18.05.2004 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати томонидан Англашув Меморандуми
Кучга кириш санаси
18.05.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИГА ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Англашув Меморандуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРАҚҚИЁТГА КЎМАКЛАШИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида мавжуд дўстона муносабатларни, шунингдек ўзларининг икки томонлама иқтисодий ҳамкорлигини келгусида кенгайтиришга бўлган иккала томоннинг истагини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий тараққиётига кўмак кўрсатиш юзасидан иккала мамлакатнинг олий даражадаги органлари ўртасида музокаралар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир томондан, ва иккинчи томондан, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий шахслари ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг, иккала томон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг сўровига биноан, Эрон Ислом Республикаси икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тараққиёт учун кўмаклашиш Дастурини кенгайтиришга розилик билдирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эрон Ислом Республикаси ушбу Битим моддалари доирасида икки ярим миллион АҚШ доллари миқдорида грант кўринишидаги қийматни ажратиб беришга розилик билдирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қиймат Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан устувор соҳа деб илгари сурилган лойиҳа ёки дастурларни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий харажатларни тўлиқ ёки қисман қоплашга ажратилади. Мазкур қиймат иккала томоннинг келишувига кўра лойиҳа ёки дастур билан боғлиқ бўлган Эрон Ислом Республикасидан товар, ускуна ва хизматларни сотиб олиш ёки импорт қилиш учун зарур бўлган молиявий харажатларини тўлиқ ёки қисман қоплашда фойдаланилиши мумкин. У, шунингдек Эроннинг молиявий муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган лойиҳа ёки дастурларга ажратилган кредит ҳамда заёмларнинг фоизли ставкадаги фарқларни қоплаш учун фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала Томон ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган, лозим тарзда расмийлаштирилган лойиҳа ёки дастурлар бўйича аҳдлашувларга дипломатик ноталарни алмашиш орқали эришадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-моддада кўрсатилган лойиҳа ёки дастурлар эрон хўжалик юритувчи корхоналаридан бири томонидан амалга оширилиб, Битимда лойиҳа ёки дастурларнинг ижрочиси деб номланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай лойиҳа ёки дастурлар учун зарур бўлган ускуна, товар ва хизматлар Эрон Ислом Республикасидан олиниши лозим. Бироқ, зарур ҳолларда маблағни тежаш ва лойиҳани тез амалга ошириш мақсадида бундай ускуна, товар ва хизматларнинг 30 фоизигача бошқа мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан олиниши мумкин. Бу фоиз қиймати лойиҳа ёки дастурларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси бу ҳақда қарор қабул қилган бўлсалар, ўзгариши ва оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эрон маслаҳатчиларидан бири томонидан амалга оширилган бундай лойиҳа ва дастурларнинг иқтисодий мувофиқлик таҳлили билан боғлиқ харажатлар ушбу грант ҳисобидан қопланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий мувофиқлик таҳлили ёки лойиҳа ёхуд дастурларнинг эрон корхоналари томонидан бажарилиши фақатгина чекланган тендер орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 2-моддада кўрсатилган тараққиётга кўмаклашишнинг қабул қилиш жараёнини кузатиш ва мониторингини олиб бориш ҳамда мунтазам равишда барча тегишли томонлар, шунингдек Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан алоқа ўрнатиш учун органни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Грантнинг тўлови лойиҳа ёки дастурларни бажариш ва амалга оширилишини якунлаш мажбуриятини оладиган Ўзбекистон Ҳукумати тайинлаган органнинг ёзма сўровига кўра бошланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-моддада кўрсатилган органнинг сўровига кўра, Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати грант қийматини лойиҳа ёки дастурларнинг ижрочисига лойиҳа маслаҳатчисининг ҳисоботи асосида тўла ёки қисман тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон органи билан лойиҳа ижрочиси ўртасида бахслар юзага келган ҳолда, жалб этилган томонлар зудлик билан Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қиладилар. Бундай ҳолларда грант тўловининг давом эттирилиши икки томон ўртасидаги баҳс ҳал этилишига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув Меморандуми икки Ҳукуматнинг қуйидаги расмий шахслари томонидан 2004 йил 18 майда (1383 йил 29/02) икки асл нусхада, ўзбек, форс ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар бир хилда, аутентикдир. Ушбу Англашув Меморандуми имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 2-сон)