Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Ноқонуний бўлиб турган шахсларни қайта қабул қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
чегаралараро ноқонуний миграциянинг олдини олишга ҳисса қўшиш ва ушбу миграцияга қарши курашиш истагига амал қилиб,
ўзаро манфаатли асосда ва ҳамкорлик руҳида бир Томон давлат ҳудудига ноқонуний кирган ва/ёки ушбу Томон давлат ҳудудида ноқонуний бўлган шахсларни қайта қабул қилишни енгиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида,
БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари Умум декларация ва Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ҳимоя қилиш тўғрисида 1950 йил 4 декабрдаги Конвенцияни эътиборга олиб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Таърифлар
Таърифлар
Ушбу Битим мақсадларида қуйидаги таърифлар қўлланади:
«чет эллик» — Ўзбекистон Республикаси ва Болгария Республикасининг фуқароси бўлмаган шахс;
«виза» — Томоннинг ваколатли орган тарафидан унинг давлати ҳудудига бир марта ёки кўп марталик кириш ва унинг давлат ҳудудида аниқ вақт давомида бўлиши учун берилган юридик амалдаги рухсат;
«бўлиш учун рухсат» — Томоннинг ваколатли органи тарафидан тегишли шахсга мамлакатга кўп марталик кириш ва унда бўлиши учун ҳуқуқ берадиган юридик амалдаги рухсат. Бўлиши учун рухсат виза эмас ҳамда шахсга бошпана бериш ёки бўлиши учун рухсат бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш вақтида ёхуд миллий қонунчилигига мувофиқ шахсни мамлакатдан депортация процедурасини амалга оширилаётган давр ичида ушбу Томон давлат ҳудудида бўлиши учун имконият бермайди.
2-модда
Ўз фуқароларини қайта қабул қилиш
Ўз фуқароларини қайта қабул қилиш
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томоннинг ёзма аризасини олганидан сўнг ва ҳеч қандай расмиятчиликсиз аризани юборган Томон давлат ҳудудига кириш ёки унинг давлати ҳудудида бўлиши тўғрисидаги амалда бўлган қонунлар қоидаларига мос бўлмаган ёхуд бундан кейин мос келмайдиган ҳар бир шахсни қайта қабул қилади, агар кўрсатилган шахс ариза юборилган Томон давлатнинг фуқароси эканлиги исботланган ёки буни тахмин қилишга асос бўлса. Ушбу аризани юбораётган Томон давлати ҳудудига кирганидан сўнг ариза юборилган Томон давлатининг фуқаролигини йўқотиб қўйганда ёки уларнинг илтимосига кўра фуқароликдан озод қилинган ариза юбораётган Томон давлатида натурилизация (фуқароликни олиш) процедураси бошланмаган шахсларга ҳам тааллуқли.
Ушбу Битим 11-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ушбу Битимни амалга ошириш мақсадларида Томонлар имзолайдиган Баённомада кўрсатиладиган фуқароликни тасдиқловчи расмий ҳужжатлар ёки бошқа далиллар асосида фуқаролик исботланган ҳисобланади ёхуд ушбу фуқаролик тўғрисида тахмин қилишга асос борлиги ҳисобланади.
Агар кейинчалик қайта қабул қилинган шахс ариза юборилган Томон давлат фуқароси бўлмаганлиги аниқланса ва ушбу шахсга нисбатан ушбу Битим 3- ва 4-моддаларининг қоидалари қўлланиши мумкин бўлмаса, бошқа Томон ушбу шахсни кечиктирмасдан қайта қабул қилади.
3-модда
Дастлабки хабарнома асосида чет элликларни қайта қабул қилиш
Дастлабки хабарнома асосида чет элликларни қайта қабул қилиш
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томон ваколатли органларининг дастлабки хабарномаси асосида ноқонуний кириш факти аниқланган санадан бошлаб 72 соатдан ошиб кетмасдан ҳеч қандай расмиятчиликсиз аризани юборган Томон давлати ҳудудига кириш ёки унинг давлати ҳудудида бўлиши тўғрисидаги қонунлар талабларига мос бўлмаган ҳужжатларга эга бўлган чет элликни қайта қабул қилади, агар унинг давлат ҳудудидан чет эллик бевосита бошқа Томон давлати ҳудудига кириб келганлиги аниқланса ёки буни тахмин қилишга асос бўлса.
4-модда
Ариза асосида чет элликларни қайта қабул қилиш
Ариза асосида чет элликларни қайта қабул қилиш
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томоннинг ёзма аризасини олгандан сўнг аризани юборган Томон давлати ҳудудига бевосита юборилган Томон давлати ҳудудидан келган ҳамда унинг келиши ва бўлиши аризани юборган Томон давлатининг қонунлари талабларига мос бўлмаган чет элликни қайта қабул қилади.
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томоннинг ёзма аризасини олгандан сўнг аризани юборган Томон давлати ҳудудига кириши ёки унинг давлати ҳудудида бўлиши тўғрисида амалдаги қонунлар талабларига мос бўлмаган ҳужжатлари ҳамда юборилган Томон тарафидан берилган бўлиши учун юридик амалдаги рухсати ёхуд транзит бўлмаган визаси бўлган чет элликни қайта қабул қилади.
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томоннинг ёзма аризасини олгандан сўнг ариза юборилган Томон тарафидан берилган ва берган Томон давлати ҳудудига қайтишга ҳуқуқ берадиган ҳужжатни ишлатиб аризани юборган Томон давлати ҳудудига кириб келган фуқароликсиз шахсни ёки аризани юборган Томон давлати ҳудудига кириб олишдан олдин ариза юборилган Томон давлати ҳудудида бевосита бўлган ва ушбу Битим кучга киргандан кейин унинг давлати ҳудудидан бевосита келган шахсни қайта қабул қилади.
5-модда
Қайта қабул қилиш мажбуриятларидан истиснолар
Қайта қабул қилиш мажбуриятларидан истиснолар
Ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ қайта қабул қилиш мажбурияти қуйидагиларда қўлланилмайди:
1) аризани юборган Томон давлати ҳудудига кириб олиш вақтида ўзида ёки кейинчалик ушбу Томон тарафидан берилган амалдаги кириш визасини ёхуд бўлиши учун рухсат бўлган чет элликларга.
Агар кириш визаси ёки бўлиши учун рухсат иккала Томон тарафидан берилган бўлса, жавобгарликни унинг визаси ёхуд бўлиши учун рухсатнинг муддати охирги бўлиб тугаган Томон ўз зиммасига олади.
2) ноқонуний кириш ёки бўлиш факти аниқлангандан кейин олти ойдан кейин қайта қабул қилиш тўғрисидаги ариза берилган ҳолларда.
6-модда
Муддатлар
Муддатлар
Томонларнинг ҳар бири унга юборилган қайта қабул қилиш тўғрисидаги аризага кечиктирмасдан жавоб беришга интилади, фақат ушбу аризани олингандан кейин ўттиз кундан кечиктирмасдан. Қайта қабул қилиш тўғрисидаги ариза бевосита бошқа Томон ваколатли органларига юборилади.
Аризани қабул қилган Томон аризани маъқуллагандан сўнг аризада кўрсатилган шахсларга нисбатан жавобгарликни ўз зиммасига олади. Ушбу жавобгарлик аризани маъқуллагандан сўнг уч ой ўтгач ҳар қандай ҳолда пайдо бўлади. Иккала Томон розилигига кўра ушбу муддат юридик ва амалий тусдаги тўсиқларни йўқ қилиш учун зарур бўлган вақтга чўзилиши мумкин.
7-модда
Депортация ёки киришни рад қилиш ҳолларидаги транзит ўтиш
Депортация ёки киришни рад қилиш ҳолларидаги транзит ўтиш
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томоннинг илтимосига кўра ариза юборган Томон тарафидан депортация қилинаётган чет элликлар, улар насабий мамлакат ёки учинчи мамлакат томонидан қайта қабул қилиш учун, шунингдек киришга рад қилинган чет элликлар учун ўз давлати ҳудудидан транзит ўтишга рухсат беради. Ариза юборилган Томон транзит ўтиш вақтида кузатувчи сифатида бошқа Томоннинг ваколатли органи вакилининг қатнашишини талаб қилиши мумкин.
Аризани юборган Томон етиб боришнинг охирги мўлжали бўлган мамлакатга олиб бориш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар билан таъминлашга мажбурдир.
Аризани қабул қилган Томон ўз миллий қонунларига мувофиқ кузатиладиган шахсга, ҳамда уни кузатувчи шахсларга бепул транзит визасини беради.
Ҳар қандай берилган рухсатга қарамасдан, аризани юборган Томон чет элликнинг етиб боришнинг охирги мўлжали бўлган мамлакат ҳудудига транзит ўтиш учун жавобгар ва учинчи мамлакатга киришга, шунингдек бошқа мамлакатлар ҳудудларидан транзит ўтишга рухсат берилмаганда ёки қандайдир муносабат билан унинг ўтишининг давом этишини имкони йўқ бўлса, уни қайта қабул қилади.
8-модда
Транзитни рад қилиш
Транзитни рад қилиш
Ушбу Битимга мувофиқ аризани қабул қилган Томон чет элликни депортация қилишда ёки унга кириш рад қилинса, транзит ўтишда рад қилиши мумкин, агар у:
1) миллий хавфсизлигига, жамоат тартибига ёки мамлакат аҳоли соғлиғига таҳдид кўрсатса;
2) етиб боришнинг охирги мўлжали бўлган мамлакатда ва/ёки барча кейинги транзит мамлакатларда ирқи, эътиқоди, миллий мансублиги, сиёсий маслаги ёки жамоатнинг муайян гуруҳига алоқаси борлиги сабабларига кўра таъқиб қилиш таҳдидига учраса.
9-модда
Харажатлар
Харажатлар
Ушбу Битимнинг 2-, 3- ва 4-моддалари билан боғлиқ бўлган транспорт харажатлари ариза юборилган Томон давлати чегарасигача аризани юборган Томон тарафидан қопланади.
Ушбу Битимнинг 7-моддасига мувофиқ транзит ўтиш учун етиб боришнинг охирги мўлжали бўлган давлат чегарасигача харажатлар ва зарур бўлган ҳолларда қайтиш билан боғлиқ харажатлар аризани юборган Томон тарафидан қопланади.
10-модда
Ахборотни тақдим этиш
Ахборотни тақдим этиш
Ушбу Битимни амалга ошириш доирасида бошқа Томонга аниқ ҳоллар бўйича тақдим этиладиган ахборот фақат қуйидагиларга тааллуқли:
1) шахснинг шахсий маълумоти ва зарур бўлган ҳолда унинг оила аъзолари маълумоти (фамилияcи, исм)исмлар, ота-онасининг фамилия ва исмлари, олдинги фамилияси ва исмлар, тўқилган фамилия ва исмлар, лақаб ва тахаллуслар, туғилган санаси ва жойи, жинси, ҳозирги ва олдинги фуқаролиги (миллати);
2) паспорт, шахсий гувоҳнома ёки бошқа йўл ҳужжатлари (рақам, берилган сана, берган орган, берилган жойи, амал қилиш муддати, ҳужжатларнинг амал қилиш ҳудуди);
3) шахсини тасдиқлаш зарур бўладиган бошқа маълумот;
4) Томонлар ёки учинчи мамлакатлар тарафидан берилган бўлиши учун рухсат ва визалар, йўлланиш, тўхташ жойи, чипталар, чегара назорат-ўтказиш пунктлар ва ўтиш бўйича мумкин бўлган бошқа маълумотлар;
5) тиббий кузатув зарурлиги ва тегишли шахсни кузатувчи мансабдор шахслар тўғрисида маълумотлар, агар у аризани юборган Томоннинг ваколатли органлари томонидан кузатилса.
Ушбу Битимни амалга ошириш учун Томонлар ўртасида алмашиладиган шахсий маълумотлар Томонларнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалда бўлган қонун-қоидаларига мувофиқ ишлатилади ва ҳимоя қилинадилар.
11-модда
Битимни амалга ошириш
Битимни амалга ошириш
Томонлар ушбу Битимни кучга киргандан сўнг дипломатик каналлар орқали ушбу Битимни амалга ошириш учун жавобгар бўлган ваколатли органлар, шунингдек уларнинг манзиллари тўғрисида ахборот билан алмашадилар, жумладан ушбу органлар ўртасидаги алоқаларига кўмаклашадиган бошқа ҳар қандай ахборотни тақдим этадилар.
Томонлар ушбу Битимни амалга ошириш тўғрисида Баённома имзолайдилар.
Томонларнинг ваколатли органлари зарур бўлганда ушбу Битимни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказадилар ва қарорлар қабул қиладилар.
12-модда
Бошқа халқаро шартномага муносабат
Бошқа халқаро шартномага муносабат
Ушбу Битим Томонлар давлатларнинг улар иштирок этган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
13-модда
Ўзгартиш ва тўлдиришлар
Ўзгартиш ва тўлдиришлар
Томонларнинг ўзаро келишувларига кўра ушбу Битимга алоҳида баённома билан расмийлаштириладиган ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилиши мумкин.
14-модда
Якуний қоидалар
Якуний қоидалар
Ушбу Битим Томонларнинг унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисидаги охирги ёзма хабар дипломатик каналлар орқали олинган кундан кейин ўттиз кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Ушбу Битим ноаниқ муддатга тузилган.
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилиб давлат хавфсизлигини, жамоат тартиби ёки аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган сабаблари билан, ушбу Битимнинг амал қилишини вақтинча, қисман ёхуд бутунлай тўхтатиш ҳуқуқига эгадир, 2-модда бундан мустасно.
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилиб ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш ҳуқуқига эгадир. Ушбу Битим шундай хабарнома олинган кундан сўнг олти ой ўтгач амал қилади.
София шаҳрида 2003 йил 24 ноябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, болгар ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 2-сон)