Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2010 10.01.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1758
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 10.01.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1758
Кучга кириш санаси
20.01.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2010
Ҳужжат 20.01.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАХТА ЕТИШТИРУВЧИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИГА ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ НАТИЖАСИДА ОЛИНАДИГАН ЧИГИТДАН ЧИҚАДИГАН ПАХТА ШЕЛУХАСИ ВА КУНЖАРАСИДАН УЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН МИҚДОРНИ ҚАЙТАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 январда 1758-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2010 йил 15 октябрдаги 170-сонли «Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахтани қайта ишлаш натижасида олинадиган чигитдан чиқадиган пахта шелухаси ва кунжарасидан уларга тегишли бўлган миқдорни қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1758-1, 21.10.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-360-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 23-сон, 203-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахтани қайта ишлаш натижасида олинадиган чигитдан чиқадиган пахта шелухаси ва кунжарасидан уларга тегишли бўлган миқдорни қайтариш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ кучга кирган вақтдан бошлаб Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2006 йил 4 августдаги «Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига топширган пахта ҳосилидан уларга тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 169-сонли буйруғи (2006 йил 7 сентябрь, рўйхат рақами 1621 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 36-сон, 364-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Ў. Барноев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2007 йил 30 декабрдаги 236-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахтани қайта ишлаш натижасида олинадиган чигитдан чиқадиган пахта шелухаси ва кунжарасидан уларга тегишли бўлган миқдорни қайтариш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сон қарорига мувофиқ, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари (бундан кейинги ўринларда пахта етиштирувчи хўжаликлар деб юритилади) ихтиёрида қолдириладиган пахта шелухаси ва кунжарасини қайтариш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахта шелухаси ва кунжарасини қайтариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан амалда сотилган пахта хом ашёсидан (уруғлик пахтадан ташқари) ишлаб чиқариладиган техник чигитдан чиқадиган шелуха ва кунжаранинг 70 фоизи улар ихтиёрида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» ва «Ўзпахтасаноат» уюшмалари ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари, пахта шелухаси ва кунжараси маҳсулотларини қишлоқ жойларида ташкил этилган шохобчаларга етказиб беришнинг қулайлигидан келиб чиққан ҳолда пахта тозалаш корхоналарини техник чигит етказиб бериш бўйича ёғ-мой корхоналарига бириктириш дислокациясини ҳар йилнинг 1 ноябригача Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Пахтани қайта ишлаш корхоналари пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан контрактация шартномалари бўйича топширилган пахта хом ашёсидан (уруғлик пахтадан ташқари) ишлаб чиқариладиган техник чигитнинг кутиладиган миқдори тўғрисидаги рўйхатни (реестрни) пахта тайёрлаш мавсуми тугаши билан, лекин 25 ноябрдан кечиктирмаган ҳолда вилоят «Пахтасаноат» бирлашмасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят «Пахтасаноат» бирлашмаси олинган маълумотларни умумлаштириб 5 кун муддатда «Ўзпахтасаноат» уюшмасига, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси вилоятлар бўйича олинган маълумотларни умумлаштириб 5 кун муддатда Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пахтани қайта ишлаш ва ёғ-мой корхоналари ўзаро дислокация асосида пахта етиштирувчи хўжаликларига тегишли техник чигитни айнан қайси ёғ-мой корхонасига жўнатилиши тўғрисидаги биргаликда тасдиқлаган маълумотни жорий йилнинг 25 ноябригача туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига тақдим этади, туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими эса бу маълумот юзасидан 2 кун ичида пахта етиштирувчи хўжаликларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тасдиқланган реестрга асосан, ёғ-мой корхоналари пахта етиштирувчи хўжаликлар билан 1 декабргача шартнома тузади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада хўжаликка хизмат кўрсатувчи шохобча номи ва манзили аниқ кўрсатилиши шарт. Шохобчаларга хўжаликларни бириктиришда уларнинг ўзаро яқин масофада жойлашганлигига эътибор берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пахта етиштирувчи хўжаликларга тегишли техник чигитни пахта тозалаш корхоналаридан ёғ-мой корхоналарига жўнатиш ҳудудий «Пахтасаноат» акциядорлик бирлашмаси, пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари ўртасида тузилган шартномалар ҳамда реестр асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтани қайта ишлаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган жами техник чигит ёғ-мой корхоналарига шартномага мувофиқ тўлиқ ҳажмда жўнатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пахтани қайта ишлаш корхоналари томонидан Ёғ-мой корхоналарига юборилаётган техник чигитнинг, шунингдек Ёғ-мой корхоналари техник чигитни қайта ишлаш натижасида олаётган ва пахта етиштирувчи хўжаликларга қайтариб бераётган пахта шелухаси ҳамда кунжарасининг сифат кўрсаткичларини давлат стандартлари ва техник шартлари талабларига мос бўлишини таъминлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтани қайта ишлаш корхоналари Ёғ-мой корхоналарига юборилаётган техник чигитга, шунингдек Ёғ-мой корхоналари пахта етиштирувчи хўжаликларга қайтариб бераётган пахта шелухаси ва кунжарасига уларнинг мувофиқлик сертификатини (шохобчалардан сотилганда нусхаси ёки кўчирмаси) илова қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Пахта тозалаш корхоналарида пахта хом ашёсини қайта ишлаш натижасида олинадиган техник чигит миқдори, шунингдек Ёғ-мой корхоналари томонидан қайтариб берилиши лозим бўлган пахта шелухаси ва кунжарасининг шартномада кўрсатиладиган ҳажми тасдиқланган меъёрий кўрсаткичлар асосида белгиланади, бунда меъёрий кўрсаткичлар кейинги уч йиллик ўртача кўрсаткичдан паст бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғ-мой корхоналари ушбу меъёрий кўрсаткичлар асосида аниқланган маълумотларни вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ва иқтисодиёт Бош бошқармаларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта шелухаси ва кунжарасини олаётган пахта етиштирувчи хўжаликлар талабига асосан ёғ-мой корхонасида шартномада кўрсатилган маҳсулотларнинг чиқиш миқдори техник чигит қайта ишланган даврдаги ҳақиқий кўрсаткичлар асосида қайта аниқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Пахта етиштирувчи хўжаликларига тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжараси ёғ-мой корхоналари томонидан қишлоқ жойларда ташкил этилган махсус шохобчалар орқали улгуржи баҳоларда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда маҳсулот улгуржи баҳосига маҳсулотни шохобчагача ташиб келтириш ва шохобчаларни сақлаш ва шахобчалардан маҳсулот олувчининг уйига олиб бориш билан боғлиқ харажатлар киритилмайди, бу сарф-харажатлар ёғ-мой корхоналари томонидан биржа савдолари орқали ўсимлик ёғини сотишдан олинадиган қўшимча даромадлар ҳисобига қопланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғ-мой корхоналари туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда ҳар бир туманда пахта етиштирувчи хўжаликлар сони, ҳудудий жойлашувидан келиб чиққан ҳолда пахта шелухаси ва кунжарасини сотиш учун бир ёки бир нечта шохобчаларни очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил қилинган шохобчалар пахта шелухаси ва кунжарасини сақлаш ҳамда сотиш учун зарур бўлган барча жиҳозлар ва асбоб-ускуналар (ўлчаш асбоблари, ёнғинга қарши кураш анжомлари, алоқа воситалари ва бошқалар) билан тўлиқ таъминланишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шохобча мудирлари ҳудуддаги пахта етиштирувчи хўжаликларга тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжарасини шахсан ўзлари Ёғ-мой корхонасидан белгиланган тартибга асосан шохобчага олиб келади ва уларни кирим-чиқим дафтарида қайд этиб боришни таъминлайди. Пахта шелухаси ва кунжарасини пахта етиштирувчи хўжаликларнинг манзилигача олиб бориб бериш хизматини йўлга қўйиш ишларни ташкиллаштиради. Шохобча мудирлари ҳар куни Ёғ-мой корхонасига белгиланган тартибда ҳисобот топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни ёғ-мой корхоналаридан тўғридан-тўғри пахта етиштирувчи хўжаликларга бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси, унинг ҳудудий ёғ-мой корхоналарининг раҳбарлари пахта етиштирувчи хўжаликларга шохобчалар орқали сотиладиган пахта шелухаси ва кунжарасини талон-торожликка йўл қўймаслик чораларини кўради ҳамда пахта етиштирувчи корхоналарга тўлиқ ҳажмда сотилишини таъминлаш мақсадида доимий мониторинг юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий шохобчаларда пахта етиштирувчи хўжаликларга тегишли пахта шелухаси ва кунжарасини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда шохобча мудирлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Пахта етиштирувчи хўжаликларга тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжараси тасдиқланган график асосида, тўлиқ ҳажмда сотилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ҳудуддаги ҳар бир шохобчага туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг масъул ходимларини бириктириб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими пахта етиштирувчи хўжаликларга пахта шелухаси ва кунжарасини тарқатилиш ҳолатини ҳар ойнинг якунида муҳокама этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ёғ-мой корхоналари томонидан пахта етиштирувчи хўжаликларга тегишли бўлган жами пахта шелухаси ва кунжараси ойма-ой график асосида тақсимланиб, шохобчалар орқали шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда, олдиндан тўлиқ пул ўтказиш, ёки хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали нақд пул тўлаш йўли билан сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Пахта етиштирувчи хўжаликларга қайтариладиган пахта шелухаси ва кунжараси уларнинг ёзма топшириғи ёки ишончномаларига асосан бошқа хўжалик юритувчи субъектларга сотилиши қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан ўзларига тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжарасини сотиб олишлари ёзма равишда рад этилганда, Ёғ-мой корхоналари уларни чорва маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарига сотиш мақсадида Республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Туманлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари томонидан пахта етиштирувчи хўжаликларга сотилиши режалаштирилган ва сотилган пахта шелухаси ҳамда кунжарасининг ҳажмлари, муддатлари ва сифати бўйича мониторинг юритилиб, ҳар ойнинг 3 санасигача туман ҳокимига, вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига унинг натижалари бўйича маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари олинган маълумотларни умумлаштириб ҳар ойнинг 5 санасигача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари А. САЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 28 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси раиси М. ҒОФУРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 28 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Ф. ОМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 28 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 28 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 8-модда)