Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 05.11.2007 йилдаги ПҚ-724-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЕЗ ҲАМДА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТЛАРИНИ САНИТАР АВТОТРАНСПОРТИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ УЧУН КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ГРАНТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тез ҳамда шошилинч тиббий ёрдам хизматларини санитар автотранспорти билан жиҳозлаш учун берилаётган Корея Республикаси Ҳукуматининг грантидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Корея Республикаси Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 2007-2008 йиллар даврида умумий суммаси 2,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 100 дона санитар автотранспорти етказиб бериш бўйича грант ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Корея Республикаси Ҳукумати гранти доирасида бериладиган 100 дона санитар автотранспорти иловага* мувофиқ тақсимланган ҳолда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизматларини жиҳозлашга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитар автотранспорти иловага мувофиқ мақсадли тақсимланиши ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизматларида тегишли равишда фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимовга Корея Республикаси Ҳукуматни мазкур грантини олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги зиммасига грантни олиш учун зарур бўлган барча тартиб-қоидаларни Корея томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур лойиҳани амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида грант маблағлари ҳисобидан олиб келинадиган санитар автотранспортини ҳудудларга етказиб бериш, шунингдек унга кейинги техник хизматлар кўрсатиш бўйича сарф-харажатларни молиялаштиришни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси грант доирасида етказиб бериладиган санитар автотранспортини темир йўл станцияларида йиғимлар олмаган ҳолда тушириш ва сақлаш ишлари амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Грант доирасида олиб келинадиган санитар автотранспорти божхона расмийлаштируви йиғимларидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатга олишда йиғимлар ва бож ҳақи тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, грант маблағлари ҳисобидан олиб келинадиган товарлар қўшилган қиймат солиғидан, акциз солиғи ва импорт учун бож ҳақи тўлашдан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномаларига кўра, мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномаларига кўра, лойиҳанинг хорижий иштирокчиларига кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек яшаш жойида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-724-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 11-сон, 575-модда; 2009 й., 21-сон, 250-модда)