13.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1768
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 13.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1768
Кучга кириш санаси
23.02.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 29.08.2016
 LexUZ шарҳи
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорининг 18-бандига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда мактабгача таълим муассасалари деб юритилади) ва мактаб-интернатларда (кейинги ўринларда интернатлар деб юритилади) болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
6. Мактабгача таълим муассасаларида ушбу Низомнинг иловасида кўрсатилган касалликлари бўлган ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари ва умумий типдаги мактабгача таълим муассасалари қошидаги гуруҳларда тарбияланувчи болалар таъминоти учун тўловлар олинмайди.
13. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатларда болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган муддатдан кейин икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тўхтатилиши ёхуд болалар (тарбияланувчилар) мактабгача таълим муассасаси ёки интернатдан чиқарилиши мумкин.