ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
МАЖБУРИЙ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ТОВАРЛАР (МАҲСУЛОТЛАР)НИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШ ВА УНИНГ ҲУДУДИДАН ОЛИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 7 январда 901-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 июндаги П-3,01-02/16-45-сонли «Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган товарлар (маҳсулотлар)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 901-5, 01.07.2016 й.) асосан 2016 йил 5 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори нормалари тўғридан-тўғри амал қилишининг таъминланиши, шунингдек «Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатининг бир хил қўлланилиши мақсадида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган товарлар (маҳсулотлар)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2000 йил 26 февраль, рўйхат рақами 901 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил 5-сон) мазкур қарор иловасига* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори Р. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 декабрь,
10-п-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 декабрь,
01-02/16-40-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 4-модда)