таъсир этмаслиги лозим, ҳибсга олиш ёки ушлаш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар қабул қилувчи давлат фуқаролари ёки унда доимий яшовчи бўлган консуллик муассасасининг бошқа ходимлари, уларнинг оила аъзолари ва ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган консуллик мансабдор шахснинг оила аъзолари фақат қабул қилувчи давлат томонидан тақдим этилган даражасидаги афзаллик, имтиёз ва имунитетлардан фойдаланадилар. Қабул қилувчи давлат фуқаролари ёки унда доимий яшовчи бўлган консуллик муассасаси ходимларининг оила аъзолари ҳам қабул қилувчи давлат томонидан тақдим этилган даражасидаги афзаллик, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лекин қабул қилувчи давлат ушбу шахсларга нисбатан ўз юрисдикцияни амалга оширишда консуллик муассасаси вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Консуллик вазифаларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик вазифалари консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади. Ушбу Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ консуллик вазифалари дипломатик ваколатхоналар томонидан ҳам бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Дипломатик ваколатхоналар томонидан консуллик вазифаларининг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция қоидалари дипломатик ваколатхоналар томонидан консуллик вазифалари бажарилган ҳолларда, вазиятдан келиб чиқиб татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик вазифаларни бажариш топширилган дипломатик ваколатхона ходимларининг исми ва фамилиялари қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигига ёки ушбу вазирлик томонидан кўрсатилган органга хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик вазифаларни бажариш доирасида дипломатик ваколатхона, қабул қилувчи давлатнинг ҳам маҳаллий, ҳам марказий маъмуриятларига қабул қилувчи давлат қонунлари ва анъаналари рухсат берган даражада мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 2-бандида назарда тутилган дипломатик ваколатхона ходимларининг имтиёз ва иммунитетлари дипломатик алоқаларга тегишли халқаро ҳуқуқ нормалар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Консуллик вазифаларининг консуллик округида ва ташқарисида, учинчи давлатда ёки учинчи давлат номидан бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахс ўз консуллик округида ушбу Конвенцияда кўрсатилган консуллик вазифаларини бажариш ҳуқуқига эга. Консуллик мансабдор шахс юборувчи давлат томонидан топширилган, қабул қилувчи давлат қонунларига зид бўлмаган ёки қабул қилувчи давлатнинг ҳеч қандай эътирози бўлмаган ёки ушбу ҳаракатлар юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасида ҳаракатдаги халқаро шартномаларда назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахс қабул қилувчи давлат розилигига биноан консуллик вазифаларини ўзининг консуллик округидан ташқарида ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар қабул қилувчи давлатнинг қатъий қаршилиги бўлмаса, юборувчи давлат манфаатдор давлатларни хабардор қилганидан сўнг қабул қилувчи давлатда очилган консуллик муассасасига учинчи давлатда консуллик функцияларини бажаришни топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар қабул қилувчи давлатнинг эътирози бўлмаса, юборувчи давлат консуллик муассасаси қабул қилувчи давлатни хабардор қилганидан сўнг ушбу давлатда учинчи давлат номидан консуллик вазифаларни бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Юборувчи давлат, унинг фуқаролари ва юридик шахсларининг манфаатларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахс қабул қилувчи давлатда халқаро нормалар доирасида юборувчи давлат, унинг фуқаролари ва юридик шахслари манфаатларини ҳимоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахс юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасидаги савдо, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий, туристик, экологик, илмий-техникавий, ахборот, маданий, инсонпарварлик, спорт ва бошқа алоқаларини ривожлантиришга ҳамда улар ўртасидаги дўстона муносабатларни бошқа йўллар билан ривожлантиришга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Ахборот соҳасидаги вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахс қабул қилувчи давлатдаги савдо, иқтисодий, маданий ва фан соҳасидаги ривожланиш ва унинг шароитларини барча қонуний йўллар билан аниқлаши, булар тўғрисида юборувчи давлат ҳукуматини хабардор қилиши ҳамда манфаатдор шахсларга маълумот тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Паспортлар ва визалар билан боғлиқ вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахс юборувчи давлат фуқароларига паспортини ёки бошқа чет эл сафар ҳужжатларни бериш, бекор қилиш, унга ўзгартириш киритиш, амал қилиш муддатини узайтириш, олиб қўйиш ёки ушлаб туриши, шунингдек юборувчи давлат ҳудудига бориш учун визаларни бериш, амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиши ҳамда юборувчи давлат қонунларига мувофиқ уларга керакли ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Юборувчи давлат фуқаролари билан алоқалар ва ушбу фуқароларга ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзининг консуллик округида юборувчи давлат фуқаролари билан эркин муносабатда бўлиш, уларга маслаҳатлар бериш ва ҳар қандай ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, шу билан бирга уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ёки ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун чоралар кўриши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат юборувчи давлат фуқароларининг консуллик мансабдор шахс билан алоқаларини ҳеч қандай йўл билан чегараламайди ва уларнинг консуллик муассасасига киришларига тўсқинлик қилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қабул қилувчи давлатда амалда бўлган амалиёт ва тартибни инобатга олган ҳолда, юборувчи давлат фуқаролари ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ўз вақтида ҳимоя қила олмаганлиги ва бошқа сабабларга кўра қабул қилувчи давлат қонунларига биноан ушбу фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини чегаралашда олдиндан кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисидаги кўрсатмаларни олиш мақсадида юборувчи давлат фуқароларининг суд ёки бошқа органлар олдидаги вакиллигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс олдидаги вакиллик ушбу шахс ўзининг вакилини тайинлаганидан ёки ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни ўз қўлига олганидан сўнг тугатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юборувчи давлат фуқароларининг яшаш шароитини ёки уларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш мақсадида уларнинг яшаш жойларини аниқлашда ҳамда бедарак йўқолган шахсларни қидириб топишда ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Юборувчи давлат фуқароларини ҳибсга олиш ва уларни ушлаш борасидаги вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар юборувчи давлатнинг бирон-бир фуқароси консуллик округи ҳудудида ҳибсга олинган бўлса, у ҳолда қабул қилувчи давлат ваколатли органлари бу ҳақда кечиктирмасдан юборувчи давлат консуллик муассасасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юборувчи давлатнинг ҳибсга олинган фуқаросини ушбу консуллик муассасаси номига йўллаётган ҳар қандай мурожаати қабул қилувчи давлат ваколатли органлари томонидан кечиктирилмасдан билан етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахс юборувчи давлатнинг ҳибсдаги фуқароси билан суҳбат ўтказиш, унга хабарларни ва бошқа почта жўнатмаларини топшириш ёки уларни олиш ҳамда унинг юридик вакиллигини таъминлаш чораларини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Қабул қилувчи давлат ушбу учрашувларнинг биринчисига рухсатни имкон қадар қисқа муддат ичида беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинга учрашувларга рухсат қабул қилувчи давлат қонунчилиги доирасида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик мансабдор шахслари юборувчи давлатнинг фуқароси номидан ҳар қандай чоралар кўришдан, агар мазкур фуқаро консуллик консулхона мансабдор шахсининг иштирокида очиқдан-очиқ бундай ҳаракатларга эътироз билдирса, бетараф қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қабул қилувчи давлат юборувчи давлатнинг ҳибсдаги ёки судга ҳавола қилинган ёки бошқа иш кўришга тааллуқли бўлган фуқароларини ушбу модданинг қоидалари тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу моддада ҳибсдаги шахс ўз ичига қабул қилувчи давлат ҳудудида қўриқда сақланаётган, ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётган, шахс эркинлигини чегараловчи шу каби бошқа ҳолатларни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу моддада баён қилинган ҳуқуқлар, назарда тутилган мўлжалланган мақсадларга тўлиқ эришиш имконини берган тақдирда, қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Нотариус вазифаларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу ҳаракатлар қабул қилувчи давлат қонунларига зид бўлмаса, консуллик мансабдор шахс юборувчи давлат қонунларига таянган ҳолда нотариус вазифаларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Меросга дахлдор вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат ваколатли органлари мавжуд мерос мулки, агар вафот этган шахс юборувчи давлат фуқароси бўлса, ҳамда вафот этган шахс фуқаролигидан қатъи назар, қолдирилган мулк меросхўри юборувчи давлат фуқароси бўлса, мерос мулки, меросхўрлар ва васиятнома тўғрисидаги тўлиқ маълумотни консуллик мансабдор шахсга зудлик билан хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахснинг қабул қилувчи давлат ҳудудида меросга дахлдор вазифалари қабул қилувчи давлат қонунлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Фуқаролик ҳолати масалаларига дахлдор вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юборувчи давлат фуқароларининг туғилиш ва ўлимини қайд этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шахсларнинг никоҳларини қайд этиш, агар никоҳ аҳдини расмийлаштираётган ҳар иккаласи юборувчи давлат фуқароси бўлса ва бу унинг қонунларига зид бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) туғилиш, ўлим ва никоҳ тузиш борасидаги ҳамда юборувчи давлат фуқароларининг оилавий аҳволини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган маълумот ва ҳужжатларни олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар қабул қилувчи давлат қонунлари талаб қилса, консуллик мансабдор шахс у томонидан амалга оширилган, ушбу модданинг 1-банди а-, б- ва в-кичик бандларида кўрсатилган ҳаракатлар тўғрисида қабул қилувчи давлат ваколатли органларига хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-банди а- ва б-кичик бандларида кўрсатилган ҳолатлар манфаатдор шахсларнинг қабул қилувчи давлат қонунларига риоя қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда
Васийлик ва ҳомийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари тасарруфида тегишли ахборот бор бўлган тақдирда улар ваколатли консулхона муассасасини кечиктирмасдан васий ёки ҳомийни тайинлаганда юборувчи давлат фуқароси бўлган вояга етмаган ёки лаёқати чекланган шахс манфаатларига жавоб берувчи ҳар қандай ҳол ҳақида хабар қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахс қабул қилувчи давлат ваколатли органларига васийлик ёки ҳомийлик тайинлаш учун мос келувчи шахс таклифини киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда
Суд топшириқларини бажариш, судга тааллуқли ва бошқа ҳужжатларни узатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахс консуллик округи ҳудудида бўлган юборувчи давлат фуқароларига нисбатан суд чақирув қоғозлари ва судга тааллуқли бошқа ҳужжатларни етказиш билан боғлиқ суд топшириқларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириқлар қабул қилувчи давлат қонунлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига зид бўлмаган усул билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда
Юборувчи давлат ҳаво кемаларига ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахс консуллик округи доирасида қабул қилувчи давлатнинг аэропортларида бўлган юборувчи давлат ҳаво кемаларига тегишли ёрдам ва кўмак кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахс қабул қилувчи давлат қонунларига риоя қилган ҳолда ҳаво кемаси бортига чиқиши, унинг командири ва экипаж аъзолари билан алоқа ўрнатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахс қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларига юборувчи давлат ҳаво кемаси ҳамда унинг командири, экипаж аъзолари ва йўловчилар билан боғлиқ барча масалалар юзасидан ўз вазифаларини бажаришда мурожаат қилиши ва улардан кўмак сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда
Командир ва экипаж аъзоларига ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахс консуллик округи доирасида қабул қилувчи давлат қонунларига зид бўлмаган даражадаги қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юборувчи давлат ҳаво кемаси бортида содир бўлган ҳар қандай тўқнашувларни ҳар томонлама текшириб кўриш, ушбу тўқнашувлар муносабати билан командир ва экипажнинг ҳар қандай аъзосини сўроқ қилиш, парвоз ҳужжатларини текшириш, илтимосларни қабул қилиш, ҳаво кемасининг рейслари ва унинг етиб бориш пунктлари тўғрисидаги маълумотларни олиш, ҳамда унинг парвози, қўниши ва тўхтаб туришини ташкиллаштириш билан боғлиқ бўлган ёрдамлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) командир ва экипаж аъзолари ўртасидаги баҳсларни ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юборувчи давлат фуқаролари бўлган командир, экипаж аъзолари ва йўловчиларга имкон қадар тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш ва уларни юборувчи давлатга қайтиш чораларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) юборувчи давлат ҳаво кемаси, унинг экипаж аъзолари, йўловчилари ёки унинг юки хусусидаги юборувчи давлат қонунларига мувофиқ турли хил аризаларни ёки бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, тузиш, тасдиқлаш ёки уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) юборувчи давлат парвоз билан боғлиқ қонунларига риоя қилишни таъминлаш мақсадида бошқа чораларни кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахс қабул қилувчи давлат қонунларига риоя қилган ҳолда, командир ёки экипажнинг ҳар қандай аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида қабул қилувчи давлат судлари ёки бошқа ваколатли органларида ҳамроҳлик қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда
Юборувчи давлат ҳаво кемасида тергов олиб бориш ёки мажбурий чоралар кўриш ҳолларида манфаатларни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар қабул қилувчи давлат судлари ёки бошқа ваколатли органлари юборувчи давлат ҳаво кемасида мажбурий чоралар кўриш ёки тергов олиб бориш истаги мавжуд бўлса, у ҳолда, қабул қилувчи давлат ваколатли органлари бу ҳақда консуллик мансабдор шахсни кўрилаётган ушбу чораларда иштирок этиш имконини бериш мақсадида олдиндан хабардор қилади. Агар консуллик мансабдор шахс ушбу чораларни кўришда иштирок этмаса, қабул қилувчи давлат ваколатли органлари унинг илтимосига биноан бу ҳақда унга ёзма равишда хабардор қиладилар. Агар зудлик билан чора кўрилиши лозим бўлган ҳолат консуллик мансабдор шахсга бу тўғрисида олдиндан хабар қилиш имкони бермаса, у ҳолда қабул қилувчи давлат ваколатли органлари консуллик мансабдор шахсга унинг илтимоси бўлмаган тақдирда ҳам қисқа фурсатда ушбу факт ва кўрилган чоралар тўғрисидаги тўлиқ маълумотни ёзма равишда хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари, шунингдек қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари юборувчи давлат ҳаво кема командири ёки экипажнинг бирон-бир аъзосини ҳаво кемага тааллуқли масалалари юзасидан соҳилга чақирган ҳолда ҳам амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахс ёки ҳаво кемаси командири илтимоси билан ёки рухсати бўлган ҳоллардан ташқари, қабул қилувчи давлат судлари ёки бошқа ваколатли органлари ҳаво кемасининг экипаж аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлари, меҳнат муносабатлари, ҳаво кемаси бортидаги интизом ва ички мазмундаги бошқа тартибларга тааллуқли бўлган масалаларга ҳаво кемаси бортидаги ички ишларига аралашмайди. Ушбу ҳаракатларни амалга оширишда қабул қилувчи давлатнинг тинчлиги ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонунлар бузилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аммо ушбу модданинг қоидалари божхона кўриги, чегара ва санитар назорати билан боғлиқ оддий чораларга ёки қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларининг ҳаво кеманинг командири илтимоси ё розилиги билан кўриладиган бошқа чораларига нисбатан қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда Ахдлашувчи Томонларнинг улар ўртасида амалдаги кўп томонлама ва икки томонлама шартномалардан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда
Юборувчи давлат ҳаво кемаси зарар олган ҳолларда ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар қабул қилувчи давлат ҳудудида юборувчи давлат ҳаво кемаси ҳалокатга учраганида ёки бошқа фалокат юз берганида ёки қабул қилувчи давлат ҳудудида топилган учинчи давлат ҳаво кемаси юкининг таркибий қисми талофат кўрган ва бу юк эгаси юборувчи давлат фуқароси бўлса ёки қабул қилувчи давлат ҳукуматига берилган бўлса, қабул қилувчи давлат ваколатли органлари консуллик мансабдор шахсга ушбу ҳақида маълум қиладилар ва ҳаво кемаси йўловчиларини, экипажини ва унинг юкини қутқариш борасида қилинган чоралар тўғрисида қисқа вақт ичида хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахс фалокатга учраган юборувчи давлат ҳаво кемасига, унинг экипаж аъзоларига ва юборувчи давлат фуқаролари бўлган йўловчиларга ҳар қандай ёрдам кўрсатиши мумкин. Ушбу мақсадларда у қабул қилувчи давлат ваколатли органларига ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар юборувчи давлатга тегишли бўлган ҳаво кемаси ёки бошқа нарса ҳалокатга учраб қабул қилувчи давлат ҳудудида топилган бўлса ва унинг командири ҳам, эгаси ҳам ва агенти ҳам мулкни қўриқлаш ёки уни тасарруф қилиш учун зарур чора кўриш ҳолатида бўлмаса, юборувчи давлат консуллик мансабдор шахси унинг эгаси кўриши мумкин бўлган чораларни эгаси номидан бажаришга ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда
Юборувчи давлат кемаларига нисбатан вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг 47-50-моддалари Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги савдо учун кемада сузиш ҳақидаги ҳар қандай халқаро битимларга зид бўлмаган даражада юборувчи давлат кемаларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда
Қабул қилувчи давлат органлари билан муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахс ўз вазифаларини бажариш жараёнида қуйидагиларга мурожаат қилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консуллик округида жойлашган қабул қилувчи ваколатли маҳаллий органларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қабул қилувчи давлат қонунлари ва одатлари ёки тегишли халқаро шартномалар рухсат берган даражада қабул қилувчи марказий органларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда
Консуллик йиғимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида юборувчи давлат қонунларида назарда тутилган консуллик йиғимларини ундириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган тўпланган пуллар ва ушбу йиғимлар олинганлиги тўғрисидаги квитанциялар қабул қилувчи давлатда барча солиқ ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасасига шу йўсинда тўпланган пулларни унинг расмий банк ҳисоб рақамига ўтказишга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда
Консуллик муассасаси ходимлари вазифаларининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходими вазифаси қуйидаги ҳолларда тўхтатилади, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юборувчи давлат қабул қилувчи давлатга унинг вазифалари тўхтаганлигини хабар қилиш билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу Конвенциянинг 3-моддасига мувофиқ қабул қилувчи давлат томонидан берилган экзекватуранинг бекор қилиниши билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қабул қилувчи давлат юборувчи давлатга унинг консуллик ходими сифатида қабул қилувчи давлат ҳисоблашни тўхтатгани ҳақида хабар қилиниши билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда
Қабул қилувчи давлатдан жўнаб кетиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат қуролли можаро бўлган вазиятда ҳам консуллик муассасаси ходимларига ва қабул қилувчи давлат фуқароси бўлмаган уй ходимларига ҳамда фуқаролигидан қатъи назар, у билан бирга яшаётган оила аъзоларига жўнаб кетишга тайёргарлик кўришлари ва тегишли ходимларнинг вазифалари тугагандан сўнг иложи борича тезроқ чиқиб кетишлари учун зарур бўлган вақт ва шароитни яратиб бериши лозим. Хусусан, у лозим бўлган тақдирда, уларнинг ихтиёрига ўзлари учун ва қабул қилувчи давлатда сотиб олган, жўнаб кетиши вақтида олиб кетиш тақиқланмаган, мулклари учун транспорт воситалари бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-модда
Консуллик бинолари ва архивларини ҳамда юборувчи давлат манфаатларини фавқулоддаги шароитларда қўриқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ахдлашувчи Томонлар ўртасидаги консуллик муносабатлари узилган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул қилувчи давлат, ҳатто қуролли ихтилоф рўй берган тақдирда ҳам консуллик биноси, шунингдек консуллик муассасаси ва консуллик архивини ҳурмат қилиш ва қўриқлаши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юборувчи давлат консуллик биноларини, шунингдек уларда жойлашган мулкни ва консуллик архивини қўриқлашни қабул қилувчи давлатга маъқул бўлган учинчи давлатга ишониб топшириши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юборувчи давлат ўзининг манфаатларини ва ўзини фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилишни қабул қилувчи давлатга маъқул бўлган учинчи давлатга ишониб топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси вақтинчалик ёки бутунлай ёпилган ҳолларда ушбу модданинг 1-банди а-кичик банди қоидалари қўлланилади. Бундан ташқари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар юборувчи давлат қабул қилувчи давлатда дипломатик ваколатхонасига эга бўлмаса, лекин бу давлат ҳудудида бошқа консуллик муассасасига эга бўлса ушбу консуллик муассасасига ёпилган консуллик муассасасини ундаги мулки ва консуллик архиви билан биргаликда қўриқлаш ва қабул қилувчи давлат розилиги билан, бу консуллик муассасаси округида консуллик вазифаларини бажаришини ишониб топширилиши мумкин; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар юборувчи давлат қабул қилувчи давлатда дипломатик ваколатхонасига ёки бошқа консуллик муассасасига эга бўлмаса, у ҳолда ушбу модданинг 1-банди б- ва в-кичик бандларининг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-модда
Кучга кириш ва амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқларини алмашинганидан сўнг ўттизинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция белгиланмаган муддатга тузилган ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири иккинчи Ахдлашувчи Томонга дипломатик каналлар орқали ушбу Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги ўз қарорини ёзма равишда хабар берган санадан олти ой ўтгач, бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Несебр шаҳрида 2003 йил 25 ноябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, болгар ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек ва болгар тилларидаги матнларини талқин қилишда тафовут юзага келса, рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2005 й., 1-сон)