Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ҲАЙВОНОТ БОҒИ КОЛЛЕКЦИЯЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ВА БОЙИТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 январдаги 15-сонли «Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияларини тўлдириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича миллий стратегияси ва ҳаракатлар режаси тўғрисида» 1998 йил 1 апрелдаги 139-сон қарори ижросини таъминлаш, «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонлар ва қушларнинг ноёб ва экзотик турлари коллекциясини яратиш ҳамда жамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент ҳайвонот боғига ўз коллекциясини бойитиш учун ҳайвонлар ва қушларни хорижий мамлакатларнинг ҳайвонот боғлари ва муассасалари билан иқтисодий жиҳатдан манфаатли айирбошлашга, шунингдек уларни юридик ва жисмоний шахслардан беминнат равишда рухсат олишга берилсин.
2.Тошкент ҳайвонат боғи ҳайвонлар ва қушлар, озуқа, ем, витаминлар, ветеринария ва биологик препаратларни республика ҳудудига олиб киришда ундириладиган барча турдаги божхона тўловларидан (божхона йиғмаларидан ташқари) 2000 йил 1 январдан бошлаб 5 йил муддатга истисно тариқасида озод қилинсин.
3.Ушбу имтиёз ҳисобидан тежалган маблағлар Тошкент ҳайвонот боғининг ҳайвонлар ва қушлар коллекцияларини тўлдириш ва бойитиш учун сарфланиши белгилаб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 10 январь,
7-сон