26.04.2002 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
3. Агар 1-банднинг қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда у фақатгина унинг рўйхатдан ўтган офиси жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
f) доимий фаолият жойининг (а)—(е) кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай комбинацияси учунгина ва бундай комбинация натижасида доимий фаолият жойининг фаолияти, тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб туриш.
5. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидаларга қарамай, қачонки (ушбу модданинг 6-банди қўлланиладиган мустақил мақомли агентдан ташқари) шахс Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан ҳаракат қилса, унда бу корхона биринчи эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга, деб қаралади, агар корхона номидан иш юритса ёки ушбу шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатиб ўтилган фаолият билан чекланиб қолса ва агарда доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса шу банд қоидаларига кўра доимий фаолият жойидан доимий муассаса ҳосил қилмайди.
3. Ушбу модда 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланади.
4. Ушбу модда 1- ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкидан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланадиган кўчмас мулкдан олган даромадларига ҳам қўлланади.
2. Ушбу модда 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага ҳисобланадиган фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади.
4. Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўладиган фойдани корхона ёки доимий муассаса умумий тушумларининг белгиланган фоизи ёки корхона фойдасининг умумий миқдорини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида белгилаш оддий амалиёт эканлигига қарамасдан, 2-банддаги ҳеч бир нарса ушбу Аҳдлашувчи Давлатга солиққа тортиладиган фойдани амалиёт тақозо қилганидек, ана шундай тақсимот воситасида белгилашига тўсқинлик қилмайди; бироқ танланган тақсимот усули шундай бўлиши керакки, натижа ушбу моддадаги мавжуд тамойилларга мувофиқ бўлиши лозим.
4. 2-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатда пайдо бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатга ёки унинг Марказий Банкига тегишли бўлган ҳукуматлараро шартномалар бўйича тақдим этиладиган займлар, кредитлар ёки кафолатлардан олинадиган фоизлар биринчи эслатиб ўтилган Давлатда солиқдан озод этилади.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддага тааллуқли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлар ўша бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
5. Ушбу модданинг 1-, 2- 3- ва 4-бандларида санаб ўтилмаган ҳар қандай мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромад фақат мулкни бегоналаштирувчи шахс резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
1. Ушбу Битимнинг 16-, 18- ва 19-моддалари қоидаларини инобатга олган ҳолда, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланма хизмат учун оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёллаш бўйича хизмат бошқа Адлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланиш бўйича хизмат шундай амалга ошириладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизмат учун оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади, агар:
1. 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. 1- ва 2-банд қоидалари спортчи ёки санъат ходимининг Аҳдлашувчи Давлатлар ўртасида тузиладиган маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар доирасида амалга ошириладиган фаолиятдан оладиган даромадларга нисбатан тааллуқли эмас.
2. 15-, 16- ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари ва нафақаларга нисбатан қўлланади.
2. 1-банднинг қоидалари 6-модданинг 2-бандида кўрсатилган кўчмас мулкдан олинган даромаддан ташқари даромадларга нисбатан, агарда бундай даромад эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўла туриб бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширса ёки у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, қўлланмайди. Бундай ҳолатда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
1. 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мол-мулкдан иборат бўлган, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган капитал ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
4. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 7-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланишидан ташқари ҳолларда бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлари, роялтилари ва бошқа тўловлари шундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланганида қўлланиладиган бир хил шартлар асосида чегириб ташланади. Шунга ўхшаш, бир Аҳдлашувчи Давлат корхоналарининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентларига бўлган ҳар қандай қарзларини шу корхонанинг солиққа тортиладиган мол-мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатиб ўтилган Давлат резидентига бўлган қарзлар каби худди шундай шароитларда чегириб ташланади.
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш учун ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиққа тортишга тегишли қонунларидан ушбу Битимга зид келмайдиган даражада фойдаланиш мақсадида зарур ахборотларни алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат томонидан олинган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ, махфий ҳисобланади ва фақат аниқлаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан боғлиқ ёки солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқиш билан боғлиқ шахслар ёки органларгагина (жумладан, судлар ва маъмурий органларга ҳам) очилади. Бундай шахс ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадлар учун фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
2. Ҳеч қандай ҳолатда 1-банд қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирини қуйидагиларга мажбурловчи тарзда талқин қилинмайди: