24.11.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида Конвенция
Кучга кириш санаси
25.04.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН БОЛГАРИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария-санитария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш истагидан келиб чиқиб, ҳайвонларда инфекцион касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда ўз давлатлари ҳудудини эпизоотия юқишидан биргаликда ҳимоя қилиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Конвенцияни тузишга қарор қилдилар ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар юқумли касалликларнинг ташувчилари бўлиши мумкин бўлган тирик ҳайвонлар, ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни қайта ишлаш натижасида тайёрланган материаллар, ҳайвонлардан тайёрланган озиқ-овқатлар, озуқа ва нарсаларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилишда уларнинг давлат ҳудудларини эпизоотиядан ҳимоя қилиш учун ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар нобоп зоналар, объектлар, касалланган ҳайвонлар тури ва сони, касалликларнинг шакли ва кечиши, инфекциялар тарқалишининг тахмин қилинаётган йўллари, қўзғатувчи тури, шунингдек касалликни чеклаш ва бартараф қилиш учун кўрилган чораларни кўрсатган ҳолда Халқаро эпизоотия бюросининг (ХЭБ) «А» рўйхатидаги касалликлар пайдо бўлиши тўғрисида бир-бирини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар зооантропоноз касалликлар пайдо бўлганлиги, ҳайвонларда ёки ҳайвонлардан тайёрланган озиқ-овқатларда одамлар ҳамда ҳайвонлар саломатлиги учун хавфли бўлган, келиб чиқиши биологик, кимёвий бўлган моддалар, механик аралашмалар мавжудлиги тўғрисида бир-бирини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зарур ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонлар ҳайвонларда пайдо бўлган касалликларга ташхис қўйиш борасида бир-бирларига ўзаро ёрдам кўрсатадилар, бу борада ўрнатилган халқаро ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда бактерия ва вирус штаммларни aлмашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция қоидалари қуйидагиларга қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) барча турдаги жониворлар (жумладан қушлар, мўйнали ҳайвонлар, лаборатория, ҳайвонот боғи, уй ҳайвонлари ва ёввойи ҳайвонлар, денгиз жониворлари, aсаларилар, балиқлар ва бошқа гидробионтлар, ҳайвонларнинг ҳомила, cигот, тухумҳужайралари ва маний, инкубация учун тухум ва уруғлантирилган икра);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳайвонлардан тайёрланган озиқ-овқатлар — гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ, тухум ҳамда асаларичилик маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳайвонлардан тайёрланган материаллар — тери, жун, мўйна, пар, пат, эндокрин ва ошқозон материаллар, қон, суяк ва бошқа турдаги материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳайвонлар учун озуқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ветеринария препаратлари, биологик материаллар ва коллекциялаш учун ҳaйвонлардан тайёрланган нарсалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳайвонларни юқумли ва паразит касалликларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича муайян давлатда мавжуд бўлган йўриқ ва дастурларни қўллашнинг шарт-шароити ҳaмда усуллари тўғрисида бир-бирини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳайвонлар, ҳайвонлардан олинган озиқ-овқатлар ва материалларни, ҳайвонлар учун озуқаларни, ветеринария препаратларни, биологик материаллар ва коллекциялаш учун ҳaйвонлардан тайёрланган нарсаларни олиб кириш, олиб чиқиш ҳамдa транзит қилишдаги ветеринария-санитария талаблари, шунингдек катта миқдорда иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган заҳарли озиқ-овқатлар, радиоактив ва бошқа моддалар ҳамда бошқаларга тегишли юқумли бўлмаган касалликлар юзага келганда қўлланиладиган чоралар тўғрисида ахборот алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар қуйидагиларни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ветеринария-медицина фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив ҳужжатлар ва бошқа махсус нашрларни алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ветеринария-медицина соҳасидаги махсус учрашувлар ва йиғилишлар тўғрисида бир-бирини хабардор қиладилар, шу билан бирга уларда иккала Аҳдлашувчи Томон мутахассислари иштирок этиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ветеринария фаолиятини ривожлантириш ва янада мукаммаллаштириш учун, ветеринарларнинг касбий малакасини ошириш учун мутахассислар алмашиш, тажриба ва билим алмашиш орқали ветеринария-медицина фани, таълим ва ветеринария хизматини амалий ташкил қилиш соҳасида ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг 4- ва 5-моддаларида кўрсатилган ҳужжатларни алмаштириш бўйича харажатларни юборувчи Аҳдлашувчи Томон қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мутахассисларни алмашиш Келишувчи Аҳдлашувчи Томон органлари ўртасида келишув бўйича амалга оширилади. Ушбу ҳолатларда йўл харажатларини юборувчи Аҳдлашувчи Томон қоплайди. Қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон эса кундалик ва турар жойи харажатларини ҳамда олдиндан келишилган дастурга мувофиқ мамлакат ичидаги сафарга чиқиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция доирасида ҳамкорликни амалга ошириш учун рус ва инглиз тилларида расмийлаштирилган Халқаро эпизоотик Бюро (ХЭБ)нинг Халқаро зоосанитария кодекси талаблари асосида Аҳдлашувчи Томонлар томонидан берилган ҳамда келишилган ветеринария сертификатлари ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кирилаётган товар ёки тирик ҳайвонлар, ҳайвонлардан тайёрланган озиқ-овқатлар ва материаллар, озуқа юкланган алоҳида транспорт воситаси чегарада ветеринария кўригидан ўтказилаётганда у санитария ва гигиена талаблари жиҳатидан ветеринария сертификати талабларига жавоб бермаслиги аниқланса ёки товар ташилаётган транспорт воситалари ташишнинг ветеринария талабларига жавоб бермаса, импорт қилувчи давлатнинг ваколатли органлари экспорт қилувчи ваколатли органларини хабардор қиладилар ҳамда амалдаги миллий қонунларига мувофиқ ҳайвонларда юқумли ва паразит касалликлар ва одамларда антропозоонлар тарқалишидан давлат ҳудудини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар давлатларидан бирортасининг ҳудудида ХЭБнинг «А» рўйхатида кўрсатилган касалликлар мавжудлиги аниқланса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органини дарҳол хабардор қилиши ва ушбу Конвенциянинг 3-моддасида кўрсатилган юкларни олиб чиқишни тўхтатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатларда белгиланган олиб чиқариш тартиби халқаро қоидалар ва тартибларга мувофиқ қайтадан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви асосида бошқа аниқ ва аниқ бўлмаган касалликларга нисбатан ушбу Конвенциянинг қоидалари қўлланиши мумкин. Ҳар бир ҳолда ушбу Конвенциянинг таркибий қисми ҳисобланадиган қўшимча баённома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қизиқиш уйғотувчи масалалар бўйича келишилган сиёсатни ўтказиш мақсадида маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция қоидаларини талқин қилиш ва қўллашда юзага келадиган барча баҳсли масалалар Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан маслаҳатлашув ҳамда музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Томонларнинг дипломатик каналлар орқали унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида охирги ёзма хабар олинган кундан ўттиз кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция беш йиллик муддатга тузилади. Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни, тегишли муддат тугашидан камида олти ой олдин дипломатик каналлар орқали ушбу Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг фаолияти ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
София шаҳрида 2003 йил 24 ноябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, болгар ва рус тилларида бўлган бир хил маънода тузилди. Ушбу Конвенция қоидаларини талқин қилишда қарама-қаршиликлар юзага келган ҳолда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 2-сон)