10.07.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Халқаро автомобиль қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасида йўловчи ва юкларнинг автомобиль қатновини, шунингдек уларнинг ҳудудлари орқали транзит ташишни ривожлантиришга бўлган интилишдан келиб чиқиб ҳамда ушбу қатновни енгиллаштиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлланиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг қоидалари Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикаси ўртасидаги, уларнинг ҳудудлари орқали транзит ҳамда учинчи давлат ҳудуди ва бошқа Томон давлати ҳудуди ўртасида, шунингдек тескари йўналишда, Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари томонидан амалга ошириладиган йўловчи ва юкларни халқаро ташишга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Томоннинг ташувчисига, агарда ушбу Томон давлат ички қонунчилигида бошқача тартиб кўзланмаган бўлса, бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган икки пункт оралиғида йўловчи ва юк ташиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадларида унда қўлланиладиган таърифлар қуйидагиларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташувчи — ички қонунчилик томонидан белгиланган, Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган, ушбу давлат ички қонунчилигига мувофиқ автомобилда йўловчи ва юкларни халқаро ташиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний, юридик шахс ёки бошқа бирликни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Автотранспорт воситаси — қурилиши йўловчи ва юкларни автомобилда ташишга мўлжалланган, двигатель ўрнатилган транспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу атама, шунингдек шатакли автомобиль, тиркама ёки ярим тиркамадан ташкил топган автойўл тўпламини ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Автобус — ҳайдовчи ўрнини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тўққиздан ортиқ ўриндиққа эга бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Йўловчиларни мунтазам ташиш — келишилган ҳаракат йўналиши ва жадвали ҳамда тариф бўйича амалга ошириладиган автобусда йўловчиларни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қатнаб туриш асосида ташиш — қуйидаги қўшимча шартларни бажарган ҳолда, ташкиллаштирилган йўловчилар гуруҳининг қўзғалиш жойи ва белгиланган манзил ўртасида бир неча марта у ерга ва орқага ташишлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) белгиланган манзилга етказиб қўйилган ҳар бир гуруҳ шахслари, худди шу таркибда қўзғалиш жойига қайтадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) белгиланган жойга жойлаштиришда ёки қатнов давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) белгиланган манзилга биринчи ва охирги қайтиш қатнови автобусда йўловчиларсиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўзғалиш жойи ва белгиланган манзил деганда жўнаш ёки белгиланган манзилдан 50 километр радиусда жойлашган ерлар билан бирга қўзғалиш жойи ва белгиланган манзил тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Йўловчиларни номунтазам ташиш — мазкур модданинг 4- ва 5-бандларидан ташқари бошқа ташувлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи ташишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мунтазам, қатнаб туриш асосида ва номунтазам йўловчиларни автобусда ташиш Томонлар ички қонунчилиги билан белгиланган рухсатномалар асосида амалга оширилади, 4-моддада кўрсатилган ташувлар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мунтазам ташувларни амалга ошириш учун рухсатномалар Томонлар давлатининг ваколатли органлари томонидан ўзаро келишилгач, улар давлатлари ҳудудлари орқали амалга оширилаётган тушувлар қисмига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўловчиларни автобусларда номунтазам ташиш рухсатномаларсиз амалга оширилади, қачонки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) автобус фақат битта йўловчилар гуруҳини иккала йўналишда, йўловчиларни бошқа Томон давлати ҳудудида алмаштирмасдан ёки тушириб қолдирмасдан ташиса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) автобус тўғри йўналишдаги ташишни йўловчилар билан амалга оширса, тескари йўналишда эса автобуснинг қатнови йўловчиларсиз амалга оширилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) олдиндан худди шу автобус томонидан етказиб қўйилган йўловчиларни олиш ва қайтиб олиб келиш мақсадида қатнов амалга оширилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган ташувларни амалга оширишда автобус ҳайдовчиси Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан тасдиқланган нусхага мувофиқ йўловчиларнинг номма-ном рўйхатига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ҳудудлари ўртасида уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзида ўтадиган ва учинчи давлатга транзит тарзида борадиган ёки учинчи давлатдан келадиган юкларни ташиш Томонлар ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади, ушбу Битимнинг 6-моддасида кўрсатилган ташишлар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир қатнов ва ҳар бир автотранспорт воситасига алоҳида рухсатнома берилиши керак. Ҳар бир рухсатнома бир марта бориш ва қайтишни амалга ошириш ҳуқуқини беради. Юксиз ташувларга ҳам рухсатнома талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг ваколатли органлари ҳар йили келишилган миқдордаги рухсатномаларни алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шатакли автомобиль ва тиркама ёки ярим тиркама ҳар хил давлатда рўйхатдан ўтган автойўл тўпламининг ҳаракатланишида шатакли автомобиль Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатдан ўтган бўлса, ушбу Битим қоидалари бутун автойўл тўплами учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рухсатномалар бир тақвимий йил давомида ҳақиқийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги ташувлар учун рухсатнома талаб этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) кўчаётганда қўзғатиш мумкин бўлган мулкни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ярмаркалар ва кўргазмалар учун, шунингдек нотижорат характердаги тадбирларга мўлжалланган материал ҳамда ускуналар, шу жумладан санъат асарларини ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) спорт тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган транспорт воситалари, ҳайвонлар, шунингдек спорт жиҳозлари ва мулкни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) театр декорациялари ва реквизитлар, мусиқа асбоблари, фақат ахборот ҳамда реклама мақсадлари учун мўлжалланган материал ва жиҳозлар, кинони суратга олиш, радиоэшиттиришлар, телевизион кўрсатувлар ҳамда цирк томошалари учун мўлжалланган ускуналарни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) вафот этганларнинг мурдалари ва жасадларини ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) инсонпарварлик ёрдами ва медицина ёрдамини бажаришда, қутқарув хизмати ёки табиий офат оқибатларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) юк кўтариши, тиркамаларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 3,5 тоннадан ошмайдиган ёки тўла оғирлиги, тиркамаларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 6 тоннагача бўлган автотранспорт воситалари билан юк ташишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни ўтказишда рухсатнома талаб қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) учинчи мамлакат ҳудудида ёки бошқа Томон давлати ҳудудида шикастланган автотранспорт воситаларидан юкларни ортишга ва уларни алмаштиришга мўлжалланган юксиз автотранспорт воситаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) йўл техник ёрдами автотранспорт воситаларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар ушбу модданинг 1- ва 2-бандида кўрсатилган рухсатномалар талаб қилмайдиган ташувлардан ташқари бошқа ташувларнинг рухсатномасиз амалга оширилишини келишиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автотранспорт воситаларининг умумий оғирлиги, ўққа тушган босим ёки ўлчамлари юк билан ёки юксиз ушбу Томон давлат ҳудудида белгиланган меъёрдан ортиқ бўлса, мазкур ташувлар бошқа Томон давлатининг ички қонунчилиги томонидан белгиланган махсус рухсатномаларни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган махсус рухсатномалар, автотранспорт воситасининг ҳаракатланишини маълум бир йўналиш бўйича чегаралаши ёки бошқа мажбуриятлар ва чеклашлар қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махсус рухсатнома ушбу Битимнинг 5-модда 1-бандида кўрсатилган рухсатномаларнинг ўрнини босади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хавфли ва ҳарбий мақсадларда қўлланиладиган юкларни ташиш ва шунингдек Томонлар давлати ҳудудидан уларни транзит олиб ўтиш, Томонлар давлати ички қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларига мувофиқ, шунингдек Томонлар давлатларининг ички қонунчилиги билан талаб қилинадиган рухсатнома ва бошқа ҳужжатлар автотранспорт воситасида туриши ва назорат органларининг ҳар бир талабида кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида йўловчи ва юкларни ташиш Томонлар давлатларининг ички қонунчилигига мувофиқ бож, солиқ, йиғим ва бошқа тўловлар солинади, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ бўлган тўлов ва йиғимлар ушбу Томон давлати ҳудудида рўйхатга олинган транспорт воситаларига нисбатан қўлланилмаса, бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиҳоз, шунингдек автотранспорт воситасининг нормал эксплуатацияси учун зарур бўлган захиралар, шу жумладан ҳар бир автотранспорт воситасининг модели учун тайёрловчи заводда кўзда тутилган идишлардаги ёқилғи ҳамда машина мойлари ва мойлаш материалларини Томонлар давлати ҳудудига олиб киришда ушбу Томон давлатининг ички қонунчилигига мувофиқ бож, солиқ ва бошқа тўловлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа Томон давлати ҳудудида ҳалокатга учраган ёки шикастланган автотранспорт воситасини таъмирлаш мақсадида вақтинча олиб кирилган эҳтиёт қисмлар Ушбу Томон давлати ички қонунчилигига мувофиқ бож, солиқ ва бошқа тўловлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатилмаган эҳтиёт қисмлар ва алмаштирилган эҳтиёт қисмлар ушбу Томон давлати ички қонунчилигига мувофиқ мазкур Томон давлати ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим қоидаларининг тўғри бажарилишини таъминлаш мақсадида Томонларнинг ваколатли органлари Аралаш Комиссия тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аралаш Комиссия ҳар иккала Томонлардан бирининг илтимосига кўра навбатма-навбат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва Польша Республикаси ҳудудида чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аралаш Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) йўловчиларни ташишга рухсатномалар бериш тартиби ва шартини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) юк ташишга бериладиган рухсатномаларнинг тоифасини, шунингдек уларни ишлатиш шартлари ва усулларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу Битимнинг алоҳида қоидалари бажарилишига жавобгар бўлган ваколатли органлар тўғрисида ахборот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушбу Битимнинг қўлланилиши борасида юзага келадиган масалаларни кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон ташувчиси бошқа Томон давлат ҳудудида ушбу Битим қоидаларини бузган тақдирда, бошқа Томон давлатининг ваколатли органлари бу қоидабузарлик тўғрисида автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган Томон давлатининг ваколатли органларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳудудида қоидабузарлик амалга оширилган Томон давлатининг ваколатли органлари қоидабузарликни амалга оширган ташувчига нисбатан зарур чораларни кўриш учун бошқа Томон давлатининг ваколатли органларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари кўрилган чоралар тўғрисида бир-бирларини хабардор қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг улар иштирок этган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг ташувчилари автотранспорт воситасининг экипажи каби бошқа Томон давлати ҳудудида бўлган даврларида ушбу Томон давлатининг ички қонунларига риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим, шунингдек иккала Томон иштирок этган халқаро Шартномалар орқали тартибга солинмаган масалалар Томонлар давлатларининг ички қонунчилигига кўра ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро розиликларига кўра ушбу Битимга унинг 17-моддасида белгиланган процедурага кўра кучга кирадиган ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини Томонлар бажарганликларини тасдиқловчи охирги нота олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим чекланмаган муддатга тузилган. Ҳар бир Томон ушбу Битимнинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ўз нияти ҳақида дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни хабардор қилиши мумкин. Бу ҳолда ушбу Битим хабардор қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Варшава шаҳрида 2003 йил 10 июлда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, поляк ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келса, рус тилидаги матн ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 2-сон)