Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.01.2008 йилдаги 15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ҲАЙВОНОТ БОҒИ КОЛЛЕКЦИЯЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияларини ҳайвонлар ва қушларнинг ноёб ва экзотик, шу жумладан «Қизил китоб»га киритилган турлари билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент ҳайвонот боғига, ўзининг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳайвонлар ва қушларни хорижий мамлакатларнинг ҳайвонот боғлари ва муассасалари билан алмаштиришга, шунингдек уларни юридик ва жисмоний шахслардан бепул қабул қилиб олишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент ҳайвонот боғи томонидан Ўзбекистон Республикасига келтириладиган ҳайвонлар ва қушлар, витаминлар, озуқалар, ветеринария препаратлари ва биологик препаратлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича 2012 йил 31 декабргача божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар Тошкент ҳайвонот боғининг ҳайвонлар ва қушлар коллекцияларини тўлдириш ва кенгайтириш учун мақсадли равишда йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент ҳайвонот боғи билан биргаликда ҳайвонот боғи коллекциясини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ҳайвонлар ва қушлар билан кенгайтириш ва бойитиш тадбирларининг аниқ режасини ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияларини тўлдириш ва бойитиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 10 январдаги 7-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 5-сон, 18-модда)