ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
МИКРОКРЕДИТБАНК ОРҚАЛИ МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН ЖАЛБ ЭТИЛГАН ГРАНТ ВА КРЕДИТЛАРНИ КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ ВА МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДА ТАНЛОВ АСОСИДА ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Кредит уюшмалари тўғрисида», «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида», «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 2007 йил 8 июндаги 114-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 2 январь,
1/1-сон
Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Кредит уюшмалари тўғрисида», «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида», «Микромолиялаш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида» 2007 йил 8 июндаги 114-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари (кейинги ўринларда — нобанк кредит ташкилоти) ўртасида танлов асосида тақсимлашнинг ягона тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Микромолиялаштириш учун Микрокредитбанк томонидан жалб қилинган грант ва кредитлар қайта молиялаштириш учун республикада фаолият юритаётган нобанк кредит ташкилотига танлов асосида ажратилади.
Микрокредитбанк томонидан микромолиялаштириш мақсадида жалб қилинадиган грант ва кредитлар (кейинги ўринларда — Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари) ҳисобидан нобанк кредит ташкилоти орқали қайта молиялаштириш миллий валютада амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари нобанк кредит ташкилоти томонидан микроқарз, микрокредит ва микролизинг шаклларида муддатлилик, қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадлилик тамойиллари асосида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Кредитлаш мақсадлари
3. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари ҳисобидан нобанк кредит ташкилоти томонидан қуйидаги мақсадларни кўзда тутувчи тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга рухсат берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
деҳқон ва фермер хўжаликларининг ўз ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва кенгайтиришга, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олишга, фермерлик иншоотларини қуришга, чорва моллари, ёш чорва моллари, парранда, ем-хашак ва омухта ем, ветеринария дори-дармонлари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, минерал ўғит сотиб олишга, уруғлик, кўчатлар сотиб олишга;
хом ашё ва материалларни бирламчи қайта ишлашга;
мини-ускуналар, меҳнат қуроллари, хом ашё, ярим фабрикатлар, фурнитура сотиб олишга;
халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқаришга;
ҳунармандчилик ва уй меҳнатини ривожлантиришга;
сервис соҳаси, шу жумладан, аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ривожлантиришга;
соғлиқни сақлашни ривожлантиришга;
сайёҳлик индустриясини ривожлантиришга;
кичик кўламли, кўп меҳнат талаб қиладиган ишлаб чиқаришни ташкил этишга;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва туб (чуқур) қайта ишлашга;
маҳаллий саноатни ривожлантиришга;
қурилиш ва қурилиш материаллари индустриясига;
экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни, айниқса қишлоқ жойларида устувор равишда яратишга;
халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ бўлган бошқа тадбиркорлик фаолияти турларига йўналтирилади.
4. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари дастлабки сармояни шакллантиришга кредитлар шаклида микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон хўжаликлари (юридик шахс мақомига эга) ва фермер хўжаликларининг фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун ҳам берилади.
5. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари ҳисобидан кредитларни қуйидаги мақсадларга бериш мумкин эмас:
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга;
тамаки ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқаришга;
маъмурий харажатларни тўлашга, шу жумладан, хизмат автомобилларини таъмирлашга;
идора учун мебель сотиб олишга, уяли телефон, пейджерлар сотиб олишга, алоқа хизматлари учун тўловга.
III. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағларини нобанк кредит ташкилотига тақсимлаш шартлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари бир иш ўрнини яратишга кредит маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда танлов асосида кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ўртасида қайта молиялаштириш мақсадида тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Нобанк кредит ташкилотига кредит ресурсларини тақсимлаш танлов асосида қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
нобанк кредит ташкилоти рўйхатга олинган кундан бошлаб камида икки йил давомида ўз фаолиятини амалга оширган бўлиши;
Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрларга амал қилаётган бўлиши;
муддати ўтган кредитлар суммаси охирги олти ой давомида нобанк кредит ташкилотининг кредит портфели ҳажмининг 5 фоизидан юқори бўлмаслиги;
нобанк кредит ташкилотининг капитали устав фонди, текинга олинган мулкларни чегиргандан сўнг охирги олти ой давомида нобанк кредит ташкилоти активларининг камида 5 фоизини ташкил этиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Микрокредитбанк томонидан микромолиялаштириш маблағларини ажратиш тартиби
9. Нобанк кредит ташкилоти томонидан микромолиялаштириш мақсадида Микрокредитбанкдан жалб қилинган кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар шартномада кўрсатилган муддатларда Микрокредитбанкка қайтарилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Микрокредитбанк ажратилган микромолиялаштириш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мақсадида нобанк кредит ташкилотининг ўзида кредит йиғмажилдларини ўрганиш йўли билан ҳамда уларнинг вакили билан биргаликда, жойларга чиққан ҳолда, текшириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари нобанк кредит ташкилотига Микрокредитбанкнинг маржаси қўшиб ҳисобланадиган фоиз ставкаси асосида ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Кредит линияларини очиш учун Микрокредитбанк билан нобанк кредит ташкилоти ўртасида кредит шартномаси тузилади. Кредит шартномасида очиладиган кредит линиясига хизмат кўрсатишнинг қуйидаги асосий шартлари белгиланади:
кредит линияси суммаси;
кредит линияси ҳисобига маблағларни ажратишнинг муддатлари;
фоиз ставкаси;
кредит линияси маблағларини нобанк кредит ташкилоти томонидан мақсадли ишлатилиши устидан мониторингни амалга ошириш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Микрокредитбанк бир ёки бир нечта нобанк кредит ташкилоти билан кредит линиясини очиш тўғрисида шартнома тузиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Микрокредитбанк томонидан нобанк кредит ташкилотига кредит линияси очиш учун тақдим этилган маблағларининг ҳисоби кредит линияси муддатига мос равишда очиладиган 15401 — «Банк бўлмаган молиявий муассасаларга бериладиган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари нобанк кредит ташкилотининг балансида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Микромолиявий хизмат кўрсатиш учун очилган кредит линиялари маблағлари бўйича фоизлар кредит линиясидан маблағлар нобанк кредит ташкилотининг Микрокредитбанкда очилган талаб қилиб олингунича ҳисоб рақамига ўтказиб берилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади ва унинг тўлови ҳар ойда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Нобанк кредит ташкилоти Микрокредитбанк кредит линияси маблағларининг кредит шартномасида белгиланган муддатларда ишлатилмаган қисмига кредит шартномаси шартларига мувофиқ фоиз тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадлар учун микромолиявий хизмат кўрсатилиши кредит линияси маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш деб баҳоланади ва у Микрокредитбанк ва нобанк кредит ташкилоти ўртасидаги кредит линияси очиш шартномасида белгиланган чораларни кўриш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Микрокредитбанк билан нобанк кредит ташкилоти ўртасида кейинги кредит линиялари очилганда янги кредит линияларининг суммалари кўрсатилган ҳолда қўшимча кредит шартномаси расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Кредит линиясининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин нобанк кредит ташкилоти Микрокредитбанкка кредит линияси маблағларини, ҳисобланган лекин тўланмаган фоизлар қолдиғини қўшган ҳолда кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Нобанк кредит ташкилоти Микрокредитбанкнинг кредит линияларини ўзлаштиришнинг аҳволи тўғрисида ҳар чоракда Микрокредитбанкка, микромолиявий хизмат кўрсатилган юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини илова қилган ҳолда, маълумот тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Микрокредитбанк маблағлари ҳисобига кредитларни бериш ва ҳисобини юритиш тартиби
22. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари ҳисобидан кредитларни бериш нобанк кредит ташкилоти кредит сиёсатида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганидан ва кредитнинг қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар қонун билан белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, нобанк кредит ташкилотига тақдим қилингандан сўнг 10 (ўн) иш куни давомида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Кредит ажратилишидан олдин кредит ҳужжатлари бўйича қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:
кредит ҳужжатларининг тўлиқлиги;
кредит қўмитаси қарори билан кредит шартномасининг мазмуни ўртасида мувофиқлик (кредит миқдори, фоиз ставкаси, кредит муддати, фойдаланиш мақсади, таъминот ва бошқа талаблар);
барча шартномаларнинг қонун талабига асосан расмийлаштирилганлиги (кредит шартномаси, кредитнинг таъминоти бўйича шартномалар).
24. Нобанк кредит ташкилоти раҳбари ва кредит ходимлари кредитни ажратиш жараёнида юқорида кўрсатилган барча бандларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Кредитлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида нобанк кредит ташкилотининг Микрокредитбанкдаги алоҳида очилган ссуда ҳисоб рақамидан ўрнатилган тартибда пул ўтказиш йўли билан ёки нақд пулда ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нақд пул шаклида кредитларнинг ажратилиши Ўзбекистон Республикаси банкларининг касса айланмалари тўғрисидаги статистика ҳисоботининг 53, 54-рамзлари (символи) бўйича акс эттирилади.
26. Юридик шахс мақомини олишига ҳамда кредит ажратиш муддатига қараб кредитлар мос баланс ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.
27. Кредит шартномаларининг ва гаров шартномаларининг асл нусхалари кредит бўлимининг хизмат фармойиши асосида тегишли кўзда тутилмаган шароитлар ҳисоб рақамларига кирим қилинади ва нобанк кредит ташкилоти кассасида сақланади. Юқорида қайд этилган ҳужжатлар асосий қарз ва фоизлар бўйича қарздорлик тўлиқ сўндирилган куни кассадан олинади, уларнинг қиймати эса кўзда тутилмаган шароитлар ҳисоб рақамларидан ҳисобдан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Олдин олинган кредит ва фоизлардан қарздорлик мавжуд бўлса янги кредитлар берилмайди.
29. Нобанк кредит ташкилоти Микрокредитбанкнинг кредит линиялари ҳисобидан юридик шахс ва жисмоний шахсларга истеъмол учун, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва коммуникация, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларига микромолиявий хизматларни кўрсатишда фойдаланишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Нобанк кредит ташкилоти кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида ажратилган кредитларни мақсадли ишлатилиши устидан доимий мониторинг ўрнатади. Мазкур мониторинг қарздорнинг инвестиция лойиҳасини ва кредит шартномаси шартларини амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган ҳолда, нобанк кредит ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ, қарздорни бундан кейин кредитлашни рад этишга, қарздордан кредит суммасини муддатидан олдин қайтариб олишга ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган шартлар асосида жарима белгилашга ва муддатидан олдин ундириб олишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Қарздор кредит бўйича қарзи ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномаси шартлари асосида тўлашдан ёки гаров шартномаси шартлари асосида гаров мулкини нобанк кредит ташкилоти тасарруфига беришдан бош тортган ҳолда, нобанк кредит ташкилоти ушбу микрокредитни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Якуний қоида
33. Берилган кредитлардан мақсадли фойдаланилмаётганлиги аниқланган ҳолда, Микрокредитбанк нобанк кредит ташкилотидан кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини муддатидан олдин қайтаришини талаб қилишга ҳақли. Нобанк кредит ташкилоти Микрокредитбанкининг ушбу талабини ўзаро тузилган кредит шартномасида белгиланган шартлар асосида бажаришга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.