Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2026 11.12.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1747
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 11.12.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1747
Кучга кириш санаси
21.12.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2026
Ҳужжат 21.12.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АВИАКОРХОНАЛАРИДА ТИББИЙ-УЧИШ ЭКСПЕРТ КОМИССИЯЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 11 декабрда 1747-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 30 январдаги 13-н-сонли ««Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1747-3, 09.02.2026 й.) асосан 2026 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсиялари (Чикаго конвенциясига 1-илова «Авиация ходимларига гувоҳнома бериш») ни инобатга олган ҳолда парвоз хавфсизлигини тиббий таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Ҳ.О. ТРОБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 15 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167-сон

Ўзбекистон Республикасининг Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
2007 йил 15 ноябрдаги 167-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (IКАО) cтандартлари талабларига («Авиация ходимларига гувоҳнома бериш» Чикаго конвенциясига 1-илова) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширадиган тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур ҳужжатда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация ходимлари — фаолиятлари учишни ташкил қилиш, бажариш ва таъминлаш, шунингдек ҳаво қатновига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЭК — фуқаро авиацияси тиббий муассасалари ҳузурида ташкил этиладиган Тиббий-учиш эксперт комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-учиш экспертизаси (ТУЭ) — саломатликларининг аҳволи бўйича учиш хавфсизлигини кафотлайдиган шахсларни танлаб олиш ва уларни учиш ишларида сақлаб туриш ҳамда касбий омилларнинг инсон организмига таъсирини ўрганиш мақсадига эга бўлган авиация тиббиётининг етакчи йўналиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФА — фуқаро авиацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дававианазорат — Ўзбекистон Республикасининг Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — гувоҳнома олишни (муддатини узайтиришни) сўраб Дававианазоратга ёзма ариза тақдим қилган ТУЭК;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХФАТ — Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТСҚ — тиббий санитария қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнома — Дававианазорат томонидан берилган, белгиланган талабларга мувофиқ аризада кўрсатилган соҳада фаолият олиб боришга қодирлигини ва белгиланган муддат давомида тиббий экспертизани амалга ошириш қобилиятини тасдиқловчи белгиланган намунадаги расмий ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТУЭК — Дававианазорат ҳузурида ташкил этиладиган Марказий тиббий-учиш эксперт комиссияси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЭК аъзоси — авиация тиббиёти соҳасида тайёргарликдан ўтган, амалий малакага ва авиацияда иш тажрибасига эга бўлган гувоҳнома олиш учун тиббий кўрикдан ўтиш бўйича талаблар белгиланган авиаходимларнинг соғлиқлари ҳолати бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш учун Дававианазорат томонидан тайинланадиган шифокор;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МОК — малака ошириш курслари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. МТУЭК қарори билан тайинланадиган ТУЭК Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни амалга ошириш мақсадида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ТУЭК тайинлаш тўғрисида қарор мазкур Низомда белгиланган тартибда гувоҳнома бериш йўли билан ТУЭК тайинлаш жараёнини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ТУЭКни тайинлаш жараёнидан ўтмаган ва тегишли гувоҳномага эга бўлмаган тиббий муассасалар ТУЭК ваколатига кирувчи фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ТУЭКни тайинлаш жараёни мажбурий бўлиб, бепул ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тайинланган ТУЭК фаолияти устидан назорат режали ва режадан ташқари инспекция текширувлари ўтказиб туриш орқали ТУЭК томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ТУЭК фаолиятининг белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилишни амалга ошириш учун гувоҳнома эгаси гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида гувоҳнома берилган пайтдаги шароитларнинг ўзгарганлиги тўғрисида МТУЭКни хабардор қилиб туриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ТУЭК ни тайинлаш босқичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ТУЭК тайинлаш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ариза берувчи томонидан зарур ҳужжатлар тўпламини илова қилган ҳолда ариза тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аризанинг қабул қилиш ва мазкур Низом талабларига мувофиқ ариза берувчини текширувдан ўтказиш бўйича ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инспекция текшируви натижаларини таҳлил қилиш ва гувоҳнома бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) гувоҳномани расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ва бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайинлашнинг ҳар бири ижобий натижа берсагина, кейинги босқичга ўтилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Гувоҳнома олиш учун ариза бериш ва аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гувоҳнома олиш учун ариза ва зарур ҳужжатларнинг тўплами хат билан бирга ариза берувчи томонидан МТУЭКга ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза берувчи ариза беришда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) мувофиқ муайян талаблар белгиланган авиамутахассисларга тиббий хулоса бериш учун ўзининг имкониятларини тасдиқлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ариза МТУЭК раиси номига берилади ва қуйидагича расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гувоҳнома олиш учун ариза (биринчи марта берилаётганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганда уни узайтириш учун ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) амалдаги гувоҳномага ўзгартиришлар киритиш учун ариза.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Гувоҳнома биринчи марта олинаётганда, узайтирилаётганда ва унга ўзгартиришлар киритилаётганда аризанинг шакли ўзгаришсиз қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзгартишлар киритилаётганда аризада фақатгина ўзгартирилаётган маълумотлар ва ҳужжатлар ёки ҳужжатларнинг алоҳида қисмлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида авиакорхона маъмурияти билан тузилган шартномалар нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ТУЭК тўғрисидаги Низомнинг тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) амалдаги санитария нормаларига мувофиқ ходимларни ва зарур жиҳозларни жойлаштиришга мулк ҳуқуқи асосида ёки ижара ёхуд бошқа асосларда тегишли бўлган биноларнинг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бўлинмалар ва хоналарнинг авиаходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширишни таъминлайдиган асбоблар, жиҳозлар, тиббий техника ва бошқа мулклар билан жиҳозланганлиги рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тиббий муассаса раҳбари томонидан имзоланган ва тасдиқланган, авиаходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги тўғрисидаги маълумотлар (ушбу Низомнинг 2-иловаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) тасдиқланган штатлар жадвали, мутахассисларнинг амалдаги сони ва эгаллаган лавозимлар тўғрисида маълумотлар билан бирга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) охирги 3 йил учун белгиланган шаклдаги йиллик ҳисобот (илгаридан фаолият кўрсатаётган ТУЭК учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) кўрсатилган фаолият турларини бажарувчи функционал бўлинмалар бўйича олдинги йил иши тўғрисида ҳисобот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЭК тайинлашга гувоҳнома бериш ҳақида қарор қабул қилишнинг умумий муддати ариза Дававианазоратда рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб 20 кундан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Гувоҳнома олиш учун аризани дастлабки баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аризани ва зарур ҳужжатларни дастлабки баҳолаш зарур ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини баҳолаш ва МТУЭК томонидан инспекция текшируви ўтказилгунга қадар бартараф этилиши зарур бўлган номувофиқликларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳужжатлар сифатсиз тайёрланганда, зарур ҳужжатлар камчиликлари кўрсатилган ҳолда ариза берувчига қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камчиликлар тузатилгач, ариза берувчи зарур ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун топширади. Бундай ҳолда, ТУЭК тайинлаш бўйича ишларни бошлаш санасини ҳисоблаш аризани ва асословчи ҳужжатларни МТУЭКга қайтадан топшириш вақтидан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аризанинг кўриб чиқилиши ва асословчи ҳужжатларнинг экспертиза қилиниш натижалари ижобий бўлганда МТУЭК инспекция текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ариза берувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ТУЭК ни тайинлаш учун инспекция текшируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. МТУЭКнинг инспекция текшируви ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан Дававианазорат бошлиғининг буйруғи билан комиссия таркиби ва уни ўтказиш муддатлари аниқланади. Текширув Дававианазорат томонидан белгиланадиган намунавий дастурга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Инспекция текширувини ўтказишдан мақсад ариза берувчи белгиланган талабларга жавоб бериши ва аризага илова қилинган зарур ҳужжатларнинг амалдаги ҳолатини тўғри акс эттиришидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ариза берувчининг инспекция текшируви текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Инспекция текширувини ўтказишда аппаратлар ва ускуналар, тиббий ҳужжатлар ва иш юритиш кўрикдан ўтказилади, авиаходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни таъминлайдиган ҳар бир бўлинма ва хона фаолияти таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Аппаратлар ва ускуналар, тиббий ҳужжатлар ва иш юритишни кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ариза берувчи ва бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланадиган эксперт томонидан имзоланган ушбу Низомнинг 3-4-иловаларида келтирилган шакл бўйича муассаса аппаратлари ва жиҳозларини текшириш далолатномаси ва тиббиёт ҳужжатлари ва иш юритишни текшириш далолатномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Инспекция текшируви натижалари ҳар бир йўналишдаги инспекция текшируви бўйича ҳисоботлар кўринишида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номувофиқликлар аниқланганда, ҳисоботларнинг нусхалари номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш учун ариза берувчига берилади. Ҳисобот шакли ва уни расмийлаштириш тартиби Дававианазорат томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўтказилган ишларнинг натижаси, комиссиянинг хулосалари ва бажарилиши мажбурий бўлган тавсиялари акс эттирилган комплекс хулосаси инспекция текшируви натижалари бўйича якуний ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комплекс хулоса инспекция комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва МТУЭК раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Комплекс хулосанинг бир нусхаси икки иш кунидан кечиктирмасдан ариза берувчига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агар инспекция текшируви натижалари бўйича гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида хулосага келинган бўлса, қайта ариза бериш олдинги инспекция текшируви тугагандан сўнг олти ой ўтгач ариза берувчи томонидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ТУЭ нинг ташкил қилиниши ва ўтказилиш сифатини, парвозларни ва соғломлаштириш-реабилитация тадбирларининг таъминланишини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Учувчилар ва диспетчерлар таркибини, борткузатувчиларни, курсантларни ва фуқаро авиацияси ўқув юртларига кираётган номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш тиббий-учиш экспертизаси бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ ўтказилади. Бунда ўтказилаётган фаолиятнинг амалга оширилиш шароитлари ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. ТУЭК фаолиятини баҳолашда терапевтик, неврологик, отоларингология, офтальмология, хирургик, гинекологик экспертизаларининг ва авиация мутахассисларини тиббий кўрикдан ўтказишда қатнашувчи клиник-диагностика бўлимлари (хоналари)нинг ҳажми ва сифати аниқланади, шунингдек зарур мутахассислар (эндокринолог, уролог, дерматолог, психолог ва б.) томонидан қўшимча малакали маслаҳатлар ўтказиш имконияти тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. ТУЭКнинг фаолиятини баҳолашда авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари ва даволаш-профилактика тадбирларининг бажарилиши, шунингдек иш юритишнинг ҳолати таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. ТУЭК аъзоларининг ва бошқа авиация шифокорларининг касбий тайёргарлик даражаси клиник мутахассисликлар, авиация тиббиёти ва авиациядаги иш тажрибаси бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ходимларнинг малакасига ва ТУЭК ишини ташкил этилишига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. ТУЭК қуйидаги мутахассислардан ташкил топиши керак: ТУЭК раиси, шифокор-экспертлар (терапевт, невропатолог, отоларинголог, офтальмолог, хирург), котиб ва хона тиббий ҳамшираси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Охирги эксперт қарорини чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) назарда тутилган психолог, стоматолог, гинеколог, эндокринолог ва дерматовенерологнинг тиббий текшируви талаб қилинади. Айрим ҳолларда, ТУЭК таркибида ишлаш учун ФА корхоналари ТСҚ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш муассасаларининг малакали мутахассисларини ТУЭ қўлланма ҳужжатлари билан таништиргандан кейингина, МТУЭК билан келишган ҳолда жалб этишга рухсат этилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Эксперт лавозимига тиббиёт ўқув муассасасининг даволаш факультетини тугатган олий маълумотли ва мутахассислиги бўйича камида 5 йил, ФА да камида 2 йил иш стажига, 1-малака тоифасига эга бўлган шифокор тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Шифокор-эксперт 5 йилда камида бир марта ўз мутахассислиги бўйича малакасини ошириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Шифокор-экспертлар учун авиация тиббиёти бўйича ўқувни ўташ мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. ТУЭК мутахассислари уларнинг раҳбари томонидан тасдиқланган шифокор-экспертнинг мансаб йўриқномасига эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. ТУЭК таркиби тўлиқ бўлмаганда тиббий кўрикдан ўтказиш ман этилади. ТУЭК раиси бўлмаган вақтда унинг вазифалари бошқа тажрибали экспертга юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифокор-экспертларнинг ва ТУЭК раисининг бир неча лавозимларда ва ўриндошлик асосида ишлашига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ҳар бир эксперт ўз функционал мажбуриятларини, жавобгарлигини билиши керак ва тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш мақсадида уни ўтказиш тизимини такомиллаштириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ҳар бир эксперт ФА фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларнинг ФА авиаходимларини тиббий кўрикдан ўтказишга тааллуқли қўлланма ҳужжатларини, тиббий ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштиришни (авиаходимнинг тиббий китобчаси, диспансер кузатуви дафтари, 30 Л шакли) билиш, шунингдек компьютер саводхонлигига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Авиаходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширишни ташкил этиш учун биноларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. ТУЭК санитария нормалари ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг талабларига мувофиқ ходимларни ва зарур жиҳозларни жойлаштириш учун, мулк ҳуқуқи асосида ёки ижара ёхуд бошқа асосларда тегишли бўлган етарлича миқдордаги биноларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ҳар бир шифокор-эксперт алоҳида хонага (офтальмолог ва отоларинголог шифокорларининг хоналари узунлиги 5 метрдан кам бўлмаслиги ва махсус текширув ўтказиш учун офтальмолог — қоронғилаштирилган, отоларинголог эса — ташқи товушдан изоляцияланган қўшимча хоналарга) эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. ТУЭК котиби алоҳида кабинет ва авиаходимларнинг шахсий иш жилдларини сақлаш учун хонага эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Бинонинг олд томонида тиббий муассасанинг номи ва унинг иш тартиби ёзилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. ТУЭК иши учун стационар, клиник-биохимик лаборатория, функционал диагностика бўлинмасига эга бўлган диагностик база мавжуд бўлиши керак, зарурият бўлганда эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган муассасалари ва илмий-тадқиқот лабораторияларидан шартнома асосида ўрнатилган тартибда фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Техник жиҳозланишга талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. ТУЭК ўтказиш учун зарур бўлган тиббий аппаратлар ва ускуналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низом (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) талабларига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Тиббий аппаратлар ва ускуналар рўйхати асосланган ҳолда кенгайтирилиши мумкин. Эскирган аппаратлар замонавийларига алмаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Ариза берувчига ТУЭК гувоҳномасини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ушбу Низомнинг IV—IX-бўлимлари талабларига жавоб берадиган ТУЭКга белгиланган намунадаги гувоҳнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор МТУЭК томонидан аризани баҳолаш ва ўтказилган инспекция текшируви натижалари бўйича қабул қилинади ва Дававианазорат бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Гувоҳнома қатъий ҳисобда турувчи бланкаларда ушбу Низомнинг 5-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳномаларнинг берилиши «Гувоҳномалар берилишини ҳисобга олиш журнали»да қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Гувоҳнома комплекс хулоса асосида фақат унда ижобий натижалар бўлса ва гувоҳнома бериш мумкинлиги тўғрисида қайд этилган бўлса, комплекс хулосада кўрсатилган барча шартлар (талаблар) бажарилган бўлиб ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилиб, гувоҳнома расмийлаштирилади ва топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати МТУЭК қарорига кўра текширишнинг амалдаги натижаларини ҳисобга олган ҳолда, лекин 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Гувоҳнома Дававианазорат бошлиғи томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ушбу Низомнинг 6-иловасида келтирилган шакл бўйича Дававианазорат бошлиғи томонидан имзоланадиган ва гербли муҳр билан тасдиқланадиган ТУЭК аъзоларининг тайинланган таркиби ва ТУЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш рухсат этилган авиаходимлар рўйхати ТУЭК тайинлаш тўғрисидаги гувоҳномага илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. ТУЭК аъзолари таркибининг ўзгариши гувоҳнома эгасининг номзодларга тааллуқли зарур ҳужжатлар аризага илова қилинган ҳолда ёзма мурожаати бўйича киритилади. МТУЭК қарори ижобий бўлганда, гувоҳноманинг иловасини алмаштириш йўли билан унга ўзгаришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ариза берувчига гувоҳноманинг асл нусхаси берилади, Дававианазоратда эса унинг нусхаси сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Гувоҳнома йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, унинг эгасининг аризасига кўра гувоҳноманинг дубликати расмийлаштирилиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида 2 ой олдин гувоҳноманинг эгаси томонидан гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Гувоҳномани навбатдаги муддатга узайтириш ва расмийлаштириш жараёни биринчи маротаба ТУЭК тайинлаш жараёни сингари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида ўзгаришлар бўлмаган ҳужжатларни қайтадан топширмасликка рухсат этилади. Бундай ҳолда тегишли ҳужжат умумий реестрга изоҳ («ўзгаришсиз», «олдин тақдим этилган») билан бирга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Истисно тариқасида Дававианазорат гувоҳноманинг амал қилиш муддатини бир ойгача бўлган муддатга узайтириши мумкин. Бундай ҳолда гувоҳноманинг амал қилиш муддатининг узайтирилиши МТУЭК қарори билан ва гувоҳномага тегишли ёзувни киритган ҳолда расмийлаштирилиб, Дававианазорат бошлиғи томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Навбатдаги муддатга гувоҳнома ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ариза берувчи Дававианазоратга илгари берилган гувоҳноманинг асл нусхасини қайтариши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII. Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш ёки бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш ТУЭК томонидан ушбу Низомда белгиланган талаблар бузилган ҳолларда, ТУЭК инспекция текшируви натижаларининг хулосалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор МТУЭК раиси томонидан тасдиқланган ТУЭК инспекция текшируви далолатномаси асосида Дававианазорат бошлиғи томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг икки кунлик муддат ичида тиббий муассаса раҳбарига (агар ТУЭК унинг таркибида фаолият кўрсатаётган бўлса) ёки ТУЭК раисига (агар мустақил фаолият олиб бораётган бўлса) ва тегишли авиакорхоналар раҳбарларига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Гувоҳнома эгаси гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб турилганлиги, тугатилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида хабар олганда, ўз фаолиятини тўхтатиши ва уч кунлик муддат ичида гувоҳноманинг асл нусхасини Дававианазоратга қайтариб бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Амал қилиши тўхтатилган гувоҳноманинг тикланиши гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлган номувофиқликлар бартараф этилиб, аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режаси тақдим этилгандан сўнггина МТУЭК қарорига кўра ТУЭК гувоҳномасининг асл нусхасини қайтариб берилишидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Номувофиқликлар ҳақиқатан ҳам бартараф этилганлигини текшириш мақсадида МТУЭК томонидан режадан ташқари инспекция текшируви амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIII. ТУЭК фаолияти устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. ТУЭК фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида МТУЭК бир йилда бир марта ўтказилиши мумкин бўлган инспекция текширувларини ўтказишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. ТУЭК иш сифати устидан шикоятлар ва ушбу Низом талаблари бузилганлиги тўғрисида маълумотлар тушган ҳолларда Дававианазорат раҳбариятининг қарорига биноан ТУЭК фаолиятини режадан ташқари инспекция текшируви ўтказилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Инспекция текшируви вақтида ТУЭК раиси (у бўлмаганда унинг вазифасини бажарувчи раис) керакли ҳужжатларни тақдим этиши ва уни ўтказиш учун шароитларни таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Ўтказилган назорат натижаси бўйича ТУЭК фаолияти текширилганлиги тўғрисидаги хулосалар ва тавсиялар билан бирга далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ф.Г. Назиров
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 9 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғига ‎

‎‎
‎‎Авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлашни ўтказиш учун
‎АРИЗА

‎__________________________________________________________________
‎(ТУЭК номи)

‎‎юридик манзили:___________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎телефон___________________________Факс____________________________
‎___________________________________________________________номидан

‎‎(раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О.)

‎‎авиация ходимларининг амалдаги норматив талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун ТУЭК тайинлашни сўрайди.
‎ТУЭК фаолиятига қўйиладиган барча шартлар ва талабларни бажаришни ўз зиммамга оламан.
‎ТУЭК тайинлаш керак бўлган ТУЭК фаолияти доирасининг тавсифи:
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎Қўшимча маълумотлар_______________________________________________
‎__________________________________________________________________

‎Қуйидаги зарур ҳужжатлар илова қилинади:
‎1. ___________________________________
‎2. ___________________________________
‎3. ___________________________________
‎4. ___________________________________
‎5. ___________________________________
‎6. ___________________________________

‎‎
‎Раҳбар____________________________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О.)

М.Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎ТУЭК аъзоларининг
‎ТАРКИБИ

‎‎
‎____________________________________________________________________

‎‎(ТУЭК номи)

Ф.И.О. ‎ Мутахассислиги ва лавозими ‎ Малака тоифаси, илмий даражаси
‎(қайси йилда берилган ёки тасдиқланган) ‎
Авиатиббиёт бўйича ихтисослиги
‎(қайси йилда) ‎
Асосий иши бўйича МОК
‎(қайси йилда, қачон) ‎
Иш стажи
‎(умумий ва ФА) ‎
Тиббиёт ўқув муассасасининг ва факультетнинг номи, диплом рақами ва берилган санаси‎
‎‎
‎‎ТУЭК раиси _______________________________________________________

‎‎(имзоси ва Ф.И.О.)

М.Ў.‎

‎‎
‎200___й. «____»__________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Муассасанинг аппаратлари ва жиҳозларини текшириш
‎далолатномаси

ТУЭК тиббий муассасанинг номи:
‎___________________________________________________________________

‎Эксперт____________________________________________________________
Т/р Фаолият мезонлари Баҳо +/–

1.‎

Тиббий ускунанинг техник ҳужжатлари мавжудлиги: техник таъриф, паспорт, техник хизмат кўрсатиш журнали ва б.

2.‎

Тиббий ускунанинг техник ҳолати: созлиги, имкониятларидан қай даражада фойдаланиб бўлиши, фойдаланиш муддатлари, маънавий эскириш.

3.‎

Нормативларга нисбатан тиббий ускуналар билан таъминланганлик.

4.‎

Метрологик назорат ва унинг ўз вақтида ўтказилиши, метрологик ташкилотлар билан шартномалар мавжудлиги.

5.‎

Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг ташкил этилганлиги, таъмирловчи ташкилотлар билан шартномалар мавжудлиги.

6.‎

Хавфсизлик техникасининг ҳолати: эксплуатация ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ва йўриқномаларнинг мавжудлиги, хавфсизлик техникаси бўйича кириш ва навбатдаги ўрганишларнинг ўтказилганлиги, махсус кийим ва ҳимоя воситалари билан таъминланганлик.

‎Сана: 20___й. «______»__________________

_______________________‎

‎‎____________________

(ариза берувчининг имзоси)

(Ф.И.О.)

Экспертнинг хулосаси:

Сана: 20___й. «______»__________________

‎‎
_______________________‎

‎‎
____________________

(экспертнинг имзоси)

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Тиббиёт ҳужжатлари ва иш юритилишини текшириш
‎далолатномаси

ТУЭК тиббий муассасанинг номи:
‎___________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________

‎Эксперт____________________________________________________________
Т/р Фаолият кўрсаткичлари Баҳо +/–

1.‎

Ҳисобга олиш-ҳисобот ҳужжатларининг мавжудлиги.

2.‎

Ҳисобга олиш ҳужжатларининг олиб борилиш сифати: шикоят ва анамнез, объектив статус, қўшимча тадқиқотлар, маслаҳатлар, ташхис, даволаш, динамик кузатув ва касаллик бўйича эпикриз.

3.‎

Иш юритишнинг белгиланган норматив қоидаларига риоя этиш.

4.‎

Тиббий ҳужжатларнинг архивда сақланиши: шартлари ва муддатларига риоя этиш; ҳужжатларни йўқ қилиш тўғрисидаги далолатномаларнинг мавжудлиги.

5.‎

Ҳисоботларнинг ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши.

6.‎

Ҳисобга олиш-ҳисобот ҳужжатлари сифатини назорат қилиш.

7.‎

Оргтехникадан фойдаланиш.‎ ‎‎

‎Сана: 20___й. «______»__________________

_______________________‎

‎‎____________________

(ариза берувчининг имзоси)

(Ф.И.О.)

Экспертнинг хулосаси:

Сана: 20___й. «______»__________________

‎‎
_______________________‎

‎‎
____________________

(экспертнинг имзоси)

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

‎Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ТУЭК
‎ГУВОҲНОМАСИ

‎‎
‎Ушбу гувоҳнома орқали _________________________________________ТУЭК

‎‎(ташкилот номи ва манзили)

‎‎гувоҳноманинг ажралмас қисми ҳисобланган махсус иловадаги шартлар ва чекловларга мувофиқ авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси тиббий-учиш эксперт комиссияси сифатида тасдиқланади.

‎Ушбу гувоҳнома бошқаларга берилиши мумкин эмас.
‎Унинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

‎Кучга кириш вақти _____________
‎______________гача ҳақиқийдир.

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи
‎__________________________ ‎

(Ф.И.О., имзо)‎

М.Ў.‎

‎‎‎Биринчи марта гувоҳнома берилган сана: 200___й. «_____»_________________‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЭК гувоҳномасига ______ - илова

‎А қисм. ________________________ТСҚ ТУЭК тайинланган аъзолари
Т/р Фамилияси, исми, отасининг исми Мутахассислиги Лавозими

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

‎В қисм. ТУЭКга қуйидаги авиаходимларни тиббий кўрикдан ўтказишга рухсат этилган _____________________________________________________.

(авиаходимлар исм-шарифи)

‎‎
‎Кучга кириш вақти _____________

‎‎
Дававианазорат бошлиғи
‎‎___________________________

М.Ў.

(Ф.И.О., имзо)

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 525-модда; 2016 й., 18-сон, 207-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2023 й., 10/23/1747-2/0473-сон)