Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Аудиторлик фаолияти тўғрисида маълумот шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 29 ноябрда 1744-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сонли «Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2515, 09.10.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сонли «Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 155-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида маълумот» шакли 1-иловага мувофиқ;
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида маълумот» шаклини тўлдириш бўйича қоидалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 октябрь,
98-сон
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида маълумот» шакли
20___ йил ____________учун
20___ йил ____________учун
| Аудиторлик ташкилотининг номи | |
| Почта манзили | |
| Лицензия тури, рақами ва берилган санаси | |
| Устав капитали | |
| Солиқ тўловчининг идентификация рақами | |
| Аудиторларнинг жамоат бирлашмасида аъзолиги | |
| Телефон/факс, E-mail | |
I. Аудиторлик ташкилоти раҳбари
|
Кўрсаткичлар номи |
Сатр рақами |
|
| Раҳбарнинг фамилияси, исми ва шарифи | 01 | |
| Раҳбарнинг лавозимга тайинланган санаси | 02 | |
| Паспорт маълумотлари ва яшаш жойи | 03 | |
| Раҳбарга берилган аудитор малака сертификатининг рақами ва санаси | 04 | |
| Малака ошириш курсини ўтган жойи ва санаси | 05 | |
| Раҳбарнинг аттестациядан ўтганлиги | 06 | |
II. Ташкилот ходимларининг сони:
|
Кўрсаткичлар номи |
Сатр рақами |
Ҳисобот санасига |
| 1 | 2 | 3 |
| Ходимлар сони — жами, | 07 | |
| улардан аудиторлар | 08 | |
| Шу жумладан: | | |
| а) штатдаги аудиторлар | 09 | |
| б) фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлаётган аудиторлар | 10 | |
Аудиторлар тўғрисида маълумот (штатдаги ва фуқаролик- ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича жалб қилинганлар):
| Аудиторнинг фамилияси, исми ва шарифи | Лавозимга тайинланган сана | Аудитор малака сертификатининг рақами ва санаси | Малака оширишдан ўтган санаси ва жойи |
| 1 | 2 | 3 | 4 |
III. Кўрсатилган хизматлар ҳажми
| Кўрсаткичлар номи | Сатр рақами | Ҳисобот даврида | Ўтган йилнинг тегишли даврида | ||
| аудиторлик хизматлари кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар сони | хизматлар суммаси | аудиторлик хизматлари кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар сони | хизматлар суммаси | ||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
| Аудиторлик хизматлари ҳажми — жами, | 11 | | | | |
| шу жумладан: | | | | | |
| а) мажбурий аудиторлик текширувлари | 12 | | | | |
| б) ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари | 13 | | | | |
| в) профессионал хизматлар | 14 | | | | |
IV. Аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар
| Кўрсаткичлар номи | Сатр рақами | Ҳисобот даврида | |
| сони | хизматлар суммаси | ||
| 1 | 2 | 3 | 4 |
| Мажбурий ва ташаббус тарзида аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар — жами, | 15 | | |
| шу жумладан, асосий фаолияти бўйича хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги соҳаларга тааллуқлилиги: | | | |
| саноат (енгил ва озиқ-овқат саноати, электроэнергетика бундан мустасно) | 16 | | |
| енгил ва озиқ-овқат саноати | 17 | | |
| электроэнергетика | 18 | | |
| қурилиш | 19 | | |
| транспорт, алоқа | 20 | | |
| қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги | 21 | | |
| савдо ва умумий овқатланиш | 22 | | |
| бошқалар | 23 | | |
V. Аудиторлик хулосалари бўйича маълумотлар
| Кўрсаткичлар номи | Сатр рақами | Ҳисобот даврида | |||
| жами | шу жумладан: | ||||
| ижобий хулосалар | салбий хулосалар | аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиш | |||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
| Берилган аудиторлик хулосаларининг сони — жами, | 24 | | | | |
| шу жумладан: | | | | | |
| мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган корхоналар бўйича | 25 | | | | |
| ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича | 26 | | | | |
| Аудиторлик ташкилотининг раҳбари |
|
| |||
| | |
(фамилияси) |
(имзо) | ||
| 20___ йил «___» _______________ | | | | ||
|
(маълумотларни тўлдириш санаси) |
| | | ||
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида маълумот» шаклини тўлдириш бўйича
ҚОИДАЛАР
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сонли «Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 155-модда) қарорига мувофиқ аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик фаолияти тўғрисида маълумотларни (бундан кейинги ўринларда — Маълумотлар) тақдим этиш аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.
2. Маълумотлар қўлда ёки почта орқали 1 июль ва 31 декабрь ҳолатларига кўра белгиланган санадан кейин 20 кундан кечикмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади. III, IV ва V бобларнинг кўрсаткичлари 31 декабрь ҳолатига йил бошидан буён жамланган ҳолда тўлдирилади.
3. Маълумотларда барча реквизитлар, сатрлар ва устунлар тўлдирилиши лозим. Аудиторлик ташкилотида тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли у ёки бу сатр (устун), тўлдирилмаган тақдирда, ушбу сатр (устун) чизиб қўйилади. Маълумотлардаги ёзувлар ёзув машинкалари, механизация воситалари ёки ахборот технологиялари ёрдамида бажарилиши лозим.
4. Маълумотларнинг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:
«Аудиторлик ташкилотининг номи»да — белгиланган тартибда рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг тўлиқ номи кўрсатилади;
«Почта манзили»да — белгиланган тартибда рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ почта манзили (почта индекси билан биргаликда) кўрсатилади;
«Лицензиянинг тури, рақами ва берилган санаси»да — рухсат этилган аудиторлик текшируви турини қайд этган ҳолда олинган лицензиянинг санаси ва рақами кўрсатилади;
«Устав капитали»да — амалда шакллантирилган устав капиталининг суммаси кўрсатилади;
«Солиқ тўловчининг идентификация рақами»да — аудиторлик ташкилотининг идентификация рақами кўрсатилади;
«Аудиторларнинг жамоат бирлашмасида аъзолиги»да — аудиторлик ташкилоти аъзо бўлган аудиторларнинг жамоат бирлашмаси кўрсатилади;
«Телефон/факс, e-mail»ида аудиторлик ташкилотининг алоқа телефони рақами, электрон почтаси (e-mail)нинг манзили кўрсатилади.
5. Аудиторлик ташкилоти филиалларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар аудиторлик ташкилотининг Маълумотларига киритилиши лозим.
6. Маълумотлар раҳбар томонидан имзоланади ва аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади.
7. Маълумотларда бўяб тузатишлар ва ўчириб ёзишлар бўлмаслиги лозим. Хатолар тузатилган тақдирда раҳбар томонидан тасдиқланган тегишли изоҳлар берилади.
8. Маълумотларда қийматда ифодаланган кўрсаткичлар минг сўмда, бошқа кўрсаткичлар — бирликда келтирилади.
9. Аудиторлик ташкилоти амалда фаолият кўрсатган вақтдан қатъи назар, Маълумотлар ҳар ярим йилда тўлдирилади.
II. Аудиторлик ташкилоти раҳбари
10. «Аудиторлик ташкилоти раҳбари» бобида қуйидагилар кўрсатилади:
раҳбарнинг фамилияси, исми ва шарифи (тўлиқ) (01 сатр);
раҳбарнинг лавозимга тайинланган санаси, тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг рақами ва санаси (02 сатр);
паспорт маълумотлари, яшаш жойи (паспорт бўйича) (03 сатр);
аудитор малака сертификатининг рақами ва берилган санаси (04 сатр);
малака ошириш курсларини ўтганлиги тўғрисида маълумотлар: курсларни ўтган санаси, курсларни ўтаган ўқув марказининг номи (05 сатр);
аттестациядан ўтган сана (06 сатр).
III. Ташкилот ходимларининг сони
11. 07 сатрда ҳисобот санаси ҳолатига аудиторлик ташкилотида ишлаётган ходимларнинг умумий сони кўрсатилади.
12. 08 сатрда ҳисобот санаси ҳолатига аудиторлик ташкилотида ишлаётган аудиторларнинг сони кўрсатилади. Қайд этилган сон штатдаги аудиторлар (09 сатр) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга (10 сатр) асосан ишлаётган аудиторлар бўйича тақсимланади.
08 сатр 09 ва 10 сатрларнинг йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
13. «Аудиторлар тўғрисида маълумот (штатдаги ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича жалб қилинганлар)» жадвалида аудиторнинг фамилияси, исми ва шарифи (1 устун), унинг лавозимга тайинланган санаси (2 устун), малака сертификатининг рақами ва берилган санаси (3 устун), аудитор томонидан малака оширилганлиги санаси ва ўтган жойи (4 устун) кўрсатилади.
Жадвалда кўрсатилган аудиторларнинг сони 08 сатрда келтирилган сонга тенг бўлиши лозим.
IV. Кўрсатилган хизматлар ҳажми
14. 11 сатрнинг 3 устунида ҳисобот даври мобайнида аудиторлик хизматлари кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий сони, 4 устунида — ҳисобот даври мобайнида кўрсатилган аудиторлик хизматларининг умумий суммаси кўрсатилади. 5 ва 6 устунларда ўтган йилнинг тегишли даври бўйича худди шундай кўрсаткичлар акс эттирилади.
15. 12, 13 ва 14 устунларда мос равишда ҳисобот даврида ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари, ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари ва профессионал хизматлар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар сони ва хизматлар суммаси кўрсатилади.
16. 11 сатр 12, 13 ва 14 сатрларнинг йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
V. Аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар
17. «Аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар» бобида ҳисобот даври мобайнида текширув ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият турлари бўйича тақсимланишини тавсифлайдиган маълумотлар кўрсатилади.
18. 15 сатрда мажбурий ва ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий сони келтирилади.
15 сатр 16 дан то 23 гача бўлган сатрларнинг йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
19. 16—23 сатрларда аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий сонидан (15 сатр) фаолият турлари бўйича тақсимланган хўжалик юритувчи субъектларнинг сони кўрсатилади.
Ушбу сатрларни тўлдиришда аудиторлик текшируви ўтказилган ҳар бир хўжалик юритувчи субъект учун фаолиятнинг фақат бир (асосий) тури танлаб олинади.
Аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолият тури ушбу хўжалик юритувчи субъектга берилган ХХТУТ коди бўйича аниқланади:
а) 16 сатрнинг 3 ва 4 устунларида асосий фаолият тури бўйича «Саноат» бўлимида (10000) ХХТУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, енгил ва озиқ-овқат саноати, электроэнергетика бундан мустасно, мос равишда, кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
б) 17 сатрнинг 3 ва 4 устунларида асосий фаолият тури бўйича «Енгил ва озиқ-овқат саноати» бўлимида (17000, 18000) ХХТУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, мос равишда, кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
в) 18 сатрнинг 3 ва 4 устунларида асосий фаолият тури бўйича «Электроэнергетика» бўлимида (11100) ХХТУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, мос равишда, кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
г) 19 сатрнинг 3 ва 4 устунларида асосий фаолият тури бўйича «Қурилиш» бўлимида (60000) ХХТУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, мос равишда, кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
д) 20 сатрнинг 3 ва 4 устунларида асосий фаолият тури бўйича «Транспорт, алоқа» бўлимида (50000) ХХТУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, мос равишда, кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
е) 21 сатрнинг 3 ва 4 устунларида асосий фаолият тури бўйича «Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги» бўлимида (20000, 30000) ХХТУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, мос равишда, кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
ж) 22 сатрнинг 3 ва 4 устунларида асосий фаолият тури бўйича «Савдо ва умумий овқатланиш» бўлимида (70000) ХХТУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, мос равишда, кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
з) 23 сатрнинг 3 ва 4 устунларида асосий фаолият тури бўйича бошқа бўлимлар бўйича ХХТУТ кодига эга бўлган, «а» — «ж» қуйи бандларда қайд этилганлардан ташқари, хўжалик юритувчи субъектларга, мос равишда, кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади.
VI. Аудиторлик хулосалари бўйича маълумотлар
20. 24 — 26 сатрларда ўтказилган мажбурий ва ташаббус тарзида аудиторлик текширувлари натижалари бўйича ҳисобот даври мобайнида берилган аудиторлик хулосалари тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
Аудиторлик текширувини ўтказиш учун тузилган шартноманинг вақтидан, шартнома бўйича амалда бажарилган ишнинг вақтидан ва бундай хизматлар учун ҳақ тўланган вақтдан қатъи назар, аудиторлик хулосасида қайд этилган сана аудиторлик хулосасининг берилган санаси ҳисобланади.
21. 24 сатрнинг 3 устунида берилган аудиторлик хулосаларининг умумий сони кўрсатилади. Ушбу аудиторлик хулосаларнинг кўрсатилган сони қуйидагилар бўйича тақсимланади:
а) мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича (25 сатр);
б) ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича (26 сатр).
22. 24 сатр 25 ва 26 сатрларнинг йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
23. Жадвалда 3 устуннинг кўрсаткичлари 4—6 устунлар бўйича 70-сонли Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси»да (2001 йил 10 март, рўйхат рақами 1016 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 5-сон) кўзда тутилган аудиторлик хулосаларининг турлари бўйича тақсимланади.
VII. Якуний қоидалар
24. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон аудиторлар палатаси ва Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси билан келишилган.
Ўзбекистон аудиторлар Палатаси раиси Р. ХАЙДАРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 октябрь
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси М. ТЎЛАХЎЖАЕВА
Тошкент ш.,
2007 йил 29 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 493-модда)