Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ДАВЛАТ БОЖЛАРИ, ЙИҒИМЛАР ҲАМДА СОЛИҚ БЎЛМАГАН БОШҚА ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1993 ЙИЛ 19 АВГУСТДАГИ 423-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий фуқароларга визалар берилганлиги ва уларнинг муддати узайтирилганлиги учун Ички ишлар вазирлиги томонидан ундириладиган хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 январь,
13-сон
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-илованинг IX бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«IX. Ички ишлар вазирлиги бўйича
| 1. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун чиқиш ёки чиқиш-кириш визаси берилганлиги ва унинг амал қилиши қуйидаги муддатга узайтирилганлиги учун: | |
| етти кунгача | 40 АҚШ доллари |
| ўн беш кунгача | 50 АҚШ доллари |
| ўттиз кунгача | 60 АҚШ доллари |
| уч ойгача | 80 АҚШ доллари |
| олти ойгача | 120 АҚШ доллари |
| бир йилгача | 160 АҚШ доллари |
2. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун кўп марталик чиқиш-кириш визаси қуйидаги муддатга расмийлаштирилганлиги учун: |
|
| олти ойгача | 150 АҚШ доллари |
| бир йилгача | 250 АҚШ доллари |
3. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш визаси амал қиладиган муддатга вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини визанинг амал қилиш даврига узайтирганлик учун: |
|
| бир ойгача | 20 АҚШ доллари |
| икки ойгача | 40 АҚШ доллари |
| уч ойгача | 60 АҚШ доллари |
| олти ойгача | 100 АҚШ доллари |
| бир йилгача | 200 АҚШ доллари |
4. МДҲ қатнашчиси бўлган давлатлар фуқароларини, шунингдек МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлардан фуқаролик тўғрисидаги белги мавжуд бўлмаган собиқ СССРнинг паспортлари билан келган шахсларни қуйидаги муддатга вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик учун: |
|
| уч суткадан олти ойгача | 5 АҚШ доллари |
| олти ойдан ортиқ | 10 АҚШ доллари |
5. Хорижий фуқаронинг, шу жумладан МДҲ қатнашчиси бўлган давлат фуқаросининг, ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун ҳужжатлари кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун |
50 АҚШ доллари |
6. Хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида маълумотнома берилганлиги учун |
10 АҚШ доллари |
Изоҳ: виза бир неча марта расмийлаштирилганлиги учун бож ставкаси 10 АҚШ долларига кўпаяди.
Изоҳлар:
1. Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, АҚШ долларида ёки АҚШ долларига нисбатан қайта ҳисоблаб чиқилиб бошқа эркин муомаладаги валютада ундирилади.
2. Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, 16 ёшгача бўлган болалардан ундирилмайди.
3. Тенглик принципига риоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига давлат божи ставкаларини хорижий фуқароларнинг давлатларида ўхшаш хатти-ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ундириладиган йиғимлар ва божларнинг миқдорига мувофиқ хорижий фуқаролар учун кўпайтириш томонга ўзгартиришга рухсат берилсин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 13-модда)