12.07.1999 йилдаги 342-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2010
 LexUZ шарҳи
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, таълим тизимидаги ислоҳотларга мувофиқ 1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларига қабулни уюшқоқлик ва тартибли равишда ташкил этиш, қобилиятли ёшларни адолатли танлов асосида саралашни амалга ошириш, шунингдек тест синовларининг юқори даражада ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қaрор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Айрим мутахассисликлар бўйича ўқитиш тожик тилида (3-илова) ёки қозоқ тилида (4-илова)* олиб бориладиган ўрта махсус таълим муассасаларида тест синовлари ўрнига Олий таълим вазирлигининг алоҳида Низоми билан белгиланадиган мазкур мутахассислик учун мўлжалланган ўқитиш тилида кўп балли баҳолаш тизими бўйича имтиҳон синовлари ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Хорижий фуқаролар ўрта махсус таълим муассасаларига Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига кўра ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссияси билан ёзма равишда келишилган шартларда тўлов контракт асосида қабул қилинадилар.
12. Абитуриентлар мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик)га кўра 1-иловага* мувофиқ икки фан мажмуаси бўйича тест синовларидан ўтадилар.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган Таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш тартиби асосида Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномасини олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли ўрта махсус таълим муассасаларига танловдан ташқари, тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.
(15-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
16. Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида» 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентларга ўрта махсус таълим муассасаларига қабул қилинишида, тест синовларида улар тўплаган балларга энг кўп тўпланиши мумкин бўлган баллар миқдорининг 10 фоизини қўшган ҳолда имтиёзли шароитлар берилади.