1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ҚУРИЛИШ ИНШООТЛАРИ УЧУН ҚУРИЛИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ, ТЕХНИК ҚАЙТА ҚУРОЛЛАНТИРИШ, ЛОЙИҲА ТАЙЁРЛАШ, МАТЕРИАЛЛАР, КОНСТРУКЦИЯЛАР ВА ЖИҲОЗЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 9 январда 1757-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июнь 110-сонли «Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақида»ги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги 2002 йил 16 сентябрь 7-сонли қарори билан тасдиқланган низом (2002 йил 2 октябрь, рўйхат рақами 1177— Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 19-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга кирган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси А. ТОХТАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2007 йил 27 ноябрдаги 9-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида низом»га (кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) асосан, танлов ҳужжатларининг техник қисмига талабларни, ҳамда марказлаштирилган манбалар (давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғарма ва Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилган алоҳида тармоқлар ва ташкилотларнинг махсус жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати ёки унинг номидан жалб этиладиган чет эл кредитлари, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари) давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган барча турдаги ишлар ва хизматлар танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказишнинг тартиби, умумий қоидалари ва муддатларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қурилишга, техник қайта қуроллантириш, реконструкция, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш бўйича пудрат савдоларини ўтказиш учун тайёрланган ҳужжатларнинг таркибида мажбурий тартибда танлов ҳужжатларининг техник қисмини ишлаб чиқиш учун асос бўлган лойиҳа ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси давлат экспертизасининг ижобий хулосаси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Танлов савдоси ҳужжатларини экспертиза кўригидан ўтказишда мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларига амал қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мажбурий босқич бўлиб, унда тақдим этилган барча зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги, тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлақонлилиги, баҳолаш мезонлари ва ғолибни аниқлаш жиҳатлари регламентга ва танлов савдоларини ўтказиш тартиботларига риоя этилганлиги текшириб чиқилади ва таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Танлов ва бошқа танлов савдосининг ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, танлов савдолари ўтказиш усули ва услублари қўлланишининг мақсадга мувофиқлиги ва асосланганлигини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда — Давархитектқурилиш деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказишдан мақсад, буюртмачи, танлов савдолари ташкилотчиси ва ишлаб чиқувчилари томонидан танлов ҳужжатларини ишлаб чиқишда, уни Низом шартларига, танлов савдолари ишлаб чиқиш, ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Давархитектқурилиш» танлов ҳужжатларини экспертиза кўригидан ўтказиш учун белгиланган тартибда комиссия ҳайъати таркибини (эксперт органини) тасдиқлайди. Бундан ташқари, нодир ва мураккаб иншоотлар учун тайёрланган танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун шартнома асосида тегишли соҳалардан маслаҳатчилар ва мутахассислар жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танлов ҳужжатлари шундай тарзда ифодаланиши керакки, уни барча оферент-талабгорлар бир хилда ўқиш ва бир хилда тушуниш имконига эга бўлиши лозим. Ишларнинг тафсилотларини ёзишда умум қабул қилинган атама ва номлардан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танлов савдоларини очишда, экспертиза хулосаси танлов комиссиясининг эътиборига етказилади. Экспертиза хулосасида эътирозлар мавжуд бўлганда, уларни бартараф этилганлиги ҳақида материаллар (ҳужжатлар) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Экспертиза томонидан ижобий хулоса берилганидан сўнг, очиқ танлов савдолари ўтказилаётганда, оммавий ахборот воситаларида эълон чоп этилади, ёпиқ танлов савдолари ўтказилаётганда потенциал иштирокчиларга таклифномалар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Танлов савдолари жараёнида иштирок этишга таклифномаларни жўнатиш бўйича эълонларни чоп эттириш, пудратчиларни муддатида тайёргарлик кўришлари ва ўз талабномаларини тақдим этишлари учун етарли бўлган муддатда, лекин эълон чоп этилган кундан эътиборан камида 30 календарь кун ва таклифнома жўнатилган кундан эътиборан 35 кундан кам бўлмаган муддатларда буюртмачи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Экспертизага тақдим этиладиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Буюртмачи экспертизадан ўтказиш учун танлов савдоси ҳужжатларининг тўлиқ тўпламини ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларни ва матбуотда нашр этиш учун тайёрланган эълоннинг тўла матнини тасдиқланган ҳолда кузатув хати билан тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танлов ҳужжатлари қоида тариқасида умумий, техник ва тижорат қисмлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Танлов ҳужжатларининг умумий ва тижорат қисмлари Низомнинг 51, 53-бандлари талабларига мувофиқ тайёрланади. Техник қисми мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Техник қисм — бу талабгорлар ўз танлов таклифларини қийматини ҳисоб-китоб қилиши учун зарур ва етарли бўлган харид қилинаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) миқдори ва характеристикасини, ишларнинг бажарилиш (товар етказиб бериш, хизматлар) муддати, шунингдек танлов савдолари бир босқичда амалга оширилганда танлов савдолари буюртмачиси ва ғолиб томон ўртасида тузиладиган шартномадан сўнгги ҳисоб-китобларини ўзида мужассамлаштирган маълумотлардан иборат ҳужжатлар йиғма жилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки босқичли танлов савдоларини ўтказишда техник қисми биринчи босқичда талабгорлар танлов таклифларини тайёрлашлари учун зарур ва етарли бўлган танлов савдолари предметини тахминий характеристикасини ифодаловчи ҳужжатлардан таркиб топади. Биринчи босқич якунлари бўйича техник қисмнинг таркиби тўғриланади ва бу мазкур банднинг 1-хатбошиси талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Техник қисм қуйидаги таркибда шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва иншоотларни қуриш, техник қайта қуроллантириш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун ўтказиладиган пудрат савдолари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иш лойиҳалар мавжуд бўлганда, «калит билан» топшириш шарти ҳисобга олинган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган локал ресурс ведомостлари (51-шакл тавсия қилинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 5-шакл «Давархитектстрой» қўмитасининг 2003 йил 12 декабрдаги 74-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қурилиш ва монтаж ишларига ҳисоб-китоб ресурсларини тузиш бўйича услубий қўлланма»да келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар локал ресурс ведомостларида қўлланиладиган материал, жиҳоз ва конструкцияларнинг турлари ва русумлари кўрсатилмаган бўлса, материал, жиҳоз ва конструкцияларнинг буюртма спецификациялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) дастлабки техник-иқтисодий асослаш (дастлабки техник иқтисодий ҳисоблаш) ёки техник-иқтисодий асослаш (техник иқтисодий ҳисоблаш) мавжуд бўлган холларда, кейинги ўринларда ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ)2:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларини тайёрлаш учун керакли бўлган ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) материаллари, нарх кўрсаткичлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) асосида ишлаб чиқилган танлов савдолари предметини изоҳлаб берувчи буюртмачининг тушунтириш хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачини лойиҳа ҳужжатларини тўлиқ равишда танлов ғолибига ўз вақтида тақдим этиш тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган кафолат хатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 Изоҳ: ХМИИ (халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари) ва ХХМТ (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг заём маблағлари жалб этилган лойиҳаларни амалга оширишда ТИА (ТИХ)лар асосида ишлаб чиқилган танлов ҳужжатлари тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) асосида «калит билан» топшириш шарти билан бўлган холларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА ТИХ материаллари (нарх кўрсаткичлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг кейинги босқичлардаги лойиҳалаштириш топшириқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи сонли архитектура-режалаштириш топшириғи (кейинги ўринларда — биринчи АРТ деб юритилади) ва иккинчи сонли архитектура-режалаштириш топшириғи (кейинги ўринларда — иккинчи АРТ деб юритилади) ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топографик материаллар ва қурилиш майдони ўрганилган геологик-муҳандислик қидирув материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан бажарилган мавжуд бино ва иншоотларни текширув материаллари (заруратга қараб);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг муҳри ва имзоси билан расмийлаштирилган иш ҳажмларининг ведомостлари (ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) ва лойиҳалаш учун топшириқларда кўзда тутилмаган қўшимча иш ва хизматлар топширилганда пайдо бўлган холларда талабгорга лойиҳаолди ва асосий иш, хизматлар билан биргаликда бажариш учун берилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалаштиришдаги пудрат савдолари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ДТИА (ДТИХ)ларни ишлаб чиқиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан объектни олдиндан жойлашув манзилини келишилганлиги тўғрисидаги қарори (ер участкасини танлаш ҳужжатлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ДТИА (ДТИХ)ларни ишлаб чиқиш топшириқномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга (ДТИА (ДТИХ)лардан ташқари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳалаштиришнинг аввалги босқичда ишлаб чиқилган материаллари (ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи МРТ ва иккинчи МРТ ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар (заруратга қараб);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда расмийлаштирилган мазкур иш турини бажаришга ихтисослаштирилган ташкилот томонидан бажарилган мавжуд бино ва иншоотни текширув материаллари ёки дефект ҳужжатлари (заруратга қараб);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чизма қисми қуйидаги таркибда: топографик материаллар, геологик-муҳандислик қидирув материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг муҳри ва имзоси билан расмийлаштирилган иш ҳажмлари ведомостлари (талабгорга лойиҳалаш учун топшириқларда кўзда тутилмаган қўшимча ва лойиҳаолди иш ёки хизматлар топширилганда тақдим этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий-техник мақсадлардаги маҳсулотларни харид қилиш бўйича савдоларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг харид қилинадиган ускуналар ёки моддий-техник мақсадлардаги маҳсулотларга, бундан ташқари, мазкур ишлар жараёнида керакли бошқа иш ва хизматларга талаби ва бошқа талаб ҳамда тавсифлар юзасидан умумий қисмлардан иборат танлов предметига қўйилган талабларга тушунтириш хати ёки (ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ)лардан кўчирмалар (заруратга қараб);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда расмийлаштирилган харид қилинадиган ускуналар ёки моддий-техник мақсаддаги маҳсулотлар рўйхати, ёки буюртмачининг муҳри ва имзоси билан расмийлаштирилган буюртма спецификациялари ҳамда биргаликда иш ва хизматларнинг рўйхати ёки биргаликда иш ва хизматларнинг локал ресурс ведомостлари (агар танлов савдолари шартлари бўйича биргаликда иш ва хизматлар кўзда тутилган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чизма материаллар: технологик жиҳозларнинг жойлаштириш режалари, ностандарт жиҳозлар ва бошқа чизмалар (заруратга қараб).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси (тегишли Ҳукумат қарорлари билан танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолияти белгиланмаган ишлаб чиқувчиларга қўлланилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит шартномаси ёки банк маълумотномаси ёки қурилишнинг манзил рўйхати ёхуд давлат бошқарув органининг қарори, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ажратиладиган маблағларнинг нархларни кўрсатган ҳолда йўналтириладиган молиялаштириш манбаини аниқловчи инвестор (сармоядор)нинг қарз битимлари ёки бошқа ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат экспертизасининг лойиҳа ҳужжатлари ва бошланғич нархи (пудрат танлов савдолари ўтказишда иш лойиҳаси ишлаб чиқилгандан сўнг) ёки бошланғич нарх бўйича берилган ижобий хулосаси (капитал таъмирлаш учун кичик лойиҳаларни амалга оширилаётганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ)ларни тасдиқлаш тўғрисида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар (пудрат танлов савдоларини ўтказишда ДТИА (ДТИХ) ёки ТИА (ТИХ) ишлаб чиқилгандан сўнг);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат савдоларини ўтказиш услубини аниқловчи ва танлов комиссияси таркибини тасдиқловчи буюртмачининг расмий бошқарув ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдоларини ўтказиш муддатини белгилаган, танлов савдоларида иштирок этиш учун буюртмаларни таъминлаш шаклларини кўриб чиқиб тасдиқлаган, келиб тушган танлов таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонларини кўриб чиқиб тасдиқлаган ва танлов комиссиясини иш регламентини кўриб чиқиб тасдиқлаган танлов комиссиясининг танловолди йиғилиши баённомаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда буюртмачи томонидан тасдиқланган танлов комиссиясининг иш регламенти (тартиби);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг импорт товарлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилишда ускуна, қурилиш метериалллари, конструкциялар, ишлар ва хизматларнинг нархлар конъюнктураси бўйича хулосаси.
(16-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2017 йил 14 июндаги 1/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1757-1, 14.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 671-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Рухсат берувчи ҳужжатлар ва матбуотда нашр этиладиган эълон матни танлов ҳужжатлари таркибида талабгорларга берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Танлов ҳужжатларининг техник ва рухсат берувчи қисми таркибига кирувчи ҳужжатлар рўйхати танлов савдоларининг предмети ва шаклидан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Зарурат туғилганда эксперт органи ўз ваколатига доир масалалар бўйича буюртмачидан кўриб чиқиладиган танлов ҳужжатлари бўйича қўшимча маълумот ёки ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Экспертизада текшириладиган ва таҳлил қилинадиган асосий масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда қуйидаги асосий масалалар текширилади ва таҳлил қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатлари, шу жумладан рухсат берувчи ҳужжатларнинг тўла ҳажмда мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир хил ном, ягона атама ва уларнинг ифода этилишидан фойдаланилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо иштирокчиларига қўйиладиган талабларга амал қилинганлиги (лицензия, етарли иш тажрибасининг борлиги, молиявий ҳолати, техника билан жиҳозланиши, савдонинг аниқ иншоотларига қараб бошқа малака талаблари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифларни техник ва молиявий баҳолашда мезонларни қўллашнинг холисоналиги ва уларнинг аҳамияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларини ишлаб чиқишда Низомнинг, мазкур Низомнинг ҳамда танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ташкил этиш ва қурилишда танлов савдоларини ўтказиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлиги текширилади ва таҳлил қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни таҳлил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Танлов ҳужжатлари бўйича экспертиза хулосаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Танлов ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича танлов савдоси ҳужжатларини тасдиқлаш учун ёки унинг камчиликларини бартараф этиш учун камчиликлари кўрсатилган ҳолда қайта ишлашга тавсия этувчи экспертиза хулосаси тузилади. Экспертиза хулосасининг тавсия этилаётган шакли 1-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хулоса эксперт органининг раҳбари томонидан тасдиқланади ва буюртмачига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Экспертизанинг ижобий хулосаси матбуотда танлов савдоси тўғрисидаги эълонни чоп эттиришга асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ўтказилиши тўғрисидаги матбуотда чоп этиладиган эълон матнининг тавсия этилган шакли 2-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Экспертиза ўтказиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қайта экспертиза кўригидан ўтказиш муддати экспертиза хулосасида кўрсатилган хатолар ва камчиликлар бартараф этилгандан ва буюртмачи (ташкилотчи)нинг қайтадан мурожаат этганидан кейин беш кундан ошмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Танлов савдоси ҳужжатларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш харажатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Танлов савдоси ҳужжатларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ҳамда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш буюртмачи (инвестор) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Танлов ҳужжатларига киритиладиган ўзгаришлар ва қўшимчаларни келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Танлов ҳужжатларига киритиладиган барча ўзгартишлар ва қўшимчалар танлов савдолари бошланишидан аввал «Давархитектқурилиш» билан келишилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Давархитектқурилиш» танлов ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Низомнинг ва бошқа Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига зид бўлганда келишишни рад этиши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Давархитектқурилиш» билан келишилганлик натижалари ҳақида танлов савдолари ташкилотчисини ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Танлов ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, рухсат берувчи ҳужжатлардан ташқари, Давархитектқурилиш билан келишилгандан кейин, барча танлов иштирокчиларига белгиланган тартибда юборилади. Зарур бўлганда танлов таклифларини топшириш муддати узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Танлов ҳужжатларига берилган экспертиза хулосасининг амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Экспертиза хулосасининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатлари таркибига кирувчи техник қисм ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг муддатлари ҳамда танлов савдолари иштирокчилари учун Йўриқномаларнинг (иловалар ва қўйилмалар мазмунини ўзгартиришга) амал қилиш муддати билан чегараланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Экспертиза хулосасининг амал қилиш муддати, танлов ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар натижасида техник қисмининг таркиби ўзгармаса ва Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва мазкур Низомнинг бандларига зид бўлмаса, «Давархитектқурилиш» томонидан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(пудрат ишларига танлов савдолари ўтказилаётганда лойиҳалаштиришнинг босқичи ва лойиҳага берилган экспертиза хулосасининг тасдиқланган санаси ва рақами, материал (жиҳозлар)ни етказиб бериш бўйича танлов савдоларида «етказиб берилаётган маҳсулот рўйхати», лойиҳалаштириш учун ўтказилаётган танлов савдоларида — «лойиҳалаштириш учун топшириқнома, иш ҳажмлари ведомостлари» кўрсатилади)
Экспертизага тақдим этилган ҳужжатлар:
1. Матбуотда чоп этиладиган эълон шакли (очиқ танлов савдоларини ўтказишда). 2. Рухсат берувчи ҳужжатлар. 3. Савдода иштирок этишга таклифнома. 4. Контрактнинг умумий шартлари (пудрат ишларига ўтказилаётган танлов савдоларига).
5. Савдо иштирокчиларига йўриқномалар. 6. Талабгорнинг савдода қатнашишга буюртмаси шакли. 7. Контракт лойиҳаси. 8. Техник ҳужжатлар.
Экспертиза комиссиясининг эътироз ва таклифлари (экспертиза натижалари)
Эксперт комиссияси томонидан танлов ҳужжатларининг қуйидаги бўлимлари кўриб чиқилди: матбуотда чоп этиладиган эълон матни, (очиқ турдаги танлов савдолари ўтказилаётганда) рухсат берувчи ҳужжатлар, савдода иштирок этишга таклифнома, шартноманинг умумий шартлари (пудрат ишларига ўтказилаётган танлов савдоларига), савдо иштирокчиларига йўриқномалар, талабгорнинг савдода қатнашишга буюртмаси шакли, шартнома лойиҳаси, техник ҳужжатлари;
объектининг пудрат («калити билан» шарти билан) (жиҳозлар (материаллар) етказиб бериш ёки иш лойиҳа (ИЛ), ДТИА, ТИА, ДТИХ, ТИХни ишлаб чиқиш) шартномасини тузиш учун тасдиқлаш тавсия этилади (йўл қўйилган камчиликларни инобатга олиб) ёки қайта ишлаш учун қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона ва ташкилотлар диққатига! ____________________________________________________
(буюртмачи ёки танлов савдолари ташкилотчисининг номи)
ТАНЛОВ САВДОСИ ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Ишларнинг тугалланиш муддати: _______________________________________ Буюртмачи: _________________________________________________________ Жойлашган манзили: _________________________________________________ Лойиҳани молиялаштириш __________________ ҳисобидан амалга оширилади. Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: улар танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлаб чиқариш базалари, ишларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ва мутахассислар захираларининг мавжудлиги, танловга қўйилган объектга ўхшаш иншоотларда ишлаганлик тажрибаси ва кўникмаларига, шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик муомала ва ҳуқуқий лаёқатга эга бўлишлари лозим. Савдода қатнашиш ва танлов савдоси ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси _________________________га, қуйидаги манзилга ____________________________ тел: _____________ мурожаат қилишлари мумкин. Ҳужжатларнинг бир тўплами (комплект) қиймати: ____________________ сўм
Таклифлар (оферталар) савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати оферталар очилиши куни ва соати.
Таклифлар (оферталар) очилиши, уларни матбуотда чоп этилган кундан бошлаб камида 30 кундан кейин, қуйидаги манзилда ____________________________ соат _______да ____________________________________ биносида ўтказилади. Эълон ___________________________________ газетасида чоп этилади.
Буюртмачининг раҳбари ёки савдо ташкилотчиси:
(сана, имзо)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 7-модда; 2017 й., 28-сон, 671-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)