Ҳужжат кучини йўқотган 20.01.2008 07.09.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1621
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 07.09.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1621
Кучга кириш санаси
17.09.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 20.01.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАХТА ЕТИШТИРУВЧИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИГА ТОПШИРГАН ПАХТА ҲОСИЛИДАН УЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН ПАХТА ШЕЛУХА ВА КУНЖАРАСИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 7 сентябрда 1621-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 30 декабрдаги 236-сонли «Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахтани қайта ишлаш натижасида олинадиган чигитдан чиқадиган пахта шелухаси ва кунжарасидан уларга тегишли бўлган миқдорни қайтариш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1758, 10.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига топширган пахта ҳосилидан уларга тегишли бўлган пахта шелуха ва кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисидаги низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 6 ноябрдаги «Топширилган пахта ҳосилидан фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш тўғрисидаги 223-сонли буйруғи (2005 йил 7ноябрь, рўйхат рақами 1519 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами, 2005 йил, 45-сон, 344-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Жўраев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2006 йил 4 августдаги 169-сонли
буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарига топширган пахта ҳосилидан уларга тегишли бўлган пахта шелуха ва кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИ3ОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сонли қарорига мувофиқ ширкат, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари (келгусида пахта етиштирувчи хўжаликлар) ихтиёрида қолдириладиган пахта шелухаси ва кунжарасини қайтариш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан амалда сотилган пахтани қайта ишлашдан ҳосил бўлган пахта кунжараси ва шелухасининг 70 фоизи улар ихтиёрида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноат» ва «Ўзпахтасаноат» уюшмалари ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари, пахта шелухаси ва кунжараси маҳсулотларини қишлоқ жойларида ташкил этилган шохобчаларга етказиб беришнинг қулайлигидан келиб чиққан ҳолда пахта тозалаш корхоналарини техник чигит етказиб бериш бўйича ёғ-мой корхоналарига бириктириш дислокациясини ҳар йилнинг 1 ноябригача Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Пахтани қайта ишлаш корхоналари пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан контрактация шартномалари бўйича топширилган пахта хом ашёсидан (уруғлик пахтадан ташқари) ишлаб чиқариладиган техник чигитнинг кутиладиган миқдори тўғрисидаги рўйхатни (реестрни) пахта тайёрлаш мавсуми тугаши билан, лекин 15 ноябрдан кечиктирмаган ҳолда вилоят «Пахтасаноат» бирлашмасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят «Пахтасаноат» бирлашмаси олинган маълумотларни умумлаштириб 3 кун муддатда «Ўзпахтасаноат» уюшмасига, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси вилоятлар бўйича олинган маълумотларни умумлаштириб 3 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноат» уюшмасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пахтани қайта ишлаш ва ёғ-мой корхоналари ўзаро дислокация асосида пахта етиштирувчи хўжаликларига тегишли техник чигитни айнан қайси ёғ-мой корхонасига жўнатилиши тўғрисидаги биргаликда тасдиқлаган маълумотни жорий йилнинг 21 ноябригача туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига тақдим этади, туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими эса бу маълумот юзасидан 2 кун ичида пахта етиштирувчи хўжаликларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тасдиқланган реестрга асосан, ёғ-мой корхоналари пахта етиштирувчи хўжаликлар билан 1 декабргача шартнома тузади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада хўжаликка хизмат кўрсатувчи шохобча номи ва манзили аниқ кўрсатилиши шарт. Бунда шохобчаларга хўжаликларни бириктиришда уларнинг ўзаро яқинлигига алоҳида эътибор бериш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хўжаликларга тегишли техник чигитни пахта тозалаш корхоналаридан ёғ-мой корхоналарига жўнатиш ҳудудий «Пахтасаноат» акциядорлик бирлашмаси, пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари ўртасида тузилган шартномалар ҳамда реестр асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтани қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқарилган жами техник чигитни ёғ-мой корхоналарига тўлиқ ҳажмда шартномага мутаносиб равишда жўнатишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ёғ-мой корхоналарига юборилаётган техник чигитнинг ҳамда уни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган ва қайтариб берилаётган пахта шелухаси ва кунжарасининг сифат кўрсаткичлари давлат стандартлари ва техник шартлари талабларига мос бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта ишлаш учун юборилаётган техник чигитга, шунингдек қайтариб берилаётган пахта шелухаси ва кунжарасига уларнинг мувофиқлик сертификати (шохобчалардан сотилганда нусхаси ёки кўчирмаси) илова қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Техник чигит миқдори, қайтариб берилиши лозим бўлган пахта шелухаси ва кунжарасининг шартномада кўрсатиладиган ҳажми тасдиқланган меъёрий кўрсаткичлар асосида белгиланади, бунда меъёрий кўрсаткичлар кейинги уч йиллик ўртача кўрсаткичдан паст бўлиши мумкин эмас. Ёғ-мой корхоналари ушбу меъёрий кўрсаткичлар асосида аниқланган маълумотларни вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ва иқтисодиёт Бош бошқармаларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олувчи талабига асосан шартномада кўрсатилган маҳсулотларнинг чиқиш ҳажмлари, техник чигитни қайта ишланган даврдаги ёғ-мой корхонасининг ҳақиқий кўрсаткичлари асосида қайта аниқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Пахта етиштирувчи хўжаликларига тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжараси ёғ-мой корхоналари томонидан қишлоқ жойларда ташкил этилган махсус шохобчалар орқали улгуржи баҳоларда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда маҳсулот улгуржи баҳосига маҳсулотни шохобчагача ташиб келтириш ва шохобчаларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғ-мой корхоналари туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда ҳар бир туманда пахта етиштирувчи хўжаликлар сони, ҳудудий жойлашувидан келиб чиққан ҳолда пахта шелухаси ва кунжарасини сотиш учун бир ёки бир нечта шохобчалар очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ёғ-мой корхоналари пахта етиштирувчи хўжаликларига тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжарасини сотиш шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда ҳақини олдиндан тўлиқ тўлаш ёки чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта етиштирувчи хўжаликларга пахта шелухаси ва кунжараси, улар олишлари лозим бўлган маҳсулот миқдорига нисбатан мутаносиб равишда ойма-ой график асосида тақсимланиб, тўлиқ ҳажмда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ширкат ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг пудратчи ва бошқа ички хўжалик бўлинмаларига тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжараси, миқдори кўрсатилган ва хўжалик раҳбари томонидан тасдиқлаган рўйхат асосида уларнинг ширкатдаги улуши ҳисобидан пул ўтказиш йўли билан сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Пахта етиштирувчи хўжаликларининг топшириғига биноан ёки ишончномалари бўйича уларга қайтариладиган пахта шелуха ва кунжарасини бошқа хўжалик юритувчи субъектларга сотилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта етиштирувчи хўжаликлар ўзларига тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжарасини сотиб олишни ёзма равишда рад этган тақдирда, ёғ-мой корхоналари уларни чорва маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарига сотиш мақсадида Республика товар хом ашё биржаси савдоларига қўйишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пахта етиштирувчи хўжаликларига етказиб бериладиган ҳамда берилган пахта шелухаси ва кунжарасини сотиш ҳажмлари, муддатлари ва сифати бўйича мониторинг юритиш туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан амалга оширилади ва ҳар ойнинг 3 кунигача вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига мониторинг натижаларини тақдим этади. Вилоят Қишлоқ ва сув бошқармаси олинган маълумотларни умумлаштириб ҳар ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноат» уюшмаси, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Фермерлар уюшмаси билан келишилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири ўринбосари А. САЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 8 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноат» уюшмаси раиси М. ҒОФУРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 8 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Э. ЗИКРИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 8 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Фермерлар уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 8 август
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 364-модда)