24.11.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишига, уларни суиистеъмол қилишга ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик кўлами ва гиёҳвандлик воситалар, психотроп моддалар прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишининг ўсишига мойиллиги кучайиб бораётганлигидан ташвишланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларининг ноқонуний юргизилиши ҳамда уларни суиистеъмол қилиш ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилиши улар халқларининг саломатлиги ва фаровонлигига жиддий таҳдид солишини, ҳамда жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий асосларига дахлдор муаммо эканлигини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига қарши кураш икки томонлама ҳамда халқаро ҳамкорлик доирасида мувофиқлаштирилган ҳаракатни талаб қилишини тан олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишига ҳамда уларни суиистеъмол қилишга ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига самарали қарши кураш олиб боришда бир-бирларига зарур кўмак беришга қатъий аҳд қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида 1961 йилдаги Ягона конвенциянинг, 1972 йилдаги Баённомага асосан унга киритилган ўзгартиришлар билан, Психотроп моддалар тўғрисида 1971 йилдаги Конвенциянинг, Гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишига қарши кураш тўғрисида 1988 йилдаги Конвенциянинг мақсадларини, шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бошқа тегишли қарор ва ҳужжатларини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида 1999 йил 7 майда Тошкентда имзоланган Битимининг қоидаларига мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатларининг қонунларига мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Умумий принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини суверенитет, ички ишларга аралашмаслик ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципларига асосланган ҳолда бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, экстрадиция ва икки давлат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни топшириш масалаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ҳамкорлик соҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг (бундан кейин «гиёҳвандлик воситалари» деб аталади) ноқонуний юргизилишига, уларни суиистеъмол қилишга ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда қуйидаги устувор йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва тарқатилишига барҳам беришда қўшма ҳаракатларни амалга ошириш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) уларнинг контрабанда юргизилиш йўналишларини аниқлаш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) икки Томон ўз давлатларида гиёҳвандлик воситаларига бўлган талабни ва уларни таклиф қилишини ҳамда гиёҳвандлик кўламларини қисқартириш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний юргизилишга ва уларни суиистеъмол қилишга барҳам бериш бўйича тажриба алмашиш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ҳамкорликнинг мувофиқлаштирилган механизмини тузиш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорларни назорат қилиш соҳасидаги миллий қонунларни такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим доирасидаги ҳамкорликни ўзларининг ваколатли органлари орқали амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни имзолаш вақтида Томонлар тегишли ваколатли органларининг рўйхатлари билан алмашадилар ва мазкур рўйхатларга киритилган ўзгартишлар ҳақида бир-бирларини ўз вақтида хабардор қилиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни бажариш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқа қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, ўз миллий қонунлари ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ қуйидаги шаклларда ҳамкорликни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Томонларнинг давлат манфаатларига дахлдор бўлган гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилиши билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва тергов қилишга ёрдам берувчи, шунингдек, гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларни контрабанда юргизилишини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган шахслар, ташкилотлар, ашёлар ва ҳужжатлар, йўналишлар, усуллар ва воситалар, гиёҳвандлик воситаларининг янги турлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияси, гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашнинг усуллари ва воситалари ҳақидаги ахборотни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш йўли билан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний юргизилиши ва ушбу жиноий фаолиятдан келиб тушган маблағларни қонунийлаштириш фактларини аниқлаш бўйича ўзаро ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тажриба алмашиш, маслаҳатлашувлар, семинарлар ва стажировкалар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамкорликни амалга оширилиш ҳажми ва аниқ шакллари Томонларнинг манфаатдор ваколатли органлари тарафидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ҳамкорликни амалга ошириш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 4-моддасида кўрсатилган Томонларнинг ҳамкорлиги, ваколатли органлар тарафидан юборилган сўровлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўров ёзма равишда юборилади ва қуйидагиларнинг акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўровни юбораётган ваколатли органнинг номланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сўров юборилаётган ишнинг моҳияти иш бўйича ўтаётган ёки унга алоқадор шахс ёки шахслар, ахборот талаб қилинаётган фактлар, ашёлар ва ҳужжатлар тўғрисида имкон қадар тўлиқроқ маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) бажарилиши талаб қилинаётган аниқ тадбирнинг қўлланиш сабаблари ҳамда батафсил тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) зарур ҳолларда, сўровнинг бажарилиши кутилаётган муддатни кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, сўровнинг бажарилишини енгиллаштириш мақсадида сўровга ҳужжатлар ёки уларнинг тегишли тартибда тасдиқланган нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 4-модда биринчи қисм 1-бандида кўзда тутилган ахборот иккинчи Томон учун қизиқиш уйғотади дейишга асос бўлса, Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан шахсий ташаббусларига кўра сўровсиз бир-бирларига юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровларни бажариш имкон қадар қисқа муддатларда амалга оширилиши лозим. Зарур ҳолларда, Томонларнинг ваколатли органлари сўровнинг бажарилишини енгиллаштирувчи қўшимча маълумотларни сўраш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Сўровни бажаришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнинг бажарилиши инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлса ёки сўралаётган Томоннинг давлат қонунларига зид келса, сўров бажаришни тўлалигича ёки қисман рад этиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнинг бажарилиши рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолда, Томонларнинг ваколатли органлари бир-бирларини ёзма равишда рад этилишининг сабаблари тўғрисида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ҳамкорликнинг бошқа шакллари ва кадрларни тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари қуйидаги мақсадларда бир-бирлари ўртасида аниқ битимлар тузишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳамкорликнинг барча жиҳатларига дахлдор ахборотни ишончли ва тез суратда алмашиш мақсадида ўзаро алоқа каналларини ўрнатиш ва қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларнинг ноқонуний халқаро юргизилиши билан боғлиқ бўлган ёки бошқа услубда Томонларнинг манфаатларига таъсир кўрсатувчи жиноятларга нисбатан тергов ҳаракатларини олиб боришда ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ноқонуний юргизилишда аниқланган ҳар хил турдаги гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларнинг намуналар мажмуаларини амалиёт мақсадларида тузиш ва улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларнинг контрабанда юргизилишини аниқлаш мақсадида божхона назоратини амалга оширишнинг усул ва воситалари, жумладан янги техника воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш бўйича маълумот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ҳуқуқий ахборот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) бошқа ҳаракатларни, шунингдек жиноятчиликнинг олдини олиш чораларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар гиёҳвандлик воситаларга бўлган талабни ва уларнинг таклифини қисқартириш ҳамда гиёҳвандликни даволаш, таркибида гиёҳвандлик воситалар бўлган ўсимликларни ноқонуний ўстиришга ва синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқаришга қарши курашиш мақсадида, фан ва техника соҳасида изланишлар олиб бориш бўйича дастурларни режалаштириш ва амалга ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида ўзаро манфаатли шартлар асосида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Қонунларни такомиллаштириш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларни назорат қилиш бўйича халқаро конвенцияларнинг талабларига мувофиқ ўз миллий қонунларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Жиноятчиликнинг ва гиёҳвандликнинг олдини олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилиши билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг олдини олиш ҳамда гиёҳвандлик воситаларни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича дастурларини режалаштириш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисида аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Назорат қилинадиган етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз миллий қонунлари ва халқаро мажбуриятлари асосида назорат қилинадиган етказиб бериш усулини қўллаш учун зарур шароитларни яратиб берадилар. Унинг ёрдамида Томонлар ваколатли органларининг назорати остида Томонларнинг давлат ҳудудларига гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишида қатнашувчи шахсларни аниқлаш мақсадида, ноқонуний олиб ўтаётган гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларни, уларнинг аналогларини ёки ўрнини босувчи моддаларни олиб чиқишга, транзитига ва олиб киришга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишуви ва ўзаро ишонч принципи асосида назорат қилинадиган етказиб бериш усулини қўллаш бўйича қарор ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида, Томонларнинг ваколатли органлари томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг миллий қонунларига амал қилинган ҳолда, шунинг билан бир қаторда ҳар қандай учинчи томоннинг иштирокида, контрабанда каналларини аниқлаш мақсадида ноқонуний гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларнинг бир тўдасининг ташилиши давом эттирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим доирасида бир-бирларидан олинадиган ахборотларнинг махфийлигини зарур ҳолларда уларнинг ваколатли органлари тарафидан таъминлаб берилишига келишиб олдилар. Ушбу ҳолат техник восита, ускуна ва ашёларга нисбатан ҳам бир хил қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида олинган ахборот, техник восита, ускуна ва ашёларни учинчи томонга берилиши зарур бўлса, уларни тақдим қилган ваколатли органларининг ёзма равишда розилиги талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир ҳолат бўйича Томонлар ахборотга бегона шахслар томонидан кириш, унга рухсат берилмаган ўзгартиришлар киритиш, йўқ ва ошкор қилинишдан самарали ҳимоя қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Шахсий маълумотлардан фойдаланиш ва ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари бир-бирларига шахсий маълумотларни ўзаро тақдим қилишлари, тақдим қилаётган орган тарафидан маълум шартларни ва маълумотларни қайта ишлашда автоматлаштирилганда қандай қўлланилса, автоматлаштирилмаганда ҳам худди шундай қўлланиладиган қуйидаги принциплар асосида бажарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) тақдим қилинган маълумотлардан тақдим қилган органнинг розилигисиз бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас, аммо бу каби маълумотлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тақдим қилган органнинг илтимосига биноан, маълумотларни қабул қилган муассаса, улардан фойдаланганлиги ҳақида ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) маълумотларни тақдим қилаётган ваколатли орган, уларнинг ҳақиқий эканлигига ҳамда улар эскириб қолмаганлигига кафолат беради. Тақдим қилинган маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги ёки тақдим қилиниши мумкин бўлмаган маълумотлар аниқланганда, ҳамда тақдим қилинган маълумотлар тақдим қилган давлатнинг қонунларига биноан амалга оширилган, лекин кейинчалик йўқ қилиниши керак бўлса, уларни қабул қилган орган ушбу модданинг 4-бандига асосан кейинги ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қуйидаги ҳолларда тақдим қилинган маълумотлар йўқ қилинади ёки ўзгартирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. тақдим қилаётган ваколатли орган тарафидан маълумотларнинг йиғилиши ва тақдим қилиниши қонунларга мос равишда бажарилмаганлиги ҳақида маълум қилганда, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. маълумотлар ўша пайтга келиб ўз долзарблигини йўқотганда, аммо уларни бошқа мақсадларда ишлатиш учун махсус рухсатга берилган бўлганда бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) маълумотларни қабул қилган ваколатли орган тақдим қилинган маълумотлар ҳақиқий эмаслигига ёки йўқ қилиниши лозимлигига асоси бўлса, у дарҳол тақдим қилувчи органни бу ҳақда хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) маълумотларни қабул қилиб олган ваколатли орган, уларга рухсатсиз кириш, ўзгартиришлар киритиш ва тарқатишдан самарали ҳимоя қилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) маълумотларни тақдим қилаётган ваколатли орган ва маълумотларни қабул қилаётган ваколатли орган маълумотларнинг тақдим қилиниш ва қабул қилиниш ҳисоботини олиб боришлари шарт, лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) шахслар, ўзлари ҳақида, ушбу Битим асосида тақдим қилинган маълумотларни ўз давлатининг қонунлари асосида олишга, ҳамда ушбу модданинг 4-бандида кўрсатилган ҳолларда уларга ўзгартиришлар киритишга ва йўқ қилишга ҳақлидирлар. Кўрсатилган шахслар ўзларининг шахсий маълумотларидан фойдаланиш, уни ўзгартириш ва йўқ қилишга доир ариза тақдим қилган ҳолларда, маълумотларга эга бўлган ваколатли орган ушбу аризалар бўйича қарор қабул қилишда маълумотларни тақдим қилган томоннинг, ушбу ҳолат бўйича бўлган фикрини инобатга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Махфий ахборотни алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ахборотни ўзаро алмашиш, ҳимоя қилиш, сақлаш ва фойдаланиш қоидалари тўғрисидаги Битимни имзолаганларидан кейин махфий ахборотни алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Тижорий ташувчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар транспорт воситаларини тижорий ташувчилар тарафидан жиноий мақсадларда фойдаланишининг олдини олиш бўйича керакли чоралар кўришади. Бу чоралар тижорий ташувчилар билан махсус битимлар тузилишини ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири тижорий ташувчилар олдига уларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиб гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишининг олдини олиш бўйича керакли хавфсизлик чоралар кўришларини талаб қилиб қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар транспорт воситаси ва етказиб берилаётган молга рухсатсиз киришнинг олдини олиш, ҳамда керакли хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида тижорий ташувчилар билан чегара назорат пунктларидаги ва бошқа божхона назорати ҳудудларидаги мутасадди органлар ўртасидаги алоқани таъминлаб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ҳамкорликни мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш бўйича ваколатли органларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш қуйидагилар тарафидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан — Ўзбекистон Республикаси наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болгария Республикаси томонидан — Болгария Республикаси ички ишлар вазири.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида ваколатли органлар мунтазам равишда маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Харажатлар ва мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимни бажариш бўйича харажатларни мустақил равишда қоплайдилар, алоҳида келишилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, Томонлар гиёҳвандлик воситалар ва прекурсорларнинг ноқонуний юргилизиши билан боғлиқ бўлган жиноятларни олдини олиш бўйича қўйилган аниқ масалаларни ечиш учун бир-бирларига беғараз ёрдам кўрсатишлари ҳамда ускуна ва ашёлар етказиб беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ҳамкорлик тили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасидаги Томонлар ва ваколатли органлар ўртасидаги ҳамкорлик рус тилида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар ҳамкорликни амалга оширишда бошқа тилдан фойдаланишни келишиб олишлари ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Бошқа шартномаларга муносабат, ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг улар иштирокида бўлган бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро келишувга асосан ушбу Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилган ва ушбу Битимнинг 20-моддасига асосан кучга кирадиган ҳамда унинг таркибий қисми ҳисобланадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Кучга кириш, амал қилиш ва тўхтатилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар уни кучга киритиш учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида охирги дипломатик нота олинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ноаниқ муддатга тузилмоқда. Томонлардан ҳар бири бошқа Томонга ёзма равишда хабардор қилиб ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиши мумкин. Бу ҳолда бошқа Томон ана шундай хабарномани олган кундан олти ой ўтгач, ушбу Битим амал қилишини тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
София шаҳрида 2003 йил 24 ноябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, болгар ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Матнни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 1-сон)