07.10.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН СЛОВЕНИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Словения Республикаси, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки Давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширадиган инвестицияларини рағбатлантириш ва қулай шароитлар яратиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Битимга мувофиқ бундай инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тадбиркорлик ташаббусини кучайтиришга хизмат қилишини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестиция» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг тегишли қонун ва қоидаларига мувофиқ инвестициялаган барча турдаги активларни англатади, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек ипотека, чегириб қолиш ҳуқуқи, гаров каби ҳар қандай мулкий ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) акциялар, жамғармалар ва қарз мажбуриятлари ҳамда компанияларда иштирок этишнинг бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) пул талабномалари ёки инвестициялар билан боғлиқ бўлган, иқтисодий қийматга эга бўлган контракт бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан талабномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) интеллектуал мулкига бўлган ҳуқуқлар, хусусан муаллифлик ва ўзаро боғлиқ бўлган ҳуқуқлар, шунингдек компьютер дастурлари, патентлар, саноат андозалари, савдо маркалари, географик номлар, шу жумладан номларнинг манбалари, интеграл соҳалар топографияси, шунингдек ноу-хау тўғрисидаги очилмаган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қонун, контрактга мувофиқ ёки ваколатли давлат органининг маъмурий қарори асосида бериладиган концессиялар, шу жумладан табиий ресурсларни тадқиқ қилиш, қазиш ёки улардан фойдаланиш концессиялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активлар инвестицияланган ёки қайта инвестицияланган шаклдаги ҳеч қандай ўзгариш уларнинг инвестиция сифатидаги характерига таъсир кўрсатмайди, агар бундай ўзгариш инвестициялар амалга оширилган ҳудудидаги Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига мувофиқ юз берган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Даромадлар» атамаси инвестициялар натижасида олинган қийматларни, аммо нафақат уларни, хусусан фойда, дивидендлар, фоизлар, роялти ёхуд даромаднинг инвестициялар билан боғлиқ бўлган бошқа турларини, шу жумладан техник ҳамкорлик учун бўлган мукофотларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Инвестор» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) исталган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ унинг фуқаролигига эга бўлган жисмоний шахсларни, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган манзилга ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган ёки ана шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ таъсис этилган юридик шахслар, шу жумладан корпорациялар, тижорат компаниялари ёхуд бошқа компаниялар ёки ассоциацияларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Миллий ҳудуд» атамаси ҳар бир Аҳдлашувчи Томонга нисбатан унинг суверенитети остида бўлган ҳудуднинг шу жумладан ички ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ ана шу Томон ўз суверенитети ёки юрисдикциясини амалга оширадиган ҳаво кенглиги ва денгиз ҳудудини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширадиган инвестицияларни имкон қадар рағбатлантиради ва қувватлайди ҳамда ўз қонун ва қоидаларига мувофиқ шундай инвестицияларни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун ҳар доим адолатли ва тенг ҳуқуқли режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Исталган Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестициялари тўла ҳимоя ва хавфсизлик билан таъминланади. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига нисбатан уларнинг ўз инвестицияларини бошқариши, юритиши, сарфлаши, эгалик қилиши ёки тасарруф этиши борасида ҳеч қандай тарзда асоссиз ёки камситувчи чораларни қўлламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар, Аҳдлашувчи Томонлардан бири мазкур Битимга биноан ўз ҳудудида инвестицияларга рухсат берса, у ўзининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шундай инвестициялар билан боғлиқ барча зарурий рухсатномаларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Миллий режим ва энг қулай режим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестицияларига ёки улар билан боғлиқ даромадларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторларининг инвестициялари ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига ва даромадларига яратганидан кам бўлмаган адолатли ва тенг ҳуқуқли қулай режим яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг ўз инвестицияларини бошқариш, қўллаб-қувватлаш, фойдаланиш, эгалик қилиш ёки тасарруф этиш борасида бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторларига яратганидан кам бўлмаган адолатли ва тенг ҳуқуқли қулай режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг қоидалари бир Аҳдлашувчи Томонни қуйидагилар туфайли ҳар қандай режим, енгиллик ёки имтиёз афзалликларини бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига нисбатан татбиқ этишга мажбурловчи омил сифатида талқин қилинмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) чегараолди савдосини енгиллаштириши мумкин бўлган, ана шу Аҳдлашувчи Томон қатнашчиси бўлган ёки қатнашчиси бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай мавжуд ёхуд келгусида ташкил этиладиган эркин савдо зоналари, божхона иттифоқи, умумий бозор ёки шу сингари бошқа халқаро битимлар, шу жумладан минтақавий иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро битимларнинг бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тўлалигича ёки қисман солиқ солиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай халқаро битим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Экспроприация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестициялари экспроприация қилинмайди, давлат тасарруфига ўтказилмайди ёки уларга нисбатан экспроприация қилиш ёки давлат тасарруфига ўтказиш (бундан кейин «экспроприация» деб аталади) каби чоралар қўлланмайди, аммо камситмаслик асосида жамоатчилик мақсадларида кечиктирмасдан, айнан бир хил ва самарали бадал тўлаш йўли билан қонуний тарзда амалга ошириладиган чоралар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган бадал тўлаш, инвестицияларнинг бевосита тарзда экспроприациягача ёки экспроприация хусусида ҳаммага маълум қилинган вақтда, улардан қайси бири аввал юз берганлигига боғлиқ равишда белгиланган бозор қийматига тенг бўлиши лозим. Бадал тўлаш тез орада амалга оширилади ва оддий тижорат курси бўйича фоизларни ўз ичига қамраб олади ёки экспроприация қилинган санадан бошлаб тўлов санасига қадар «LIBOR» ставкаси бўйича ҳисобланади. Бадал тўловлари эркин тарзда ўтказилади ва ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг валютани тартибга солиш қоидаларига мувофиқ самарали равишда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Экспроприацияни амалга оширган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунига кўра, инвестициялари экспроприация қилинган инвестор, ушбу моддада қайд этилган принципларга мувофиқ ўз ишини тезда қайта кўриб чиқилиши ва инвестицияларни баҳолаш хусусида шу Аҳдлашувчи Томоннинг суди ёки бошқа ваколатли органига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Зарарлар қоплаш учун бадал тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги уруш ёки қуролли тўқнашувнинг бошқа кўриниши, инқилоб, миллий қўзғолон, фавқулодда ҳолат ёхуд шу каби бошқа воқеалар оқибатида зарар кўрган инвестициялари учун ана шу Аҳдлашувчи Томони ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторлари учун қабул қилинадиган чора-тадбирлар, шу жумладан бадал тўлаш, товон тўлови ва реституция борасида яратадиган режимдан кам бўлмаган қулай режимни яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Пул ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига инвестициялар билан боғлиқ тўловларнинг ва хусусан қуйидагиларнинг, аммо нафақат уларнинг эркин равишда ўтказилишини кафолатлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дастлабки сармоялар қиймати ва инвестицияларни қувватлаш ёки кўпайтириш учун киритилган қўшимча улушлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу Битимнинг 1-модда 2-бандида қайд этилган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) инвестицияларга тааллуқли заёмларнинг пули тўланадиган қийматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) инвестицияларни бутунлай ёки қисман сотиш ёки тугатишдан келадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) мазкур Битимнинг 4 ва 5-моддаларида кўзда тутилган ҳар қандай бадал тўловлар ёки бошқа тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) инвестициялар муносабати билан хориждан жалб этилган фуқароларга тўланадиган иш ҳақи ва бошқа кўринишдаги мукофотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу моддада қайд этилган пул ўтказишлар ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг валютани тартибга солиш қоидаларига мувофиқ, пул ўтказилаётган санада қўлланилаётган алмаштириш курси бўйича эркин муомаладаги валютада, чекланмаган ҳолда ёки асоссиз кечиктиришсиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки унинг ваколатли органи инвесторга бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялар хусусида берилган кафолатга мувофиқ тўловларни амалга оширадиган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторнинг барча ҳуқуқлари ва талаблари биринчи Аҳдлашувчи Томонга ёхуд унинг ваколатли органига ўтишини эътироф этади. Суброгацияланган ҳуқуқлар ёки талаблар инвесторнинг дастлабки ҳуқуқлари ва талабларидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллашга тааллуқли низолар имкониятга кўра дипломатик каналлар орқали музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлар олти ой мобайнида низони ҳал эта олмасалар, ушбу модда қоидаларига мувофиқ исталган Аҳдлашувчи Томоннинг талабига кўра низо Арбитраж судига кўриб чиқиш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай Арбитраж суди ҳар бир алоҳида ҳолат учун қуйидаги тарзда ташкил этилади. Низони арбитражга топшириш хусусида илтимоснома олинган кундан бошлаб икки ой мобайнида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан суд аъзосини тайинлайди. Бу икки арбитр Аҳдлашувчи Томонлар маъқуллаган учинчи давлат фуқаросини Суд Раиси этиб тайинлайди. Раис бошқа иккита суд аъзоси тайинланган санадан кейинги уч (3) ой мобайнида тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар зарурий тайинловлар ушбу модданинг 3-бандида қайд этилган давр мобайнида амалга оширилмаса, ўзгача келишувлар мавжуд бўлмаган ҳолда исталган Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Президентини таклиф этиши мумкин. Башарти, Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки, агар бошқа сабабларга кўра бундай вазифани бажара олмаса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Вице-Президент таклиф этилади. Агар Вице-Президент ҳам Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки бошқа сабабларга кўра мазкур вазифани бажара олмаса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлмаган, лавозими кейинги ўринда турган Халқаро Суднинг аъзоси таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Арбитраж судининг Раиси ҳар икки Аҳдлашувчи Томон ҳам дипломатик муносабатда бўлган учинчи Давлатнинг фуқароси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Арбитраж суди ўз қарорларини кўпчилик овоз билан қабул қилади. Суд қарорлари ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун ҳам тугал ва мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг суд аъзоси ва ўз вакилларининг суд жараёнидаги иштироки учун сарфланадиган харажатларни тўлайди. Арбитраж судининг Раиси учун сарфланадиган ва бошқа чиқимларни Аҳдлашувчи Томонлар тенг тарзда қоплайдилар. Арбитраж суди харажатлар хусусида ўзгача тарзда қарор қабул қилиши ҳам мумкин. Бошқа ҳолатларда Арбитраж суди ўз тартиб-қоидаларини мустақил тарзда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори ўртасида инвесторнинг шу Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестицияларига тааллуқли бўлган низолар дўстона тарзда музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бундай низо музокаралар йўли билан ҳал этиш тўғрисида ариза берилган вақтдан бошлаб олти (6) ой мобайнида ҳал этилмаса, манфаатдор инвестор уни кўриб чиқиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) БМТ Халқаро Савдо ҳуқуқи бўйича Комиссиясининг Арбитраж қоидалари (UNCITRAL)га мувофиқ таъсис этиладиган «аd hос» Арбитраж Судига, агар низолашувчи томонлар ўзгача тарзда келишмаган бўлсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Вашингтонда 1965 йил 18 мартда имзолаш учун очилган Давлатлар ва бошқа давлатларнинг фуқаролари ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисида Конвенцияга мувофиқ таъсис этилган Инвестицион низоларни ҳал этиш ёки арбитраж йўли билан ҳал этувчи Халқаро марказ (ICSID)га топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу билан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон инвестицион низони халқаро яраштириш жараёнига ёки арбитраж судига кўриб чиқиш учун топширишга рози эканлигини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон барча процедуралар тугаллангунга қадар ва жараёнда ютқазган Аҳдлашувчи Томон Инвестицион низоларни ҳал этувчи Халқаро марказ томонидан қабул қилинган қарорни тан олгунга ёки рад этгунга қадар дипломатик каналлар орқали арбитражга тааллуқли бирор-бир масала юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарор иккала Аҳдлашувчи Томон учун ҳам тугал ва мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Бошқа қоидаларни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар исталган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунидаги қоидалар ёки халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳозирда мавжуд бўлган ёхуд кейинчалик Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ушбу Битимга қўшимча равишда таъсис этилган мажбуриятлар, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун ушбу Битимда кўзда тутилгандан кўра қулайроқ режим яратиш хусусидаги умумий ёки махсус қоидаларни ўз ичига олса, бундай қоидалар ўзининг янада қулай бўлган ҳажмида ушбу Битимга нисбатан устун кучга эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Битимни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим бир Аҳдлашувчи Томон инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунлари ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ушбу Битим кучга кирган санагача ва ундан сўнг амалга оширган барча инвестицияларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг вакиллари, зарурий ҳолларда, ушбу Битимнинг бажарилишига таъсир кўрсатувчи ҳар қандай масала юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказадилар. Бундай маслаҳатлашувлар исталган Аҳдлашувчи Томоннинг таклифига кўра, дипломатик каналлар орқали келишилган жойда ва вақтда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар тегишли ички ҳуқуқий процедуралар бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларига ёзма равишда сўнгги хабарнома юборган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ўн (10) йил давомида амал қилади ва исталган Аҳдлашувчи Томон қайд этилган муддат тугашидан ўн икки (12) ой илгари ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш хусусидаги ўз мақсадини бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилгунга қадар Битимнинг амалда қўлланиш муддати ўз-ўзидан навбатдаги беш йиллик муддатларга узайтириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг амал қилиш муддати мобайнида амалга оширилган инвестицияларга нисбатан 1—12-моддаларнинг қоидалари ушбу Битим амал қилиниши тўхтатилган санадан бошлаб кейинги ўн (10) йиллик давр мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаган ҳолда, тегишли тарзда ваколатли этиб тайинланган қуйида имзо чекувчи вакиллар ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2003 йил 7 октябрда, икки нусхада, ўзбек, словен ва инглиз тилларида тузилган, бунда барча матнлар бир хил кучга эгадир. Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн устувор кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 2-сон)