10.10.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Грузия ўртасида консуллик конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Грузия, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлатнинг ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш, ва шунингдек ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоялаш истагига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенциясининг 73-моддаси қоидаларига асосланган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Конвенцияни тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «консулхона муассасаси» ҳар қандай бош консулхона, консулхона, вице-консулхона ёки консулхона агентлигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «консулхона округи» консулхона вазифаларни бажариш учун консулхона муассасасига бириктирилган ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «консулхона муассасаси раҳбари» шу мансабда хизмат қилиш топширилган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «консулхона мансабдор шахси» айни лавозимда консуллик вазифаларини бажариш юклатилган ҳар қандай шахсни, жумладан консулхона муассасаси раҳбарини ҳам англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «консулхона хизматчиси» консулхона муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «хизмат қилувчи ходим» консулхона муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) «консулхона муассасаси ходимлари» консулхона муассасаси мансабдор шахслари, консулхона хизматчилари ва консулхона муассасаси хизмат кўрсатувчи ходимларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) «консулхона ходимларининг хизматчилари» консулхона мансабдор шахсларини (консуллик муассасаси бошлиғи бундан мустасно), ва шунингдек консуллик ходимларини ва хизмат кўрсатувчи ходимларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) «хусусий уй хизматчиси» консулхона муассасаси ходимининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) «оила аъзоси» консулхона ходимининг хотини (эри), унинг фарзандлари ва ота-онаси, шунингдек улар билан бирга яшаётган ва уларнинг қарамоғида бўлган унинг хотини(эри)ни ота-онасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) «консулхона бинолари» кимнинг мулки бўлишидан қатъий назар, фақатгина консулхона муассасаси учун фойдаланиладиган бинолар ёки уларнинг қисмларини, ёки ушбу бино ёхуд бино қисмларига хизмат қилувчи ер майдонларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) «консулхона архивлари» консулхона муассасасининг барча қоғозларини, ҳужжатларини, хат-хабарларини, китобларини, филмларини, видео ва овоз ёзиш ленталарини, дискеталарини ва консулхона муассасасининг реестрларини, уларнинг асралиши ва сақланишини таъминловчи махсус рақам ва хос рақамлари, картотекалари ва бошқа ҳар қандай жиҳозлар билан биргаликда, англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) «юборувчи давлат кемаси» юборувчи давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган ва шу давлатда рўйхатга олинган ҳар қандай кемани англатади, ҳарбий кемалар бундан истисно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) «юборувчи давлат ҳаво кемаси» юборувчи давлатда унинг қонунларига мувофиқ рўйхатга олинган ва ушбу давлатнинг таниш белгиларини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай ҳаво кемасини, жумладан давлатга тегишли бўлган ҳаво кемаларини англатади, ҳарбий ҳаво кемалари бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Консулхона муассасаларини очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлатнинг консулхона муассасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида фақат қабул қилувчи давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасасининг жойи, унинг тоифаси, консулхона округи ва консулхона мансабдор шахсларининг сони юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасидаги келишув асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона муассасасининг, унинг тоифаси, консулхона округи ва консулхона мансабдор шахсларининг сонини ўзгариши фақат юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасидаги келишув асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар бирон бир бош консулхона ёки консулхона ўзи жойлашган ҳудудидан ташқарида вице-консулхона ёки консулхона агентлигини очиш ниятини билдирса, қабул қилувчи давлатининг рухсати керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Амал қилаётган консулхона муассасасини ташкилий қисм ҳисобланадиган девонхонани консулхона муассасасини жойлашган ҳудудидан ташқари очиш учун ҳам қабул қилувчи давлатининг аниқ белгиланган рухсати керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Консуллик муассасаси раҳбарини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона муассасаси раҳбарини тайинлашдан олдин юборувчи давлат дипломатик ёки бошқа тегишли каналлар орқали тегишли шахсга нисбатан қабул қилувчи давлатнинг розилигини олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар қабул қилувчи давлат бирон бир шахсга консулхона муассасаси раҳбари сифатида тайинланишига розилик бермаса, у юборувчи давлатга бундай рад этишнинг сабабларини изоҳлаб бериши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юборувчи давлат дипломатик каналлар орқали қабул қилувчи давлатнинг Ташқи ишлар вазирига консулхона муассасаси раҳбарини тайинлаш учун консуллик патентини ёки бошқа айнан шундай ҳужжатни юборади. Ушбу ҳужжатда консулхона муассасаси раҳбарининг тўлиқ исми, фамилияси, унинг фуқаролиги, тоифаси консулхона округи ва консулхона муассасасини жойланиши кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қабул қилувчи давлат консулхона муассасаси раҳбари бўлиб тайинланиши учун консуллик патенти ёки бошқа айнан шундай ҳужжатни олгандан сўнг, экзекватура деб номланадиган рухсатни, бундай рухсат ҳар қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, беради. Экзекватура ёки бошқа рухсатномани беришга рад этаётган қабул қилувчи давлат, юборувчи давлатга бундай рад этишнинг сабабларини изоҳлаб бериши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 6-бандида ва ушбу Конвенциянинг 4-моддасида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, консулхона муассасаси раҳбари экзекватура ёки бошқа рухсатномани олингандан сўнг ўз вазифаларини бажаришга кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қабул қилувчи давлат экзекватура ёки бошқа рухсатнома бергунга қадар консулхона муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини вақтинча бажариб туришга рухсат бериши мумкин. Бу ҳолда ушбу Конвенциянинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Консулхона муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини бажаришга рухсат берилиши биланоқ, бу вақтинчалик бўлса ҳам, қабул қилувчи давлат бу ҳақда консуллик округининг ваколатли органларини зудлик билан хабардор қилади, Бундан ташқари, у, консулхона муассасаси раҳбарига ўз вазифасини бажариши ва ушбу Конвенциядан келиб чиқувчи афзалликлардан фойдаланиш учун барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Консулхона муассасаси раҳбари вазифасини
вақтинча бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консулхона муассасаси раҳбари ўз вазифаларини бажара олмаса ёки консулхона муассасаси раҳбари ўрни бўш бўлса, консулхона муассасаси раҳбарининг вазифаси вақтинча консулхона раҳбари вазифасини бажарувчи томонидан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчининг тўлиқ исми ва фамилияси юборувчи давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки, қабул қилувчи давлатда ушбу давлатнинг бундай ваколатхонаси бўлмаса консуллик муассасаси раҳбари у агар у буни қила олмаса, юборувчи давлатнинг ҳар қандай ваколатли органи томонидан қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигига ёки шу вазирлик кўрсатган органига хабар қилинади. Одатдан, ушбу хабар олдиндан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчига ёрдам кўрсатадилар ва ҳимоя қиладилар. Консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажариш даврида унга ушбу Конвенцияда кўрсатилган консулхона раҳбарига тегишли қоидалар ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ юборувчи давлат консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида қабул қилувчи давлатда юборувчи давлатнинг дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходимлари аъзоси тайинланса, у дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлардан, қабул қилувчи давлат томонидан қаршилик бўлмаган тақдирда, фойдаланишини давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Консулхона муассасаси ходимларини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат ушбу Конвенциянинг 2-, 6- ва 7-моддаларида кўрсатилган холлардан ташқари, консулхона муассасаси ходимларини бемалол тайинлашга ҳақдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат хоҳлаган вақтда, ушбу Конвенциянинг 7-моддаси 3-бандида кўзда тутилган ҳуқуқларни амалга ошириши учун юборувчи давлат қабул қилувчи давлатга консулхона мансабдор шахсларининг консуллик муассасаси раҳбаридан ташқари барчасининг тўлиқ исми ва фамилияси, мавқеи ва тоифаси тўғрисида олдиндан хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасининг барча ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига консуллик муассасасининг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари мақомини тан олувчи шахсий гувоҳномалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Консулхона мансабдор шахсларининг фуқаролиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхонанинг мансабдор шахси юборувчи давлат фуқароси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
«Persona non grata» ёки номақбул
деб топилган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат хоҳлаган исталган вақтда у ёки бу консулхона мансабдор шахсининг «Persona non grata» ёки консулхона муассасасининг исталган ходимини номақбул шахс деб топганлиги юборувчи давлатни дипломатик каналлар орқали хабардор қилиши мумкин. Бундай ҳолда юборувчи давлат шу шахсни чақириб олиши ва унинг консуллик муассасасидаги вазифаларини тўхтатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар юборувчи давлат ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган мажбуриятларни оқилона муддатларда бажаришидан воз кечса еки бажара олмаса, қабул қилувчи давлат бу шахсга нисбатан экзекватурани ёки бошқа рухсатномани бекор қилиши ё уни консулхона муассасаси ходими деб тан олишдан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасасининг ходими сифатида тайинланган шахс қабул қилувчи давлат ҳудудига келишдан олдин ёки, агар қабул қилувчи давлатга келиб бўлган бўлса, у консуллик муассасасида ўз мажбуриятларини бажаришга киришгунга қадар, номақбул деб эълон қилиниши мумкин. Бундай ҳар қандай ҳолда юборувчи давлат унинг тайинланишини бекор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 3-бандларида кўрсатилган ҳолларда қабул қилувчи давлат юборувчи давлатга ўз қарорининг сабабларини изоҳлаб бериши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ишга тайинланиш, келиш ва жўнаб кетиш
ҳақида қабул қилувчи давлатни хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлиги ёки шу вазирлик кўрсатилган органга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консулхона муассасаси ходимларини тайинланиши, уларнинг тайинланганидан кейин консулхона муассасасига келиши, уларнинг жўнаб кетиши ёки улар вазифаларининг тўхтатилиши, шунингдек консулхона муассасасида ишлаш мобайнида улар мақомига дахлдор бўлган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консулхона муассасаси ходимининг оила аъзоси ва у билан доимо бирга яшовчи шахснинг келиши ёки жўнаб кетиши, шунингдек у ёки бу шахснинг шу оила аъзоси бўлганлиги ёки оила аъзолигидан чиққанлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) хусусий уй хизматчиларни келиши ва жўнаб кетиши ва тегишли ҳолларда, уларнинг шу сифатда хизматларининг туташи тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) қабул қилувчи давлатда яшовчи шахсларни имтиёзлар ва иммунитетлар билан фойдаланувчи консулхона муассасаси ходими хусусий уй хизматчи сифатида ёлланган ёки бўшатилган шахслар тўғрисида хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Келиш ёки жўнаб кетиш тўғрисидаги хабар имкониятга қараб олдиндан берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Консулхона ва турар жой биноларини сотиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат ўз номидан қабул қилувчи давлат қонунлари ва қоидаларига мувофиқ ва шу давлатнинг розилиги билан қуйидагиларни сотиб олиш, фойдаланиш, ижара учун олиш ёки бошқа шаклда эгалик қилиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консулхона бинолари, консулхона муассасаси раҳбарининг қароргоҳи, қабул қилувчи давлатнинг фуқароси бўлмаган ёки бу давлатга доимий турар жойига эга бўлмаган консулхонани ҳар қандай мансабдор шахси ва консулхонани ҳар қандай хизматчисининг турар жой биноси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳар қандай консулхона ва турар жой бинолари қуришга мўлжалланган ер.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган шартларга мувофиқ, юборувчи давлат бундай консулхона ва турар жой биноларини ёки ерни ободонлаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлат зарур ҳолларда ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатилган ҳуқуқларни амалга оширишда юборувчи давлатга тегишли ёрдам ва кўмак бериб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддадаги ҳеч нарса қабул қилувчи давлатнинг бинолар жойланиши ва конструкциясини, шунингдек шаҳарни режалаштириш ва туманларга бўлишни тартибга солувчи қонун ва қоидаларига риоя этмагани учун юборувчи давлатни жавобгарликдан озод этади деб шарҳланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Консулхона фахрий мансабдор шахслари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иккала Томонлар консулхона фахрий мансабдор шахсни тайинлашга келишиб олишсалар, у ҳолда одатдаги халқаро ҳуқуқ нормаларини ва иккала Томон қонунларини ҳисобга олган ҳолда консулхона фахрий мансабдор шахсларга нисбатан қўлланадиган режимни аниқлаш мақсадида улар ноталар алмашуви орқали бир бирлари билан маслаҳатлашувлар олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Консулхона муассасаларини ва консулхона
муассасалари ходимларини ҳимоя қилиш ва
уларга бериладиган имкониятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат консулхона муассасасига ўз вазифаларини бажариш учун барча имкониятлар билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат консулхона мансабдор шахсларига лозим даражада ҳурмат билан қарайди, шу қабул қилувчи давлатнинг фуқаролари бўлмаган ёки унда доимо яшамайдиган шахслар, шунингдек уларнинг оилалари, юқорида қайд этилган шахсларнинг ҳар қандай билан доимий яшовчиларнинг шахси, эркинлиги ва қадр-қимматига ҳар қандай тажовуз қилинишига қарши зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Давлат байроғи ва гербидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона муассасаси консулхона муассасаси биносига давлат герби ҳамда юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат тилларида консулхона муассасаси номи ёзилган ёзувни ўрнатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасаси консулхона биноларига, консулхона муассасаси раҳбари қароргоҳида ва расмий вазифаларни бажараётганда транспорт воситаларига давлат байроғини ўрнатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Консулхона биноларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона бинолари ва консулхона мансабдор шахсларининг турар жойлари дахлсиздир. Қабул қилувчи давлат маъмурлари органларининг вакиллари консулхона биноларига ва консулхона мансабдор шахсларининг турар жойларига консулхона муассасаси раҳбари ёки қабул қилувчи давлатдаги дипломатик ваколатхона раҳбарининг ёхуд улардан бирортаси томонидан тайинланган шахснинг рухсатисиз кира олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат консулхона биноларини ҳар қандай тажовуз ёки зарар етказишдан муҳофаза қилиш ҳамда консулхона муассасаси тинчлигини ҳар қандай бузиш ёки унинг қадр-қимматини ерга уришнинг олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона биноси, унинг анжом-буюмлари, консулхона муассасасининг мулки, шунингдек унинг ҳаракат воситалари давлат мудофааси ёки жамоат эҳтиёжлари мақсадида мажбурий олиб қўйишнинг ҳар қандай турига қарши иммунитетга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Консулхона архивларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона архивлари уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар, ҳамиша дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Консулхона биносини солиқлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат ижарага олган ёки эгалик қилган консулхона бинолари ва консулхона муассасаси раҳбарининг қароргоҳи барча давлат, туман ёки муниципал солиқ,йиғим ва божлардан озод этилади, аниқ хизматлар учун олинадиган тўловлар бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган солиқ истиснолар, юборувчи давлат билан шартнома тузган шахсдан қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ олинадиган солиқ, йиғим ва божларга нисбатан қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳаракатланиш эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш тақиқланган ёки кириш давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан тартибга солинган ҳудудлар ҳақидаги қонун ва қоидаларга зид бўлмагани учун қабул қилувчи давлат консулхона муассасасининг барча ходимларига консулхона округи ҳудудида ҳаракат қилиш эркинлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Алоқа эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат консулхона муассасасининг барча расмий мақсадлар учун алоқалар эркинлигига рухсат этади ва ҳимоя қилади. Консулхона муассасаси юборувчи давлат ҳукумати, дипломатик ваколатхоналари ва бошқа консулхона муассасалари билан алоқа қилишда, улар жойлашган жойидан қатъий назар, барча мос келадиган воситалардан, жумладан дипломатик ва консулхона курьерларидан, дипломатик ёки консулхона вализаларидан, кодланган ёки шифрланган депешалардан фойдаланиш мумкин. Лекин, консулхона муассасаси радиоузатгич ўрнатиш ва фойдаланиш учун қабул қилувчи давлатнинг розилигини олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасасининг расмий хат-хабарлари даҳлсиздир. Расмий хат-хабарлар деганда консулхона муассасасига ва унинг вазифаларига тааллуқли барча хат-хабарлар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона вализасини ташкил қилувчи барча жойлар, уларнинг характерини кўрсатувчи кўзга ташланадиган ташқи белгиларга эга бўлиши, ва фақат расмий хат-хабарлар ва ҳужжатлардан ёки фақат расмий фойдаланиш учун белгиланган буюмлардан иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консулхона вализаси очилиши ҳам, ушланиши ҳам мумкин эмас. Лекин қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларида вализада ушбу модданинг 3-бандида қайд этилган хат-хабарлар, ҳужжат ёки буюмлардан ташқари бирор бир нарса борлигига жиддий асослари бўлса, у ҳолатда улар вализани юборувчи давлатнинг ваколатланган вакили иштирокида очишни талаб қилишлари мумкин. Агар юборувчи давлат органлари бундай талабни бажаришидан бош тортсалар, вализа жўнатилган жойга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консулхона курьери, унинг мақоми ва консулхона вализасини ташкил қилувчи жойлар сони кўрсатилган расмий ҳужжат билан таъминланади. У қабул қилувчи давлатнинг фуқароси ва юборувчи давлатнинг фуқароси бўлмаса, қабул қилувчи давлатда доимий яшайдиган шахс бўла олмайди, агар қабул қилувчи давлатнинг розилиги бўлгандан истисно. Ўз вазифаларини бажаришда у қабул қилувчи давлатнинг ҳимоясида бўлади, шахсий дахлсизликдан фойдаланилади ва қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, ҳибсга ва ушлаб олинишга мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юборувчи давлат, унинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари махсус консулхона курьерларини ad hoc тарзида тайинлашлари мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек ушбу модданинг 5-банди қоидалари қўлланилади, бироқ бундай курьернинг иммунитетлари унга топширилган консулхона вализасини манзилга етказиб топшириши билан тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Консулхона вализаси келишга (қўнишга) рухсат берилган порт ёки аэропортга бораётган денгиз кемаси капитанига ёки ҳаво кемаси командирига топширилиши мумкин. У вализани ташкил этган жойларнинг сони кўрсатилган расмий ҳужжат билан таъминланади, лекин у консулхона курьери бўлиб ҳисобланмайди. Консулхона муассасаси ваколатли маҳаллий органлари билан келишилган ҳолда, ўз ходимларидан бирини денгиз кемаси капитанига ёки ҳаво кемаси командиридан бевосита ва бемалол вализани қабул қилиб олиш ва унга бундай вализани топшириш учун юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Консулхона мансабдор шахсларининг
шахсий дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари шахсий дахлсизликдан фойдаланадилар. Улар ҳеч қандай шаклда ҳибсга ёки ушлаб қолиниши олиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат консулхона мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари тегишли ҳурмат билан муносабат қилиб ва уларнинг эркинлиги ва қадр-қимматига ҳар қандай тажовузларга қарши зарур чораларни кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Юрисдикциядан иммунитет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона мансабдор шахслари, шунингдек уларнинг оила аъзолари, қабул қилувчи давлатда қуйидаги фуқаролик даъволаридан ташқари жиноий, фуқаролик ва маъмурий даъволардан иммунитети билан фойдаланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) Консулхона мансабдор шахслари томонидан юборувчи давлат агенти сифатида бевосита ёки билвосита мажбурият олмасдан тузилган шартномалардан келиб чиққан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) учинчи томоннинг қабул қилувчи давлатда йўл транспорти, денгиз ёки ва ҳаво кемасига алоқадор бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарар учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Гувоҳлик кўрсатмаларини бериш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона муассасаси ходимлари қабул қилувчи давлатда суд ёки маъмурий ишлар юргизилаётганда гувоҳлик кўрсатмаларини бериш учун чақирилиши мумкин. Агар консулхона муассасаси ходими гувоҳлик кўрсатмалари беришдан бош тортса, унга нисбатан ҳеч қандай мажбурий ёки жазо чоралари кўрилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасаси ходимининг кўрсатмаси керак бўлган орган, бу шахснинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига халақит бермасликлари лозим. У ўша шахснинг кўрсатмаларини имконият бўлганида унинг яшаш жойида ёки консулхона муассасаси биносида эшитишлари ёки ундан ёзма равишда кўрсатмаларни қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона муассасаси ходимлари ўзларининг вазифаларига оид масалалар бўйича кўрсатма беришга ёки уларнинг вазифаларига оид расмий хат-хабар ва ҳужжатларини кўрсатишга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар юборувчи давлатнинг қонунларини талқин қилувчи кўрсатмаларни ҳам беришлари шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Имтиёз ва иммунитетлардан воз кечилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат ушбу Конвенциянинг 18-, 19-ва 20-моддаларида кўрсатилган консулхона муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун фойдаланадиган ҳар қандай имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 3-бандида кўзда тутилган ҳолдан ташқари бундай воз кечиш доим аниқ ифодаланган бўлиши ва бу тўғрида қабул қилувчи давлатга ёзма равишда билдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона мансабдор шахси ёки консулхона хизматчиси ушбу Конвенциянинг 19-моддасига мувофиқ юрисдикцияга қарши иммунитетдан фойдаланиши мумкин бўлган иш қўзғаса, у асосий даъво билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай қарши даъвога нисбатан юрисдикцияга қарши иммунитет ҳавола қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролик ва маъмурий ишларга нисбатан юрисдикцияга қарши иммунитетдан воз кечиш суд қарорининг натижаси бўлган ижро ҳаракатлари иммунитетидан воз кечишни англатмайди; бундай ҳаракатларга нисбатан алоҳида воз кечиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Чет элликларни рўйхатдан ўтиши ва истиқомат
қилиш учун рухсат олишдан озод қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахслари, консулхона хизматчилари ва улар билан бирга яшовчи уларнинг оила аъзолари қабул қилувчи давлатнинг чет элликларни рўйхатдан ўтказиш хусусидами қонун ва қоидалари билан кўзда тутилган барча мажбуриятлардан ҳамда истиқомат қилиш учун рухсат олишдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари, бироқ, юборувчи давлатнинг доимий хизматчиси бўлмаган исталган консулхона хизматчисига ёки бундай хизматчининг исталган оила аъзосига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ишга рухсат олишдан озод қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона муассасаси ходимлари юборувчи давлат учун иш бажариш хусусида қабул қилувчи давлатнинг хорижийларни ишга ёллаш тўғрисидаги қонун ва қоидалари билан ўрнатилган, ишга рухсат олиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мажбуриятлардан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона мансабдор шахсларининг ва консулхона хизматчиларининг хусусий уй хизматчилари, агар улар қабул қилувчи давлатда даромад олиш мақсадида ҳеч қандай бошқа фаолият билан шуғулланмасалар, ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган мажбуриятлардан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ижтимоий таъминотга доир истиснолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатда амал қилувчи ижтимоий таъминот тўғрисидаги қоидалар консулхона муассасаси ходимларига ва улар билан бирга яшовчи уларнинг оила аъзоларига улар юборувчи давлат учун бажарадиган иш борасида тааллуқли бўлмайди, ушбу модданинг 3-бандида кўзда тутилган ҳоллар бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган истиснолар қилишлар шунингдек фақатгина консулхона муассасаси ходимларининг хизматида бўлган хусусий уй хизматчиларига тааллуқли бўлади, агар қуйидаги шартлар бажарилса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) улар қабул қилувчи давлат фуқаролари бўлмасалар ва унда доимий яшамасалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юборувчи давлатда ёки учинчи давлатда амал қилувчи ижтимоий таъминот тўғрисидаги қоидалар уларга тааллуқли бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўзда тутилган қоида тааллуқли бўлмайдиган шахсларни ёлловчи консулхона муассасаси ходимлари қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ ёлловчиларга юклатиладиган мажбуриятларни бажаришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида кўзда тутилган истиснолар қабул қилувчи давлатда ижтимоий таъминот тизимида кўнгилли иштирок этишга, бундай иштирок этишга бу давлат рухсат бериши шарти билан, тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Солиқларга доир истиснолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахслари ва консулхона хизматчилари, шунингдек улар билан бирга яшовчи уларнинг оила аъзолари барча шахсий ва мулкий, давлат, туман ва муниципал солиқ, йиғим ва божлардан озод этилади, қуйидагилар бундан истисно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товар ва хизмат баҳосига одатда киритиладиган билвосита солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) қабул қилувчи давлат ҳудудида жойлашган хусусий кўчмас мулкдан ундириладиган йиғим ва солиқлар, ушбу Конвенциянинг 15-моддаси қоидалари кўзда тутадиган ҳоллар бундан истисно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қабул қилувчи давлат томонидан ундириладиган мерос мулкига солиқлар ёки мерос олиш билан боғлиқ божлар ёки мулкнинг ўтишига солиқлар, ушбу Конвенциянинг 27-моддаси b-кичик бандининг қоидалари кўзда тутадиган ҳоллар бундан истисно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) аниқ хизмат турлари учун олинадиган йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) рўйхатга олиш, суд ва реестр божлари, ипотека ва гербли йиғимлар, ушбу Конвенциянинг 15-моддаси қоидалари кўзда тутадиган ҳоллар бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хизмат кўрсатувчи ходимлари ўз ишлари учун оладиган иш ҳақидан ундириладиган солиқ, йиғим ва божлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатда иш ҳақи даромад солиғидан озод қилинмаган шахсларни ёллаган консулхона муассасаси ходимлари бу давлатнинг даромад солиғи солиниши борасидаги қонун ва қоидалари ёлловчиларга юклайдиган мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Божхона божлар ва кўригидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат қабул қилинган қонун ва қоидаларга мувофиқ қуйидагиларни олиб киришга рухсат беради ҳамда сақлаш, ташиш ва шунга ўхшаш хизматлар учун йиғимлардан ташқари барча божхона божлари, солиқлари ва бу билан боғлиқ йиғимлардан озод қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консулхона муассасасининг расмий фойдаланиши учун мўлжалланган буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консулхона мансабдор шахси ёки у билан бирга яшовчи унинг оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши, жумладан унинг хўжалиги учун мўлжалланган буюмлар. Истеъмол товарларининг миқдори тегишли шахсларнинг бевосита фойдаланиши учун зарур миқдордан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона хизматчилари дастлабки жойлашишлари вақтида олиб кирилган буюмларга нисбатан ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган имтиёз ва озод қилишлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона мансабдор шахсларининг ва улар билан бирга яшовчи уларнинг оила аъзоларининг бу шахслар билан бирга келтирилаётган шахсий юклари текширишдан озод этилади. Шу модданинг 1-банди b-кичик бандида кўрсатилган буюмлардан бошқа ёки олиб кириш ва олиб чиқиш қабул қилувчи давлат қонун ва қоидалари билан тақиқланган ёхуд унинг карантин қонун ва қоидаларига тушадиган буюмлар бор деб ҳисоблашга жиддий асослар бўлган ҳолдагина У текширилиши мумкин. Бундай текшириш фақатгина тегишли консуллик мансабдор шахси ёки унинг оила аъзоси иштирокида ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Консулхона муассасаси ходимлари ва
уларнинг оила аъзоларининг мерос мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона муассасаси ходими ёки у билан бирга яшаган унинг оила аъзоси вафот этган ҳолда қабул қилувчи давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вафот этган шахснинг қабул қилувчи давлатда сотиб олинган ва у вафот этган вақтда олиб кетилиши ман қилинган мулкдан ташқари қўзғатиш мумкин бўлган мулкини олиб чиқишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) вафот этган шахс қабул қилувчи давлатда консулхона муассасаси ходими ёки унинг оила аъзоси сифатида бўлганлиги сабаблигина бу давлатда жойлашган қўзғатиш мумкин бўлган мулкдан меросга солинадиган давлат, туман ёки муниципал солиқларни ёки мерос олишга солинадиган божларни ундирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Шахсий мажбурият ва мажбурийликдан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат консулхона муассасаси ходимларини ва улар билан бирга яшаган уларнинг оила аъзоларини барча меҳнат ва давлат мажбуриятларидан, уларнинг қандай мазмунга эга бўлишдан қатъий назар, реквизиция, контрибуция ва ҳарбий қўноқ каби ҳарбий мажбуриятлардан мажбурийликдан озод этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Консуллик имтиёзлари ва иммунитетларининг
бошланиши ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасасининг ҳар бир ходими ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан қабул қилувчи давлат ҳудудига кириб ўз иш жойига кетаётган вақтдан бошлаб, ёки у шу давлат ҳудудида бўлса, ўз вазифасини бажаришга киришган пайтдан бошлаб фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат фуқароси ёки қабул қилувчи давлат ҳудудида доимий яшайдиган юборувчи давлат фуқароси ҳисобланмаган консулхона ходими билан бирга яшаган унинг оила аъзолари ва унинг хусусий уй хизматчилари ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан уна ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ унга имтиёз ва иммунитетлари берилган муддатдан бошлаб ёки уларнинг қабул қилувчи давлат ҳудудига кириб келиш вақтидан бошлаб улар унинг оила аъзолари ёки хусусий уй хизматчилари ҳисоблана бошлаган пайтдан, бундан нима аввалроқ бўлганлигига қараб, фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона муассасаси ходимининг вазифалари тўхтатилганда унинг имтиёз ва иммунитетлари, шунингдек у билан бирга яшаган унинг оила аъзолари ва унинг хусусий уй хизматчисининг имтиёз ва иммунитетлари ҳам одатда мазкур шахснинг қабул қилувчи давлатни тарк этиши биланоқ тўхтайди ёки бунинг учун ажратилган оқилона муддат тугагунга қадар қайси фурсат аввалроқ келишига қараб, ҳатто қуролли тўқнашув ҳолатида ҳам уларнинг имтиёз ва иммунитетлари сақланиб қолинади. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг имтиёз ва иммунитетлари консулхона муассасаси ходимининг оила аъзолигидан чиққан вақтдан бошлаб ёки унинг хизматидан бўшашлари билан тўхтатилади, аммо бундай шахслар қабул қилувчи давлатни оқилона муддат ичида тарк этишни кўзлаган бўлсалар, уларнинг имтиёз ва иммунитетлари жўнаб кетгунларига қадар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аммо, консулхона мансабдор шахси ёки консулхона хизматчиси ўз вазифаларини бажараётгандаги ҳаракатларига нисбатан юрисдикция иммунитети бирор бир муддат билан чекланмаган ҳолда давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консулхона муассасаси ходими вафот этса, у билан бирга яшаган оила аъзолари берилган имтиёз ва иммунитетлардан қабул қилувчи давлатдан чиқиб кетгунга қадар ёки қабул қилувчи давлатдан чиқиб кетиш учун оқилона муддат ўтгунга қадар, бундан нима аввалроқ бўлганлигига қараб, фойдаланишда давом этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларини ҳурмат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетларга зиён етмагани ҳолда ушбу имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланувчи шахслар қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларини, жумладан йўл-транспорт қоидаларини ҳурмат қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона биноларидан консуллик вазифаларини бажаришга тўғри келмайдиган мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона муассасаси, консулхона муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари қабул қилувчи давлатнинг транспорт воситаларини суғурта қилиш борасидаги қонун ва қоидаларини ҳурмат қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юборувчи давлат консулхона муассасаси ходимлари қабул қилувчи давлатда тижорат ва касбий фаолиятни амалга оширолмайдилар, расмий вазифаларни бажариш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Учинчи шахсларга келтирилган
зарарни суғурта қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона муассасаси ходимлари қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларида назарда тутилган учинчи шахсларга ҳар қандай йўл транспорти воситаларидан фойдаланиш туфайли келтирилиши мумкин бўлган зарарни суғурта қилиш ҳар қандай талабларга риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Даромад олиш мақсадидаги хусусий
фаолиятга оид махсус қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахслари қабул қилувчи давлатда шахсий даромад олиш мақсадида бирор бир касбий ёки тижорат фаолияти билан шуғулланмасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияда назарда тутилган имтиёз ва иммунитетлар қуйидагиларга берилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул қилувчи давлатда даромад олиш мақсадида шахсий хусусий фаолият билан шуғулланаётган консулхона хизматчилари ёки хизмат қилувчи ходимларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу банд а-кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг оила аъзолари ёки уларнинг хусусий уй хизматчиларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қабул қилувчи давлатда даромад олиш мақсадида шахсий фаолият билан шуғулланаётган консулхона муассасаси ходимининг оила аъзоларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Қабул қилувчи давлат фуқаролари
ва унда доимий яшовчи шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона мансабдор шахсларидан ташқари ва қабул қилувчи давлат фуқаролари ҳисобланувчи ёки унда доимий яшовчи консулхона муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек хусусий уй хизматчилари ҳам афзаллик, имтиёз ва иммунитетлардан фақат қабул қилувчи давлатнинг уларга берган даражасидагина фойдаланиб оладилар. Лекин қабул қилувчи давлат бу шахслар устидан ўз юрисдикциясини шундай тарзда амалга ошириши лозим, бунда консулхона муассасаси вазифаларини бажариш учун кераксиз тўсқинлар яратмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Консуллик вазифаларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик вазифалари консулхона муассасалари томонидан бажарилади, Улар шунингдек, ушбу Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ дипломатик ваколатхоналар томонидан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Дипломатик ваколатхоналар томонидан
консуллик вазифаларининг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция қоидалари дипломатик ваколатхоналар томонидан консуллик вазифалари бажарилган ҳолларда, вазиятдан келиб чиқиб татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик вазифаларини бажариш топширилган дипломатик ваколатхона ходимларининг фамилиялари қабул қилувчи давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигига ёки шу вазирлик томонидан кўрсатилган органга хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик вазифаларини бажараётганда дипломатик ваколатхона, қабул қилувчи давлатнинг ҳам маҳаллий, ҳам марказий маъмуриятларига қабул қилувчи давлат қонунлари, қоидалари ва анъаналари рухсат берган даражада мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган дипломатик ваколатхона ходимларининг имтиёз ва иммунитетлари дипломатик алоқаларга оид халқаро ҳуқуқ меъёрларига биноан тартибга солинаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Консуллик вазифаларининг консулхона округи
доирасида ва ташқарисида, учинчи давлатда
ёки учинчи давлат номидан бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахс ўз консулхона округи доирасида ушбу Конвенцияда қайд этилган консуллик вазифаларини бажариш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона мансабдор шахс қабул қилувчи давлат розилиги билан консуллик вазифаларини ўз консулхона округи ташқарисида ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юборувчи давлат, тегишли давлатларни хабардор қилганидан сўнг, қабул қилувчи давлатда очилган консулхона муассасасига учинчи давлатда консуллик вазифаларини, агар қабул қилувчи давлат томонидан аниқ изҳор қилинган эътироз бўлмаса бажариш топшириғини бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юборувчи давлатнинг консулхона муассасаси қабул қилувчи давлатни тегишлича хабардор қилгандан ўнг, агар қабул қилувчи давлат эътироз билдирмаса, қабул қилувчи давлатда консуллик вазифаларини учинчи давлат номидан бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Консуллик вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг бошқа моддаларидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда консуллик вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул қилувчи давлатда юборувчи давлат, унинг фуқаролари ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини халқаро ҳуқуқ томонидан йўл қўйилган даражада ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасида савдо, иқтисодий, маданий ва илмий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ бошқа йўллар билан улар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) барча қонуний йўллар билан қабул қилувчи давлатнинг савдо, иқтисодий, маданий ва илмий ҳаётидаги шароит ва воқеаларни аниқлаш, юборувчи давлат ҳукуматига улар ҳақида хабар бериш ва манфаатдор шахсларга маълумот тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) юборувчи давлат фуқароларига паспортлар бериш, янгилаш, олиб қўйиш, бекор қилиш, уларнинг амал қилиш муддатини чўзиш, уларга зарур белгилар қўйиш, шунингдек фуқароларга чегарадан ўтиш ҳуқуқини берадиган бошқа ҳужжатларни бериш, шунингдек юборувчи давлат ҳудудига кириш ва ундан чиқиш, шунингдек унинг ҳудудидан транзит ўтиш учун визалар бериш, уларнинг муддатини узайтириш ва бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) юборувчи давлатнинг фуқароларига ва юридик шахсларга ёрдам бериш ва кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларидан юборувчи давлат фуқаролари турган жойни аниқлаш учун, агар уларнинг фаровонлиги ёки бошқа инсонпарварлик мақсадлари ҳақида гап кетаётган бўлса, ёрдам олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) юборувчи давлат фуқароларининг қабул қилувчи давлатдан шошилинч жўнаб кетиш ҳуқуқини қуйидаги шартларга амал қилган ҳолда ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) алоҳида вазият юзага келган тақдирда кетишга чоғланган шахсга алоқадор маъмурий ёки суд расмиятлари бажарилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) кетишга чоғланган шахснинг қайтиш билан боғлиқ оддий расмиятчиликларга амал қилса, фақат шу шарт биланки, агар бу талабларни бажариш камситиш характерига эга бўлмаса ва шошилинч қайтишга тўсқинлик қилиш учун фойдаланилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) маъмурий характердаги баъзи вазифаларни, бу ҳолда ҳеч нарса қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларга зид келмаслиги шарти билан, бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ шу давлат ҳудудида «mortis causa» мерос бўлган тақдирда юборувчи давлатнинг фуқаролар ва юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) қабул қилувчи давлат қонун ва қоидалари белгилаб қўйилган доираларда тўлиқ лаёқатга эга бўлмаган юборувчи давлат фуқаролари бўлган вояга етмаган ва бошқа шахсларни, ва зарур бўлганда бундай шахсларга васий ва ҳомий тавсия қилишда, ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) юборувчи давлат фуқароси ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қабул қилувчи давлат қонунларига кўра ўз вақтида ҳимоя қилишга қодир бўлмаса, консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлат суд ва бошқа ваколатли идораларида унинг номидан вакиллик қилиши ёки фуқаро ўз вакилини тайинлагунича ёхуд ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ўзи ҳимоя қилиш имконияти пайдо бўлгунига қадар вакил билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
l) суд ва судга оид бўлмаган ҳужжатларни топшириш ёки суд топшириқларини юборувчи давлат судлари учун амалдаги халқаро битимларга мувофиқ ёки бундай битимлар мавжуд бўлмаган тақдирда қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига хилоф бўлмайдиган ҳар қандай бошқа тартибда гувоҳлик кўрсатмаларини олиш бўйича топшириқларни ижро этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
m) юборувчи давлатга мансуб сув ва ҳаво кемаларга ва бу давлатда қайд этилган кемалар ҳамда уларнинг экипажига нисбатан юборувчи давлат қонун ва қоидалари кўзда тутган назорат ва тафтиш ҳуқуқини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
n) ушбу модданинг m-бандида эслатилган сув ва ҳаво кемаларга, ва уларнинг экипажларига ёрдам бериш, сув кема ҳужжатларини қабул қилиш ва қабул қилувчи давлат ҳукумати ҳуқуқларига зарар етказилмаган ҳолда йўлда рўй берган ҳар қандай ҳодисаларни тергов қилиш ва модомики бу юборувчи давлат қонун-қоидаларида назарда тутилган экан, капитан, қўмондонлик таркиби ва матрослар ўртасидаги ҳар қанақа тортишувларни ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
o) қабул қилувчи давлат қонун ва қоидалари ман қилмайдиган ёки амалга оширилишига нисбатан қабул қилувчи давлатнинг эътирози бўлмаган ёки юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасида амал қилаётган халқаро шартномаларда назарда тутилган бўлса, юборувчи давлатнинг консулхона муассасага юклаган бошқа ҳар қандай вазифаларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Консуллик рухсат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахслари юборувчи давлат фуқаролари билан эркин алоқа қилиш ва учрашиш имкониятига эга. Юборувчи давлат фуқаролари ҳам юборувчи давлат консулхона мансабдор шахслари билан алоқа қилиш ва учрашишда худди ўшандай эркинликка эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона мансабдор шахслари юборувчи давлатнинг бедарак йўқолган фуқароларини топишда ёрдам сўраб қабул қилувчи давлатнинг ваколатли идораларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Ҳибсга олиш ва судда ишни
кўриш борасидаги вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар юборувчи давлатнинг бирон-бир фуқароси консулхона округи ҳудудида ҳибсга олинган бўлса қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари бу ҳақда тўрт кун ичида кечиктирмасдан юборувчи давлат консулхона муассасасини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юборувчи давлатнинг ҳибсга олинган фуқаросининг шу консулхона муассасаси номига йўллаган ҳар қандай хабари қабул қилувчи давлат органлари томонидан кечиктирилмасдан шу консулхона муассасасига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлат қонунларига асосан юборувчи давлатнинг ҳибсдаги фуқароси билан суҳбатлашиш ҳамда хат ва хат-хабарларни бериш, ундан олиш ва уни юридик вакиллик билан таъминлаш мақсадларида кўришиши мумкин. Бундай кўришишлардан биринчисига мурожаат қилинган муддатдан бошлаб уч кун ичида рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги кўришишларга рухсат маълум даврлардан кейин, аммо икки ойда бир мартадан кам эмас, берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консулхона мансабдор шахслари юборувчи давлатнинг фуқароси номидан ҳар қандай чоралар кўришдан, агар мазкур фуқаро консулхона мансабдор шахсининг иштирокида очиқдан-очиқ бундай ҳаракатларга эътироз билдирса, бетараф қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қабул қилувчи давлат юборувчи давлатнинг ҳибсдаги ёки суд ё бошқа текширишларга тегишли бўлган фуқароларини ушбу модданинг қоидалари тўғрисида хабардор қиладилар, бу ҳақда жиноий иш материалларида тегишли ёзувлар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу моддада ҳибсдаги шахсга қилинган мурожаатни қамоқда бўлган, ҳибсга олинган ёки шахс озодлигини чеклашнинг бирон бир турига мажбур қилинган шахсга қилинган мурожаатни ҳам ўз ичига олади. Бу тоифага судда ишини кўришни кутаётган ёки қабул қилувчи давлат ҳудудидаги қамоқда муддатини ўтаётган шахс ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу моддада баён қилинган ҳуқуқлардан, қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ, агар бу қонун ва қоидалар бу ҳуқуқлардан фойдаланиш мўлжалланган мақсадларга тўла етишишга ёрдам берса, фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Меросга дахлдор вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консулхона муассасасига унинг ҳудудида юборувчи давлат фуқаросининг ўлганлиги ҳақида имкон даражасида қисқа вақт ичида хабар қиладилар, шунингдек мерос мулки, васиятнома борлиги ёки қабул қилувчи давлатда яшовчи ёки вакил қилинган шахс ушбу мулкнинг бошқарувчиси этиб тайинлангани ҳақида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консулхона мансабдор шахсини иложи борича қисқа муддат ичида қабул қилувчи давлат ҳудудида қолдирилган мерос мулки ҳақида, агар меросхўр ёки рад жавобини олувчи юборувчи давлат бўлса ёки бу ваколатли органларга қабул қилувчи давлатдаги бирон бир шахс маълум бўлса, хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлат ҳудудида юборувчи давлат фуқаросининг вафоти ҳақида ёки қабул қилувчи давлат ҳудудида юборувчи давлатнинг марҳум фуқароси қолдирган мерос мулки борлиги ҳақида биринчи бўлиб хабар топса, у қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларини бу ҳақда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консулхона мансабдор шахси ушбу модданинг 1- , 2- ва 3-бандларида кўрсатилган мерос мулки масалалари бўйича, шунингдек қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ имкон берилган даражагача қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул қилувчи давлатдан бу мерос мулкини ҳимоя қилиш, сақланиши ва ихтиёрида бўлиши бўйича чоралар кўришни ёки шахсан ҳаракат қилишни сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу банднинг а-кичик бандида кўрсатилган чораларни кўришда иштирок этиш ёки бирон йўл билан қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бу мулкка нисбатан қонуний манфаати бўлган, қабул қилувчи давлатда турмаган ва унда ўз вакилликка эга бўлмаган юборувчи давлат фуқаросини вакиллик билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 4-банди с-кичик бандига мувофиқ вакиллик билан таъминлаш чоралари кўрилган ҳолларда бу вакиллик то шу йўл билан вакил бўлган шахс ўзларининг шахсий вакилларини тайинламагунларича ёки ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммаларига олмагунларигача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар юборувчи давлатнинг бирон бир фуқароси ўзининг қабул қилувчи давлат ҳудудидаги вақтинчалик бўлиши даврида вафот этса ва бу ҳолда мазкур давлатда доимий яшаш жойига эга бўлмаган бўлса, консуллик мансабдор шахси юборувчи давлат қонунини назарда тутгани ҳолда - марҳум хонадонига кира олади ва унинг ҳужжатлари, пуллари ва бошқа шахсий мулкини ўз ихтиёрига олиши мумкин, фақат шу шарт биланки қабул қилувчи давлат ҳудудида бундай ҳужжат, пул ва шахсий мулкка даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс бўлмаса. Вақтинчалик эгалик қилиш ҳуқуқлари қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ тегишли йўсинда тайинланган бошқарувчи ёки бошқа вакил қилинган шахсга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат меросни топширишда қуйидагича кўмаклашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мерос мулкининг қисми ҳисобланган буюмларни, агар бу буюмларни олиб чиқиб кетиши ва олиб кириши тўғридан тўғри давлатлар қонун ва қоидалари тақиқланмаган бўлса, олиб чиқиб кетиш ва олиб киришга рухсат бериш йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу бандининг а-кичик банди қоидаларига мувофиқ мерос мулкининг олиб чиқиб кетилмайдиган ҳар қандай қисмини сотишга рухсат бериш йўли билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Консулхона мансабдор шахси юборувчи давлат фуқароси номидан, агар бундай фуқаро қабул қилувчи давлат ҳудудида бўлмаса, суддан, ҳукумат органлар ёки алоҳида шахслардан пул ёки ушбу фуқаронинг ҳар қандай шахснинг вафоти муносабати билан мерос мулки, бахтсиз ҳодисалар туфайли компенсация тўлаш ҳақидаги қонунларга мувофиқ берилган тўловларни шунингдек ҳаётни суғурта қилиш муносабати билан суғурта полиси бўйича тўловларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мулкни олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Фуқаролик масалалари ва фуқаролик ҳолати
далолатномаларини қайд қилишдаги вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуққа эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат қонунларига асосан фуқаролик масалаларига тааллуқли ҳужжатларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юборувчи давлат фуқароларини ҳисобга олиб бориш ва ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қабул қилувчи давлат қонунларига зид келмаган ҳолда, ўз давлат қонун қоидаларига асосланиб, юборувчи давлат фуқароларни тутилиши ва ўлими, никоҳ тузилиши ва бекор қилиниши, исми, шарифи, фамилияси ўзгаришини қайд қилиш, оталигини тасдиқланиши, юборувчи давлатнинг фуқароларини ўғилликка қабул қилишни ҳисобга олиш ва тегишли гувоҳномаларни бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган қоидалар манфаатдор шахсларни қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига риоя этиш мажбуриятлардан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Легаллаштириш ва нотариал ҳаракатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат қонун ва қоидаларига зид келмаса, консулхона мансабдор шахси қуйидаги нотариал ҳаракатларни бажариш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар қандай шахснинг фуқаролигидан қатъий назар сўровномасига биноан, юборувчи давлатда фойдаланиши учун турлик ҳужжатлар бериши мумкин, агарда бундай ҳужжатлар қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларига зид келмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар ҳар қандай фуқаронинг сўровномасига биноан юборувчи давлатда ва унинг ташқарисида фойдаланиши учун турлик ҳужжатлар бериши мумкин, агарда бундай ҳужжатлар қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларига зид келмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) юборувчи давлат ёки қабул қилувчи давлатнинг ҳужжатларини таржима қилиш ва қилинган таржимани тўғрилигини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) юборувчи давлат ёки қабул қилувчи давлатнинг ваколатли идоралари томонидан берилган ҳужжатларини легаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) юборувчи давлат фуқароларининг васиятномаларини тузиш, тасдиқлаш ва сақлаш учун қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) қабул қилувчи давлат қонунларига зид келмаса ва сотиб олиш ва кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқига алоқаси йўқ бўлган юборувчи давлат фуқаролари ўртасидаги акт ва келишувларни тузиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) борувчи давлат фуқаролари бир томондан, қабул қилувчи давлат фуқаролари бошқа томон акт ва келишувларни тузиш ва тасдиқлаш; модомики, ушбу акт ва келишувлар фақатгина юборувчи давлатнинг мулки ва ҳуқуқигагина тааллуқлидир ҳамда ушбу акт ва келишувлар қабул қилувчи давлат қонунчилигига зид келмаслиги шарти билан ушбу давлатда кўриб чиқилиши лозим бўлган ишларга тааллуқлидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) юборувчи давлат фуқароларининг турли ҳужжатлардаги имзоларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) агарда қабул қилувчи давлат қонунчилигига зид келмаса, юборувчи давлат фуқароларининг мулкларини ва ҳужжатларини сақлашга қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) қабул қилувчи давлат қонунчилигига зид келмаса, юборувчи давлат қонунчилигида назарда тутилган бошқа нотариал вазифаларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ консулхона лавозимидаги шахс томонидан тузилган, тасдиқланган ва таржима қилинган ҳужжатлар қабул қилувчи давлат қонунчилигига зид келмаслик шарти билан қабул қилувчи давлат томонидан юридик ва гувоҳлик кучига эга бўлади, агарда мазкур ҳужжатлар ваколатли орган ёки қабул қилувчи давлат томонидан тузилган, тасдиқланган ва таржима қилинган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат қонунчилигига кўра зарур бўлган ҳолда, ҳужжатлар легаллаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Васийлик ва ҳомийлик бўйича вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари тасарруфида тегишли ахборот бор бўлган тақдирда улар ваколатли консулхона муассасасини кечиктирмасдан васий ёки ҳомийни тайинлаганда вояга етмаган ёки лаёқати чекланган шахс манфаатларига жавоб берувчи хар қандай ҳол ҳақида хабар қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларига васийлик ва ҳомийликка тайинлаш учун мос келувчи шахслар исми шарифларини таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Кемаларга ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахси юборувчи давлатнинг қабул қилувчи давлат портида ёки бошқа лангар ташлаш жойида ёки қабул қилувчи давлатнинг ички ва ҳудудий сувларида турган кемасига тегишли ёрдам ва кўмак бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона мансабдор шахси капитан ва экипаж аъзолари билан кемада ва ҳар қандай бошқа жойда қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ учрашиш ва алоқа боғлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларига мурожаат қилиши ва юборувчи давлат кемаси билан боғлиқ, шунингдек капитан, экипаж аъзолари ва юк барча масалалар юзасидан ўз вазифаларини амалга оширишда улардан кўмак сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда
Капитан ва экипажга ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона мансабдор шахси қуйидаги ҳаракатлар қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига зид бўлмаган даражада амалга ошириш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юборувчи давлат кемасининг бортида юз берган ҳар қандай тўқнашувларни ҳар томонлама текшириб кўриш, капитан ва экипажнинг ҳар қандай аъзосини бундай тўқнашувлар муносабати билан сўроқ қилиш, кема ҳужжатлари билан танишиш, кеманинг рейси ва белгиланган тўхташ жойи хусусида ахборот қабул қилиш, шунингдек кеманинг келиши ва кетиши ва унинг портда бўлиши муносабати билан ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) капитан ва экипаж аъзолари ўртасидаги тортишувларни, ойлик маош ва меҳнат шартномалари тортишувлар ҳам бунга киради, ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) капитан ва экипаж аъзоларини ёллаш ва ишдан бўшатиш билан боғлиқ расмиятчиликларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) капитан, экипаж аъзолари ёки кема йўлловчиларини тиббий даволаш билан таъминлаш ва уларнинг юборувчи давлатга қайтиш чораларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) юборувчи давлат кемаси ва унинг юки қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларида назарда тутилган ҳолда, ҳар қандай ариза ёки бошқа ҳужжатни олиш, тузиш, тасдиқлаш ёки амал қилиш муддатини узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) юборувчи давлатнинг савдо кемалари Қатнови ҳақидаги қонун ва қоидаларини қўллаш учун бошқа чораларни кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ капитан ёки экипажнинг ҳар қандай аъзосини қабул қилувчи давлат суди ёки бошқа органларида уларга ёрдам бериш учун ҳамроҳлик қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда
Кемада тергов олиб борилган ҳолларда
манфаатларни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар қабул қилувчи давлатнинг суд ёки бошқа ваколатли органлари қабул қилувчи давлат ички сувлари, ҳудудий сувлари ёки ички сув йўлларида турган юборувчи давлат кемасида мажбурий чоралар кўриш ёки тергов олиб бориш ниятида бўлсалар, қабул қилувчи давлат ваколатли ҳукумат органлари бу ҳақда консулхона мансабдор шахсини аввалроқ хабардор қилишлари керак. Агар консулхона мансабдор шахси бундай чораларни кўриш вақтида иштирок этмаётган бўлса, қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари уни бу ҳақда илтимосига кўра ёзма равишда хабардор қиладилар. Агар кўрилиши керак бўлган чораларнинг шошилинчлиги консулхона мансабдор шахсига аввалроқ билдиришнома юборишга йўл қўймаса, қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консулхона мансабдор шахсини, унинг тегишли илтимоси йўқ бўлган тақдирда ҳам, ушбу факт ҳақида ёзма равишда хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари шунингдек қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари юборувчи давлат кема капитани ёки экипажнинг бирон бир аъзосини кемага тааллуқли масалалари юзасидан соҳилга чақирган ҳолда ҳам амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона мансабдор шахси ёки юборувчи давлат кема капитаннинг илтимоси ё рухсати билан амалга оширилгандаги ҳолларни истисно қилганда, қабул қилувчи давлатнинг суд ёки бошқа ваколатли органлари юборувчи давлат кемасида кеманинг экипаж аъзоларининг ўзаро муносабатлари, меҳнат муносабатлари, кема бортидаги интизом ва кемага алоқадор бўлган ички характердаги бошқа тадбирларга тааллуқли масалалар бўйича ички ишларига фақат бунда таъминлаш билан қонун ва қоидалар бузилмаслиги шарти билан, аралашмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аммо ушбу модданинг қоидалари божхона кўриги, паспорт ва санитар назорати билан боғлиқ оддий чораларга ёки қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларининг кема капитани ёки консулхона мансабдор шахсининг илтимоси ё розилиги билан кўриладиган бошқа чораларига нисбатан қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда
Кемаларга зарар етганда бериладиган ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар юборувчи давлатнинг кемаси қабул қилувчи давлатнинг ички ёки ҳудудий сувларида ҳалокатга учраган, саёз жойга тиқилиб қолган ёки бошқа тарзда шикастланган бўлса, қабул қилувчи шахсини давлатнинг ваколатли органлари консулхона мансабдор бу ҳақда иложи борича қисқа муддат ичида хабардор қиладилар ва йўлловчиларни, экипажни, кема ва унинг юкини қутқариш учун кўрилган чоралар ҳақида хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона мансабдор шахси юборувчи давлат кемасига, унинг экипажи аъзоларига ва кеманинг юборувчи давлат фуқаролари ҳисобланган йўлловчиларига ёрдам кўрсатиш қабул қилувчи давлатдан бундай ёрдам кўрсатишни сўраш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар юборувчи давлат кемасининг эгаси, капитани ёки бошқа ваколатли шахс кеманинг ёки унинг юкининг қўриқлашниши ё қутқарилишини таъминлаш чораларини кўришга уларни ўз қўл остига олишга қодир бўлмаса, юборувчи давлатнинг консулхона мансабдор шахси кема эгаси номидан ё бундай ҳолатда кема ёки юк эгаси қабул қилиши керак бўлган чораларни амалга оширади ёки уларни кўриш илтимоси билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1-, 2- ва 3-бандларининг қоидалари, шунингдек юборувчи давлат ёки учинчи давлат фуқаросига тегишли бўлган ва қабул қилувчи давлат соҳили ёки сувларида топилган ёки қабул қилувчи давлат портига келтирган ашёларга нисбатан ҳам амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консулхона мансабдор шахсига юборувчи давлатнинг кемасини қутқариш билан боғлиқ чораларини кўришда барча тегишли ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юборувчи давлатнинг шикастланган кемаси шунингдек унинг юки ва мулки қабул қилувчи давлатда бу давлатга божхона солиқ, йиғим ва божларни тўлашдан озод қилинадилар, бундан ушбу кема ва юк бу давлатда божларни тўлаш мақсадида қолдирилганда истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда
Ҳаво кемалари вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг 44-47-моддалари фуқаро авиацияси иккала давлат аъзо бўлган ҳар қандай халқаро шартномага зид келмайдиган даражада фуқаро ҳаво кемаларига нисбатан ҳам амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда
Консуллик йиғимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона муассасаси консуллик ишларини амалга оширгани учун юборувчи давлатнинг қонун ва қоидалари назарда тутилган йиғимлар олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида эслатилган, йиғимлар сифатида олинадиган пуллар ва бундай йиғимларни олгандаги квитанциялар қабул қилувчи давлатда барча солиқ, йиғим ва божлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлат консулхона муассасасига шу йўсинда тўпланган пулларни ўзининг расмий банк ҳисобига ўтказишга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда
Консулхона муассасаси ходимлари
вазифаларининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона муассасаси ходимларининг вазифалари қуйидаги ҳолларда тўхтатилади, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юборувчи давлатнинг қабул қилувчи давлатда унинг вазифалари тўхтаганини хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу Конвенциянинг 3-моддасига асосан қабул қилувчи давлат томонидан берилган экзекватура ёки бошқа рухсатномани бекор қилиш билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қабул қилувчи давлатнинг юборувчи давлатни унинг ходимини консулхона ходими деб ҳисоблашни тўхтагани ҳақида хабар қилиши билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда
Қабул қилувчи давлатдан жўнаб кетиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат қуролли можаро юз берган ҳам консуллик муассасаси ходимлари ва қабул қилувчи давлатнинг фуқаролари ёки унинг ҳудудида доимий яшовчи чет эллик ҳисобланмаган хусусий уй хизматчиларига шунингдек улар билан бирга яшаётган оила аъзоларига, уларнинг қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъий назар, жўнаб кетишга тайёргарлик кўришлари ва тегишли ходимларнинг вазифалари тутагандан сўнг иложи борича тезроқ чиқиб кетишлари учун зарур бўлган вақт ва шароитни яратиб бериши лозим. Хусусан, у лозим бўлган тақдирда, уларнинг ихтиёрига ўзлари учун ва қабул қилувчи давлатда сотиб олган, жўнаб кетиши вақтида олиб кетиш тақиқланмаган, мулклари учун транспорт воситалари бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда
Консулхона бинолари ва архивларини, шунингдек
юборувчи давлат манфаатларини фавқулоддаги шароитларида қўриқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Икки давлат ўртасидаги консуллик муносабатлари узилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул қилувчи давлат, қуролли ихтилоф рўй берган тақдирда ҳам консулхона биноси, шунингдек консулхона муассасаси ва консулхона архивини қўриқлаши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юборувчи давлат консулхона биноларини, шунингдек уларда жойлашган мулкни ва консулхона архивини қўриқлашни қабул қилувчи давлатга маъқул бўлган учинчи давлатга ишониб топшириши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) юборувчи давлат ўз манфаатларини ва ўзини фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилишни қабул қилувчи давлатга маъқул бўлган учинчи давлатга ишониб топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасасининг вақтинчалик ёки тамоман ёпилиши ҳолларида ушбу модданинг 1-бандининг а-кичик банди қоидаларига амал қилинади. Бундан ташқари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар юборувчи давлат қабул қилувчи давлатда дипломатик ваколатхонага эга бўлмаса, лекин бу давлат ҳудудида бошқа консулхона муассасасига эга бўлса, ушбу консулхона муассасасига ёпилган консулхона муассасасини ундаги мулки ва консулхона архиви билан биргаликда қўриқлаш ва қабул қилувчи давлат розилиги билан, бу консулхона муассасаси округида консуллик вазифаларини бажариш ишониб топширилиши мумкин; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар юборувчи давлат қабул қилувчи давлатда на дипломатик ваколатхонага, на бошқа консулхона муассасасига эга бўлмаса ушбу модданинг 1-бандининг b-ва с-кичик бандларидаги қоидаларига амал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда
Қўшимчалар ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлган ҳолларда Томонлар ўзаро келишувга кўра ушбу Конвенциянинг матинига Конвенциянинг 54-моддасида кўрсатилган тартибга асосан кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда
Кучга ва амал қилиш муддатига кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари билан алмашилганидан сўнг ўттиз (30) кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция белгиланмаган муддатга тузилади ва Томонлардан бири иккинчи Томонга ушбу Конвенцияни денонсация қилиш ҳақидаги ўз қарорини ёзма равишда дипломатик каналлар орқали хабар қилган кундан бошлаб олти (6) ой ўтгунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тбилиси шаҳрида, 2003 йил 10 октябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, грузин ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг қоидаларини талқин қилишда тафовут юз берса, Томонлар рус тилидаги матнга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)